Тавҳид форуми
Рамазонга оид мақолалар (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+--- Thread: Рамазонга оид мақолалар (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) (/showthread.php?tid=2032)

Pages: 1 2 3 4


RE: Рамазонга оид мақолалар (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 07-05-2013

20-Рамазоннинг охирги ўн кунлиги

Муборак Рамазон ойининг бари, кечаларию кундузлари барака ва раҳмат ойидир. Унинг охирги ўн кунлиги бошқаларидан хос бўлган улкан хусусият ва олий фазилатлар билан унинг қолган кеча ва кундузларидан зиёда имтиёз ила хослангандир. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ўзларидан кейин у кишининг саҳобалари розияллоҳу анҳум ушбу охирги ўн кунликни муҳим санашар ҳамда у кунларда ўзгаларида тиришгандан кўра кўпроқ тиришардилар. Имом Аҳмад “Муснад”да ва Муслим “Саҳиҳ”да Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганликларини ривоят қилдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам охирги ўн кунликда, бошқасида тиришгандан кўра кўпроқ тиришардилар”. (Муслим (1175) ва имом Аҳмад (24409)). Икки шайх Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирадилар ва аҳлларини уйғотардилар”. (Бухорий (2024) ва Муслим (1174), Бухорийнинг лафзи).
“Белбоғларини маҳкам боғлардилар”, яъни, ибодатда жидду жаҳд қилар ҳамда аёллардан четлашардилар. Ушбу кечаларда Раббилари билан сирли суҳбат қуриш ва Унга қурбат ҳосил қилиш билангина лаззатланардилар. Аллоҳ у кишига Рамазон кечалари ҳалол қилган жимоъ-(қўшилишлик)ни қўйиб, ушбу ўн кунликнинг савобига эришиш ва қадр кечасига етишишликка муваффақ қилинишга умид боғлаган ҳолда ибодат ва тоат билан машғул бўлардилар.
“Кечаларини тирилтирадилар”, яъни, унда тоат билан машғул бўлган ҳолда бедор бўлар ва шу билан уни тирилтирардилар. Унда Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш, ёлбориш ва бандалик бажо қилиш нуқтаи назаридан бедор бўлишлик билан ўзларини тирилтирардилар. Чунки уйқу ўлимнинг инисидир. Руҳ, тана, вақт ва умрлар фақат Аллоҳнинг тоати билан тирик бўлади. Ана шу ҳақиқий ҳаётдир. Аллоҳ таоло деди: “Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра биз уни (динга ҳидоят қилиш билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни (иймонни) бериб қўйганимиз бир киши — зулматларда қолиб кетган ва ундан ҳеч чиқувчи бўлмаган кимсага ўхшайдими?!”. (Анъом: 122). У Зот ушбу тана-(жасад)ларни ерда юриши ва еб-ичишига қарамай ўлик деб атади. Бунинг сабаби, уларнинг Раҳмонга иймон ва тоат қилишдан узоқ ҳамда адашиш, фисқ ва туғён билан машғул бўлгани учундир.
“Аҳлларини уйғотардилар”, яъни, уларни ушбу кечаларда намоз ва ибодатга турғизардилар. Бу у киши томонларидан, Аллоҳ у кишини бошлиқ қилган раҳбарлик вожиботини адо этишлик ҳамда у киши томонларидан яхшиликка далолат қилишга ташна бўлиш жиҳатидан аҳли оилаларига ҳарис ва уларга аҳамият беришликларининг тўкист эканидандир. Яхшиликка далолат қилувчи уни бажарувчиси каби. Бу ўзлари учун тиришишлари сабабли қўлга киритадиган ажрга қўшимча ўлароқ эди. Бунда яна умматга у кишининг изларидан юриш ва бу борада у кишига иқтидо қилиш жорий қилинганини ўрганамиз. Ва яна бу ишда ота-оналарга фарзандлари тарбиясига эътибор бериш ҳамда уларга хоссатан ушбу улуғ ойда аҳамият қаратиш, ибодатларида уларни кузатиб, назорат қилишлари, уларни ниҳоятда риоя қилишлари, тоатларни бажариш ва қайтариқлардан четлашиш ҳамда қизиқтириш ва қўрқитиш воситаларидан кўмак олиш учун мусобақа қилишга шижоатлантиришларига йўлланма ва ундашликни кўрамиз.
Ибн Ҳажар шундай дедилар: “Ҳадисда чиройли якун ясашга тарғиб қилишга ишора ўлароқ охирги ўн кунликда қиёмда бардавом бўлишга ошиқишлик мавжуд. Аллоҳ бизнинг хотимамизни чиройли қилсин, аамиин!”. (“Фатҳул Борий” (4/270), 2024-рақам ҳадиси остида).
Ушбу ўн кунлик ажралиб турадиган жиҳатларидан бири, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унда эътикоф ўтирардилар. У кишидан кейин саҳобалари эътикоф ўтиришди. Эътикоф – Аллоҳнинг тоатига тўла киришишлик учун масжидни лозим тутишлик. Ва у Китобу суннат билан собит бўлган суннатлардандир. Аллоҳ таоло деди: “Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда (кечалари ҳам) улар (хотинларингиз) билан қўшилманг!”. (Бақара: 187). Саҳиҳайнда Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганликлари ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам то Аллоҳ азза ва жалла вафот эттиргунгача Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирардилар. Сўнг у кишидан кейин аёллари эътикоф ўтирдилар”. (Бухорий (2026) ва Муслим (1172)).
