Тавҳид форуми
«Ихвон ал-Муслимийн» жамоати - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Адашган тоифалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=9)
+--- Thread: «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати (/showthread.php?tid=21)

Pages: 1 2


«Ихвон ал-Муслимийн» жамоати - Abdulloh Salafiy - 08-19-2009

أقوالُ علماءِ السُّنة في جماعةِ الإخوانِ المسلمين

Суннат уламоларининг
«Ихвон ал-Муслимийн»
жамоати ҳақидаги сўзлари

Мундарижа


Салафий аллома, шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари
Шом муҳаддиси, салафий аллома, шайх Муҳаммад Носириддин Албоний роҳимаҳуллоҳ
Салафий аллома, шайх Муҳаммад ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг жамоатларнинг кўпайиши борасидаги фатволари
Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари
Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ал-Луҳайдон ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари
Фазилатли шайх, аллома Абдуллоҳ ибн Ғудаён ҳафизаҳуллоҳ фатволари
Фазилатли шайх, аллома Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳуллоҳ фатволари
Диний ишлар вазири, фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг сўзлари



Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳга ҳамд бўлсин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у зотнинг оилалари, саҳобалари ва у зотнинг ҳидоятларига эргашганларга саловот ва саломлар бўлсин!
Амма баъд:
Қуйида келтириладиган сўзлар Суннат уламоларининг «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати ҳақидаги баъзи фатволаридир.

Салафий аллома, шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ фатволари

Роҳимаҳуллоҳдан сўралди: Алллоҳ сизга яхшиликни насиб этсин! Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисидаги «Умматим келажакда етмиш уч фирқага бўлинади. Биттасидан бошқа ҳаммаси дўзахга киради» деб айтган сўзлари. Айтингчи «Таблиғ» жамоати ўз ширк ва бидъатлари билан, худди шунингдек «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати ўзидаги гуруҳланиши ва бошлиқларга қарши чиқиши билан ушбу ҳалок бўлгувчи фирқаларга кирадими?
Жавоб: Етмиш иккитасининг ичига киради. Ва худди шундай, «Аҳли суннат вал жамоат»нинг ақидасига хилоф қилганлар ҳам, етмиш иккита ичига киради. Чунки «умматим» деган сўздан мурод, «уммати ижоба»дир. Яъни, Аллоҳга ижобат қилиб, унга эргашишликни зоҳир қилганлар етмиш учта фирқа бўлиб, уларнинг ичидан нажот топгувчи ва саломат қолгувчиси эса, унга эргашиш билан бир қаторда, динда истиқомат қилгани-мустаҳкам турганидир. Қолган етмиш иккита фирқа эса, улар ичида кофирлари, осийлари ва бидъатчилари бўлиб, улар бир неча қисмдир.
Савол: Яъни, бу иккита фирқа, етмиш иккитаданми?
Жавоб: Ҳа, етмиш иккитанинг ичидадир.

Ушбу сўзлар шайх роҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан икки йил олдин, Тоиф шаҳрида ёзиб олинган кассетадан олинди.

Роҳимаҳуллоҳдан сўралди: Ҳурматли шайх, «Ихвон ал-Муслимийн» ҳаракати Мамлакатга (яъни Саудия Арабистонига) яқиндан кириб келди. Ва толиби илмлар орасида тарқалди. Бу ҳаракат ҳақида сизнинг фикрингиз қандай? Ва бу ҳаракат «Аҳли суннат вал жамоат»нинг манҳажига қанчалик мувофиқ келади?
Жавоб: «Ихвон ал-Муслимийн» ҳаракатини чуқур назар солувчи илм аҳли танқид қиладилар. Чунки, уларда Аллоҳнинг тавҳидини ёйишлик, ҳамда ширк ва бидаътларни инкор қилишлик йўқдир. Уларнинг ўзларига хос бир услублари бўлиб, ундаги камчилик эса, Аллоҳга чақиришдаги сусткашлик ва «Аҳли суннат вал жамоат» ушлаган саҳиҳ ақидага йўналтиришлик йўқлигидир. «Ихвон ал-Муслимийн» «Салафий» даъватига эътибор қилишлари керак. Ҳамда, Аллоҳнинг тавҳидига чақиришлари, қабрга сиғинувчиларни инкор қилишлари, ўликларга боғланиб қолиб, қабрдаги Ҳусайн, Ҳасан, Бадавий ва ҳоказолардан ёрдам сўрагувчиларни инкор қилишлари керак. Улар мана шу аслларнинг асли бўлган нарсага эътибор қилишлари керак. Айтмоқчиманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деган сўз диннинг аслидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Маккада аввал Аллоҳнинг тавҳидига, «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъносига чақирдилар. Аҳли илмларнинг кўпчилиги «Ихвон ал-Муслимийн»ни ушбу нарсада танқид қиладилар. Яъни, уларда Аллоҳнинг тавҳидини ёйишга ва Унга ихлос қилишга чақириқ йўқлигини, ҳамда илмсизлар пайдо қилган ўликларга боғланиш ва улардан ёрдам сўрашни, уларга назр қилиб қурбонлик қилишни инкор қилмасликларини танқид қиладилар. Бу эса катта ширкдир.
Яна уларни суннатга эътиборсизликларини, уни ўрганишга эътиборсизликларини, ҳадиси шарифни билиш ва уммат салафлари қандай ҳукмлар устида бўлганликларини билишга эътиборсизликларини ҳам танқид қиладилар. Яна биродарларимиздан улар ҳақидаги кўп танқидларни эшитаман. Аллоҳдан уларни Ўзи муваффақ қилишини, уларга ёрдам беришини ва аҳволларини ислоҳ қилишини сўраймиз!

