Тавҳид форуми
Таяммум - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11)
+--- Thread: Таяммум (/showthread.php?tid=171)

Pages: 1 2 3


Бемор тупроқ топа олмаса, девор ёки кўрпасига (қўл уриб) таяммум қилса бўладими? - Admin - 09-10-2010

Бемор тупроқ топа олмаса, девор ёки кўрпасига (қўл уриб) таяммум қилса бўладими?

Савол: Бемор тупроқ топа олмаса, деворга ёки кўрпасига (қўлларини уриб) таяммум қилса жоизми ёки йўқми?
Жавоб: Девор ҳам пок тупроқдан ҳисобланади. Агар девор тошдан, пишган ёки хом ғиштдан қилинган бўлса ҳам, ундан таяммум қилса бўлади. Агар ёғоч ёки бўёқ билан қопланган ва устида тупроқ ёки ғубор бўлса, ундан ҳам таяммум қилса, худди тупроққа таяммум қилгандек, бўлади. Чунки тупроқ – ер жинсидир. Агар ер жинсидан бўлмаган ёғоч ва бўёқ устида тупроқ бўлмаса, ундан таяммум қилиш жоиз эмасдир.
Кўрпаларга келсак, агар унинг устида ғубор бўлса таяммум қилинади. Бўлмаса, йўқ. Чунки у, ер жинсидан эмас.




Жойнамозни уриб таяммум қилсам бўладими? - Admin - 09-21-2010

Жойнамозни уриб таяммум қилсам бўладими?

Савол: Мен уйда ўтираман ва уйда тупроқ йўқдир. Гоҳида менга тупроқ олиб келиб берадиган одам ҳам йўқ бўлади. (Айтингчи), жойнамозга уриб таяммум қилсам жоизми ёки йўқми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Сув бўлмаган ёки сувни ишлатиш мумкин бўлмаган пайтда, Аллоҳнинг қуйидаги сўзларига биноан, сизнинг пок тупроқ билан таяммум қилишингиз фарз бўлади:
«Покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни юзингиз ва қўлларингизни покиза тупроқ билан силангиз)» (Моида: 6).
Агар тупроққа етиша олмасангиз, гарчи чангги бўлмаса ҳам, ҳар қандай ерга уриш билан таяммум қилишингиз, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига кўра, раводир:
«Аллоҳдан қодир бўлганингизча қўрқингиз!» (Тағобун: 16).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.





Таяммум билан намоз ва Қуръон ўқисам бўладими? - Admin - 09-30-2010

Таяммум билан намоз ва Қуръон ўқисам бўладими?

Савол: Мен ёшлигимдан стенокардия ва ички қон кетиш касалликларига мубталоман. (Мен сиздан қуйидаги саволларни сўрамоқчиман)
А) Булар учун Аллоҳ даргоҳида мен учун ажру савоблар борми? Чунки мен ёшлигим ва соғлигимдан маҳрум қолдим.
Б) Ҳаммом қила олмаганим учун кўпинча таяммум билан намоз ўқийман. Шундай қилишим жоизми?
В) Таҳоратсиз ҳолатимда болаларга Қуръон дарси берсам бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Аввало, бошингизга етган мусибатга сабр қилар экансиз, албатта, Аллоҳ даргоҳида ажр оласиз. Агар нолиб, сабр қилмасангиз савоблардан маҳрум қоласиз.
Иккинчидан, агар айтганингиздек ҳаммом қила олмасангиз, жунублик ҳолатингизда таяммум қилишингиз машруъдир.
Учинчидан, агар таҳорат қилиш учун сув ишлата олмасангиз Қуръонни ушлаш учун таҳорат ўрнига таяммум қилишингиз кифоядир. Жунуб одам ғусл қилмагунича Қуръонни на ушлайди, на ўқийди ва на ундан дарс бера олади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.




Сафарда таяммум қилиш мутлақми? - Admin - 10-12-2010

Сафарда таяммум қилиш мутлақми?