Дарҳақиқат, аллома, шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ, Аллоҳ таоло уни кўп фойдали қилган Рамазон ойига хос машҳур мажлисларида эътикоф ҳукмларини очиқлаб бердилар. Аллоҳ таоло у кишини ислом ва мусулмонлар номидан яхшилик билан мукофотласин. У кишини Ўзининг кенг раҳматига буркасин. У кишига ушбу муборак ойда шу ва бундан бошқа китобларидан фойда ва манфаат олган ҳар бир кишининг ажри каби (ажр) ёзсин. Ушбу китобларида ворид бўлганлардан:
Мана бу қавлларидир: “Эътикофдан мақсад: Инсон Аллоҳнинг фазли, савоби ҳамда қадр кечасига етишишлик талабида масжидлардан бирида Аллоҳнинг тоатига тўла киришиш учун одамлардан узилишликдир. Шунинг учун эътикофдаги кишига зикр, қироат, намоз ва ибодат билан машғул бўлиши ҳамда ўзига тегишли бўлмаган дунё суҳбатидан четлашиши лозим бўлади. Бирор фойдани кўзлаб аҳли оиласи ва улардан бошқалар билан озгина ҳалол бўлган сўзлар ила гаплашишида зарар йўқ. Мўминларнинг онаси София розияллоҳу анҳонинг ҳадисларига биноан: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикоф ўтирган эдилар. Бир кеча у кишини зиёрат қилиб келдим. У киши билан суҳбатлашдим сўнг жўнашлик учун турдим. –Яъни, уйимга кетишлик учун-. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен билан турдилар…”. (Бухорий (3281) ва Муслим (2175)).
Эътикофда ўтирган кишига жимоъ ҳамда шаҳват билан бўса олиш ва ушлашликдан иборат ундан (жимоъдан) аввал бўладиган ишлар ҳаром бўлади. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: “Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда (кечалари ҳам) улар (хотинларингиз) билан қўшилманг!”. Масжиддан чиқишига келсак, агар танасининг баъзи (қисми) билан бўлса бунда зарар йўқ. Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадисларига биноан: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эътикофда бўла туриб бошларини масжиддан чиқарардилар. Мен ҳайз ҳолатимда уни ювиб қўярдим”. (Бухорий (2031) ва Муслим (297), Бухорийнинг лафзи). Бир ривоятда эса: “У (Оиша розияллоҳу анҳо) ҳайз ҳолатида, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидда эътикофда ҳолатларида, у (Оиша розияллоҳу анҳо) ўз ҳужраларида эканликларида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сочларини тараб қўярдилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошларини унга (Оиша розияллоҳу анҳога) узатардилар”. (Бухорий (2046)).
Агар чиқиши танасининг бари била бўлса, у уч турлидир:
Биринчи: Катта ва кичик ҳожатларни ўташ, вожиб бўлган таҳорат, жунублик ёки бошқаси сабаб вожиб бўлган ғусл, ейиш ва ичиш каби табиий ёки шаръий жиҳатдан чорасиз бўлган бирор иш учун чиқишлик. Бу жоиздир, агар уни масжидда бажаришлик мумкин бўлмаса. Агар масжидда бажаришлик мумкин бўлса, йўқ (жоиз эмас). Мисол учун ҳожатини ўташ ва ғусл қилиш мумкин бўладиган ҳаммом масжидда бўлиши ёки унга таом ва ичимликни олиб келадиган бирор одами бўлиши. Ана шу вақт ҳожатманд бўлмагани боис (масжиддан) чиқмайди.
Иккинчи: Касални бориб кўриш, жанозада қатнашиш ва шунга ўхшашлар каби унга вожиб бўлмаган бирор тоат иши учун чиқишлик. Уни, эътикофининг бошланишида ўзи учун шарт қилиб олсагина бажаради. Мисол учун унинг бориб кўриши ёки вафот этиб қолишидан ҳавотир оладиган бирор касал одами бўлиши ва у эътикофининг бошланишида шу сабабли (масжиддан) чиқишини ўзи учун шарт қилиб олади. Бунинг зарари йўқ.
Учинчи: Савдо сотиқ, аҳли билан қўшилиш, улар билан ўйнашиш ва шунга ўхшашлар учун чиқишлик каби эътикофга қарши бўладиган иш учун чиқишлик. Уни на бирор шарт ва на шартсиз бажаради. Чунки у эътикофни бузади ва ундан мақсад қилинган нарсага зид келади”.
(“Мажалис Шаҳр Рамазон” (118-119)).
Ушбу ўн кунлик ажралиб, ўзига хос бўлиб турадиган нарсалардан бири, унда қадр кечаси бор. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ (кечалари)да талаб қилинглар-(изланглар)”. (Бухорий (2017)). Яқинда келгуси суҳбатда ушбу муборак ой, унинг фазилатлари, уни ғанимат билишнинг аҳамияти ва уни зое қилмаслик ҳақида сўз келади, иншаАллоҳ.
Эй Аллоҳ! Бизни ушбу ўн кунликда Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла. Ушбу ойимизни биз учун солиҳ амаллар ила хатм қил. Уни биздан қабул эт, эй саҳийларнинг энг саҳийси!
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?page=article&action=article&article=53