Ушбу сўзлар «ал-Мажалла» журналининг 806-сонидан келтирилди.

Шом муҳаддиси, салафий аллома, шайх Муҳаммад Носириддин Албоний роҳимаҳуллоҳ

«Ихвон ал-Муслимийн»ни «Аҳли суннат» дейишлик тўғри бўлмайди. Чунки улар суннатга қарши курашадилар.

Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатут таблиғ» ва «Ихвон» жамоатлари ҳақидаги фатволар ёзилган кассетадан олинди.

Салафий аллома, шайх Муҳаммад ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг жамоатларнинг кўпайиши борасидаги фатволари

Роҳимаҳуллоҳдан сўрашди: Аллоҳнинг Китобида ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида жамоатларнинг бир нечта бўлишига ва биродарларнинг бўлинишига бирор далил борми?
Жавоб: На Китобда ва на Суннатда гуруҳлар ва жамоатларнинг кўпайишига далил бор бўлиб, балки аксинча бу нарса қораланади. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга – ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисида бирон нарсада (масъул) эмассиз. (Яъни, улар сизга уммат эмаслар). Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кейин (қиёмат кунида) У Зот уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур» (Анъом: 159).
Ва яна Аллоҳ таоло шундай деди: «Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддилар» (Рум: 32).
Шак-шубҳасиз ушбу гуруҳлар Аллоҳ таоло буюрган буйруққа, балки ушбу қовлида Аллоҳ таоло тарғиб қилган ишга зид келяпти: «Шак-шубҳасиз, (барчангизнинг) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни, исломдир). Мен эса сизларнинг Роббингизман, бас, Мендангина қўрқингиз» (Мўминун: 52).
Савол: Баъзилар даъват фақат бирор гуруҳ остида бўлсагина кучли бўлади дейдилар?
Жавоб: Биз буни тўғри эмас деб айтамиз. Балки даъват, инсон Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари остида бўлганидагина ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ва хулафои рошидийндан келган асарларга эргашиши билангина кучли бўлади деб айтамиз.

(Ушбу сўзлар шайх Робиъ ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳнинг «Жамоатлар эмас, биргина жамоат» китобларидан олинди).

Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари


Ҳафизаҳуллоҳдан сўрашди: Мана бу жамоатлар ҳалок бўлгувчи етмиш иккита фирқага кирадими?
Жавоб: Ҳа, ўз даъватларида, ақидаларида ва иймон усулларида ўзларини Исломга нисбат берадиган, лекин «Аҳлис суннат вал жамоат»га хилоф бўлган ҳар қандай мухолиф, етмиш икки фирқага киради ва айтилган ваъид уларни ўз ичига олади. Уларни қоралаш ва уқубат миқдори, хилоф қилганчалик миқдорда бўлади.
Яна сўрашди: Мусулмонлар шаҳарларида «Таблиғ», «Ихвон ал-Муслимийн», «Ҳизбут таҳрир» ва бошқа жамоатларнинг пайдо бўлишининг ҳукми қандай?
Жавоб: Бу келаётган жамоатларни қабул қилмаслигимиз керак. Чунки, улар бизларни буриб юборишни истайдилар ва бизларни бўлиб ташлайдилар. Натижада буниси «Таблиғчи» ва буниси «Ихвончи» ва буниси унақа… Нима учун бўлиниш керак?! Ахир бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг неъматига куфр келтиришку. Бизлар бир жамоатмиз ва ўз йўлимизни аниқ биламиз. Нима учун бу яхшиликни ёмонликка алмаштиришимиз керак?! Нима учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бизларга икром қилган бирдамлик, биродарлик ва тўғри йўлни четлаб, бизларни бўлиб ташлайдиган, кучимизни кесиб қўядиган ва ораларимизга адоват уруғини экадиган жамоатларга боғланишимиз керак?! Бу ҳеч ҳам жоиз бўлмаган ишдир!

(Ушбу сўзлар «Янги манҳажлар ҳақидаги саволларга фойдали жавоблар» номли китобда ёзилган шайх Солиҳ ал-Фавзоннинг жавоблари).

Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ал-Луҳайдон ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари

Ҳафизаҳуллоҳ айтдиларки: «Ихвон» ва «Жамоатут таблиғ» саҳиҳ манҳаж аҳлидан эмаслар. Албатта бу умматнинг салафларида барча жамоатлар ва номланишликларнинг асли йўқдир. Биринчи бўлиб ўзларига исм олган жамоат «Шиъа» жамоати бўлиб, ана шу ном билан номландилар. Аммо «Хаворижлар» эса ўзларини мўминлар деб номлардилар.

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди).

Фазилатли шайх, аллома Абдуллоҳ ибн Ғудаён ҳафизаҳуллоҳ фатволари

Ҳафизаҳуллоҳ айтдиларки: «Бу шаҳарлар жамоатлар деган номни билмас эди. Лекин бизларга ташқаридан инсонлар келиб, уларнинг ҳар бири ўз юртларида мавжуд бўлган нарсаларга асос сола бошладилар. Масалан ҳозир бизларда «ал-Ихвон ал-Муслимийн» деб номланадиган ва «Жамоатут таблиғ» деб номланадиган ва бошқа жамоатлар кўпдир. Ҳар бир кимсани бирор жамоат бошқармоқда ва бошқаларни шу жамоатга эргашишларини истайди. Ва бошқа жамоатларга эргашишни ман қилади. Ва ўзининг жамоатини ҳақ устида билиб, бошқаларини залолатда деб ўйлайди. Аслида бу қанчалик ҳақиқат?! Ҳақ мен сизларга зикр қилиб ўтганимдек биттадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларнинг бўлиниб кетганини баён қилдилар. Ва бу уммат ҳам етмиш учга бўлинишини ва улардан биттасидан бошқа ҳаммаси дўзахда эканини ҳам баён қилдилар. Шунда «Ё Расулуллоҳ, ўша қайсиниси?», деб сўраганларида, У киши: «Мен ва саҳобаларим бугун нима устида бўлсак, шуни устида бўлганлари», деб жавоб бердилар. Ҳар бир жамоат ўзларига бир низом қилиб оладилар. Ва ҳар бирининг ўз раиси бўлиб, ҳаммалари ўзларига байъат оладилар. Ва ҳаммалари бош бўлишни хоҳлайдилар ва ҳоказо. Бу билан улар инсонларни бўлиб ташлайдилар. Яъни, бир шаҳар аҳлини турли фирқаларда топасиз. Ҳар бир фирқа билан бошқа фирқа орасида адоват бордир. Шу динданми?! Йўқ, бу диндан эмас. Чунки дин битта, ҳақ битта ва уммат биттадир. Аллоҳ жалла ва аъла: «Энг яхши уммат бўлдингиз», деб айтади. Турли бўлаклар бўлдингиз демади. Йўқ, балки: «Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз», дейди. Ҳақиқатни оладиган бўлсак, бу жамоатлар бизларга келиб ёмон ҳаракатлар қилдилар. Улар ўз атрофларига хоссатан ёшларни йиғиб оладилар. Ва катта ёшликларни унчалик хоҳламайдилар. Шунинг учун тўлиқсиз ўрта мактабларга, ҳамда тўлиқ ўрта мактабларга ва институтларга борадилар. Ва қизларнинг мактаблари ҳам худди шу кабидир. У ерларда ҳозир «ал-Ихвон ал-Муслимийн» жамоатига ва «Жамоатут таблиғ» жамоатига чақириқлар кетаяпди. Ва ҳатто қизларнинг мактабларида ҳам. Нима учун киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлмайди ...

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди).

Фазилатли шайх, аллома Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳуллоҳ фатволари