Савол: Сафарда, сув бўлишига қарамай таяммум қилишнинг ҳукми мутлақми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Сафардаги одам сувнинг истеъмоли зарар берадаган даражада қаттиқ бетоб бўлса ёки сувни ишлатишга қурби етмаса ёхуд сувни топа олмаса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларига биноан, таяммум қилиши мумкин:
«Эй мўминлар, токи гапираётган гапларингизни билишингиз учун маст ҳолингизда намозга яқин келманглар. Ва яна сафарда бўлмасангиз то чўмилмагунингизча жунуб ҳолингизда (намозга яқин келманг). Агар бетоб ё сафарда бўлсангизлар, ёки сизлардан бирон киши ҳожатхонадан чиққан бўлса, ёхуд хотинларингиз билан яқинлашган бўлсангиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз покиза тупроқ билан таяммум қилиб, юз ва қўлларингизга суртинглар. Албатта Аллоҳ афв этувчи ва мағфиратли бўлган зотдир» (Нисо: 43);
«Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз! Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз! Агар бемор ё мусофир бўлсангиз ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёҳуд хотинларингизга қўшилган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилингиз (яъни юзингиз ва қўлларингизни покиза тупроқ билан силангиз). Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди, балки сизларни поклашни ва шукр қилишларингиз учун сизларга Ўз неъматини комил қилиб беришни истайди» (Моида: 6).
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло сув билан таҳорат қилишдан тупроқ билан таяммум қилиш – таяммумга ўтиш учун, сув топа олмасликни шарт қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам шундай деганлари ривоят қилинган: «Ерни менга саждагоҳ, тупроғини эса, сув топа олмаганимизда, покловчи қилинди» (Имом Бухорий, 569, 370; Имом Муслим, 1/370).
Сувни ўзи ёки бировларнинг ёрдамида истеъмол қила олмайдиган ёки истеъмол қилиш билан зарар кўрадиган бемор одамнинг, ёнида сув бўлишига қарамай, таяммум қилиши жоиздир. Аллоҳ таоло айтди:
«Аллоҳдан қодир бўлганингизча тақво қилингиз!» (Тағобун: 16).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.