RE: Рамазонга оид мақолалар (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 07-05-2013

21-Қадр кечаси

Аллоҳ таоло яратиш ва ихтиёр қилиш-(танлаш)да ягонадир. Ушбу қавлида айтганидек: “Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (Ўзи хохлаган ишни) ихтиёр қилур”. (Қасос: 68). Бу ўринда ихтиёр қилишликдан мурод сайлашлик ва танлашликдир. Аллоҳ жалла ва аъла ҳикмати ва қудрати комил, илми ва иҳота қилиб туриши тўкист бўлгани учун вақт, макон ва шахслардан иборат ўзи хоҳлаган махлуқотларини ихтиёр қилиб, У субҳанаҳу уларни зиёда фазилати, тўла эътибори ҳамда мўл-кўл неъмати ва икроми билан хослайди. Бу шак-шубҳасиз рубубиятининг энг улкан оятларидан ҳамда ваҳдонияти ва сифатларининг комил эканига энг катта шоҳидлардандир. Ҳамда у қудрати ва ҳикматининг мукаммал эканига энг очиқ далиллардандир. У субҳанаҳу хоҳлагани ва ихтиёр қилганини яратади. Ишларнинг тизгини Унинг Қўлида. Иш-(тадбир)нинг бари, олдин ҳам, кейин ҳам Аллоҳга хосдир. Махлуқотларида хоҳлаганини ижро қилади ва истаганини ҳукм қилади. “Бас, барча ҳамду сано осмонлар Парвардигори, ер Парвардигори, бутун оламлар Парвардигори – Аллоҳ учундир. Осмонлар ва ердаги барча буюклик ёлғиз Уникидир! У қудрат ва ҳикмат соҳибидир!”. (Жосия: 36-37).
Аллоҳ азза ва жалла зиёда афзаллик берган ва тўла мукаррам айлашлик билан хослаган вақтлардан Рамазон ойики, субҳанаҳу уни бошқа ойлардан афзал қилди. Ва унинг охирги ўн кечаларики, У Зот уларни бошқа кечалардан афзал қилди. Ҳамда қадр кечасики, уни Ўзининг наздидаги зиёда фазилати ва Ўзининг ҳузуридаги улкан ўрни боис минг ойдан яхши қилди. Унда муттақинларга ҳидоят, мўминлар учун фурқон ҳамда оламларга зиё, нур ва раҳмат ўлароқ очиқ-ойдин ваҳийси, улуғ Каломи ва ҳикматли танзили нозил бўлган вақтда унинг (қадр кечасининг) ишини улуғ, шаънини олий ва ўрнини юқори қилди. Аллоҳ таоло деди: “Албатта Биз уни бир муборак-баракотли кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат Биз (инсонларни ушбу Қуръон билан охират азобидан) огоҳлантиргувчи бўлдик. У (кеча)да барча пухта-аниқ иш(лар) айрилур (белгиланур). (Бу кечада тақдир қилинадиган барча ишлар) Бизнинг ҳузуримиздан бўлган Ишдир. Дарҳақиқат Биз (башариятга пайғамбарлар) юборгувчи бўлдикки, (Бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган раҳмат-меҳрибонликдир. Албатта Унинг Ўзигина (барча нарсани) эшитгувчи, билгувчидир. Агар ҳақиқий ишонгувчи бўлсангизлар, (ўша сизларнинг Парвардигорингиз) осмонлар ва ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг ҳам Парвардигоридир. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Сизларнинг Парвардигорингиз ҳам, аввалги ота-боболарингизнинг Парвардигори ҳам (Унинг Ўзидир)”. (Духон: 3-8). Субҳанаҳу деди: “Албатта Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад), Қадр кечаси нима эканлигини сиз қаердан билар эдингиз? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни Жаброил алайҳис-салом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар. У (кеча) то тонг отгунича тинчлик-омонликдир”. (Қадр сураси). Эй Аллоҳ! Бу қандай ҳам улуғ, олий ва мукаррам бир кеча. Баракаси қандай ҳам мўл:
Бир кеча минг ойдан яхши!! Бунинг маъноси, у ўттиз минг кечадан яхши. Минг ой саксон уч йилдан зиёдадир. Демак, у агар мусулмон унинг барини Аллоҳ азза ва жалланинг тоатида ўтказса узун бир умр экан. Қадр кечаси, у бир кеча ундан (бир инсон умридан) яхши. Бу улкан фазлдир. Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ) шундай деди: “Ана у ойларда қадр кечаси йўқ бўлган ҳолда у минг ойдан яхши”. Қатода, Шофеъий ва бир қанчалар ҳам шундай дейишди.
Ушбу мукаррам, муборак тунда баракаси кўп бўлгани боис фаришталарнинг нозил бўлиши ҳам кўп бўлади. Фаришталар Қуръон тиловати вақти ва зикр ҳалқаларига нозил бўлганлари каби барака ва раҳмат нозил бўлиши билан ҳам нозил бўладилар.
Ва у тонг отгунча саломатликдир. Яъни, унинг бари хайр. Унда тонг отгунча ёмонлик йўқ.
Ушбу мукаррам, муборак кечада барча пухта-аниқ ишлар айрилур-(белгиланур). Яъни, ўша йили бўладиган нарсалар Азиз, Ҳаким Аллоҳнинг изни билан тақдир қилинади. Тақдир қилинишидан мурод, яъни, йиллик тақдирдир. Умумий тақдирга келсак, у лавҳул маҳфузда ва у саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлганидек осмонлар ва ерни яратишдан эллик минг йил олдин ўтиб бўлгандир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қадр кечасининг фазилати ҳақида шундай деганликлари собит бўлган: “Кимда-ким қадр кечасида иймон ва (ажрни Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”. (Бухорий (1901) ва Насоий (2195)).