У кишидан «Жамоатут таблиғ» ва «Ихвон ал-Муслимийн» жамоатлари ҳақида сўралганида ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар:
Аввало ушбу турли хил янги фирқалар янги пайдо қилинган бўлиб, уларнинг туғилишлари ўн тўртинчи асрда бўлди. Ўн тўртинчи асрдан олдин ўликлар оламида эса, улар мавжуд эмасди. Ва ўн тўртинчи асрда туғилди. Аммо тўғри манҳаж ва тўғри йўл эса, унинг туғилиши ва асли Расулул Карим соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юборилишларига бориб тақалади. У ҳам бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари Набий алайҳиссолату ва саллам юборилган вақтларидан бошлаб нима устида бўлишган бўлса ўша нарсадир. Бас, ким ана шу ҳаққа ва ҳидоятга иқтидо қилса, ўша кимса нажот топади ва саломат бўлади. Ва ким унга тескари бўлса, ўша кимса четга чиқувчидир.
Маълумки ушбу фирқалар ёки жамоатларда тўғрилик ҳам бор, хатолик ҳам бор. Ва лекин хатолар катта ва буюк бўлиб, улардан огоҳлантириш керак. Ва бу умматнинг салафлари манҳажида бўлган «Аҳлис суннат вал жамоат»га эргашишликка тарғиб қилиш керак. Чунки бу жамоат наздидаги таъвил-изоҳлаш Аллоҳ ва Унинг Расули алайҳиссолату ва салламдан келган сўз бўлиб, фалончи-пистончидан келган сўз эмас. Ва ўн тўртинчи ҳижрий асрда пайдо қилинган манҳаж ва йўлларга асосланган эмас. Ушбу жамоатлар эса, ёки ишора қилинган бу икки жамоат ўн тўртинчи асрда ана шундай манҳаж ва маълум йўналишда туғилиб вужудга келди. У ҳам бўлса, суяниладиган нарсалари Китоб ва Суннат эмас, балки ушбу манҳажларни пайдо қилганлар нима устида бўлган бўлсалар ўша нарсалардир. Яъни, рай, фикр ва ўйлаб топилган манҳаж бўлиб, ўз ҳаётларини ва манҳажларини шуни устига қурадилар. Бу нарсани уларда равшанлаштирадиган нарсалардан бири «ал-Вало вал Баро» – «Дўст тутиш ва душман тутиш» масаласи бўлиб, у ҳам бўлса уларга қўшилиш ва бирга бўлиш устига қурилгандир. Масалан «Ихвон» жамоатини олайлик, ким уларга қўшилса, у биродарлари бўлиб, уни дўст тутадилар. Ва ким уларга қўшилмаса, у ҳолда унинг хилофида бўладилар. Аммо агар уларга Аллоҳнинг энг ёмон махлуқларидан бири бўлган «Рофизий» қўшилса ҳам, у уларга ака-укалари ва дўстлари бўлиб қолади. Чунки, дуч келган кимсани йиғиш уларнинг манҳажларидир. Ҳатто саҳобаларни ёмон кўрадиган ва улар томонидан келган ҳақни қабул қилмайдиган «Рофизий» уларнинг жамоатларига кирса, у уларнинг дўстларидан ва бирлари бўлиб қолади. Ва уларга тегишли нарса унга ҳам тегишли бўлади ва худди шунингдек, уларнинг зарарига бўлган нарса унинг ҳам зарарига бўлади.

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди).

Диний ишлар вазири, фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг сўзлари

Ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ал-Ихвон ал-Муслимийн» жамоатига келсак, уларнинг даъватларини энг зоҳир қиладиган жойи шундаки, уларда жамланиш, сир сақлаш, ўзгарувчанлик ва ўзларига фойда беради деб ўйлаган кимсаларига яқинлашиш, ишларининг ҳақиқатини ошкор қилмаслик бордир. Яъни, бир жиҳатдан улар баъзи турларида «Ботиния»дирлар. Ўз ишларининг ҳақиқатини махфий сақлайдилар. Улардан баъзилари уламо ва шайхлар билан узоқ вақт алоқа қилиб юриши мумкин, лекин улар унинг ҳақиқатда кимлигини билмайдилар. Чунки, у баъзи сўзларни зоҳир қилиб, баъзиларини эса яширади. Ўзидаги бор гапни айтмайди. Энди уларнинг жамоатларини ва усулларини зоҳир қиладиган ерлари ҳақида гапирсак, улар ўз эргашувчиларининг ақлларини буларнинг манҳажларига хилоф бўлганларнинг сўзларини эшитишдан қулфлаб қўядилар. Бу қулфлаб қўйишнинг бир қанча турли хил йўллари бўлиб, улардан бири бошқаларни сўзларини эшитмасликлари учун эрталабдан кечгача йигитларни машғул қилиб қўядилар. Яна бир йўли, уларни танқид қилаётганлардан огоҳлантирадилар. Бордию инсонлардан уларнинг манҳажларини ва йўлларини биладиган бирон кимса, уларни танқид қилиб, йигитларни жирканч гуруҳбозликка аралашишдан огоҳлантираётганини кўрсалар, дарҳол турли хил йўллар билан бу кишидан огоҳлантирадилар. Гоҳида, унга туҳматлар қиладилар. Гоҳида, у ҳақида ёлғон гапирадилар. Гоҳида, у ундан узоқ бўлган ишларни гапириб уни қоралайдилар. Ва шу гапларни гапираётганда уни ёлғонлигини билиб турадилар. Гоҳида, унинг бирор камчилигини топиб олиб, у билан уни уялтириш учун ва инсонларни ҳақ ва ҳидоятдан узоқлаштириш учун уни катталаштирадилар. Улар бу ишларида мушрикларга ўхшайдилар. Яъни, уларнинг хислатларидан бир хислатида ўхшайдилар. У ҳам бўлса, улар кўпчилик тўпланадиган ерларда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаршилик қилиш учун ва инсонларни У кишига эргашиб кетишликларидан тўсиш учун бу диндан қайтган киши, бу фалондақа, бу пистондақа деган гапларни жар солиб гапирардилар. Яна «Ихвонлар»ни бошқалардан ажратиб турадиган ерларидан бири, улар Суннатни ва унинг аҳлини ҳурмат қилмайдилар, гарчи буни зоҳир қилмасаларда. Ҳақиқатда эса, улар Суннатни яхши кўрмайдилар ва Унинг аҳлига чақирмайдилар. Биз буни тажрибада уларга боғлиқ бўлган кимсаларда ёки улар билан аралашиб юрган кимсаларда кўрдик. Бордию бирор кимса Суннат китобларини ўқишни бошласа, айтайлик «Саҳиҳ ал-Бухорий»ни, ёки баъзи шайхлар олдига баъзи китобларни ўқиш учун борганини кўрсалар, уни огоҳлантирадилар. Ва: «Бу сенга фойда бермайди». ««Саҳиҳи ал-Бухорий» сенга нима фойда келтиради? Бу ҳадислардан қандай фойда оласан? Бу уламоларга қара, уларнинг ҳолати қандай? Улар мусулмонларга нима фойда қилдилар? Мусулмонлар фалон-пистон ҳолатдалар», деб айтадилар. Яъни, улар ўз ораларида Суннат дарслари бўлишлигига ва Унинг аҳлига муҳаббат бўлишлигига ва унданда муҳимроғи, аслларнинг асли бўлган ақида дарслари бўлишлигига иқрор бўлмайдилар. Уларнинг кўринишларидан яна бири, улар салтанатга интиладилар. Ва бу ўз бошлиқларидан бирортасини кўтарилиши учун танлаб олишликлари билан бўлади. Гоҳида, ўша бошлиқ таълим соҳасида бўлади. Гоҳида эса, қонуншунослик соҳасида бўлади. Яъни, улар ўзларини шу нарсага бериб, баъзиларига шу йўл билан, ёки бошқаси билан салтанатга етиб бориши учун ёрдам беришади. У эса бу ишдан бехабар бўлиши мумкин. Яъни, улар жузъий бошлиқликка ҳаракат қиладилар. Бу билан улар ўша ердан таъсир қиладилар. Кўтарилган кимса у ерда ҳам гуруҳланишни ҳосил қилади. Яъни, ўзларининг жамоатларидаги кимсани яқинлаштириб, уларнинг жамоатларидан бўлмаган кимсани эса узоқлаштирадилар. «Фалончини узоқлаштириш керак. Унга бунинг имкониятини бермаслик керак. Унга дарс беришига имкон қилмаслик керак. У бу ишда бўлмаслиги керак», деб айтадилар. Нима учун? Аллоҳга қасамки, унга баъзи мулоҳазалар бор! У қандай мулоҳазалар? «У яхши йигитмас. У бизлардан эмас», ва шунга ўхшаш гапларни айтадилар. Яъни, улар наздида яхши кўришлик ва ёмон кўришлик ҳизб ёки жамоат учун бўлиб қолган. Бу эса, худди Хорис ал-Ашъарий ҳадисида зикри келган нарсага ўхшайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жоҳилият даъвосини қилса, у жаҳаннамда жамланади», дедилар. Шунда: «Намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳамми?», деди. Шунда: «Намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳам. Аллоҳнинг чақириғи билан чақиринглар! Роббингиз сизларни мусулмонлар, мўминлар, Аллоҳнинг бандалари деб номлади», дедилар. Бу ҳадис саҳиҳдир. Ва худди шунингдек, машҳур ҳадисда бир киши «Муҳожирлар», деб керилиб бақирганида, бошқаси эса «Ансорлар», деб керилиб бақирганида, алайҳис солату ва саллам шундай дедилар: «Мен ораларингизда бўла туриб, жоҳилият даъвосини қилаяпсизларми?!». Ва ҳоланки бу икки исм «Муҳожир» ва «Ансор» шаръий исмлар эди. Лекин дўст тутишлик ва душман тутишлик, ҳамда ёрдам беришлик ушбу исмлар устида бўлишлиги билан, шу заҳотиёқ исломийлигидан чиқиб жоҳилият даъвосига айланди. Яна уларда бошқа жоҳилият ишларидан кўп бўлиб, «Аҳли суннат вал жамоат»нинг йўлини тутишлари учун ва салафи-солиҳлар манҳажи билан ҳидоятлансинлар учун йигитларни чиройли йўллар билан бундан огоҳ қилиш керак. Худди Аллоҳ жалла ва аъла қуйидаги сўзида буюрганидек: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингизнинг Йўлига – Динига донолик – ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!» (Наҳл: 125). Яна уларнинг кўринишларидан бири, балки уларни бошқалардан ажратиб турадиган ери шундаки, уларнинг асосий ғоялари давлат тепасига ўтиришдир. Ва бу эса «Ихвонлар»нинг манҳаж ва даъватларида кўриниб турган нарсадир. Ҳа, уларнинг даъватларидан бўлган ғоялари давлатга эришиш бўлиб, аммо инсонларни Аллоҳ жалла ва аъланинг азобидан қутқарадиган ва ушбу ҳидоят туфайли уларга раҳмат тушадиган, ҳамда қабр азобидан, дўзах азобидан қутултириб, уларни жаннатга олиб кирадиган нарсаларга унчалик эътиборлари йўқдир. Шунинг учун ҳам улар «Ҳокимлар ҳақида гапириш инсонларни тўплайди ва инсонларнинг хатолари ва гуноҳларини гапириш уларни бўлиб ташлайди. Шундоқ экан, қалбларни жамлайдиган нарсага киришинглар», деб айтадилар. Шак-шубҳа йўқки, бу аслидан хатодир ва фасод ниятдир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрда уч нарса ҳақида сўралишини баён қилдилар. Банда Роббиси, дини ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида сўралади. Қизиғи шундаки, улар билан узоқ вақтдан бери бирга бўлган кимсалар, улар қабрга кирганларида уларни нима қутқаришини билмайдилар. Унга бу ҳақида насиҳат қилинганми?! Унга ўзи яхшилик исталганми?! Йўқ, улар фақат ғояларга эришиш учун фойдаланилган кимсалар холос. Агар улар мусулмонларни ҳақиқатан ҳам яхши кўрганларида эди, уларни Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган нарсаларга насиҳат қилишга куч сарфлаган бўлардилар. Уларга Тавхидни ўргатган бўлардилар. Чунки, киши аввало шу ҳақида жавобгар бўлади …

