Instagram / Tavhid.com - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5) +--- Forum: Тавҳид саҳифаси ва форуми ҳақида мулоҳазалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=27) +--- Thread: Instagram / Tavhid.com (/showthread.php?tid=2911) |
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 08-29-2016 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўза-(тийилиш фақат) ейиш ва ичишдан эмас. Балки рўза лағв ва беадаб сўзлардан (тийилишлик)дир. Агар сени бирор киши сўкса ва сенга жоҳиллик қилса: «Мен рўзадорман», деб айт» (Ҳоким «Мустадрок» (1/595), 1570-рақам).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 05-14-2017 Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Рўзанинг зоҳирий аъзолар ва ички кучларни сақлаш, уларни, эгаллаган вақт барбод қиладиган бузуқ моддаларни жалб қилувчи қориштиришликдан ҳамда уларни соғлом бўлишликдан тўсадиган тубан моддалардан фориғ қилишликда ажойиб таъсири бор. Рўза қалб ва аъзоларнинг саҳиҳлигини сақлайди. Ҳамда уларга, шаҳват қўллари тортиб олганларини қайтаради. У Аллоҳ таоло айтганидек тақвога энг катта кўмакчидир: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара:183)» («Задул Маъад» (201)).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 05-14-2017 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Уч (хил) дуо рад этилмайди: Отанинг боласига дуоси, рўзадорнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси» (Байҳақий «Сунан ал-Кубро» (3/345, 6185)).
|