Қадр кечаси муборак Рамазон ойида экани қатъийдир. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан: “(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган”. (Бақара: 185). Аллоҳ таолонинг ушбу қавли билан: “Албатта Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик”. (Қадр: 1). У Рамазоннинг охирги ўн кунлигида экани энг умид қилинадиганроғидир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн (кун)идан талаб қилинглар-(изланглар)”. (Бухорий (2020) ва Муслим (1169)). Уни ўн кунликнинг тоқ (кеча)ларида талаб қилишлик таъкидлироқдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Уни Рамазоннинг охирги ўн кунлигида изланглар. Қадр кечаси тўққизинчи (кеча)да, еттинчи (кеча)да қолади, бешинчи (кеча)да қолади…”. (Бухорий (2021) ва Муслим (1165)).
Ибн Ҳажар “Фатҳ”да “Қадр кечасини охирги ўн кунликнинг тоқ (кечалар)ида излашлик ҳақидаги боб” остида шундай дедилар: “Ушбу сарлавҳада қадр кечаси Рамазонга сўнг унинг охирги ўн кунлигига сўнг эса унинг муайян кечасига эмас тоқ кечаларига чекланган эканининг рожиҳлигига ишора бор. Ана шу, бу борада ворид бўлган хабарлар мажмуаси далолат қиладиганидир”. (“Фатҳул Борий” (4/259), 2017-рақам остидаги ҳадис). Сўзлари тугади.
Дарҳақиқат, уламолар уни яширинганлиги ва ҳужжатларда таъйин қилинмаганининг ҳикматларидан: мусулмонлар ўн кунликнинг барчасида таҳажжуд, Қуръон қироати ва эҳсон қилишлик билан Аллоҳга тоат қилишда тиришишлари ҳамда шу билан яхшилик талабидаги фаол-тетик ва жидду-жаҳд қилувчи беҳафсала дангасадан маълум бўлсин. Чунки одамлар уни (қайси кечага) таъйин қилинганини билсалар, албатта, кўплари бошқасини қўйиб (айнан) унда қоим бўлишга чекланардилар. Агар уни (қайси кечага) таъйин қилинганини билсалар комил имтиҳон юз бермасди дея зикр қилдилар.
Барчамизга вожиб бўлгани, унинг савоби ила бахтга эришиш, яхшилигини ғанимат билиш ва ажрларини қўлга киритишимиз учун ушбу муборак кечани талаб қилиш-(излаш)га тўла ҳарис бўлишимиздир. Чунки маҳрум мағфират мавсуми ўтиб кетсада савобдан қуруқ қолган ҳамда ғафлат, юз ўгириш ва бефарқлилиги сабабли гарданига гуноҳларини юклаган ҳолда қолиб кетган кимсадир. Бу кечада бахтлилар мусобақасига эришган ҳамда унда қоим бўлиш ва гўзал амал қилишлик билан солиҳлар йўлидан юрган кишига шодлик бўлсин. Ушбу келчаларда (раҳмат) эшикларидан қувилган, унда (кўзи) олдига ҳижоб тортилган ҳамда маъсият ва гуноҳлар билан машғул, орзу-умид ва хом ҳаёлларга алданган, тунларнинг яхшиси ва кунларнинг афзалини зое қилган ҳолида ушбу тун ўтиб кетган кимсага вайл бўлсин. Эҳ, ҳасрати қандай ҳам улкан, надомати қандай ҳам қаттиқ!
Кимда-ким ушбу улуғ кечада фойда қилмаса қайси вақт фойда қилади?! Кимки ушбу шарафли вақтда Аллоҳга тавба-тазарру қилмаса қачон тавба-тазарру қилади?! Кимда-ким унда яхшиликларга мудом бефарқ бўлса қай вақт амал қилади?! У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Дарҳақиқат, ушбу ой сизларга ҳозир бўлди. Унда минг ойдан яхши кеча бор. Ким ундан маҳрум қолса, дарҳақиқат, яхшиликни баридан маҳрум қолибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрумгина мосуво бўлади”. (Ибн Можжа (1644)).
Мусулмонга унда кўп-кўп дуо қилишлиги мустаҳаб бўлади. Чунки унда дуо қилишлик мустаҳабдир. Дуонинг серқирралисини ихтиёр қилсин. Ибн Можжа Оиша розияллоҳу анҳодан шундай деганликларини ривоят қилади: “Эй Расулуллоҳ! Қадр кечасига мувофиқ келиб қолсам нима деб дуо қилишимни тўғри деб биласиз? У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Шундай дейсан: Эй Аллоҳ! Албатта, Сен афв қилувчисан. Афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв қил!”-дедилар”. (Ибн Можжа (3850)). Ушбу дуонинг маъноси улкан, далолати чуқур ва у ушбу кечага ғоятда муносибдир. У шундай кечаки, унда ҳар бир аниқ-(пухта) иш белгиланади. Ва унда бандаларнинг амаллари бошқа қадр кечасигача тўла бир йил учун тақдир қилинади. Кимга ушбу кечада офият берилса ва Раббиси уни афв қилса, дарҳақиқат, ғоятда нажотга эришибди. Кимгаки бу дунё ва охиратда офият берилса, батаҳқиқ, нажот топибди. Офиятга бирор нарса тенг келмайди. Ушбу кечанинг яхшилиги ва баракасини фарз намозларга риоя қилиш, қиём-(тунги намоз)нинг кўплиги, закотни адо этиш, садақаларни сарфлаш, рўзани сақлаш, тоатларни кўпайтириш, маъсият ва гуноҳлардан четлашиш, гуноҳ ва хатоларга надомат чекиш ва тавба қилиш ҳамда кўп-кўп Аллоҳни зикр қилиш ва Қуръон қироат қилиш билан излайлик.
Эй Аллоҳ! Бизни қадр кечасини қоим қилишга муваффақ айла. Бизни, уни иймон ва (ажрни Сендан) умид қилган ҳолда адо этадиганлардан қил ва бизни афв айла. Албатта, Сен авф қилувчи, саҳоватлисан.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?page=article&action=article&article=54