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди).




RE: «Ал-Ихвон Ал-Муслимин» жамоати ҳақидаги сўзлари - Муслим - 12-22-2011

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Таблиғ ва Ихвонул Муслимийн етмиш икки фирқага киради



Савол: Алллоҳ сизга яхшиликни насиб этсин! Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисидаги «Умматим келажакда етмиш уч фирқага бўлинади. Биттасидан бошқа ҳаммаси дўзахга киради» деб айтган сўзлари. Айтингчи «Таблиғ» жамоати ўз ширк ва бидъатлари билан, худди шунингдек «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати ўзидаги гуруҳланиши ва бошлиқларга қарши чиқиши билан ушбу ҳалок бўлгувчи фирқаларга кирадими?
Жавоб: Етмиш иккитасининг ичига киради. Ва худди шундай, «Аҳли суннат вал жамоат»нинг ақидасига хилоф қилганлар ҳам, етмиш иккита ичига киради. Чунки «умматим» деган сўздан мурод, «уммати ижоба»дир. Яъни, Аллоҳга ижобат қилиб, унга эргашишликни зоҳир қилганлар етмиш учта фирқа бўлиб, уларнинг ичидан нажот топгувчи ва саломат қолгувчиси эса, унга эргашиш билан бир қаторда, динда истиқомат қилгани-мустаҳкам турганидир. Қолган етмиш иккита фирқа эса, улар ичида кофирлари, осийлари ва бидъатчилари бўлиб, улар бир неча қисмдир.
Савол: Яъни, бу иккита фирқа, етмиш иккитаданми?
Жавоб: Ҳа, етмиш иккитанинг ичидадир. Муржиа ҳам, бошқалар ҳам. Муржиалар ҳам, хаворижлар ҳам. Баъзи уламолар хаворижлар - кофир, Исломдан чиққанлар деб ҳисоблашади. Лекин улар етмиш икки фирқага кирадилар.

Ушбу сўзлар шайх роҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан икки йил олдин, Тоиф шаҳрида ёзиб олинган кассетадан олинди.



"Бидъат аҳлига нисбатан энг тўғри мавқиф" китобидан иқтибос - Admin - 04-19-2012

«Таблиғ, ихвон ва бошқа жамоатлар бир-бирини тўлдиради деган сўзга тўхталадиган бўлсак, бу фириб ишлатиш ва хатодир. Ўзини салаф манҳажига нисбат берган одамдан (шу сўз содир бўлса) бу хатодир. Аҳли ҳаво ва залолатга кетганлардан (ушбу сўзни) чиқиши эса хатога бошлашдир. Бидъат ҳеч қачон Исломни тўлдирмайди. Бир киши бидъат байроғини юқори кўтаришга, унга хизмат қилишга ва даъват қилишга бел боғлаган бўлса, ҳамда бошқаси ҳам ҳудди шу ишга қўл урган бўлса, биз буни Исломни бузиш деган нарсадан бошқаси деб билмаймиз. Ушбулар Исломдаги бирор нарсани тўлдирмайди. Балки нуқсонлаштириб, обрўсизлантиради холос…» («Ажвиба шайх Робиъ ан асъила Аби Роваҳа» 13-14).




Шайх Аҳмад Шокир «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати ҳақида - Муслим - 06-03-2012

Аллома, муҳаддис Аҳмад Шокир раҳимаҳуллоҳ «Ихвон ал-Муслимин» ҳақида айтганлар: «Шайх Ҳасан ал-Банно ҳаракати ва унинг исломий даъватни жиноий, бузғунчи даъватга айлантирган «Ихвон ал-Муслимин»ига коммунист ва яҳудлар пул ажратади. Биз буни аниқ ишонч билан биламиз» («Шуъун ат-Таълим вал Қодоъ» (48)).



