Ҳаж ва нафс тарбияси (Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Ҳаж ва Умра (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=29) +--- Thread: Ҳаж ва нафс тарбияси (Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) (/showthread.php?tid=2254) Pages:
1
2
|
Ҳаж ва нафс тарбияси (Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 10-03-2013 Ҳаж ва нафс тарбияси Ҳурматли шайх
Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ Мундарижа
Ҳаж ва ислоҳот-(ўнглаш) Эҳром либоси ва кафанни эслатиш Арафа куни ва қиёмат кунидаги мавқифни ёдга солиш Ҳаж ва шайтонни хўрлаш Ҳаж ва тавба Ҳаж ва таваккул Ҳаж ва тақво Ҳаж ва иймон зиёдалашиши Ҳаж ва Аллоҳнинг чақириғини ижобат қилиш Ҳаж ва зикр Ҳаж ва уламоларнинг ўрни Ҳаж ва исломий робита-(алоқа) Ҳаж ва истиғфор RE: Ҳаж ва нафс тарбияси (Абдурраззоқ ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ) - mutaallim - 10-03-2013 Ҳаж ва ислоҳот-(ўнглаш)
Дарҳақиқат, ҳаж нафсни тарбиялаш, қалбни поклаш ва иймонни кучайтириш учун муборак бир мадрасадир. Ушбу улуғ ибодат ва муборак маросим давомида мусулмонлар ақида, ибодат ва ахлоқ борасида улкан дарслар, таъсирли ибратлар ва олий фойдаларни қўлга киритишади. У ҳақиқатда тарбиявий, иймоний мадраса бўлиб, уни муттақин мўминлар тугатиб-(битириб) чиқадилар. Аллоҳнинг муваффақ бандалари унинг булоғидан сипқирадилар. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ва одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чақиргин, улар сенга (яъни сенинг даъватингга жавобан) яёв ҳолларида ва йироқ йўллардан келадиган ориқ-ҳолдан тойган туялар устида келурлар.Улар ўзлари учун бўлган (диний ва дунёвий) манфаатларга шоҳид бўлиш учун...”. (Ҳаж: 27-28). Ҳажнинг фойда ва манфаатларини санаб адоғига етиб бўлмайди. Ундаги ибрат ва дарсларни санаш ва таъқиб қилишнинг имкони йўқ. Оятдаги Аллоҳ таолонинг ушбу: “Манфаатлар..”, қавли, фойданинг бир неча, турли-туман ва кўп эканига ишора ўлароқ накира-(ноаниқ артикл)да ворид бўлди. Ушбу манфаатларга шоҳид бўлиш ҳаждан қасд қилинган ишдир. “Ва одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чақиргин, улар сенга (яъни сенинг даъватингга жавобан) яёв ҳолларида ва йироқ йўллардан келадиган ориқ-ҳолдан тойган туялар устида келурлар”. (Ҳаж: 27). Яъни, агар улар орасида (юриб) ҳажга чақирсанг, ҳузуринга ҳаж манфаатларига гувоҳ бўлиш, яъни, ҳозир бўлиш учун пиёда ва отлиқ ҳолда келадилар. Манфаатларга ҳозир бўлишларидан мурод, уларни ўзлари учун ҳосил қилишликлари ва улардан фойдаланишликларидир. Шу сабабли Аллоҳ уни ушбу тоатга муваффақ қилган ва унга ушбу ибодатни муяссар қилган ҳар бир кишига ҳажида ҳосил қиладиган улкан ажр, мўл савоб, гуноҳлар мағфират ва саййиотлар каффорот қилинишига қўшимча ўлароқ ҳаж манфаатларини қўлга киритиш ҳамда унинг ибрат ва мавъизаларидан фойдаланишга ғоятда ташна бўлишлиги лойиқдир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: “Кимда-ким ушбу уйни ҳаж қилса ҳамда жимо ва фосиқлик қилмаса онаси туққан кунидек (ортга) қайтади”. Бухорий ва Муслим ривоятлари. (Бухорий (1820), Муслим (1350)). Яна у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: “Ҳаж ва умра орасини яқин-(қирон) қилинглар. Батаҳқиқ, у иккиси фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Ҳудди (темирчининг) босқони темирнинг кирлигини кетказгани каби”. Насоий ривояти. (Насоий (5/115) Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳул Жомеъ” (2901)да саҳиҳ санади). Ушбу фойдага эришган ва ана шу ўлжани қўлга киритган киши юртига пок ҳолатда, тоза нафс, иймону тақвога тўла, яхшилик, салоҳият, тўғри-(устиворлик) ҳамда Аллоҳ азза ва жалланинг тоатига риоя қилиш билан кўрк очган янги ҳаёт ила қайтиши муносибдир. Дарҳақиқат, уламолар ушбу салоҳият ва поклик агар бандада мавжуд бўлса, демак, у розилик ва мақбул бўлиш аломати дея ёдга олдилар. Кимники ҳолати ҳаждан кейин ёмонликдан яхшиликка ёки яхшиликдан унданда яхшиликка ўзгариш билан яхшилашса, батаҳқиқ, бу ҳажидан яхши фойдаланганига далилдир. Зеро яхшиликнинг савоби, ундан кейинги яхшиликдир. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Эҳсон-яхшиликнинг жазоси-мукофоти фақат яхшилиқдир”. (Раҳмон: 60). Кимки ҳажини гўзал адо этса, уни тўла ва мукаммал қилишда тиришса ҳамда уни нуқсонли ва барбод қилувчи амаллардан узоқ бўлса, ундан (ҳаждан) энг яхши ҳолатда чиқади ва энг пок оқибат сари кўчиб ўтади. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: “Мабрур-(мақбул) ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир”. (Муслим (1349)). Шак-шубҳа йўқки, ҳар бир ҳожи ўз ҳажини мабрур, саъйини машкур, амалини солиҳ, мақбул бўлишини умид этади. Ҳажнинг мабрур ва мақбул эканига очиқ аломат, киши дарҳақиқат, уни Аллоҳнинг Юзи учун холис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ тарзда адо этган бўлиши ҳамда ҳаждан кейинги ҳолати олдинги ҳолатга нисбатан яхши бўлишидир. Амаллар фақат ана шу икки шарт билангина қабул қилинади. (Ҳаж) қабул бўлиши учун (лозим бўлган) ушбу икки аломатнинг бири ҳаж асносида бўлади. У ҳам бўлса амал соҳиби уни Аллоҳнинг Юзи учун холис, Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ адо этишидир. (Иккинчи) аломат эса ҳаждан кейин бўлади. У ҳам бўлса киши тоатларга зиёда иқбол қилиши, гуноҳ ва маъсиятлардан янада четлашиши ҳамда яхшилик, салоҳият ва тўғри-(устуворлик) билан кўрк очган янги ҳаёт бошлаши ила ҳаждан кейинги ҳолатининг салоҳиятли бўлишидир. Шу ўринда (бир нарсани) огоҳлантириб ўтиш лозимки, мусулмон ҳар қанча амалини яхши ва чиройли адо этмасин, уни қабул бўлди деб қатъий айтиши жоиз эмас. Аллоҳ таоло комил мўминларнинг ҳолати ҳамда Аллоҳга қурбат ҳосил қиладиган тоатларининг шаънини баён қилиб, шундай деди: “(Камбағал-бечораларга) берган садақаларини (қиёмат кунида ҳисоб-китоб учун) Парвардигорга қайтгувчи эканликларидан диллари қўрқиб турган ҳолда берадиган кишилар”. (Мўминун: 60). Яъни, намоз, закот, ҳаж, рўза ва бундан бошқалардан иборат маъмур бўлишган амалларни ўзлари томондан адо этадилар ҳамда амаллари Аллоҳга кўндаланг қилиниши ва ўзлари Аллоҳнинг ҳузурида туриш онларида амаллари нажотсиз ва тоатлари номақбул бўлишидан хавфсировчидирлар. Имом Аҳмад “Муснад”ида мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганликларини ривоят қилади: “Эй Расулуллоҳ: “(Камбағал-бечораларга) берган садақаларини (қиёмат кунида ҳисоб-китоб учун) Парвардигорга қайтгувчи эканликларидан диллари қўрқиб турган ҳолда берадиган кишилар”, у зино қиладиган ва маст қилувчи ичимлик ичадиган кимсами?-дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Йўқ, эй Абу Бакрнинг қизи ёки йўқ, эй Сиддиқнинг қизи. Бироқ у, ундан қабул қилинмаслигидан қўрққан ҳолатда рўза тутадиган, намоз ўқийдиган ва садақа қиладиган кишидир”-дедилар”. (“Муснад” (25705)). Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Дарҳақиқат, мўмин яхшилик қилиш ва қўрқув орасини жамлади. Мунофиқ эса ёмонлик қилиш ва ҳотиржамлик ўртасини жамлади”. (Ибн Муборак “Зуҳд” (985)). Дарҳақиқат, мўминлар ўртасида қадимги ва ҳозирги замонда ушбу тоат сўнгидан бир-бирларига: Аллоҳ биздан ва сизлардан қабул айласин, дейишлик суннати давом этиб келяпти. Барча қабул бўлишини умид қилади. (Ибн Батто “Ибана” китоби (2/873)да шундай дейди: “...Шунингдек, ҳаж ва умрасидан фориғ бўлиб, жамийки ҳаж ибодатларини адо қилиб қайтган киши ҳажи ҳақида сўралса шундай дейди: дарҳақиқат, ҳаж қилдик. Қабул бўлмай қолмас! Шунингдек, одамларнинг ўзларига ва бир-бирларига дуо қилишлари: Эй Аллоҳ! Рўзамиз ва закотимизни қабул айла! Ҳожига йўлиққанда ҳам унга шундай дейилади: Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин ва амалингизни покласин! Шунингдек, одамлар Рамазон ойи тугаганда бир-бирларига йўлиқиб, шундай дейдилар: Аллоҳ биз ва сизлардан қабул айласин! Мусулмонларнинг суннати шундай бўлиб келган. Одатлари шундай жорий бўлган. Ҳамда уни халафлари салафларидан олган”). Дарҳақиқат, Аллоҳ Қуръони Каримда пайғамбари Иброҳим ва унинг ўғли Исмоил алайҳиммассалоту вассалам ҳақларида зикр қилди. У иккилари каъбани қуриш дамлари ушбу дуо ила дуо қилардилар. Аллоҳ таоло деди: “Эсланг: Иброҳим Исмоил билан биргаликда Байтуллоҳнинг пойдеворини кўтариб (дедилар); «Парвардигоро, биздан (ушбу қилган амалимизни) ўзинг қабул айла. Шубҳасиз, сен эшитгувчи, билгувчисан!”. (Бақара: 127). Ҳолбуки у иккилари солиҳ, улуғ бир амалда бўла туриб, Аллоҳ улардан қабул қилишини сўраяптилар. Ибн Абу Ҳотим Вуҳайб ибн Вирддан ривоят қилади. У киши ушбу оятни ўқидилар ва йиғладилар. Айтдиларки: “Эй Раҳмоннинг Халили! Раҳмоннинг уйи пойдеворларини кўтариб, яна У Зот сиздан қабул қилмаслигидан қўрқасиз”. (Ибн Абу Ҳотим ўз тафсирида ривоят қилди. Ибн Касирнинг тафсирида (1/254) ворид бўлганидек). Агар бу, тўғри йўлдагиларнинг имоми ва муваҳҳидларнинг пешвоси ҳолати бўлар экан, унда у кишидан қуйидагиларнинг ҳолати ҳақида нима дейсиз? Аллоҳдан барча учун қабул, тавфиқ ва тўғрилик, Аллоҳнинг “Байтул Ҳаром”ини ҳаж қилувчиларга саломатлик ва офият китобат қилишини, биз ва улардан солиҳ амалларни қабул айлашини ҳамда барчани тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўраб қоламиз. Албатта, У кўплаб инъом этувчи, Саҳоватли Зотдир. RE: Ҳаж ва нафс тарбияси (Абдурраззоқ ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ) - mutaallim - 10-04-2013 Эҳром либоси ва кафанни эслатиш