RE: Рамазонга оид мақолалар (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 07-06-2013

22-Рамазонда шайтонларнинг кишанбанд қилиниши

Муборак Рамазон ойининг ажралиб турадиган жиҳати, унда шайтон ва итоатсиз жинларнинг кишанбанд қилинишидир. Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рамазон кирганда жаннат эшиклари очилади ва дўзах эшиклари ёпилади ҳамда шайтонларга кишан урилади”. (Бухорий (3277) ва Муслим (1079), Бухорийнинг лафзи). Аҳмад ва Насоий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бу Рамазон, дарҳақиқат, сизларга (кириб) келди. Унда жаннат эшиклари очилади ва дўзах эшиклари ёпилади ҳамда шайтонлар занжирбанд қилинади”. (Насоий “Сунан” (2105) “Муснад” (13408)). Термизий ва Ибн Можжа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлганда шайтон ва итоатсиз жинлар кишанбанд қилинади. Дўзах эшиклари ёпилиб, ундан бирор эшик очилмайди. Ҳамда жаннат эшиклари очилиб, ундан бирор эшик ёпилмайди”. (Термизий (682) ва Ибн Можжа (1642), Термизийнинг лафзи).
Шайхул Ислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Шайтонлар кишанбанд қилинади. Натижада кишанбанд қилинганликлари сабабли кучлари ва амал-(ҳаракат) қилишлари заифлашади. Рамазонда, ундан бошқа (ойлар)да қилганларини қилишга қодир бўлмайдилар. Улар қатл қилинадилар ва ўладилар демади. Балки: “Кишанбанд қилинадилар”, деди. Шайтонлардан кишанбанд қилингани озор беради. Бироқ бу Рамазондан бошқасида бўлганига қараганда камроқ ва заифроқдир. У рўзанинг комил ва нуқсонлилигига қараб бўлади. Кимнинг рўзаси комил бўлса шайтонни шундай даф қиладики, уни рўзаси ноқис даф қилолмайди”. (Ибн Таймийя “Мажмуъ ал-Фатава” (25/246)). Сўзлари тугади.
Бугунги кунда одамларнинг кўпи шайтоннинг ишидан жоҳил қолдилар ёки ўзларини жоҳил қолгандек кўрсатадилар. Унинг Одам болаларига макри, адовати, уларни Аллоҳнинг раҳмати ва розилигидан чиқаришга ҳамда уларни Унинг ғазаби ва дўзахига туширишга қанчалик ташна эканини билмайдилар. Аллоҳ таоло деди: “Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз у, ўз фирқасини (яъни ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур”. (Фотир: 6). У қиёмат кунигача давом этадиган душманликдир. Ушбу муборак ойда маъсият, гуноҳ, дилҳушлик, ўйин, бедорлик, у ундай деди, бу бундай деди деган гаплар, телеканал ва ундаги заҳарларни томоша қилишдан иборат Аллоҳнинг тоатидан ўзгаси билан машғул бўлган ҳар бир кимса, дарҳақиқат, шайтон унга эришади ва унга нисбатан ўз истагига етади. Албатта унинг макрини санаб адоғига етиб бўлмайди.
Дарҳақиқат, Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Иғосатул Лаҳфан” китобларида унинг Аллоҳнинг бандаларига қиладиган макрларидан бир қанчасини ёдга олдилар: “Инсонга қиладиган макрларидан: у уни, унга манфаатли деб кўриладиган ўринларга туширади сўнг уни, унга ҳалокатли бўлган ўринларга қўйиб кетади. Сўнг уни ташлаб кетади ва таслим қилади ҳамда тўхтаб унинг устига тушган кулфатдан хурсанд бўлади ва устидан кулади. Уни ўғирлик, зино ва қатлга буюради ҳамда унга далолат қилиб, шармандаи-шармисор қилади. Аллоҳ таоло деди: “Ўшанда, шайтон уларга қилаётган ишларини чиройли кўрсатиб: «Бу кун сизлардан ғолиб бўладиган бирон одам йўқ, ўзим сизларнинг ҳомийингизман», деди. Энди қачонки икки жамоат учрашганида эса, кетига қайтиб кетди ва: «Албатта, мен сизлардан безорман. Мен (мусулмонлар орасида) сиздар кўрмаётгани (яъни, фаришталар борлигини) кўрмоқдаман. Мен Аллоҳдан қўрқаман. Аллоҳнинг азоби қаттиқдир»,— деди”. (Анфол: 48). У мушрикларга, Бадрга чиққан вақтларида Суроқа ибн Молик суратида намоён бўлди ва: Мен сизларга Бану Кинона аҳли оилангиз ва фарзандларингизга ёмонлик қасд қилишларидан ҳимоя берувчиман, деди. Аллоҳнинг душмани Аллоҳнинг Расулига ёрдам бериш учун нозил бўлган фаришталардан иборат У субҳанаҳунинг лашкарларини кўргач, улардан қочди ва Ҳассон айтганидек уларни (“душманга”) топшириб кетди: Уларни алдов билан далолат қилди сўнг қаровсиз ташлаб кетди.
Албатта ярамас, дўстлашганларини кўп фитнага дучор қилувчидир.
Шунингдек, аёл ва унинг боласини ўлдирган роҳибга нисбатан шундай қилди. Уни зинога сўнг уни ўлдиришга буюрди. Сўнгра у (аёл)нинг аҳлини унга далолат қилди ва ишини уларга очиб берди. Сўнг эса уни сажда қилишга буюрди. У шундай қилгач, ундан қочди ва уни тарк этди. Бу ҳақда Аллоҳ субҳанаҳу оят нозил қилди:
“(Яҳудийларни мўминларга қаршилик қилишга гиж-гижлаётган мунофиқлар) худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Эсланг, у инсонга «Кофир бўл», деган эди. Энди қачонки (инсон) кофир бўлгач, (шайтон унга) «Албатта мен сендан безорман. Зеро мен барча оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳдан қўрқурман», деди”. (Ҳашр: 16). Бу сиёқ ушбу қисса ёдга олган кимсага хос эмас. Балки у шайтонга, унга ёрдам бериши ва ҳожатини ўташи учун куфрга буюрганда итоат қилган ҳар бир кимса ҳақида умумийдир. Батаҳқиқ, у (шайтон) дўзахда ўз дўстларидан омматан безор бўлгани каби ундан безор бўлади ва уни ташлаб кетади. Ҳамда уларга шундай дейди: “Албатта, мен сизлар илгари (Аллоҳга) мени шерик қилганингизни инкор қилурман”. (Иброҳим: 22). Уларни ёмон ҳолатларга солди ва батамом улардан безор эканини айтди.
