Instagram / Tavhid.com - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5) +--- Forum: Тавҳид саҳифаси ва форуми ҳақида мулоҳазалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=27) +--- Thread: Instagram / Tavhid.com (/showthread.php?tid=2911) |
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 08-08-2015 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи: Унга ибодат қилиб, У Зотга бирор нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи эса: Унга бирор нарсани шерик қилмаган кишини азобламаслигидир» (Бухорий 128 ва Муслим 30).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 08-08-2015 «Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир» (Ҳужурот: 13).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 08-08-2015 Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Пайғамбарликдан кейин илмни тарқатишликдан-да афзалроқ даражани билмайман» («Таҳзиб ал-Камол» (16/20)).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 08-08-2015 Шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий дедилар: «Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларидагилар орасида бирор бидъатчи бўлмаганларга маъруза қилардилар... Барча ёки аксар маърузаларида: «Сўнг... Батаҳқиқ сўзларнинг яхшиси Аллоҳ таолонинг сўзи. Йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўли. Ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо бўлганлари», дердилар. Буни кўп такрорлардилар. Ҳолбуки олдиларида бидъатчилар йўқ эди. Бунинг боиси нима? Бидъатларнинг хатарли экани боис» («Марҳабан я толиб илм» (35)).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 08-08-2015 «Одамлар уламоларга мурожаат қилишни тарк этганидан бери тумсолланиб (кўр-кўрона ҳаракат қилиб) юрибдилар».
Шайх Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий роҳимаҳуллоҳ
«Туҳфатул Мужиб» (258). RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 08-08-2015 Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Биз илмсизлик билан сўзлайдиганлар кўпайган бир асрдамиз. Шунинг учун инсонга таниқли, ишончли шахс томонидан (келган) фатвогагина таяниши вожиб бўлади» («Лиқо баб ал-Мафтуҳ» (16/32)).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 08-09-2015 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: «Эргашинглар, бидъат қилманглар. Дарҳақиқат сизларга етарли бўлди» (Абу Ҳайсама ан-Насоий «Илм» китоби, 54).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 08-09-2015 Шайх Робеъ ал-Мадхалий дедилар: «Салафийликни дин-диёнат деб билган ҳар бир кишига биродари томонида туриб, унга ёрдам бериши вожиб бўлади. Гарчи анави хоинлар уларни гуруҳ (ҳизб) деб атасалар-да, бу уларга зарар бермайди. Чунки улар Аллоҳнинг гуруҳидир» («Мажмуъ» 14/166).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 08-09-2015 Саоафлар даъватига қайтиш фитналар ечими ва чиқиш йўлидир
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Батаҳқиқ яқин келажакда фитна бўлади». (Саҳобалар): «Қандай йўл тутайлик?», дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Аввалги ишингизга қайтасизлар» (Албоний раҳимаҳулолоҳ саҳиҳ дедилар (3165)).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 08-17-2015 Кофирлар байрамини нишонлаш
Савол: Айрим мусулмонлар «Оналар байрами» ва «Янги йил байрами» каби ғайри муслимларнинг Аллоҳ бирон ҳужжат нозил қилмаган байрамини нишонлайдилар. Шу байрамлар муносабати билан тўпланишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Мазкур байрамларнинг барчаси бидъат байрамлар бўлиб, улар муносабати билан тўпланиш ва уларни нишонлаш жоиз эмас. Чунки Ислом динида иккита: Рўза ва Қурбон ҳайитидан бошқа байрам йўқ. Шунга кўра Аллоҳ таоло бу мавзудаги ҳақиқат билан онгини мунаввар қилган инсон, ушбу бидъат байрамлар учун тантаналар қилаётган одамга уларнинг бидъат эканини мулойимлик билан, атрофлича тушунтирсин. Агар у бу бидаъатдан воз кечса яхши, акс тақдирда уни қилиш билан гуноҳкор бўлади. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 16419 – 1.
|