Батаҳқиқ, ҳажнинг ибрат ва фойдалари чексиздир. Унда қанчадан-қанча фойдали дарс ва таъсирли мавъизалар бор. Ҳажнинг мавъиза ва ибратларидан бири, мусулмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эҳром учун белгилаб берган мийқотга етганида ўз либосини ечади ҳамда (танасининг) ярим қуйи (қисми)га изор ва боши қолиб юқори ярим (қисми)га ридо кияди. Либоснинг ушбу кўринишида ҳожилар баб-баробар бўлиб, бой билан камбағал ҳамда бошлиқ билан қўл остидаги одам ўртасида фарқ бўлмайди. Уларнинг ушбу либосда баб-баробар эканликлари ўлимдан кейин барчаларининг кафан либосида баробар эканликларини эслатиб юборади. Барча ўз либосини ечади ҳамда оппоқ ўраладиган (чойшаб)ни ўрайдилар. Бу борада бой билан фақирнинг фарқи йўқ. Имом Аҳмад ўз “Муснад”ида Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривият қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Оқ либос кийинглар. Чунки у энг пок ва энг яхшидир. Ҳамда маййитларингизни унда кафанланглар”. (“Муснад” (20154)). Одам боласининг саййиди соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида пахтадан бўлган уч оқ либос-(чойшаб)га кафанландилар. Унда на кўйлак-(енг, чўнтак), на бош кийим бор эди. Бухорий ва Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пахтадан бўлган Саҳулий (жой номи) оқ яманий уч матога кафанландилар. Уларда кўйлак-(чўнтак, енг) ва бош кийим йўқ эди”. (Бухорий (1264), Муслим (941)). Вафот этган ҳар бир кишининг ҳолати шундай. Ювилади, либосларидан ечинтирилади ва оқ чойшабга ўралади. Сўнг унга (жаноза) намози ўқилади. Сўнг эса қабрга қўйилади. Ҳожи мийқотда либосини ечиб, эҳромни кийган дамда ушбу ҳолатни эслайди ва зеҳнига ушбу оқибат-(қайтар жой) келади. У сабабли дунёвий ҳаёти ниҳоя топадиган ва ухровий ҳаёти бошланадиган ўлимни ёдга олади. Банда учун (сўнги) сафарини эслаши, жондан азиз ва севиклисидан айрилишини ёдга олиши, унга молидан фақат кафани бўлиши, яъни, молидан қабридаги насибаси (кафан экани) сўнг оқибати хароб бўлишини эслаши қанчалар ҳам улкан ва фойдалидир. Шоир айтади (маъноси): Умр бўйи йиққан-терганингдан насибанг,
Бошқаси айтади:Икки ридо ва хушбўй бўлиб, унга ўралажаксан. Қаноат ўрнини босувчи нарса йўқ,
Унда неъмат, унда бадан роҳати бор. Бутун дунёга эга бўлган кишига боқ, Ундан (дунёдан) пахта ва кафандан ўзгаси ила кетдими?! (Қуртубий “Тазкира” (1/28)).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганликлари ҳадисда собит бўлган: “Лаззатлар қирқувчисини кўп-кўп эсланглар”. Яъни, ўлимни. (Термизий (2307), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ ал-Жомеъ” (1210)да саҳиҳ санадилар). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан шундай деганликлари ворид бўлган: “Ўлим кифоя қиларли ваъз-насиҳат қилувчидир”.Кимки ўлимни эсласа охиратга иқбол қилади. Ҳамда дунё энг катта ғам-ташвиши ва илми етган ҳад-(чегарас)и бўлиб қолмайди. Ўлимни ёдга олиш маъсиятлардан жиловлаб туради, қотган қалбни юмшатади, дунё билан хурсанд бўлишни кетказади ва ундаги мусибатларни енгиллатади. Сўнг инсонни ўзи билан қабрга кирадиган кафани, унга бирор нарсада фойда бермайди. Ва у оқибатда эскиради-(чирийди). Ваҳоланки у кишининг дунёсидан қабрига у билан кирадиган ягона нарсадир. Инсонга қабрида фойда келтирадиган нарса солиҳ амалидир. Дарҳақиқат, “Саҳиҳайн”да Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Маййитга уч нарса эргашиб боради. Иккиси қайтиб кетади ва бири қолади: Аҳли, моли ва амали эргашиб боради. Аҳли ва моли (ортга) қайтади ва амали қолади”. (Бухорий (6514) ва Муслим (2960)). Маълумки, инсонни уларга кўникиш ҳосил қилган аҳли-оиласи, унинг воситасида ҳаёт кечирадиган моли бўлади. Ушбу иккиси ундан, у эса у иккисидан айрилади. Ўзга чора йўқ. Бахтли эса ана шундан яхшилик ва тоатда унга кўмак бўладиган нарсани олган кишидир. Аммо кимки уни Аллоҳдан машғул қиладиган аҳл-оила ва мол қилган бўлса, бас, у зарар кўргувчидир. Аъробийлар айтгани каби: “Бизларни мол-мулкларимиз...машғул қилиб қўйди”. (Фатҳ: 11). Аллоҳ таоло деди: “На мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (яъни Аллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир!”. (Мунофиқун: 9). Кимда-ким вафот этса, батаҳқиқ, у аҳли-оиласининг дуо ва истиғфор айтиши ҳамда ҳаётлик чоғида садақа қилган молидан ташқари ўз аҳли ва мол-дунёсидан бирор фойда кўрмайди. Аллоҳ таоло деди: “У кунда на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермас, Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)”. (Шуъаро: 88-89). Аллоҳ таоло деди: “Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирибсиз”. (Анъом: 94). Инсоннинг мол ва аҳлидан иборат эга бўлган барча нарсаси, батаҳқиқ, у уларни ўз ортида, улардан бирор фойда олмаган ҳолда ташлаб кетади. Аҳлининг дуоси ва ўзи молидан қилган садақаси бундан мустасно. Муслимнинг “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Инсон вафот этганда уч (йўл)дан ўзга амали кесилади: Юриб турувчи садақа ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанд ёҳуд фойдаланиладиган илм”. (Муслим (1631)). Аҳли-оила гоҳида унинг ҳаққига дуо қилади ва гоҳида дуо қилмайди. Ўзи эга бўлган мол-давлатидан қабрида бирор фойда бўлмайди. Ҳаётлик чоғида қилган садақаси мустасно. Батаҳқиқ, у (ҳаётлигида қилган садақаси) унинг олдига келади ва у, қабрида унга ҳамроҳ бўладиган амали остига дохил бўлади. Бундан бошқа мол-давлати эса хоҳ оз, хоҳ кўп бўлсин, бас, у меросхўрларигадир, унга эмас. Балки у унга (мол-давлатига) пойлоқчи ва қўриқчи ўрнида бўлган. Мулсимнинг “Саҳиҳ”ида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари ривоят қилинади: “Одам боласи: молим, молим дейди. Ахир сенга эй одам боласи, молингдан фақат еб битирганинг, кийиб эскиртирганинг ва садақа қилиб (ўзинг учун боқий) қолдирганинггина бор эмасми?!”. (Муслим (2958)). Бухорийнинг “Саҳиҳ”ида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари ривоят қилинади: “Қай бирларингиз учун меросхўрининг моли ўзининг молидан севимлироқ?”. Улар: Ҳар биримиз учун ўз моли севимлироқ, дейишди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Унинг моли муқаддам қилгани-(сарф этгани), ворисининг моли эса қолдирганидир”-дедилар”. (Бухорий (6442)). Аллоҳ таоло деди: “Кимда-ким кофир бўлса, куфри ўзининг бўйнидадир. Ким яхши амал қилса, бас улар ўзлари учун (жаннатдан) жой тайёрларлар”. (Рум: 44). Салафларнинг баъзилари айтишдики: Яъни, қабрда. Солиҳ амал қабрда ўз соҳибига жой-(замин) бўлади. Чунки банда учун дунё матоларидан кўрпа-тўшак, ёстиқ ва жой бўлмайди. Балки ҳар бир амал қилувчи ўз амалини яхши ёки ёмондан кўрпа-тўшак ва ёстиқ қилади. Ҳадисда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганликлари ворид бўлган: “Жаброил менга шундай деди: Эй Муҳаммад! Хоҳлаганингизча яшанг. Батаҳқиқ, сиз маййитсиз. Хоҳлаганингизни суйинг. Батаҳқиқ, сиз ундан айрилгувчисиз. Хоҳлаганча амал қилинг. Батаҳқиқ, сиз унга йўлиқувчисиз”. (Тоялисий (1862), Ҳоким (4/325), Албоний “Саҳиҳул Жомеъ” (4355)да “Ҳасан” даражасида деди). Аллоҳдан барчамиз учун салоҳиятли амал ва гўзал оқибат ҳамда Ўзи яхши кўриб, рози бўладиган нарсага тавфиқ сўраб қоламиз. RE: Ҳаж ва нафс тарбияси (Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 10-05-2013 Арафа куни ва қиёмат кунидаги мавқифни ёдга солиш
Батаҳқиқ, ҳажнинг улкан ибрат ва ғоятда таъсирли мавқифларидан бири, Арафа ери-(ҳудуди)да, Арафа куни барча ҳожилар ҳозир бўладиган ўша улкан жамланиш-(тўпланиш) ва муборак мавқифдир. Барчалари гувоҳ бўлиш мумкин бўлган исломий йиғилишнинг энг улканида Аллоҳга “Лаббайка”ни айтган ва илтижо қилган ҳолда турадилар. Раҳматидан умид қилиб, азобидан қўрқадилар. Ундан улкан фазли-марҳаматини сўрайдилар. Ушбу катта йиғилиш мусулмонга ё доимий неъмат ёки аламлантирувчи азобдан иборат ўз ўринларини эгаллаш учун ўрталарида ажрим қилинишини кутиб турадиган аввалгилару охиргилар учрашадиган қиёмат кунидаги катта мавқифни эслатиб юборади. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ “Мимийя”сида шундай деди: Ё Аллоҳ! Бу энг улкан мавқиф,
Рўбарў қилинадиган куннинг улканлигида шак-шубҳа йўқ. Аллоҳ таоло айтади: “Улар саф тортган ҳолларида Парвардигорингизга рўбарў қилиндилар”. (Каҳф: 48). Субҳанаҳу деди: “Ўша Кунда сизлар (ҳисоб-китоб учун Аллоҳга) кўндаланг қилинурсизлар — сизларнинг бирон сирингиз махфий қолмас”. (Ҳааққо: 18).Рўбарў қилинадиган кун мавқифи каби. Балки у улканроқдир. Ушбу улуғ кунда Аллоҳ барча бандаларни жамлайди. Субҳанаҳу айтганидек: “У сизларни ҳеч шак-шубҳасиз бўлган қиёмат кунида тўплайди”. (Нисо: 87). Аллоҳ таоло деди: “(Аллоҳ) сизларни тўплайдиган тўпланиш Кунини (эслангиз)! Бу (одамлар) бир-бирларини «алдаб-зиён етказадиган» Кундир (яъни, ҳаёти дунёда иймон эгаларини алдаб-зиён етказиб юрган кофирлар у Кунда дўзах азобига дучор қилиниш билан ўзларининг алданган кимсалар эканликларини билиб олурлар)”. (Тағобун: 9). Ушбу тўпланишда аввалгилару кейингилар баб-баробар бўлади. Барча ушбу улкан муддатда жамлангусидир. “(Эй Муҳаммад, сиз уларга) айтинг: «Албатта аввалгилар ҳам, кейингилар хам маълум Кундаги белгиланган вақтга шак-шубхасиз тўплангувчидирлар”. (Воқеа: 49-50). Ушбу тўпланишдан бирор киши ортда қолиб кетмайди. Фазода ҳалок бўлган, ер чуқурликларида адашиб-(йўқолган) ҳамда қуш ва йиртқичлар еганлар. Барча яқин келажакда тўпланажак, (бундан) қочиб-(қутулиш) йўқ. Аллоҳ таоло деди: “(У Кунда) Биз улардан биронтасини қўймай йиғдик”. (Каҳф: 47). Субҳанаҳу деди: “Қаерда бўлманг, Аллоҳ сизларни (ҳисоб-китоб) учун келтиради. Албатта Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир”. (Бақара: 148). Субҳанаҳу деди: “Осмонлар ва ердаги бор жонзот (қиёмат кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйинсунган ҳолда келур. У зот уларни санаб-аниқлаб қўйгандир. Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда У зотнинг ҳузурига келгувчидир”. (Марям: 93-95). Яқинда ушбу ердан ўзга бир ерда тўпланадилар. Аллоҳ таоло деди: “(У) ер бошқа ерга, осмонлар (ўзга осмонларга) айланиб қоладиган ҳамда (барча одамлар) ёлғиз ва қудратли Аллоҳга рубарў бўладиган кунда (қиёматда)...”. (Иброҳим: 48). Дарҳақиқат, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар тўпланадиган ушбу ернинг васфини бизга баён қилдилар. Бухорий ва Муслим Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Одамлар қиёмат куни соф обинон каби оқ-қизғиш ерда тўпланадилар. У ерда бирор кишининг (маскани) аломати бўлмас”.[/i] (Бухорий (6521), Муслим (2790)). Яъни, теккис ерда. Унда на баландлик, на чуқурлик, на тоғ ва на қоя бор. Унда на маскан ва на бино аломати бор. Пояфзалсиз ялангоёқ, кийимсиз яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда тўпланадилар. Бухорий ва Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: [i]“Албатта, сизлар ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда тўпланасизлар”. Сўнг (ушбу оятни) ўқидилар: “Биринчи марта қандай яратган бўлсак, (ўша ҳолга) қайтарурмиз. (Бу) Бизнинг зиммамиздаги ваъдадир. Албатта Биз (шундай) қилгувчидирмиз”. (Анбиё: 104)”. (Бухорий (3349), Муслим (2860)). “Саҳиҳайн”да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамлар қиёмат куни ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда тўпланадилар”-деганларини эшитганларида шундай дедилар: Эй Расулуллоҳ! Эркак ва аёлларнинг барчалари бир-бирларига қарайдиларми? У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Оиша! Иш, бир-бирларига қараш(га аҳамият қаратиш)дан оғирроқ бўлади”-дедилар”. (Бухорий (6527), Муслим (2859)). Ўша куни қуёш халойиққа яқинлашади. Ҳатто улар ўртасида бир мил миқдоричалик (масофа) қолади. Ушбу кунда Раҳмон аршининг соясидан ўзга соя бўлмас. Улар орасида арш соясида сояланган ҳамда қуёш иссиғига қараб турадиганлар бўлади. Дарҳақиқат, қуёш уни эритиб юборади ва у ерда ғам-ташвиши оғирлашади ҳамда уни қайғуга солади. Батаҳқиқ, халқлар издиҳом бўлиб, сиқилиб қолади ва бир-бирини турткилайди. Сафлар аралашиб кетади ва томоқлар чанқоқдан узила ёзади. Дарҳақиқат, ушбу мавқифларида уларга жонларининг тафти ва жасадларининг заҳма-(тиқилининч) бўлиши билан қуёшнинг иссиғи жамланади. Уларнинг тери ер юзини тўлдиради. Сўнг Раббиларининг ҳузуридаги бахт ва бахтсизлик мартаба ва манзилатларига қараб оёқларигача (тер босади). Улар орасида тер икки елка ва белигача етадиганлари бор. Улар орасида икки қулоғининг юмшоғигача ва яна улар орасида уни бутунлай тер қоплайдиганлари бор. (Қуртубий “Тазкира” (1/357)). Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одамлар қиёмат куни терлайди. Ҳатто терлари ерда етмиш зирога етади. Ва у (тер) уларни қоплаб, ҳатто қулоқларига етади”. Бухорий ривояти. (Бухорий (6532)). Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиёмат куни қуёш халқларга яқин келади. Ҳатто улар ўртасида бир мил масофасичалик бўлади. Одамлар эса амаллари миқдорича терда бўладилар. Улар орасида тер икки тўпиғигача бўладиганлари, улар ичида тер икки тиззасигача бўладиганлари, улардан яна тер белигача бўладиганлари ҳамда улар орасида тер бутунлай қоплайдиганлари бор”-дея қўллари билан оғизларига ишора қилдилар”. (Муслим (2864)). (У ерда) қолишлари миқдори-(узунлиги) эллик минг йил бўлган бир кунда бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Фаришталар ва Руҳ (яъни Жаброил) миқдори-узунлиги эллик минг бўлган бир Кунда (яъни Қиёмат кунида) У зотнинг ҳузурига кўтарилурлар”. (Маориж: 4). Муслимнинг “Саҳиҳ”ида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари ривоят қилинади: “Ҳаққини адо этмаган тилла ва кумуш соҳиби йўқки, қиёмат куни бўлганида албатта, унга дўзахдан ясси қопламалар ҳозирланиб, жаҳаннам ўтида қизитилади. Ва ўша билан ёнлари, пешоналари ва кетларига тамға босилади. Узунлиги эллик минг йил бўлган бир кунда то бандалар ўртасида ҳукм қилингунча ҳар сафар совиганда унга қайтарилади. Ва ўз йўлини ё жаннат ёки дўзах сари кўради-(топади)”. (Муслим (987)). Аллоҳ таоло ушбу туришликни иймон аҳлига енгиллатиб қўяди. Саҳоватли Аллоҳдан фазлу-марҳаматини сўраймиз. Ҳокимнинг “Мустадрок”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мўминлар учун қиёмат куни пешин билан аср ораси миқдорчалик бўлади”. (“Мустадрок” (1/84), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳул Жомеъ” (8193)да саҳиҳ санади). Аллоҳ уларни фақат Ўзининг (яратган) сояси бўлган бир кунда, қуюқ сояда соялантиради. Аллоҳ субҳанаҳу ана шу улкан мавқифда шундай дейди: “Менинг улуғлигим боис ўзаро муҳаббатлашганлар қаерда? Бугун уларни ўз соямда, Менинг соямдан ўзга соя йўқ бўлган кунда соялантираман”. (Муслим (2566)). Ўша куни одамлар пайғамбарлар олдига ўтиниб келадилар. Улардан Аллоҳ ҳузурида бандалар ўртасида ажрим ва ҳукмни бошлаш ҳақида шафоат талаб қиладилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқалари ўз узрларини айтадилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: Мен у учунман, дейдилар. Ва бориб, арш тагида оламларнинг Раббига сажда қилган ҳолда йиқиладилар. Аллоҳ у кишига, у кишидан олдин бирор кишига маълум қилмаган ҳамду саноларини ўргатади. Сўнг у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: Бошингизни кўтаринг. Сўранг, сизга берилади. Шафоат қилинг, шафоатингиз қабул этилади, дейди. Ана шу вақт Раб жалла ва аъла бандалар ўртасида ажрим қилиш учун келади. Аллоҳ таоло деди: “Парвардигорингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда, (Кофирлар кўришлари учун) ўша Кунда жаҳаннамни ҳам (яқин) келтириб қўйилганда — ана ўша Кунда инсон (бу кўрганларидан) эслатма-ибрат олур! (Аммо у Кунда) бу эслатма-ибратнинг фойдаси) қаёқдан тегсин?! У: «Эҳ, кошки эди мен ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам», деб қолур!”. (Фажр: 22-24). Аллоҳнинг ҳузурига ёлғиз келадиган кунингизни ёдда тутинг!
Дарҳақиқат, ҳукм тарозилари ўрнатилган. Маъсиятлардан пардалар йиртиб ташланган. Ҳамда гуноҳ чойшаби очиқ ҳолда келур. (Қуртубий “Табйин фий ат-Тазкира” (2/17)). Сенга васф қилинган ушбу кун ва сенга сўйлаб берилган ушбу ҳолат ҳақида бир фикр юритиб кўр. Унга тайёргарлигингни кўравер. Сенга Аллоҳдан тақво қилиш лозим бўлади. Батаҳқиқ, у яхши озиқадир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳаж оятларининг хотимасида шундай деди: “Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизким, сизлар шубҳасиз Унинг ҳузурида тўпланажаксиз”. (Бақара: 203). Аллоҳ таоло биз ва сизларни Ўзининг муттақин бандаларидан қилсин. Барчамизга қиёмат кунидаги расволикдан паноҳ берсин. Ҳамда бизни қўрқинчли кунда Ўзининг фазлу марҳамати ила омон бўлувчилардан қилсин! RE: Ҳаж ва нафс тарбияси (Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 10-06-2013 Ҳаж ва шайтонни хўрлаш
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ “Муватто”да Талҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Кариздан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Шайтон бирор кун Арафа кунидек энг хўрланган, энг яксон қилинган, энг ҳақир ва энг аччиғи чиққан ҳолда кўрилмаган. Бу, раҳматнинг нозил бўлиши ва Аллоҳ улкан гуноҳларни кечиб юборишини кўргани сабабидандир”. (“Муватто” (1269)). Бу “Мурсал” ҳадис. Шариат нусусларида унинг маъноси саҳиҳ эканига далолат қиладиган бир қанча шоҳидлар мавжуд. Батаҳқиқ, шайтонни Аллоҳнинг бандалари устига раҳмат ва мағфират нозил бўлиши, У субҳанаҳу кечириб, афв қилиши ҳамда дўзахдан уларни озод қилиши, Аллоҳ бизларни ва мўминларни ундан сақласин, ғазаблантиради ва хафа қилади. Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар Одам боласи сажда (ояти)ни ўқиб, сажда қилса шайтон йиғлаганча четлашади. Ва: Ҳолимга вой бўлсин! Одам боласи сажда қилишга буюрилди ва сажда қилди. Бас, унга жаннат бўлгай. Мен сажда қилишга буюрилдим ва бош тортдим. Бас, менга дўзах бўлгай, дейди”. (Муслим (81)). Шунинг учун Аллоҳнинг душмани инсоннинг ҳажини барбод қилиш ҳамда киши ҳажга йўл олиш ва қўзғалишининг аввалги дафъасидан бошлаб ва барча амаллари, бошқа ҳаж ибодатлари олдидан ўтиш-(оралаб кириш) орқали турли-туман йўл ва услублар билан унинг савобини қўлдан бой беришига ғоятда ҳарисдир. У бунинг учун қўшинини ҳозирлайди ва тадоригини кўриб қўяди. Имом Мужоҳид ибн Жабр раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бирор бир ҳамроҳ Макка сари чиқса, албатта, иблис улар билан биргаликда уларнинг тайёргарлиги сингари ҳозирлик кўради”. Ибн Абу Ҳотим ўз тафсирида ривоят қилди. (Ибнул Қаййим “Иғоса ал-Лаҳафон” (1/109)да зикр қилди). Бунга Аллоҳ таолонинг душмани иблис ҳақидаги ушбу қавли гувоҳлик беради: “У айтди: «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан»”. (Аъроф: 16-17). Авн ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Сенинг тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман”. (Яъни), “Макка йўлида”-деди. Бу шак-шубҳасиз Аллоҳнинг розилигига элтувчи ва жаннат неъматига олиб борувчи Унинг тўғри йўлидир. Ҳамда йўлнинг маъноси бундан кенгроқ. Шунинг учун ибн Жарир раҳимаҳуллоҳ деди: “Авн айтгани келсак, гарчи у Аллоҳнинг тўғри йўлидан бўлсада, бас, у йўл (маъноси)нинг бари эмас. Балки Аллоҳнинг душмани уларни Аллоҳнинг тўғри йўлида кутиб ўтиришини хабар берди ва ундан бирини қўйиб, бошқасини хос айтгани йўқ. Чунки (у) ярамас Аллоҳнинг бандаларини, улар учун Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар бир нарсадан тўсишда бепарволик қилмайди”. (“Жомеъул Баён” (5/444)). Сўзи тугади. Имом Аҳмаднинг “Муснад”ида Сабра ибн Факиҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Албатта, шайтон одам боласини кутиб, бир неча йўлига ўтириб олади. Уни кутиб, ислом йўлига ўтириб олади ва: Ўз дининг ҳамда ота-боболаринг динини ташлаб, исломни қабул қиласанми?