Аллоҳ таоло душманининг макридан: У мўминларни ўзининг қўшини ва дўстларидан қўрқитади. Натижада уларга қарши жиҳод қилмайдилар, уларни яхшиликка буюрмайдилар ва ёмонликдан қайтармайдилар. Бу унинг иймон аҳлига нисбатан энг улкан макридир. Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу бизга у ҳақда буни хабар бериб, шундай деди:
“Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!”. (Оли Имрон: 175). Жамийки муфассирларнинг наздидаги маъно шуки: сизларни ўзининг дўстларидан қўрқитмоқчи бўлади. Қатода деди: “Қалбларингизда уларни орттириб-(бўрттириб) қўяди. Шунинг учун дедики: “Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!”. Банданинг иймони кучли бўлгани сари қалбидан шайтон дўстларидан қўрқишлик ҳам йўқ бўлади. Банданинг иймони заифлашган сари улардан қўрқиши кучаяди”.
Унинг ҳийлаларидан, у макр қилгунча доимо ақлни сеҳрлайди. Унинг сеҳридан Аллоҳ хоҳлаганларгина саломат қолади. Унга, ўзи учун зарар берадиган нарсани зийнатли қилиб кўрсатади. Ҳатто унга, у энг фойдали нарса бўлиб туюлади. Ҳамда унга энг фойдали нарсани қилишдан нафрат уйғотади. Ҳатто у, унга зарарли бўлиб туюлади. Ла илаҳа иллаллоҳ!! Ушбу фитна сабаб қанча одам фитнага учради, қанча қалб билан ислом, иймон ва эҳсон ўртасини тўсиб қўйди?! Қанча ботилни ёқимли суратда кўрсатди ва намоён қилди. Ҳаққа нисбатан нафрат қўзғатиб, уни қабиҳ суратда чиқарди?! Қанчадан-қанча сохта нарсани мунаққидларга безаб кўрсатди. Қанчадан-қанча қалбаки нарсани орифларга ташвиқот қилди! Ақлларни сеҳрлаган ҳатто уларнинг эгаларини турли ўй-хаёл ва раъйларга улоқтирган ҳам удир. Уларга нисбатан залолат йўлларида ҳар бир йўлни босиб ўтди. Уларни ҳалокатларга, бир ҳалокатдан яна бир ҳалокатга итарди. Уларга санамларга ибодат қилиш, қариндошлик ришталарини узиш, қизларни тириклайин кўмиш ва оналарга уйланишни зийнатли қилди. Уларга куфр, фисқ ва маъсият билан жаннатларда бахт ваъда қилди. Уларга ширкни улуғлашлик суратида, Раб таолонинг сифатлари, аршига олий бўлиши ва Китобини сўзлашига куфр келтиришни (бандаларига ўхшаш бўлишдан) поклаш қолипида, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришни тарк этишни одамлар муҳаббатини қозониш ва уларга нисбатан чиройли хулқда бўлиш қолипида ушбу
“Ўзингизни билингиз!”. (Моида: 105), сўзи ила намойиш қилди. Ҳамда Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсадан юз ўгиришни улардан кўра олимроқ кишининг сўзига тақлид қилиш ва чекланиш қолипида, Аллоҳнинг динида мунофиқлик ва тилёғламалик қилишни банда одамлар орасида босқичма-босқич юқорилаб борадиган маиший ақл қолипида намоён қилди. У жаннатдан чиқарган вақтдаги ота-онамизнинг соҳиби, ўз инисини ўлдирган вақтдаги Қобилнинг соҳиби, ғарқ қилинишган вақтдаги Нуҳ қавмининг соҳиби, туғмас-(ҳеч қандай фойда етказмайдиган) бўрон билан ҳалок қилинишган вақтдаги Од қавмининг соҳиби, қичқириқ билан ҳалок қилинишган вақтдаги Солиҳ қавмининг соҳиби, ерга юттирилиб, кетидан тошбўрон қилинган Лут умматининг соҳиби, ортиқча қаттиқ ушлаш билан ушланган вақтдаги Фиръавн ва унинг қавми соҳиби, улар билан нима юз берган бўлса юз берган вақтдаги бузоққа ибодат қилувчилар соҳиби, Бадр куни чорланишган вақтдаги Қурайшнинг соҳиби ҳамда ҳар бир ҳалок бўлувчи ва фитнага учраганнинг соҳибидир”. (Ибнул Қоййим “Иғосатул Лаҳфан” (1/125-128)). Сўзлари тугади.
Ана шу душмандир. Дарҳақиқат, унинг сифатлари ошкор бўлди, аломат ва ифодаси кўринди. Ўз гуруҳини жаҳаннам аҳлидан бўлишларига чорлайди. Ва бу нарса рўёбга чиқадиган ҳар бир йўлни ишга солади. Салафларнинг баъзилари шундай деди: “Аллоҳ азза ва жалла бирор ишга буюрган бўлса, албатта, унда шайтоннинг икки шумнияти бор: ё нуқсон ва камчиликка йўл қўйиш ва ёки орттириб юбориш ва ҳаддан ошишликдир. Ушбу икки хатонинг қай бири билан банда устидан зафар қучиши унга аҳамиятсиздир”. (“Ал-Вабил ас-Соййиб” (29)). Ҳар бир киши ўзига ва ишларига бир назар ташласин. Уларда шайтон ва унинг ҳийлаларига ижобат қилишлик борми? Нафсини Аллоҳга тавба қилиш, қўл урган залолат ва ёмонликдан четлашиш билан ўнгласин. Ва ушбу ашаддий душманга қарши душманчиликни эълон қилиб қўйсин. Ёки у Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида бўлса, бас, бунинг учун Аллоҳга шукр қилсин. У Зотдан сабот сўрасин ва солиҳ амалларни кўпайтиришга эришишда саъй-ҳаракат қилсин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпинча Аллоҳдан шайтондан паноҳ сўрар ва буни саҳобаларига таълим берардилар. “Ва айтинг: «Парвардигорим, мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман. Яна мен Сендан (ё) Парвардигорим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ беришингни сўрайман»”. (Мўминун: 97-98). Эй Аллоҳ! Биз Сендан қувилган шайтон, унинг васвасаси, дами ва нафасидан паноҳ беришини сўраймиз.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?page=article&action=article&article=55