Ғусл қила олмайдиган хотиннинг ҳукми ҳақида - Admin - 10-12-2010

Ғусл қила олмайдиган хотиннинг ҳукми ҳақида

Савол: Эри қовушган, бироқ ғусл қила олмайдиган хотин таяммум қилса бўладими? Бундай ҳолатда эрининг у билан жинсий алоқада бўлиши макруҳми? Шунингдек, намоз вақти кирган ва ҳануз ғусл қилмаган, ғусл қилмоқчи бўлса намоз вақти ўтиб кетишидан қўрққан хотин ҳам таяммум қилиб намоз ўқиса бўлаверадими?
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ.
Жунуб ҳоҳ эркак ва ҳоҳ хотин бўлсин, сув йўқ, ёки сув бор, лекин уни истеъмол қилишдан ўзига бирон зарар келишидан қўрқса ёки ҳаммомга кириш учун пули бўлмаса ёҳуд шунга ўхшаш ҳолат юзага келса, таяммум билан намоз ўқилаверилади. Бундай пайтда хотини билан жинсий алоқа қилиш эркак учун макруҳ эмас, ҳатто сафарда бўлса ҳам қовушишлари ва таяммум билан намоз ўқишлари мумкин.
Агар эр ёки хотин ғусл қилиш ва ҳаммом ташқарисида намоз ўқиш имкониятига эга бўлса яхши, бўлмаса, масалан: эрта тонгда уйғонган ва сув излаши намоз (ўз вақтидан) чиққунигача фойда бермайдиган даражада (оз вақт қолган) бўлса, ўтин топиб, уни ёқиб сувни иситиш ёки ҳаммомга бориш учун кетган вақт ичида намоз вақти ўтиб кетгудек бўлса, жумуҳурул-уламо (уламолар иттифоқи) билан таяммум қилиб намоз ўқийверади.
Бироқ, кейинги даврда етишиб чиққан Шофеий ва Ҳанбалий мазҳаб издошлари намоз вақти чиқиб кетгудек бўлса ҳам таҳорат қилиш учун имкониятларни излайди, - дедилар. Ҳатто (киядиган битта йиртиқ кийимидан бошқаси бўлмаса, шу) кийим(и)ни тикиш билан намоз вақти ўтгудек бўлса ҳам, шу кийимини тикаверади, - деб ҳам айтдилар.
Бу гап - хатодир. Сафардаги одам намознинг вақти ўтганидан кейин ўқиши учун таҳорат суви излаши, ёки яланғоч бўлгани учун кийим тикиш билан намозни қазо қилиши каби қиёслар, жумҳурул-уламо иттифоқига зиддир. Билъакс, банда имкониятлари даражасида ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиши фарз бўлиб, қила олмаган намоз шартлари ундан соқитдир.
Мақбул узрлар:
Фараз қилайликки, одам намоз вақтининг охирги лаҳзаларида уйғонди ёки қудуқдан сув тортиш билан овора бўлди ёхуд ғусл қилиш учун ҳаммомга борди ва намоз вақти чиқди. Жумҳурул уламо бу одамнинг ғусл қилиши керак, деб иттифоқ қилди. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: «Вақтни риоя қилиб намозни ўқийди» - деди. Жумҳурул-уламо: «Агар намоз вақтининг охирги лаҳзаларида уйғонса, намоз ўқишга буюрилгандир. Чунки таҳорат ва вақт, уйғонган пайтида унинг ҳисобидадир. Ҳолбуки, бу пайт – банда намоз ўқий оладиган вақтдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Намоздан ухлаб қолган ёки намозни унутган одам ёдига тушгани маҳал намозни ўқисин. Ёдига тушган пайти – намознинг ўқиладиган вақтидир» - дедилар. Уйқудаги одам намоз ўқишга буюрилган вақт – уйғонган, унутган одам намоз ўқишга буюрилган вақт эса – ёдига тушган пайтдир... Валлоҳу аълам.
Агар эр ва хотиннинг ҳаммомга бориш имконлари бор, бироқ ҳаммомга кириши билан намоз вақти ўтгунигача чиқа олмайдиган бўлсалар, масалан, ҳожаси чиқишига қаршилик қилаётган ғулом ёки болаларини ҳам ўзи билан бирга ҳаммомга олиб кирган ва уларни ювинтириш билан овора бўлган онанинг ҳолатлари, қуйидаги кўринишлардан бири бўлади:
Ё улар ҳаммомда намоз вақти ичида ғусл қилиб, намоз ўқийдилар ёки намоз вақти чиққанидан сўнг ташқарида намоз ўқийдилар, ёҳуд ҳаммом ташқарисида таяммум билан намоз ўқийдилар. Бу ҳолатларнинг ҳар бирига фатво берган гуруҳлар бор.
Тўғрироғи, улар ҳаммом ташқарисида таяммум билан намоз ўқийдилар. Чунки, ҳаммом ичида намоз ўқиш таъқиқланган. Намоз вақти чиққунича намозни кечиктириб ўқимаслик, ҳаммом ичида намоз ўқишдан кўра каттароқ гуноҳдир. Бу икки гуноҳдан ҳаммом ташқарисида таяммум билан намоз ўқиш билангина қутулиш мумкин.
Бундан ташқари бу одам пок бўлмаган ифлос ерда ёки ғусл қилгандан сўнг намоз вақти чиққанида пок ерда намоз ўқиши мумкин бўлган ёхуд ўз вақтида таяммум билан намоз ўқиш ўртасида қолган. Унинг пок ерда таяммум билан намозни ўз вақтида ўқиши яхшироқдир. Чунки юқоридаги икки ҳолатда намоз ўқиш таъқиқланган.
Уламолар: Ифлос ерда тутилиб қолган ва ўша ерда намоз ўқиган киши намозини қайтариб ўқийдими ёки йўқми?, деган саволга икки хил фатво бердилар. Уларнинг тўғриси, у одам намозини қайтариб ўқимайди. Чунки у, уламоларнинг кўплари таъкидлаганидек, намозни ўз вақтида буюрилганидек имконлари доирасида ўқиди. Унинг узри нодир ёки одатдагидек бўлса ҳам, намозини қайтариб ўқимайди. Чунки Аллоҳ таоло бандага намоз ўқишни фарзлардан биронтасини тарк қилса ёки бузса ёхуд ҳаром ишни қилган бўлсагина қайта ўқишга амр қилган. Буйруқни имконияти доирасида баҳоли қудрат адо этган бўлса эса, намозни қайта ўқишга буюрмаган. Қайта ўқиш амри мутлақо келмаган. Масалан: бир одам унутиб таҳоратсиз намоз ўқиган бўлса, у таҳоратсиз намоз ўқишга буюрилмаган эди. Унинг бунга буюрилганини тасаввур қилиши, банданинг ўз хатосидир. Фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оёғининг тирноқча ерига сув тегмаган одамнинг таҳоратини қайта қилиб, намозини қайта ўқишга, намозини ёмон ёки саф орқасида танҳо намоз ўқиган одамнинг намозини қайта ўқишга амр қилганлари нақл қилинган.
Таҳорат қилишдан, авратини ёпишдан ёки қиблани топишдан ёки нажосатлардан покланишдан ёки рукуъ ва саждани мукаммал қилишдан ёҳуд Қуръон қироатини қоидали ўқишдан ва шунга ўхшаш намознинг баъзи фарзларини тўла қилишдан ожиз бўлган одамга келсак, у одам имкони борича тиришгани учун, адо этган намозини қайтариб ўқимайди. Чунки Аллоҳ таоло:
«Аллоҳдан кучингиз етганича қўрқинглар» - демоқда (Тағобун: 16). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Мен сизларни бирон нарсага буюрсам тоқатларингиз етганича қилинглар!» - деганлар.




Мактабдаги жўмракларда сув тўхтади, аммо яқин жойларда сув бор ... - Admin - 11-20-2010

Мактабдаги жўмракларда сув тўхтади, аммо яқин жойларда сув бор ...