-дейди. Деди: Шунда у (одам боласи) унга (шайтонга) итоатсизлик қилиб, исломни қабул қилди. Сўнг уни кутиб ҳижрат йўлига ўтириб олади. Ва: Ўз еринг ва осмонингни ташлаб, ҳижрат қиласанми? Муҳожир қозиққа боғланган от сингари бўлади, дейди. Деди: Шунда у (одам боласи) унга (шайтонга) итоатсизлик қилиб, ҳижрат қилди. Деди: Сўнг уни кутиб, жиҳод йўлига ўтириб олади. Ва: У жон ва молни зое қилишликдир. Жангга кирасан ва қатл қилинасан. Аёл турмушга чиқиб кетади ва мол тақсимланади-я?-дейди. Деди: Шунда у (одам боласи) унга (шайтонга) итоатсизлик қилиб, жиҳод қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Улардан кимки шуни қилса ва вафот этса уни жаннатга киритишлик Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ бўлади. Ёки қатл қилинса уни жаннатга киритишлик Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ бўлади. Агар ғарқ бўлса-(сувда чўкса), уни жаннатга киритишлик Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ бўлади. Ёки (минган) ҳайвонидан йиқилиб ўлса, уни жаннатга киритишлик Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ бўлади”. (“Муснад” (15958), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳул Жомеъ” (1652)да саҳиҳ санади). Ушбу ҳадисда шоҳид ўрни шуки, шайтон инсонни барча йўлда кутиб ўтиради. Ва у (шайтон), киши яхшиликни қасд қилганда ёки унга киришганда ниҳоятда ҳарис бўлади. Натижада уни (кишини) ана шу дамда ундан узиб-(тўхтатиб) қўйиш учун унга оғир-(ёқимсиз) қилиб қўяди. “Саҳиҳ”да пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: “Жинлардан бўлган Ифрит намозимни бўлиш учун ўтган кеча (кишанларидан) чиқиб келди”. (Бухорий (461), Муслим (541)). Иш банда учун фойдали ва Аллоҳга суюкли бўлгани сари шайтоннинг унга қаршилик кўрсатиши ҳам шунчалик кўп бўлади. У мўминларга ашаддий душман. Унинг ғам-ташвиш ва мақсади фақат уларнинг ақидаларини барбод қилиш, иймонларини вайрон қилиш, яқин-(ишонч)ларини тебратиш, уларни Аллоҳнинг розилиги ва жаннатига олиб борувчи йўлдан буриб юборишликдир. Шунинг учун Аллоҳ бизни ундан ниҳоятда ҳазир бўлишимизга чорлади. Бизга унинг хатари ва унга эргашишликнинг аянчли оқибатларини ҳамда у мўминларга душман эканини баён қилди. Уларга (мўминларга) уни душман тутишликка амр қилди. Аллоҳ таоло деди: “Чунки шайтон инсон учун очиқ душмандир”. (Юсуф: 5). Аллоҳ таоло деди: “Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз у, ўз фирқасини (яъни ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур”. (Фотир: 6). Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар, шайтоннинг изидан эргашманглар! Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта (шайтон) бузуғлик ва ёмонликка буюрур”. (Нур: 21). Аллоҳ таоло деди: “Эй Одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни уятли аҳволга солиб қўйиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни қандай алдашганини сезмай қолишингиз мумкин)”. (Аъроф: 27). Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Оқил кишига, адоватини аллақачон Одам алайҳиссалом замонидан ошкор қилган ҳамда умри ва жонини Одам болаларининг ҳолатларини барбод қилиш учун сарф этган ушбу душмандан эҳтиёт бўлиши вожиб бўлади. Дарҳақиқат, Аллоҳ ундан ҳазир бўлишга амр қилди...”. (“Талбис Иблис” (23)). Сўнг ундан ва унинг макридан ҳазир бўлишга чорлаш ҳақидаги бир қанча нусусларни ёдга олди. У ва унинг макридан ҳазир бўлишга чорлаш борасидаги оятлар кўп. Банда Аллоҳга илтижо қилиш, Ундан унинг (шайтоннинг) ёмонлигидан паноҳ сўраш, Унинг зикрини лозим тутиш ҳамда тоатига риоя қилиш билангина шайтондан сақланади. Кимда-ким Аллоҳдан паноҳ сўраса Аллоҳ уни ўз ҳифзу ҳимоясига олади. Аллоҳ таоло деди: “Агар сизни шайтоннинг васвасаси йўлдан урмоқчи бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўранг! Албатта, У эшитувчи, билгувчидир”. (Аъроф: 200). У Зот деди: “Ва айтинг: «Парвардигорим, мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман. Яна мен Сендан (ё) Парвардигорим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ беришингни сўрайман»”. (Мўминун: 97-98). Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман»”. (Ан-Нас: 1-6). Имом Аҳмад ўз “Муснад”ида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади, Яҳё ибн Закариё алайҳимассалам қавмига шундай деди: “...Ва сизларни Аллоҳни кўп зикр қилишга буюраман. Бунинг мисоли, бир кишининг мисоли кабики, душман тезлик билан унинг изига тушди. Шунда у мустаҳкам қўрғонга етиб, у ерда ҳимояланди. Батаҳқиқ, банда шайтондан энг ҳимояланган вақти, Аллоҳнинг зикрида бўлганидадир”. (“Муснад” (17800), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳул Жомеъ” (1724)да саҳиҳ санади). Шайтон Аллоҳга илтижо қилувчи, У субҳанаҳуга таянувчи иймон аҳлига бошқарувини ўтказа олмайди. Батаҳқиқ, Аллоҳ уларни ундан сақлайди ҳамда улардан унинг макри ва ёмонлигини буриб юборади. Аллоҳ таоло деди: “(Эй мўмин бандам), ҳар қачон Қуръон қироат қилсанг, албатта қувилган — малъун шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўрагин! Албатта, иймон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат –ҳукмронлик йўқдир. Унинг (шайтоннинг) ҳукмронлиги фақат (уни) дўст тутиб, (Аллоҳ)га шерик қилиб оладиган кимсалар устидадир”. (Наҳл: 98-100). У субҳанаҳу ушбу оятда шайтонни даф қилишдаги энг кучли сабабни баён қилди. У ҳам бўлса иймон ва Аллоҳга таваккул безаги билан безанишдир. Чунки шайтон иймон келтирган ва Раббиларига таваккул қиладиган зотлар устидан ҳукмронлик қудратига эга эмасдир. Аллоҳнинг динини теран тушунишлик шайтондан қўриқ. Чунки шаръий илм ўз соҳиби учун нур. Кимки илм нури ила кўрса, шайтоннинг тузоқ, қопқон, восита ва сабабларини билса, унинг издошлари ниҳояси ва дўстлари оқибатини билса ундан ниҳоятда ҳазир бўлади. Уни қўйиб Аллоҳга боғланади ва унинг ёмонлигидан У субҳанаҳудан паноҳ сўрайди. Ҳамда Унинг аҳлига хавф бўлмайдиган ва улар маҳзун бўлмайдиган Аллоҳнинг тўғри йўлидан юради. Аллоҳдан биз ва сизларга қувилган шайтондан паноҳ беришини ҳамда барчамизни тўғри йўлига бошлашини сўраймиз. Албатта, У Эшитгувчи, (дуоларни) ижобат этгувчидир. RE: Ҳаж ва нафс тарбияси (Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 10-07-2013 Ҳаж ва тавба
Албатта, ҳаж тавба, Аллоҳга тазарру қилиш, гуноҳлардан халос бўлиш ва дўзахдан озод бўлиш-(қутулиш) дарвозаларидан муборак бир дарвозадир. Бухорий ва Муслим ўз “Саҳиҳ”ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким ҳаж қилса ҳамда жимо ва фосиқлик қилмаса онаси туққан кунидек (ортга) қайтади”. (Бухорий (1820), Муслим (1350)). Муслим “Саҳиҳ”ида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуга исломни қабул қилиш онлари шундай деганликларини ривоят қилади: “Ислом ўзидан олдинги нарса-(куфр)ни бузиб ташлашини, ҳижрат ўзидан олдинги нарса-(гуноҳ)ларни вайрон қилишини ҳамда ҳаж ўзидан олдинги нарсаларни бузиб ташлашини билмадингми?”. (Муслим (121)). Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Умра умрагача ўрталаридаги нарсаларга каффоротдир. Мабрур-(мақбул) ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир”. (Муслим (1349)). Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ бирор кунда Арафа куничалик бандаларини дўзахдан кўп озод қилмаган. Батаҳқиқ, У яқинлашади сўнг улар билан фаришталарига фахрланиб: Мана булар нима истаганди, дейди”. (Муслим (1348)). Насоий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ҳаж ва умра орасини яқин-(қирон) қилинглар. Батаҳқиқ, у иккиси гуноҳларни кетказади. Ҳудди (темирчининг) босқони темирнинг кирлигини кетказгани каби”. (Насоий “Сунан” (5/115), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳул Жомеъ” (2901)да саҳиҳ санади). Ушбу ҳадисларда ҳажнинг шаъни улкан ҳамда у хатолар ўчирилиши, қоқилишлар озайиши, гуноҳлар мағфират қилиниши ва дўзахдан озод бўлиш учун улкан бир дарвоза эканига далолат мавжуд. Мусулмон нажотга ноил бўлиш, мўл ажр ва улкан фойдаларни қўлга киритиш учун Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилишга шошилиши вожибдир. Аллоҳ таоло айтади: “Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар”. (Нур: 31). Субҳанаҳу шундай дейди: “Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки, Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур”. (Таҳрим: 8). Субаҳанаҳу деди: “Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик-гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир”. (Фурқон: 70). Тавба амалларнинг энг олий ва улуғларидан. У амалларнинг Аллоҳга энг суюмли ва энг мукаррамидир. Тавба қилувчилар учун У Зотда хос муҳаббат бор. Аллоҳ таоло деди: “Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади”. (Бақара: 222). Балки У субҳанаҳу Беҳожат, Мақталган эканига қарамай тавба қилувчининг тавбаси сабаб хурсанд бўлади. “Саҳиҳайн”да Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ бандасининг тавбаси сабабли сизлардан бирингиз туясидан йиқилиб тушиб, дарҳақиқат, уни чўлда адаштириб-(йўқотиб) қўйган....