RE: Рамазонга оид мақолалар (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 07-07-2013

23-Закотни адо этиш ва садақаларни сарфлаш

Албатта Рамазон яхшилик, барака ва тоатлар ойи. У рўза, намоз, таҳажжуд, зикр, Қуръон тиловати, сахийлик, икром қилиш, закот, садақа, эзгулик ва эҳсон ойи. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг энг сахийси эдилар ва Рамазонда ниҳоятда сахий бўлардилар. Бунинг сабаби, рўзанинг инфоқ ва садақага мустаҳкам боғлиқлиги бор. Чунки бойлар Аллоҳга тоат ўлароқ чекланган замон оралиғида таом ва ичимликдан тийилган ҳамда очлик ҳарорати ва чанқоқ аламини тотиб кўрганларида, бу уларни йил бўйи ёки унинг катта қисмида ушбу оғриқларни тотадиган мусулмонлардан иборат ўз биродарларини ёдга олишга ундайди. Аллоҳ шу сабабли уларнинг қалбларига биродарларига нисбатан меҳр солади. Натижада нафслари молларни сарф этиш ва чиқариш билан саҳоватли бўлади. Хоҳ бу фарз закот кўринишида ёки барча яхшилик кўринишидаги мустаҳаб бўлган садақа ва нафақалар бўлсин.
Закотга боғлиқ бўлганига келсак, дарҳақиқат, Аллоҳ закотга оид молларга эга мўминларга, ораларидаги муҳтожлар ҳамда манфаати умумий бўлган фойдали ўринларга сарфланадиган закотни фарз қилди. Аллоҳ таоло айганидек: “Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир”. (Тавба: 60).
Қуръонда Аллоҳ ризқ қилиб берган нарсалардан закот ва нафақаларни адо этишга буйруқ ҳамда инфоқ ва садақа қилувчиларга олқиш ва уларнинг савобларини ёдга олиш борасида кўплаб оятлар мавжуд. Буларнинг ҳар бири ҳақида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутавотир ҳадислар ворид бўлган. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳайвонлар, дон-дун, мева, пул ҳамда тижорат учун ҳозирланган моллардан иборат закот вожиб бўладиган нарсаларни баён қилдилар. Унинг нисоблари ва қанча миқдорда вожиб бўлишини зикр қилдилар. Ҳамда уларни (бермай) маън қилувчи кимсага қаттиқ ваъид-(қўрқитув)ни ёдга олдилар. Мусулмонлар закотни тарк этувчининг иймони, дини ва исломи ноқис эканлигига иттифоқ қилишди. Ҳамда уни тарк этувчи кофир бўладими ёки йўқми?, дея ихтилоф қилдилар. Закот, садақа ва эҳсонда зарурий ва комилликка оид ҳамда диний ва дунёвий бир қанча фойдалар бор:
Шулардан: У дин шиорларининг энг улкани ва иймон ҳужжатларининг энг каттаси. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Садақа ҳужжатдир”. (Муслим (223)). Яъни, садақа соҳибининг иймони, дини ва Аллоҳни яхши кўришига (ҳужжатдир). Зеро у Аллоҳ учун нафсларга севикли бўлган ўз молидан жўмардлик қилди.
Шулардан яна: У берувчи, берилувчи ва ундан чиқарилган молни поклайди ва ўстиради. Берувчини поклашлигига келсак: албатта, у унинг ахлоқини поклайди ва уни ҳудбинлик, бахиллик ва разил хулқлардан тозалайди. Ҳамда ахлоқини ўстиради-(етук қилади). Натижада муҳсин, шукр қилувчи саҳийлар сифатлари билан сифатланади. Батаҳқиқ, у Аллоҳга шукр қилишликнинг энг улканларидандир. У билан шукр қилишлик доимо зиёдалик бўлади. Ва яна унинг ажру савоби ҳам ўсади. Закот ва нафақа, соҳибининг иймон, ихлос, манфаат ҳамда улар ўз ўрнига тушишига қараб бир неча баробар кўпайтириб берилади. У кўнгилни кенг қилади, нафсни шодлантиради ҳамда бандадан офат ва касалликларнинг кўпини даф қилади. Қанчадан-қанча диний ва дунёвий неъматларни олиб келди. Қанча офат, ёмонлик ва касалликларни даф қилди. Ва қанча оғриқларни енгиллаштирди. Қанчадан-қанча душманчиликларни йўқ қилди ҳамда муҳаббат ва дўстликни олиб келди. Қанча содиқ қалблардан мустажоб дуоларга сабаб бўлди.
У яна ундан чиқарилган молни ҳам ўстиради. Батаҳқиқ, у уни офатлардан сақлайди ҳамда уни илоҳий барака эгаллайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Садақа молни камайтирмайди”. (Муслим (2588)). Балки уни зиёда қилади. Аллоҳ таоло деди: “Не бир нарсани инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқ бергувчиларнинг яхшироғидир”. (Сабаъ: 39). Саҳиҳайнда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: “Бандалар тонг оттирадиган бирор кун йўқки, албатта, икки фаришта нозил бўлиб, бири шундай дейди: Эй Аллоҳ! Инфоқ қилувчига ўрнини босадиганини ато эт. Бошқаси эса: Эй Аллоҳ! Ушлаб қолувчига талофат бер, дейди”. (Бухорий (1442) ва Муслим (1010)). Воқелик бунга гувоҳдир. Закотни чиқариб, нафақаларни ўз ўрнига инфоқ қиладиган мўмин, албатта, Аллоҳ унга молида барака нозил қилгани ва унга ризқ сабабларини енгил қилиб берганини топасиз. Муслимнинг “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бир киши саҳрода кетаётиб, булутда: Фалончининг боғини суғор, деган овоз эшитди. Ушбу булут узоқлашди ва сувини тошлоқ бир жойга қуйди. Ушбу ирмоқлардан бири ана шу сувнинг барини қамраб олди. Киши сувнинг изига тушди. Ногаҳон боғида тик туриб сувни(нг йўналишини) белкураги билан буриб юбораётган бир киши (қаршисидан чиқиб), унга: эй Аллоҳнинг бандаси! Исминг нима?-деди. У: фалончи, дея булутда эшитган номни айтди. Шунда унга: эй Аллоҳнинг бандаси! Нима учун исмимни сўраяпсан?, деди. У эса: Дарҳақиқат, мен булутда шундай деяётган бир овоз эшитдимки, бу унинг (ўша булутнинг) суви: сени исмингни (айтиб) фалончининг боғини суғор, деди. Бунда (боғда) нима қиласан? У: Ҳа, шундай дегин. Мен ундан чиқадиган нарса-(ҳосил)ни кутаман. Учдан бирини садақа қиламан. Учдан бирини ўзим ва оилам еймиз. Учдан бирини эса унга (боғга) қайтараман-(сарфлайман), деди”. Муслимнинг яна бир ривоятида: “Учдан бирини мискин, сўраб келувчи ва мусофирларга сарфлайман”. (Муслим (2984)).
Берилган киши учун фойда бўлишига келсак, батаҳқиқ, Аллоҳ таоло уни фақир, мискин, қарздор, қул озод қилиш ҳамда юқоридаги оят зимнида мусулмонлар муҳтож бўладиган фойдали ўринларга сарф қилишга амр қилди. Қачон ушбу садақалар ўз ўрнига қўйилса, ҳожат ва заруратлар барҳам топади. Камбағаллар беҳожат бўлади ёки фақирликлари енгиллашади-(озаяди). Ҳамда умумий, фойдали манфаатли ўринлар изига тушади. Бундан ҳам улканроқ ва олийроқ фойда борми?! Агар бойлар молларининг закотини чиқарсалар ва улар ўз ўрнига қўйилса, албатта, диний ва дунёвий фойдалар изига тушади ҳамда заруратлар йўқ бўлади ва камбағаллар (бошига тушаётган) ёмонликлар барҳам топади. Ҳамда бузғунчиларнинг беҳудаликларини тўсадиган энг улкан тўсиқ ва ғов бўлади. Шунинг учун закот фойда ва манфаатларни олиб келгани ҳамда зарарларни даф қилгани боис исломнинг энг улкан яхшиликларидан бўлди.
Закотни тарк этувчининг жазоси ҳақида ворид бўлганлардан Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидир: “Олтин-кумушни босиб, уни Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабарини» етказинг! У кунда (қиёматда) ўша (олтин-кумушни) жаҳаннам ўтида қизитилиб, ўша билан уларнинг пешоналари, ёнлари ва кетларига тамға босилиб: «Мана бу ўзларингиз учун тўплаган нарсаларингиздир. Энди тўплаб-босган нарсаларингизнинг мазасини тотиб кўринглар» (дейилур)”. (Тавба: 34-35). Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимгаки Аллоҳ мол берса ва у унинг закотини адо қилмаса, моли унга қиёмат куни ялтироқбош илон тимсолида гавдаланади. Унинг (икки кўзи тепасида) икки қора нуқтаси бўлади. Қиёмат куни унинг бўйнига ўралади сўнг икки жағидан олади –яъни, икки оғиз чеккасидан- сўнг: мен молингман, мен ҳазинангман, дейди. Сўнг (ушбу оятни) тиловат қилдилар: “Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралажак”. (Оли Имрон: 180)”. (Бухорий (1403)).
Агар Аллоҳ бандани закотини чиқариш ёки Аллоҳ йўлида садақа қилишга муваффақ қилса, бас, риё, сумъа-(биров эшитсин учун амал қилиш), миннат ва озор беришдан ҳазир бўлсин. Чунки улар ажрни пучга чиқаради ва гоҳида ўзи билан гуноҳни етаклаб келади. Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар,…берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!”. (Бақара: 264).
Эй Аллоҳ! Биз Сендан, бизни Сенга яқинлаштирмайдиган молдан паноҳ сўраймиз. Сендан нафс ва қалбларимизни ҳудбинлик, бахиллик ва жамийки қалб касалликларидан пок бўлишини сўраймиз. Ҳамда Сендан инфоқ ва садақа қилувчиларга ажрларини ёзиб қўйилиши ва уларга мўл савоб беришингни сўраймиз.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?page=article&action=article&article=56