Шайх Аҳмад Нажмий «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати баъзи сифатлари ҳақида - Муслим - 06-04-2012

Шайх Аҳмад Нажмий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг "ар-Раддул муҳаббару ала ифтирот ва талбисат соҳибил "Мижҳар"" китобларининг 186-бетида «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати сифатларини санаб ўтиб ёзадилар:

30. Яна ихвонларнинг услубларидан – ўз даъватлари учун жой ажратиш учун одамларни улардан (бўлмаган) бошқа барчадан бездириш. Шулардан: суннатга даъват қилувчиларни, имом, мужаддид Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг салафий даъватларига мансуб бўлганларни, улар – ҳашавийлар, ифлослик ва қуйқа аҳли, ҳукумат муржиалари, жомийчилар, лаганбардорлар, мадхалийлар, (ҳукумат) хизматчилари (умала), айғоқчилар, уларнинг дунёқараши тор ва шунга ўхшаш (номлар) билан сифатлашади.



RE: «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати - abu Huzayfa - 06-06-2012



Шайх Талаъат Заҳрон:
"Ихвонул Муслимийн жамоатининг учта оқими (йўналиши)"



“Бу салафий даъвати эмас. Чунки “Ихвонул Муслимийн” гуруҳида учта оқим (йўналиш) бор:
(1) сайловлар учун бюллитенли оқим – ва бу Ихвонул Муслимийн жамоатининг очиқ вакилларидир.
(2) Соқоллилар оқими, улар соқол қўйишади, мисвок ишлатишади ва ЗОҲИРАН Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлида юришади ва салафийяга даъват қилувчилар деб (сохта) номланишади.
(3) Ва қурол ушлаганлар оқими, Айман Завоҳирий ва у билан бирга бўлганлар кабилар.
Улар (ихвонлар) – уч хил. Ва улар уч йўл билан боришади. Анавилар бу йўл билан, булар эса нариги (йўл билан борадилар). Уларнинг барчаси ҳукуматга ва қандайдир лавозимларни эгаллашга интиладилар – ва бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам нигоҳларини ўгирган нарсадир. Ва бундан Пайғамбарлар нигоҳларини ўгиришган. Бутунлай (ўгиришган)”.


Аллоҳ Таоло айтади:
Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!
Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг:
бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю,
сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз.
Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди.
Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади.
Ораларингиздан яхшиликка (исломга) даъват қиладиган,
ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин.
Ана ўшалар нажот топгувчилардир.
Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб,
талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз!
Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир.

(Нисо сураси, 103-105 оятлар)



RE: «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати - Муслим - 09-25-2012

Шайх Солиҳ Фавзон: «Ихвон ал-Муслимийн» аҳли сунна вал жамоадан эмас!




RE: «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати - Муслим - 10-03-2012

Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Бир инсонда салафий ва ихвоний манҳажлар ақидаси жамланиши мумкинми?



Савол: Савол берувчи айтадики: салафия ақидаси ва ихвоний, таблиғий ёки сўфий манҳажи бир шахсда жамланиши мумкинлиги тўғрими?
Жавоб: Икки қарама-қарши нарса ҳеч қачон жамланиши мумкин эмас. Икки қарама-қарши нарса жамланмайди. Ҳа (шундай).
Тавҳид ва ширк жамланиши мумкинми? Улар жамлана олишмайди. Икки қарама-қарши нарса ҳеч қачон жамланмайди. Бидъат Суннат билан жамланмайди. Ҳа (шундай).



RE: «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати - Муслим - 10-11-2012

Ибн Боз Таблиғ жамоати ва Ихвонул Муслимийнни мақтамаган ва тавсия қилмаган

[audio]http://www.alfawzan.af.org.sa/sites/default/files/e-034.mp3[/audio]
Савол: Ҳурматли шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ вафотидан аввал Таблиғ жамоати ва Ихвонул Муслимийнни мақтаган ва тавсия қилган деган гапларни айтаётган баъзи даъватчилар пайдо бўлди. Мана шу гаплар тўғрими?
Жавоб: Бу гаплар тўғри эмас. Биз шайх билан ўн йилдан кўпроқ бирга ўтирдик. У киши аҳли сунна вал жамоатдан бошқасини мақтаганини эшитмадик. У киши аҳли сунна вал жамоатга даъват қиларди. Турли жамоатлардаги хатокорларга хатоларини тарк қилишини насиҳат қиларди, хоҳ улар таблиғчи бўлсин, хоҳ бошқаси. Мана шу шайхим, шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ, ҳақида билганим. Ҳа (шундай).