дан кўра кўпроқ шодланади”. Муслимнинг ривоятида: “Аллоҳ бандасининг Унга тавба қилган вақтдаги тавбаси билан, сизлардан бирингиз саҳрода туясида кетаётиб, таоми ва шароби унда бўлган ҳолатда туяси қочиб кетди. Ундан умидини узиб, бир дарахт олдига келди ва унинг соясида ёнбошлади. Дарҳақиқат, туясидан умидини узган эди. Шундай ҳолатда бўлиб турганида, туя олдига юки билан келди. Уни тизгинидан ушладида, ўта шодланганидан: «Аллоҳим, Сен мени қулимсан ва мен Сени Роббингман» деган вақтдаги кишидан ҳам ортиқроқ шодланади. (Бу киши) ўта шодланиб кетганидан хатога тушди”. (Бухорий (6309), Муслим (2747)). Маълумингиз бўлсинким, жиноят қай даражага етмасин ва гуноҳ қанчалик улкан бўлмасин тавба эшиги очиқдир. Аллоҳ таоло деди: “У бандаларидан тавба-тазарруъ қабул қиладиган, ёмонликларни афв этадиган ва қиладиган ишларингизни биладиган зотдир”. (Шўро: 25). Субҳанаҳу деди: “Ким бирон бир ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳни мағфират қилгувчи ва меҳрибон эканини топар - кўрар”. (Нисо: 110). Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир”. (Зумар: 53). Балки Аллоҳ жалла ва аъла мунофиқлар ҳолати ҳақида шундай деди: “Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! Магар тавба килиб ўзларини ўнглаган ...”. (Нисо: 145-146). Насоролар ҳақида шундай деди: “«Аллоҳ — Учтанинг (яъни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир», деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар. Чунки ягона ҳақ Илоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқдир. Агар айтаётган гапларидан тўхтамасалар, албатта улардан кофир бўлган кимсаларни аламли азоб ушлайди. Ахир, Аллоҳга тавба қилиб, мағфират қилишини сўрамайдиларми?! Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон-ку!”. (Моида: 73-74). Мўминларни фитнага солиш ва уларни ўз динларидан адаштиришлик учун чоҳлар қазиган “Ухдуд”-(Чоҳ) эгалари ҳақида шундай деди: “Албатта мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, (бу қилмишларидан) тавба қилмаган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир ва улар учун ўт азоби бордир!”. (Буруж: 10). Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Ушбу саҳоват ва жўмардликка бир боқинглар. Улар Аллоҳнинг дўстларини қатл қилдилар. У эса уларни тавба ва мағфиратга чорлаяпти”. (Ибн Касир ўз тафсири (8/393)да зикр қилди). Шунинг учун бирор бир кишига одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилиши ҳалол бўлмайди. Гуноҳлари қай даражага етиб, кўп ва турли-туман бўлсада. Ҳудди унга уларни маъсиятларни қилиш ва гуноҳларга қўл уришга журъат уйғотиши ҳалол бўлмаганидек. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: “Кимда-ким шундан кейин Аллоҳнинг бандаларини тавбадан ноумид қилса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалланинг Китобини инкор қилибди”. (Ибн Касир ўз тафсири (7/99)да зикр қилди). Бандага вақт ўтиб кетмасидан олдин тавбага шошилиши ва уни рўёбга чиқаришга тезлашиши лозим бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ азза ва жалла банданинг тавбасини модомики (жони) ҳалқумига келмаган экан, албатта, қабул қилади”. Термизий ривояти. (Термизий “Сунан” (3537), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳул Жомеъ” (1903)да “Ҳасан” даражасида деди). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким қуёш ботар томонидан чиқишидан олдин тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади”. Муслим ривояти. (Муслим (2703)). Шунингдек, банда барча гуноҳдан тавба қилиши ҳамда тавбаси қабул бўлиши учун тавба шартларини тўла бажариши вожибдир. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ буюк китоби бўлмиш “Риёз ас-Солиҳийн”да шундай деди: “Уламолар деди: Ҳар бир гуноҳдан тавба қилиш (лозим). Агар маъсият банда билан Аллоҳ таоло ўртасида бўлиб, одам зотига боғлиқ бўлмаса, бас, унинг уч шарти бор: Бири: Маъсиятдан қутулиш Иккинчи: Унга қўл урганига надомат чекиш Учинчи: Унга асло қайтиб қўл урмасликка азму қарор қилиш. Агар уч (шарт)нинг бири топилмаса тавба саҳиҳ бўлмайди. Агар маъсият одам боласига тааллуқли бўлса, бас, унинг шарти тўрттадир. Ушбу (юқоридаги) учтаси ҳамда соҳиби ҳаққидан озод бўлмоқлик. Агар мол ёки шунга ўхшаш нарса бўлса уни унга қайтаради. Агар бузуқликда айблаш ҳадди ва шунга ўхшаш нарса бўлса унга имкон беради ёки афв қилишини сўрайди. Агар ғийбат бўлса ундан кечирим сўрайди. Ҳамда барча гуноҳлардан тавба қилиши вожиб бўлади. Агар айримларидан тавба қилса, ҳақ аҳли наздида ана шу гуноҳидан тавбаси саҳиҳ бўлади ва зиммасида қолгани қолади”. (“Риёз ас-Солиҳийн” (7)). Сўзи тугади. Аллоҳдан барчага чинакам тавба қилиш, тавбаларимизни қабул айлаш, гуноҳларимизни ювиш ҳамда дуоларимизни ижобат қилиш ила марҳамат кўрсатишини сўраймиз. Албатта, У Эшитгувчи (дуларни) ижобат қилгувчидир. RE: Ҳаж ва нафс тарбияси (Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 10-08-2013 Ҳаж ва таваккул
Дарҳақиқат, ҳаж Аллоҳнинг чақириғига ижобат қилиш, савобига рағбат, улуғ ваъдаси, мўл-кўл тортиғи ва тўла ажрига ноил бўлишга умид этган ҳолда ернинг энг яхши ва энг шарафлиси сари муборак саёҳат ва улкан сафардир. У гуноҳлар тўкилиши, саййиотлар каффорот қилиниши, ҳасанотлар зиёда бўлиши, қоқилишлар кечирилиши ва дўзахдан озод бўлиш учун кенг дарвозадир. Кимда-ким уйидан ҳаж сари чиқса, Раббисига таянган, Унга таваккул қилган ҳамда ишларнинг бари Унинг қазои қадари билан бўлиши, У хоҳлагани бўлиб, хоҳламагани бўлмаслиги, барча куч ва қувват Олий, Буюк Аллоҳ билан эканини билгани боис ишини Унга топширган, Унинг ёлғиз Ўзидан мадад, тавфиқ ва ҳидоят сўраган ҳолатда чиқади. Ва у шу билан бирга ўзи билан озуқасини кўтариб олади ҳамда Аллоҳнинг раҳмати ва савобига эришиш йўлида сабабни ишга солади. Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаж оятлари сиёқидаги ушбу қавлини бир мулоҳаза қилиб кўринг: “Ва (ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа (яъни ўзингиз билан бирга бўлиши лозим бўлган энг яхши нарса) Аллоҳдан қўрқишдир”. (Бақара: 197). Дарҳақиқат, ушбу оят нозил бўлиш сабаби борасида ворид бўлишича, одамлар озуқасиз ҳажга чиққан эканлар. Ва бу, таваккулнинг ҳақиқати деб биладилар. Сўнг одамларга қараб қоладилар ва улардан сўрашга ҳожатлари тушади. Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: “Яман аҳли ҳаж қиладилар ва озуқаланишмайди. Ҳамда: Биз таваккул қилувчилармиз, дейдилар. Маккага кириб келганларида эса одамлардан сўрайдилар. Шунда Аллоҳ таоло (ушбу оятни) нозил қилди: “Ва (ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа (яъни ўзингиз билан бирга бўлиши лозим бўлган энг яхши нарса) Аллоҳдан қўрқишдир”.”. (Бухорий (1523)). Ибн абу ад-Дунё “Таваккул” китобида Муовия ибн Қуррадан ривоят қилади: “Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) Яман аҳлини учратиб: Ким сизлар?-деди. Улар: Биз таваккул қилувчилармиз, дедилар. У киши: Балки сизлар лоқайдлик қилувчиларсиз. Таваккул қилувчи – ерга уруғ ташлайдида Аллоҳ азза ва жаллага таваккул қилади, деди”. (“Таваккул” (10)). Таваккулнинг ҳақиқати қалб амали ҳамда Унга таянган, Унга ишонган, Унга илтижо қилган, ишини тўла топшириб қўйган ва У субҳанаҳунинг Ўзи етарли экани, бандаси Унга ишларини тўла топширган вақти унга яхшиликни ихтиёр қилишини билгани боис У унинг учун нимани ҳукм қилса шунга рози бўлган ҳолда Аллоҳга қуллик бажо қилишидир. Шу билан бирга буюрилган сабабларни қоим қилиш ҳамда унга эришиш ва уни қўлга киритишликда тиришишликдир. Ана шу таваккулнинг ҳақиқатидир: Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга таяниш. Ва шу билан бирга буюрилган сабабларни бажариш. Одамлар бу олий мақомда уч қисмга бўлинади: икки ён тараф ва ўрта. Икки ён тарафнинг бири: Таваккулга риоя қиламан дея сабабни бекор қилди. Иккинчи ён тараф: Сабабга риоя қиламан дея таваккулни бекор қилди. Ўрта эса: Таваккулнинг ҳақиқати фақат сабабни қоим қилиш билангина эканини билди. Ҳамда ушбу сабабнинг айни ўзида Аллоҳга таваккул қилди. У иккиси икки асос бўлиб, таваккулни рўёбга чиқариш учун иккиси бўлмоғи лозим. Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг мана бу қавли каби кўплаб нусусларда ушбу улкан икки асос ўртаси жамланган: “Бас, Унга ибодат қилинг ва Ўзига суянинг!”. (Ҳуд: 123). Ва ушбу қавли: “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз”. (Фотиҳа: 5). Ҳамда шунга ўхшаш оятлар. Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхши ва Аллоҳга суюмлироқдир. Барида яхшилик бор. Ўзинга фойдали бўлган нарсага ҳарис бўл, Аллоҳдан мадад сўра ва ожизлик қилма”. (Муслим (2664)). У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу қавлларида: “Ўзинга фойдали бўлган нарсага ҳарис бўл”, ҳар бир диний ва дунёвий сабабга буйруқ мавжуд. Балки унда бу борада жидду жаҳд қилишлик ҳамда ният, қасд ва феълан унга ҳарис бўлишга амр бор. Ушбу қавлларида эса: “Аллоҳдан мадад сўра”, Аллоҳнинг қазои қадарига иймон келтириш ҳамда унга таваккул қилиш, Унга таяниш ва У субҳанаҳуга ишонишликка амр бор. Термизий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Бир киши: эй Расулуллоҳ! Уни боғлаб таваккул қиламанми ёки уни ечиб қўйиб таваккул қиламанми?-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга: “Уни боғлаб таваккул қил”-дедилар”. (Термизий (2517)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни икки иш ўртасини жамлашликка, сабабни бажариш ва Аллоҳ азза ва жаллага таянишга йўлладилар. Яна Термизий Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда, албатта, сизларни эрта оч кетиб, кеч тўқ қайтадиган қушни ризқлантиргани каби ризқлантирарди”. (Термизий “Сунан” (2344), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳул Жомеъ” (5254)да саҳиҳ санади). Икки ишни бирга ёд этдилар. Чунки қушни эрта тонгда кетиши, у ризқ талабида саъй-ҳаракат қилиши, уни қўлга киритишликда жидду жаҳд қилишидир. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳга: "Уйида ёки масжидда ўтириб олиб: Олдимга ризқим келгунча бирор нарса қилмайман, дейдиган киши ҳақида нима дейсиз, дейилди. Аҳмад: Бу кимса илмдан жоҳил қолган экан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларини эшитмаганмикин: “Албатта, Аллоҳ ризқимни найзам сояси остида қилди”. Ва қушни зикр қилганларида шундай дедилар: “Эрта оч кетиб, кеч тўқ қайтадиган”-деди". (Ибн Қудома “Мухтасар Минҳож ал-Қосидин” (95)да зикр қилди). Шу билан маълум бўлмоқдаки, таваккулда икки иш ўртасини жамлаш шарт. Сабабни бажариш ва Аллоҳ азза ва жаллага таяниш. Сабабни бекор қилиб, ўзини таваккул қилувчи эканини даъво қилаётган кимсага келсак, бас, у ҳақиқатда лоқайд-(беғам), алдангандир. Унинг бу қилмиши фақат ожизлик, сусткашликка йўл қўйиш ва зое қилишликдир. Мисол учун бир киши айтсаки: Агар менга тақдир қилинган бўлса хоҳ тиришай, хоҳ тиришмай барибир илмга етишаман ёки агар менга фарзанд тақдир қилинган бўлса хоҳ турмуш қурай ёки турмуш қурмай фарзанд ҳосил бўлади. Мева ёки ҳосилни қўлга киритишни чопиқ, уруғ ва суғоришсиз умид қилган кимса ҳудди шундай. Ҳамда қадарга ишонган ҳолда аҳли ва фарзандини бирор нафақа ва озуқасиз ташлаб кетган ва бу борада саъй-ҳаракат қилмайдиган кимса ҳам ҳудди шундай. Буларнинг бари зое қилиш, камчиликка йўл қўйиш, эътиборсизлик ва лоқайдликдир. Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Гоҳида айрим инсонлар таваккулнинг маъноси тана билан касбу кор қилишни ташлаш, қалб ила тадбир қилишни тарк этиш ҳамда қийқим-(бир парча латта) каби ва тўнка устидаги гўшт каби ерга тушиш деб ўйлайдилар. Бу, жоҳилларнинг гумони. Батаҳқиқ, бу шариатда ҳаромдир”. (“Мухтасар Минҳож ал-Қосидин” (361)). Сўзи тугади. Аммо кимки сабабга боққан, унга таянган, сабабни вужудга келтирувчидан ғофил, Ундан юз ўгирган ҳолатда сабабни адо этса, бас, унинг бу таваккули ожизлик, ютқазиқ, ниҳояси зое бўлиш ва маҳрумликдир. Шунинг учун баъзи уламолар айтишганки: “Сабабларга қайрилиб қарашлик тавҳиддаги ширк. Сабаблар сабаб бўлишини ўчириб ташлаш эса ақлдаги ноқисликдир. Сабаблардан бутунлай бош тортиш шариатга таҳқир етказишдир. Балки таваккул ва умид тавҳид, ақл ва шариат асосларидан ташкил топган маънодир”. Аллоҳга таваккул қилишлик чинакам мўминнинг барча диний ва дунёвий ишларидаги ҳамроҳидир. У унга намоз, рўза, ҳаж, эзгулик ва бундан бошқа дин ишларида ҳамроҳ. Ва унга ризқни жалб қилиш, мубоҳ (касб)ни талаб қилиш ва бундан бошқа дунё ишларида ҳам ҳамроҳдир. Таваккул жамийки дин мақомларининг асли. Диннинг таваккулга нисбатан тутган ўрни жасаднинг бошга нисбатан тутган ўрни каби. Бош фақат танада тургани сингари, иймон, унинг ўрин ва амаллари таваккул тана-(поя)сида туради. Аллоҳ таоло бизни Унга ҳақиқий таваккул қилувчи ҳамда Унга чинакам ва яқийнан таянувчилардан қилсин. Унинг ёлғиз ўзи бизга кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир. RE: Ҳаж ва нафс тарбияси (Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 10-09-2013 Ҳаж ва тақво
Дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалла ҳаж оятлари оз бўлишига қарамай, (уларда) тақвога кўп бора васият қилди. Чунки ҳажда, ундан ўзгасида ҳосил бўлмайдиган тақво сабаблари ҳосил бўлади. Бу эса ҳаж ҳақиқати ва унинг мағзини теран фаҳмлаш ила бўлади. Батаҳқиқ, Бақара сурасидаги ҳаж оятлари сиёқида Аллоҳдан тақво қилишга такрор-такрор васият қилинди. Ушбу оятларнинг биринчисида Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳдан қўрқингиз! Ва билингки, Аллоҳ — азоби қаттиқ зотдир”. (Бақара: 196). Ушбу оятлар асносида субҳанаҳу шундай деди: “Ва (ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа (яъни ўзингиз билан бирга бўлиши лозим бўлган энг яхши нарса) Аллоҳдан қўрқишдир. Мендан қўрқингиз, эй аҳли донишлар!”. (Бақара: 197). Ва У жалла ва аъла ҳаж оятларини мана бу қавли билан хатм қилди: “Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизким, сизлар шубҳасиз Унинг ҳузурида тўпланажаксиз”. (Бақара: 203). Тақво энг улкан васият ва қиёмат куни учун энг яхши озуқадир. У, Аллоҳнинг махлуқотларидан аввалгилару охиргиларига васияти. У субҳанаҳу айтганидек: “Биз сизлардан илгари Китоб берилган зотларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳдан қўрқинглар, деб амр қилдик”. (Нисо: 131). Ҳамда улуғ пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўз умматига васиятидир. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор кичик гуруҳ-(қўшин)га амир сайласалар, уни хоссатан ўзи ҳақида Аллоҳдан тақво қилишга ҳамда ўзи билан бирга бўлган мусулмонларга яхшилик қилишга васият қилардилар. Хутбаларида ҳам бунга кўп бора васият қилардилар. Видолашув ҳажида қурбонлик куни одамларга хутба қилган онлари уларни Аллоҳдан тақво қилишга васият қилдилар. Салафлар ҳам мудом бир-бирларини унга васият қилардилар. Чунки у Аллоҳнинг ризвонига етишда энг яхши озуқа. Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга: Аллоҳдан тақво қилинг, деди. Умар (розияллоҳу анҳу) унга шундай дея жавоб бердилар: “Агар шундай демасангиз сизларда яхшилик йўқ. Агар биз уни қабул қилмасак бизда яхшилик йўқ”. Бу борада салафлардан нақл қилингани кўпдир. (Ибн Ражаб “Жомеъул Уълум вал Ҳикам” (150-151)). Тақвонинг ўз аҳлига дунёю охиратда улкан манфаатлари, улуғ самаралари ва мўл-кўл фойдалари бор. Фойдали илмнинг ҳосил бўлиши унинг самараларидан биридир. Аллоҳ таоло деди: “Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдиради”. (Бақара: 282). Аллоҳ таоло деди: “Агар Аллоҳдан қўрқсангизлар, сизлар учун ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят ато қилур”. (Анфол: 29). Фитналардан чиқиш, пок ризқнинг ҳосил қилиниши ва ишларни осонлашиши ҳам унинг самараларидан. Аллоҳ таоло деди: “Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур”. (Талоқ: 2-3). Субҳанаҳу деди: “Ким Аллоҳдан қўрқса (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур”. (Талоқ: 4). Яна унинг самараларидан: “Албатта, Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар”. (Тавба: 4). Ҳамда: “Билингларки, Аллоҳ Ўзидан қўрқувчилар билан биргадир”. (Бақара: 194). Нажотга эришиш ва мағфират қилиниш ила бахт қучиш ҳам унинг самараларидан. Аллоҳ таоло деди: “Ва Аллоҳдан қўрқинг! Шояд нажот топсангиз”. (Бақара: 189). Аллоҳ таоло деди: “Ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир”. (Анфол: 69). Дунё ва охиратда олий бўлиш ҳам унинг самараларидан. Аллоҳ таоло деди: “Ҳолбуки, қиёмат кунида тақводор кишилар улардан баланддир”. (Бақара: 212). Гўзал оқибатнинг ҳосил бўлиши. Аллоҳ таоло деди: “Оқибат-натижа эса тақводорларники (Аллоҳдан қўрққанларники) бўлур”. (Аъроф: 128). Аллоҳнинг жаннатига дохил бўлиш ва У Зотни кўришга мушарраф бўлиш унинг энг олий самараларидан. Аллоҳ таоло деди: “Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар”. (Қамар: 54-55). Тақвонинг самаралари чексиз ва фазилатлари саноқсиз. Аллоҳнинг ҳузурида одамларнинг энг мукаррами У субҳанаҳудан кўпроқ тақво қилувчиларидир. Аллоҳ таоло деди: “Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлирагингиз тақводорроғингиздир”. (Ҳужурот: 13). Аллоҳ жалла ва аъладан тақво қилиш – банда Унинг ғазаби ва иқобидан иборат хавфсираётган ва қўрқаётганларидан ўзини сақлайдиган сақлов тутмоқғидир. Бу фақат буйруқларни бажариш ва қайтариқлардан четлашиш ила бўлади. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтганидек: “Муттақинлар Аллоҳ уларга ҳаром қилган нарсалардан сақланадилар ҳамда уларга фарз қилинганларни адо этадилар”. Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Аллоҳдан тақво қилиш кундузлари рўза ва кечалари қоим бўлиш билан булар орасида аралаштириб юборишлик-(гуноҳга қўл уришлик) эмас. Бироқ Аллоҳдан тақво қилиш Аллоҳ ҳаром қилганларини ташлаш ва Аллоҳ фарз қилганларини адо этмоқдир”. Толқ ибн Ҳабиб раҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Тақво – Аллоҳнинг тоатини Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг савобини умид қилган ҳолда қилишинг. Ҳамда Аллоҳга маъсият қилишни Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг жазосидан қўрққан ҳолда тарк этишингдир”. (Ибн Ражаб “Жомеъул Улум вал Ҳикам” (149)). Тақвонинг асоси, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек қалбдир: “Тақво мана бу ерда, дея уч мартта муборак кўкракларига ишора қилдилар”. (Муслим (2564)). Қачонки банда қалбини ўнгласа, ана шунга тобе ўлароқ бутун жасади ўнгланади. Қачонки қалб Аллоҳнинг тоатига бўйинсунса аъзолар ҳам бўйинсунади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Огоҳ бўлинг! Жасадда бир парча гўш бор. Агар у ўнгланса бутун жасад ўнгланади. Агар у бузилса бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлин! У қалбдир”. (Бухорий (52), Муслим (1599)). Аллоҳ жалла ва аъла сурат ва молларингизга боқмайди. Балки У қалб ва амалларингизга қарайди. Муслимнинг “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Албатта, Аллоҳ сурат ва молларингизга боқмайди, Балки У қалб ва амалларингизга қарайди”. (Муслим (2514)). Бандага тақвони рўёбга чиқариш ва унга аҳамият беришида ўлим, Аллоҳнинг ҳузурида туриш, жазо-мукофот, ҳисоб ҳамда жаннат ва дўзахни ёдга олиши кўмакчи вазифасини ўтайди. Дарҳақиқат, мана бу сўзлар қандай ҳам гўзал (Маъноси): Ажабки, жаннат ва дўзахни биламиз,