Савол: Пешин намозидан илгари дарс пайтида масжид жўмракларида сув тўхтади. Биз мактабда сув борлигини, бироқ у сув дарслар тугаганидан сўнггина очиладиган қулфли хона ичида эканини, бундан ташқари, мактабга яқин жойларда ҳам сув борлигини жуда яхши биламиз. Бундай ҳолатда таяммум қилишнинг ҳукми нима? Шуни ҳам айтишимиз керакки, дарслар аср намозидан бир соату ўн беш дақиқа аввал тугайди. Аллоҳ сизга яхши мукофотлар берсин, бизга фатво берсангиз!
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Яқинда сув бўла туриб таяммум қилиш жоиз эмас. Сизлар намозни кирган вақтидан кечиктиришингиз, модомики, намоз вақти чиқмаган экан, сув келишини кутишингиз керак.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.




Палосга таяммум қилиш - Admin - 11-21-2010

Палосга таяммум қилиш

Савол: Бемор тупроқ топа олмаса деворга ёки палосга таяммум қилса бўладими?
Жавоб: Девор ҳам пок тупроқдан ҳисобланади. Агар деворни тошдан ёки хом ғиштдан урилган бўлса, унга таяммум қилса бўлади. Агар деворни тахта ёки бўёқлар билан пардозланган бўлса ва унинг устида чанг бўлса, ундан таяммум қилишнинг зарари йўқ. Бундан таяммум қилган одам худди пок тупроқ билан таяммум қилган одамга ўхшайди. Чунки тупроқ – ернинг жинсидир. Агар деворлар устида чанг бўлмаса, ундан таяммум қилиш жоиз эмас.
Палосларга келсак, агар уларда чанг бўлса таяммум қилинади, чанг бўлмаса таяммум қилинмайди. Чунки, палослар ер жинсидан эмасдир.  
 



60 км олисдан сув олиб келамиз ... - Admin - 11-21-2010

60 км олисдан сув олиб келамиз ...

Савол: Бизда кўчманчи бадавийлар бор. Улар сувни доимо 80 км олисдан келтирадилfр. Уларга нисбатан шаръий ҳукм нима: улар қаср намоз ўқисалар бўладими? Рамазон ойида рўза тутмасалар жоизми? Чунки улар бориб келишда, хусусан қайтишда сувни олиб келар эканлар, анчагина машаққат чекадилар. Масалан, йигирма тўрт соат ичида сув олиб келадилар ва икки ёки уч кун дам олиб, яна бориб сув олиб келишга мажбур бўладилар. Охирги савол: Улар бу ҳолатда экан таяммум қилишлари равоми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Сув олиб келиш учун кетаётган одамлар мазкур масофада қаср намоз ўқишлари ва рўза тутмасликлари ҳамда ўзлари ва ҳайвонлари учун олиб келишаётган сувдан таҳорат қилишлари мумкиндир. Бироқ, истисноий оз вақтларда, масалан, таҳорат қилсалар ўзлари ва ҳайвонларига зарар келишидан қўрқсалар, таяммум қилишлари жоиздир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.




Таҳорат ва ғусл ўрнига битта таяммум етарлими? - Admin - 11-21-2010

Таҳорат ва ғусл ўрнига битта таяммум етарлими?

Савол: Таҳорат ва ғусл ўрнига битта таяммум етарлими ёки иккита таяммум қилиш керакми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар ҳар иккисига ҳам ният қилган бўлса, катта ва кичик таҳоратсизик (жунублик ва таҳоратнинг кетиши) учун битта таяммум кифоядир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.




Сувни топиш имкони бўлмаса нима билан таҳорат қилиш мумкин? - Admin - 11-22-2010

Сувни топиш имкони бўлмаса нима билан таҳорат қилиш мумкин?

Савол: Сувни топиш имкони бўлмаса, нима билан таҳорат қилиш мумкин?
Жавоб: Агар сув йўқ ёки сув истеъмол қилиш оқибатида зарар туғилгудек бўлса, таяммум қилиш учун ҳаракат қилинади: икки қўлни ерга уриб, уни юзга ва қўлларни бир-бирига сурилади. Бу – ҳадас (жинсий алоқа)дан покланиш учундир.
Аммо бадан, кийим ёки макондаги нажосат-ифлос нарсалардан покланиш учун таяммум қилинмайди. Чунки нажосатдан покланиш – нажосатнинг ўзини йўқ бўлиши, демакдир. Бу кийимда ибодат қилиш шарт эмас. Шунинг учун ҳам, агар нажосатнинг ўзи-асли қасдсиз йўқ бўлса, ўша ер пок бўлади. Масалан: ифлос ерга ёки кийим устига ёмғир ёғди ва нажосат ювилиб кетди. Бу жой, гарчи инсон буни билмаган бўлса ҳам, шу билан тоза бўлаверади. Ҳадас эса бундай эмасдир. Чунки ҳадасдан покланиш ибодат бўлиб, инсон бу билан Аллоҳга яқин бўлади. Шунинг учун ҳам ҳадасдан покланиш учун ният ва қасд шартдир.