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
http://www.alfawzan.af.org.sa/node/14255

Quote:
بن باز لم يثني وينصح بجماعة التبليغ والإخوان المسلمين

السؤال: ظهر بعض الدعاة يقول إن سماحة الشيخ ابن باز رحمه الله قد توفي وهو يثني وينصح بجماعة التبليغ والإخوان المسلمين، فهل هذا الكلام صحيح؟
الجواب: هذا الكلام غير صحيح، ونحن جالسنه أكثر من عشر سنوات ما سمعناه يثني إلا على أهل السنة والجماعة، ويدعو إلى أهل السنة والجماعة وينصح لمن أخطئ من الجماعات الأخرى أن يتراجع عن خطأه من التبلغيين وغيرهم، هذا الذي أعرفه عن شيخي الشيخ ابن باز رحمه الله، نعم
.



RE: «Ихвон ал-Муслимийн» жамоати - Муслим - 10-24-2012

«Ихвонул Муслимийн»нинг сохта ғоялари ҳақида

Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ

“Ихвонул муслимийн” ташкил топганидан бошлаб улар (яъни ихвонлар): “Жиҳод! Жиҳод! Исломий давлат! Исломий халифалик!” дейишади. Мусулмонлар эса улар сабабидан заифликда, мусулмонлар (бутун дунёдан) ниҳоятда орқада, улар сабабли. Минг афсуслар бўлсинки, улар биз Ислом даъватчиларимиз, биз Ислом номидан мужоҳидлармиз деб даъво қилишяпти ва минг афсуслар бўлсинки улар мусулмон умматига ҳалокатдан бошқа ҳеч нарсани зиёда қилишмаяпти! Улар мусулмон ёшларни, айтишадику: Америка ва Россияга олтин патнисда совғадек тақдим қилишяпти. Анавилар эса уларни жўжа ва товуқларни сўйгандек сўйишяпти! Уларни шунчаки тақдим қилишяпти – ақидадаги тайёргарлик ва заҳирасиз, моддий асоссиз, қурол-яроғдаги тайёргарлик ва заҳирасиз.
Аллоҳ азза ва жалла шариатда ушбу умматга жиҳодни уммат ҳақиқатдан жиҳодга тайёр бўлганида жорий қилди. Ақидада, одамларида, аҳлоқида, моддий таъминотида, ҳарбий имкониятларида тайёр бўлганида (жиҳодни жорий қилди). Анави одамлар эса (ўтириб олган ихвонлар) – уларда на тўғри ақидаси, на воситаси йўқ ва айтишадики: “Жиҳод! Жиҳод!” Умматни ҳалок қилишди! Ўзлари эса, Аллоҳга қасамки, эгаллаган лавозимлар, мол-мулк, турли-туман таом ва шароблардан мамнун бўлиб, роҳатланишяпти. Мана шу ботил ғоялар учун одамлар қурбон сифатида кетишяпти. Аслида эса бу фақатгина сохта бақириқ ва қичқириқлардир. Мана шу ғоя ва қуруқ даъватлар сабабли кўпгина мусулмонларнинг фарзандлари кетишди ва ўлим учун қурбон бўлишди.
Ислом уммати, Аллоҳ бу ҳақида айтганидек, Аллоҳ азза ва жалла уни таърифлаганидек ва одамзот ичида энг афзал уммат бўлиши учун, ўрта уммат бўлиши учун - Роббисининг Китоби ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатига қайтиши керак. Шу орқали Аллоҳ жалла жалолуҳу ҳузурида ушбу мавқеини қайтариш ва қайтаришга интилишлик билан ислом умматига азизлик ва иззат қайтади. Ва Аллоҳга қасамки, анави ғоялар ислом умматига ҳеч қачон фойда келтирмайди, фақатгина унинг заволи, ҳалокати, хорлиги ва шармандалигини зиёда қилади.
Шундай экан мусулмонлар уларнинг азизликлари сабаби нимаю, ҳалокатларининг сабаби нималигини билишсин.
Ҳалокатлари сабабларидан узоқ бўлишсин. Бу сабаблардан (бири) – ғулувдир. Мана шу ғулувнинг аксари – муғомбирлик ва сохталикдир, валлоҳу аълам.
Уларнинг азизликларининг манбасини билиб олишсин ва унга интилишсин, ўзини ва авлодини мана шунда тарбиялашлик билан уни озиқ тишлари билан (маҳкам) ушлашсин. Шу билан Аллоҳ салаф солиҳларга рўёбга чиқарган нарсани улар учун (ҳам) рўёбга чиқарсин.
Мен Аллоҳдан ушбу уммат учун ростгўй, холис даъватчиларни тайёрлашини сўрайман. Улар билан уммат азизликларининг манбасига, иззат ва саодатга – Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қайтишади. Бунда (манбада) барча камолат, барча ўрталик ва адолат мужассам бўлган. Мен Аллоҳдан шуни рўёбга чиқаришини сўрайман.
Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Қаранг: “Васатия ал-Ислам”.