Батаҳқиқ, Аллоҳнинг ҳаж оятларида такрор-такрор тақвога васият қилиши ва субҳанаҳунинг аҳли донишни тақвога чорлаши шунга далолат қиладики, ақл ва фаросат эгаларига, дарҳақиқат, Аллоҳ уларни ҳаж ила мукаррам айлади, ушбу улкан маросимларда, улардан Аллоҳнинг тақвосини истифода қилишлари учун ақл ва фаросатларини ишга солишлари лозим бўлади. Ҳаж тақво учун улкан бир мактаб ҳамда унинг дарвозаларидан улуғ бир дарвозадир.Бироқ ана унга (жаннатга) муштоқ ёки ана ундан (дўзахдан) ҳазир бўлмаймиз. Агар на хавф, на иштиёқ ва на ҳаё бўлмаса, Бизда ёдга оларли нима яхшилик қолди. На иссиқ ва на совуққа сабр қиламиз, Эй қавм! Унда дўзахга қандай бардош берамиз?! Сўқирларча шарафлини ҳақирга сотамиз, Бизда на ақл ва чароғон фаҳм-фаросат бор. Қаноат ва тақво ато этилган кишига шодлик бўлсин, Вақтларини Аллоҳнинг тоати ила тўлдиради. Аллоҳ уни ҳаж ила мукаррам айлаган кишига ҳажидан Аллоҳдан тақво қилишни истифода қилиши, ундаги муборак озуқасидан озуқаланиши, унинг чучук (таъмли) чашмасидан сипқириши, ҳажини жимо, фосиқлик ва мужодаладан сақлаш ила Аллоҳдан тақво қилиши, вақтни ҳар қандай тубанликдан сақлаш ҳамда уни Аллоҳнинг зикри ва фойдали сўз билан машғул қилиш ила Аллоҳдан қўрқиши, суннатга эргашиш ва бутун умматнинг энг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини лозим тутишга ҳарис бўлиш ҳамда бидъат ва (динда) янги чиққан нарсалардан ҳазир бўлиш билан Аллоҳдан тақво қилиши, бирор енгилтаклик ва лоқайдликка йўл қўймай рукн, вожиб ва мустаҳабдан иборат жамийки ҳаж амалларига риоя қилишда Аллоҳдан қўрқиши, динини теран тушуниб етиш ҳамда ибодатини онгли равишда адо этиш билан Аллоҳдан тақво қилиши, ҳожи ва улардан бошқа мусулмон биродарлари ҳаққида Аллоҳдан қўрқиши ҳамда уларга барча яхшиликда кўмакчи бўлиши, уларга очиқ чеҳра, соф қалб ва ширинсуханлик билан пешвоз чиқиши, каттани ҳурмат қилиш, кичикка раҳм қилиш, билимсизга таълим бериш, адашиб қолганга йўл-йўриқ кўрсатиш билан Аллоҳдан тақво қилиши, тилини сақлаш, кўзини қуйи солиш ва қўлини тийиш ила Аллоҳдан қўрқиши, фириб, ёлғон, ҳудбинлик, ҳақорат, оғзи шалоқлик ва бадгумондан четлашиш билан Аллоҳдан тақво қилиши вожибдир. Ҳажида тақводан насиба ва улуши улкан бўлгани сари ажру савоб ва гуноҳлар мағфират қилинишидан насиба ва улуши улкан бўлиб бораверади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ким икки кунда шошилиб (зикрни тўхтатса) унга гуноҳ йўқ, ким кейинда (учинчи кунга ҳам) қолса, унга-да гуноҳ йўқдир. (Мазкур ҳукмлар) тақводор кишилар учундир”. (Бақара: 203). Яъни, Аллоҳ унинг гуноҳларини ўчиргани учун унга гуноҳ йўқ, агар ҳажида Аллоҳдан тақво қилган, Аллоҳ четлашишга буюрганларидан четлашган, Аллоҳ бажаришга буюрганларини бажарган ҳамда У Зот уни мукаллаф қилган ҳудудларни адо этиш билан Унга бўйинсунган бўлса. Аллоҳ барчамизни муттақинлардан қилсин ҳамда Ўзининг тўғри йўлидан юришимизни таъминласин. Албатта, У Эшитгувчи, (дуоларни) ижобат қилгувчидир. RE: Ҳаж ва нафс тарбияси (Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 10-10-2013 Ҳаж ва иймон зиёдалашиши
Дарҳақиқат, ҳажда нафсни ўнглаш, қалбни тарбиялаш ва иймон зиёдалашиши учун кенг ўрин мавжуд. Ҳажда, қалблар Аллоҳга иқбол қилиши, қаттиқ рағбат, қўрқув, умид ва хавфсираши ҳамда (гуноҳдан) қайтиши ва кўп-кўп тавба тазарру қилиши учун қанчадан-қанча ажойиб дарслар ва таъсирли ибратлар бор. Ҳажда қанчадан-қанча чинакам тўкилган кўз ёшлар, қанчадан-қанча қабул қилинган рост тавба, кечирилган қоқилиш, ўчирилган хато ҳамда қанчадан-қанча ижобат қилинган хокисор дуо ва дўзахдан озод этилган бўйинлар бор. Китоб ва суннатдаги ҳажга боғлиқ ҳужжатларни чуқур мулоҳаза қилар эканмиз, унда банда учун салоҳият ва ҳажида, балки ҳаётининг барида покланиб олишини рўёбга чиқарадиган улкан ўлчов ва ҳикматли кўрсатмаларни топамиз. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли каби: “Ҳаж (мавсуми) маълум ойлардир. (Яъни Шаввол, Зулқаъжа ва Зулҳижжа ойининг ўн куни). Бас, ким шу ойларда ўзига ҳажни фарз қилса (ҳаж қилишни ният қилса), ҳаж давомида (жуфтига) яқинлашмайди, гуноҳ ишлар, жанжал-сурон қилмайди. Қандай яхши амал қилсангиз, албатта Аллоҳ билади. Ва (ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа (яъни ўзингиз билан бирга бўлиши лозим бўлган энг яхши нарса) Аллоҳдан қўрқишдир. Мендан қўрқингиз, эй аҳли донишлар!”. (Бақара: 197). Ушбу: “Ҳаж давомида (жуфтига) яқинлашмайди, гуноҳ ишлар, жанжал-сурон қилмайди”, қайтариқларида нафсни жиловлаш ҳамда ўзининг хоҳиш ва шаҳватларига оғиб кетишидан тўсишга қанчадан-қанча даъват ва йўлланма бор. У субҳанаҳунинг ушбу: “Қандай яхши амал қилсангиз, албатта Аллоҳ билади”, қавлида яхшиликларни қилишга шошилиш ва тоатларни адо этишда мусобақа қилишга қанчадан-қанча даъват бор. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Ва (ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа (яъни ўзингиз билан бирга бўлиши лозим бўлган энг яхши нарса) Аллоҳдан қўрқишдир”, қавлида сафари давомида озуқасини ўзи билан олган мусофирнинг ҳолати каби қиёмат куни учун озуқаланиб олишга ҳозирлик ва тайёргарлик кўриш учун қанчадан-қанча даъват мавжуд. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Одамлар яратилганларидан бери мудом сафардадирлар. Улар учун жаннат ёки дўзахдан ўзга бу сафарларида (тўхташ) нуқтаси йўқ. Оқил, сафар машаққат ва хатарларни босиб ўтишга асосланганини билади. Одатда сафарда неъмат, лаззат ва роҳатни талаб қилиш маҳолдир. Балки бу сафар интиҳо топгандан кейин бўлгай”. (“Фавоид” (190)). Бироқ бандага қиёмат куни учун озуқаланишдан машғул қиладиган (мақсаддан) бурувчи, қўлни банд қилувчи ва чалғитувчи нарсалар учрайди. Ва иймонининг салобати, жамоли ва тириклигини кетказади. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, иймон инсон ичида эскириши, натижада банда уни янгилаш ва уни кучайтиришликда саъй-ҳаракат қилишга муҳтож экани хабарини бердилар. Ҳоким “Мустадрок”да, Табароний “Мўъжам ал-Кабир”да Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Батаҳқиқ, иймон сизлардан бирингиз ичида ҳудди кийим эскиргани сингари эскиради. Бас, Аллоҳдан қалбларингиздаги иймонни янгилаб беришини сўранглар”. (“Мустадрок” (1/4), Албоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳул Жомеъ” (1590)да саҳиҳ санади). У киши алайҳиссалоту вассалам, иймон кийим эскиргани сингари эскиради дея васф қилдилар. Яъни, эскиради, заифлашади ҳамда банда бу дунёда йўлиқадиган фитна ва чалғитувчи нарсалар, қўл урган гуноҳ ва маъсиятлар оқибатида унга мадорсизлик ва нуқсон киради. У киши алайҳиссалоту вассалам иймонни қаровсиз ташлаб қўймаслик ва уни кучайтириш йўлида амал қилиш ҳамда Аллоҳдан уни зиёда ва собитқадам қилишини сўрашликка йўлладилар. Аллоҳ таоло айтади: “Лекин Аллоҳ сизларга (иймони комил, тақво имтиҳонидан ўтган зотларга иймонни суюкли қилди ва уни дилларингизга чиройли кўрсатди ҳамда сизларга куфрни, (Аллоҳ ва пайғамбарга) итоатсизликни ва исённи ёмон кўрсатиб қўйди. Ана ўшаларгина (яъни иймон йўлида собитқадам бўлиб, куфр-исённи ёмон кўрган кишиларгина), Тўғри йўлга юргувчи зотлардир. (Бу) Аллоҳ томонидан бўлган фазлу марҳамат ва неъматдир. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир”. (Ҳужурот: 7-8). Банда учун ўзидаги энг қиммат, энг бебаҳо ва Раббиси субҳанаҳу ва таолога йўлиқишда энг яхши озуқа бўлган иймони борасида ўзига нисбатан самимий бўлиши хайрдир. Иймонни кучайтириш ўринлари ҳамда уни зиёдалашиши сабаблари бир қанча ва турлича. Ана шу улкан ўринлардан бири ҳаждир. У ўзидан олдинги нарса-(гуноҳ)ларни яксон қилади. Мақбул ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир. Кимда-ким уни (жуфти билан) қўшилиш ва маъсиятга қўл урмай адо этса, онаси туққан кунидек гуноҳларидан чиқади. У, (темирчининг) босқони темир кирлигини йўқ қилгани каби гуноҳларни йўқ қилади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадислар ворид бўлганидек. Ҳаж кўплаб одамларнинг ҳаётида ёмон ҳолатдан яхшига ва яхши ҳолатдан унданда яхшисига бир неча бор ўзгариш нуқтаси бўган. Бунга гувоҳ бўладиган ҳамда уни таъкидлайдиган ҳодисалар сон-саноқдиздир. Қанчадан-қанча ҳожилар ҳажда (дуо) ижобат бўлиш ўринларини истаб, бўйинсунган, ҳокисор, Унинг улкан фазлини умид этган ҳолда икки қўлини Раббисига кўтариб, Ундан қалбидаги иймонини янгилаши ва уни собитқадам қилиши, ундан ошкора ва яширин фитналарни буриб юбориши, унинг дини, дунёси ва охиратини ислоҳ қилиши, уни Қуръон зийнати ила зийнатлаши ҳамда уни тўғри йўлдан бораётган етакчилардан қилишини сўрайди. Аллоҳ азза ва жалла, Унга дуо қилган бандасининг умидини пучга чиқармайди ҳамда Унга муножот қилган бандани рад этмайди. У субҳанаҳу шундай дейди: “Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар”. (Бақара: 186). Ҳадисда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари собит бўлган: “Ҳаж ва умра қилувчилар Аллоҳнинг меҳмонларидир. У Зот уларни чорлади, улар У Зотни ижобат қилдилар. Ҳамда У Зотдан сўрадилар ва У уларга ато этди”. (Баззор “Кашф ал-Астор”да ворид бўлганидек ўз “Муснад”и (1153)да ривоят қилди. Албоний раҳимаҳуллоҳ “Силсила ас-Саҳиҳа” (1820)да “Ҳасан” даражасида деди). Аллоҳ уни ҳаж ила мукаррам айлаган кишига ҳажида Раббисига бўйин эгувчи, Унга тавозе қилган, раҳмат ва мағфиратини умид қилган, азоби ва ғазабидан қўрққан ҳолда Унинг ҳузурида синиқ қалб билан турувчи, қўл урган ҳар бир гуноҳи ва оёғи билан босиб ўтган ҳар бир хатосидан тавба қилувчи, ҳажи сабаб яхши томонга ўзгариши ҳамда аҳли ва юртига яхши ҳолатда қайтиши учун зикр, дуо, истиғфор ва ёлборишни кўпайтирган бўлиши муносибдир. Натижада Раббисидан иймонда сабот ҳамда фитналардан саломат қолишни сўраган ҳолатда ҳотиржам қалб, тавба-тазарру қилувчи нафс ва бўйинсунувчи дил ила тоат, салоҳият ва тўғри-(устиворлик) билан кўрк очган ҳаётининг янги саҳифасини бошлайди. Ахир ҳожига ҳажидан фойдага эришиш ва истифода қилиш учун ушбу улуғ, буюк ишга огоҳ бўлиши муносиб эмасми? Айниқса ушбу ҳаётда иймонни заифлаштирадиган кўплаб ишлар бўлган бир кезда. Бизга нима бўлдики, иймонни кучайтириш, уни тўла, мукаммал қилиш учун ушбу муборак дарвозадан истифода қилмаймиз? Батаҳқиқ, ҳаж иймондир. Унда воқе бўладиган тортиқ ва камолотлар, буларнинг бари иймонга камол ва қувватдир. Муваффақ, мўмин банда мудом икки улкан иш ва икки олий мақсадни рўёбга чиқаришда саъй-ҳаракат олиб боради: Бири: Иймон ва унинг тармоқ-(шохча)ларини рўёбга чиқариш ҳамда у илм ва амал нуқтаи назаридан амалга ошиши. Иккинчи: Уни йўққа чиқарадиган ва бузадиган ёки уни нуқсонли қиладиган ошкора ва яширин фитналардан даф қилишда ҳаракат қилиш. Аввал бошда унга етган путур, кейинчалик ботиниб (қўл урган) нарсаларини чинакам тавба ҳамда ишни қўлдан кетишдан олдин тузатиш билан даволайди. Ушбу икки ишни Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида бир мулоҳаза қилиб кўр: “Ҳаж давомида (жуфтига) яқинлашмайди, гуноҳ ишлар, жанжал-сурон қилмайди. Қандай яхши амал қилсангиз, албатта Аллоҳ билади. Ва (ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа (яъни ўзингиз билан бирга бўлиши лозим бўлган энг яхши нарса) Аллоҳдан қўрқишдир. Мендан қўрқингиз, эй аҳли донишлар!”. (Бақара: 197). У Субҳанаҳу икки ишни зикр қилди. Барбод қилувчи ва нуқсонлаштирувчи нарсаларни даф қилиш ҳамда яхшилик ва камолотни қўлга киритишда ҳаракат қилиш. Аллоҳ жалла ва аъладан барчамиз учун ишимизнинг тизгини бўлган динимизни ислоҳ қилишини, унда ҳаётимиз бўлган дунёимизни ўнглашини, қайтиб борадиган жойимиз бўлмиш охиратимизни ислоҳ қилишини, ҳаётни биз учун барча яхшиликда ортиқ-(зиёда) ҳамда ўлимни барча ёмонликда роҳатга айлантиришини, бизни иймон зийнати ила зийнатлашини ҳамда бизни ўзи ҳам адашган, ўзгаларни ҳам адаштирадиган эмас, (аксича) тўғри йўлдаги етакчилардан қилишини сўраб қоламиз. Албатта, У субҳанаҳу дуоларни Эшитгувчи ва умид боғлашликка лойиқдир. Унинг ёлғиз ўзи бизга кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир. RE: Ҳаж ва нафс тарбияси (Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 10-11-2013 Ҳаж ва Аллоҳнинг чақириғини ижобат қилиш
Дарҳақиқат, ҳаж улкан тоат ва олий ибодатдир. Унда убудият-(Аллоҳга қуллик бажо келтириш)ни рўёбга чиқариш, Раб азза ва жалла олдида ҳокисорлик, бўйинсуниш ва қалб синиқлигидаги комиллик бор. Ҳожи дунё лаззатлари ва маҳбуботларидан воз кечган, мол-дунё, аҳли-оила ва ҳеш-ақрабони тарк этган, ўз хонадони ва ватанидан ғурбатда, ўзининг одатланган либосини ечиб, изор ва ридо кийган, бош кийимсиз, Раббисига мутавозе, ҳушбўй ва аёлларни тарк этган, Раббисининг раҳматини умид қилган ва азобидан қўрққан ҳолда итоаткор қалб, ёшланган кўз ва зикр қилувчи тил ила ҳаж ибодатлари ўталадиган ўринлар оралаб кўчиб ўтувчи бўлган ҳолда Раббиси сари чиқади. Ушбу (ҳолатлар)нинг баридаги шиори “Лаббайка Аллоҳумма Лаббайк”дир. Яъни, албатта, мен Сенга бўйин эгувчиман, эй Раб! Нидоингни ижобат қилувчи, ҳукмингга бўйинсунувчи ва амрингга итоат қилувчиман. Талбия-(“Лаббайка”ни айтиш) ҳаж шиоридир. Мусулмон ҳаж амалларини талбия билан бошлайди. Талбия айтган ҳолда Маккага бориб, “Байтуллоҳ”гача етади ва тавоф қилишга киришади. Сўнг у ҳар сафар рукндан рукнга ва бир ҳаж ибодатидан бошқасига кўчганда талбия айтади. Арафа сари юрганда талбия айтади. Муздалифа сари юрганда талбия айтади. То катта жамра-(“Жамратул Ақаба”)га тош отгунча Мино сари юрганда талбия айтади. (Шу ерга етганда) талбия айтишни тўхтатади. Демак, талбия ҳаж шиори ва ҳаж амалларида кўчиб ўтишликдир. Ана шу (амал)нинг мусулмон учун нафсини поклаш, уни ислоҳ қилиш ҳамда Аллоҳнинг буйруғи ва У субҳанаҳунинг ҳуқуқларини адо этишда йўл қўйган камчиликларини муолажа қилишда қанчалар ҳам муборак таъсири бор. Ахир мусулмонга ҳар доим Аллоҳнинг нидосига лаббай деювчи, буйруғини ижобат қилувчи, ҳукмига бўйинсунувчи бўлишлиги вожиб эмасми? Ахир мусулмонга тоатларнинг баридаги шаъни Аллоҳнинг нидосига лаббай деювчи ва унинг амрини мустажоб қилувчи бўлишлиги вожиб эмасми? Дарҳақиқат, Аллоҳ бандаларини намоз, закот, рўза, садақа, вафодорлик, омонатдорлик, эзгулик ва яхшилик қилишга амр қилди. Ҳамда уларни зино, қатл, маст қилувчи ичимлик ичиш, ёлғон, фириб билан муомала қилиш ва хиёнатдан қайтарди. Мусулмонни ушбу буйруқ ва қайтариқларга нисбатан шаъни қандай? У Аллоҳнинг амрига лаббай деювчи, У субҳанаҳунинг тоатини адо этувчими ёки ушбуларни фосиқлик ва исён билан қарши олувчими? Исломнинг ҳақиқати – Аллоҳга тавҳид ила таслим бўлиш, Унга тоат ила бўйинсуниш ҳамда ширк ва унинг аҳлидан пок-(безор) бўлишликдир. Аллоҳ таоло айтади: “Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир”. (Бақара: 208). Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “Яъни, барча амал ва эзгулик турларига амал қилинглар”. (Ибн Касир ўз тафсири (1/361)да зикр қилди). У субҳанаҳу уларни иймон тармоқлари ва ислом шиорларининг барига амр қилди. Улар кўп бўлиб, улардан қодир бўлганча (амал қиладилар). Аллоҳ таоло айтганидек: “Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар”. (Тағобун: 16). Ҳадисда (ворид бўлишича): “Агар мен сизларни бирор нарсага буюрсам, бас, уни кучларингиз етганча адо этинглар”. Аллоҳга тўла таслим бўлиш, Унинг чақириғига лаббай дейиш, буйруқларига итоат қилиш, тоатини лозим тутишга буюрувчи оятлар жуда кўпдир. Эй, Аллоҳ сенга ҳажни амр қилган (биродар)! Мана нидога лаббай дединг, Унинг эски уйини қасд қилган, раҳматидан умид ва азобидан қўрққан ҳолда келдинг. Қолган буйруқларга нисбатан улушинг қандай? Диннинг устуни ҳамда икки шаҳодат калимасидан кейинги унинг энг улкан рукнларидан бўлмиш намозга нисбатан шаънинг қандай? Рўзага нисбатан шаънинг қандай? Закотга нисбатан шаънинг қандай? Қайтариқлардан узоқлашиш ва ҳаром ишларни тарк этишга нисбатан шаънинг қандай? Агар итоаткор бўлсанг, бас, Аллоҳга ҳамд айт ва Ундан зиёдалик сўра! Агар камчиликка йўл қўювчи, зое қилувчи бўлсанг, бас, ваъид куни ҳисоб қилинишингдан олдин нафсингни сарҳисоб қил! Батаҳқиқ, бугун амал бор, ҳисоб йўқ. Эртага эса ҳисоб бор, амал йўқ. Аллоҳ таоло “Ҳадис ал-Қудсий”да шундай дейди: “Эй бандаларим! Албатта, у амалларингиз бўлиб, Мен уларни сизлар учун ҳисоблаб қўйганман. Сўнг уларни сизларга тўла-тўкис қайтараман. Кимки яхшилик топса, бас, Аллоҳга ҳамд айтсин. Кимда-ким бундан бошқасини топса, бас, фақат ўзини маломат қилсин”. (Муслим (2577)). Одамлар буйруқ ва қайтариқларга нисбатан бир неча ҳолатларга бўлинади: Улар орасида тоатларни бажаришга лаббай дейдиган ва маъсиятларга қўл уришдан тийиладиганлари бор. Бу, дин аҳли ҳолатларининг энг мукаммали ва муттақинлар сифатининг энг афзалидир. Улар ичида тоатларни бажаришдан тийиладиганлари ва маъсиятларга қўл уришга киришадиганлари бор. Бу, мукаллафлар ҳолатининг энг тубани ҳамда у буюрилган тоатни бажаришдан лоқайдлик қилувчининг азоби ва қўл урган маъсиятларига журъат қилувчининг азобига мустаҳиқдир. Улар орасида тоатларни бажаришга лаббай деювчи ва маъсиятларга қўл уришга киришувчилари ҳам бор. Бу эса журъат қилувчининг азобига лойиқ. Чунки у шаҳватни маъсиятларга киришиш устидан ғолиб келгани боис камчиликка йўл қўйди. Улардан яна тоатларни бажаришдан тийиладиган ва маъсиятларни қилишдан қўлини тортадиганлари бор. Бу эса динига эътиборсиз бўлувчининг азобига муносибдир. Мусулмонга ўзига нисбатан самимий бўлиши, Раббиси тоатига риоя қилиши, Унинг амрига итоат қилиши, қайтариғидан узоқ бўлиши, сабр қилиб, (ажрни) Унинг ҳузуридан умид қилиши вожибдир. Салафлардан бири шундай деди: “Дарҳақиқат, биз назар ташладик ва Аллоҳ таолонинг тоатига сабр қилиш Унинг азобига сабр қилишдан енгилроқ эканини топдик”. Бошқалари шундай деди: “Эй Аллоҳнинг бандалари! Сизлар учун унинг савобидан беҳожатлик йўқ бўлган амал устида сабр қилинглар. Ҳамда сизлар учун унинг иқобидан сабр қилиш йўқ бўлган амалдан (тийилишда) сабр қилинглар”. Инсон ушбу ҳаёти дунёда танасига зиён етказадиган ва сиҳҳатига салбий таъсир қиладиган ишлардан қанчалар ҳам ҳимояланади. Ваҳоланки Аллоҳнинг иқобига олиб борувчи ва оқибати Унинг азоби бўлган ишлардан ҳимояланмайди. Ибн Шибрима шундай деди: “Дард етишидан хавфсираб покиза нарсалардан сақланган кишига ажабландим. Ахир дўзахдан хавфсираган ҳолда маъсиятлардан нечун сақланмайди”. Ҳаммод ибн Зайд шундай деди: “Таомлардан, унинг зарари боис сақланган кимсадан ажабландим. Ахир гуноҳлардан, унинг шармандалиги боис нечун сақланмайди”. (Мавридий “Одоб ад-Дунё ва ад-Дин” (103-104)). Эй талбия айтувчи, муваффақ биродарим! Юқорида ўтганларнинг барини бир ўйлаб кўр. Шу билан бирга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг талбия айтувчилар жамоасига васиятлари борасида чуқур мулоҳаза қилиб кўр. Термизий ва бошқалар Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни видолашув ҳажида шундай хутба қилганларини эшитдим, айтдиларки: “Раббингиз Аллоҳдан тақво қилинглар. Беш вақт намозингизни ўқинглар. Бир ой рўзангизни тутинглар. Молларингизнинг закотини ўтанглар. Ҳукмдорларингизга бўйинсунинглар, (шунда) Раббингизнинг жаннатига кирасизлар”. Термизий деди: “Бу “Ҳасан саҳиҳ” ҳадиc”. Ҳоким ривоят қилди ва деди: “Муслимнинг шартига кўра саҳиҳ”. Ва Заҳабий унга мувофиқ келди. (Термизий “Сунан” (616), “Мустадрок” (1/9)). Аллоҳ жалла ва аъладан биз ва сизларни У субҳанаҳунинг нидосига ҳақиқатда ва чинакамига лаббай деювчилардан қилишини, бизни нафсимиз рушду-ҳидоятига илҳом бағш этишини ҳамда бизни Ўзининг тоатига муваффақ қилишини сўраймиз. Албатта, У Эшитгувчи, (дуларни) ижобат қилгувчидир. |