RE: Рамазонга оид мақолалар (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 07-07-2013

24-Ёлғон сўзлаш ва унга амал қилишнинг хатари

Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимки ёлғон ва унга амал қилишни тарк қилмаса, емоқ-ишмоғини тарк қилишининг Аллоҳга ҳеч қандай ҳожати йўқ”. (Бухорий (1903)).
Рўзани Аллоҳ бандалари учун нафслари тарбияланиши, хулқлари тўғри-(устивор) бўлиши, улар тақвони рўёбга чиқаришлари ҳамда қалб, аъзолар ва тил покланиши учун жорий қилди. Аллоҳга иймон келтирувчи қалби, тили ва аъзоларини Рабни ғазаблантирадиган нарсалардан сақлашга ҳаракат қилади ва ҳарис бўлади. Аллоҳдан сўрайди ва қалби иймон, тавҳид, ихлос ва бундан бошқа қалбнинг солиҳ амалларига эга бўлиши, аъзолари эса эшитаётган, кўраётган, ушлаётган ёки ҳаракатланаётган нарсаларида ҳамда ейиладиган, ичиладиган, кийиладиган ёки бундан бошқа истеъмол қилаётган ва фойдаланаётган нарсаларида тоат ёки ҳалол нарсаларга йўналган бўлиши учун сабабларни сарф этади. Қалбининг таржимони ва ичидаги нарса ҳақида хабар берувчи тили эса зикр, истиғфор, Қуръон тиловати ва мубоҳ сўзлардан иборат Аллоҳни рози қиладиган нарсалар билангина машғул бўлади. Қалб тил ва жамийки аъзоларни бошқарувчидир. Унинг саломат бўлиши билан тил саломат бўлади. Натижада фақат яхшилик сўзлайди. Ва яна қалб саломатлиги билан аъзолар ҳам саломат бўлади. Натижада фақат яхшиликни қилади. Қолган маъсиятлар, ёлғон, бўҳтон, ғийбат, чақимчилик, сўкиш, ҳақорат ва бундан бошқа тил ва қолган аъзолар қўл урадиганлардан иборат Аллоҳни ғазаблантирадиган ишларга келсак, батаҳқиқ, у булардан орқа ўгирмай қочади ва унинг хатари ҳамда ёмон оқибатини билгани боис уларга тушиб қолишдан қўрқади.
Сўнг тилда айланаётган гуноҳлар кўплаб инсонларнинг ҳалокати, жаннатдан маҳрум бўлиши ва дўзахга тушишига сабабдир. Ҳалокатга сабаб бўладиган ушбу гуноҳлардан: ёлғон сўзлаш ва унга амал қилиш, ғийбат, чақимчилик, сўкиш, фисқу фужур ва шунга ўхшашларки, бу рўза у сабабли жорий қилинган фойдаларга тамоман қаршидир. Кимнинг тили ушбу қабиҳ ишлардан тийилмаса ҳамда мубоҳ нарсалардан тийилишидан ёлғон, бўҳтон, ғийбат, чақимчилик, фириб билан муомала қилиш, сўкиш ва ҳақоратдан иборат ҳаром ишлардан тийилишни фойда олмаган экан, унда қачон фойда олади?! Тилнинг ҳосиласи ўз соҳибини (ноқулай) ўринларга туширадиган, уни ҳалок ва таҳқир қиладиган нарсадир. Бошқа бир ҳадисда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз (розияллоҳу анҳу)га васиятларида шундай дедилар: “Сенга ушбуларнинг барини тизгини ҳақида хабар бермайми?". Мен: Албатта эй Аллоҳнинг пайғамбари, ахир биз сўзлаганларимиз сабабли (азобга) тутиламизми?- дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Онанг сени йўқотиб қўйгур Муоз! Ахир одамларни юзтубан ёки бурунларини ишқаб дўзахга улоқтирадиган фақат тилларининг ҳосиласи эмасми?!”-дедилар”. (Термизий (2616) “Ҳасан саҳиҳ” ҳадис дедилар). Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Тилнинг ҳосиласидан мурод: ҳаром сўзнинг жазоси ва уқубатидир. Албатта, инсон ўз сўзи ва амали билан яхшилик ва гуноҳларни экади. Сўнг қиёмат куни экканини йиғиб олади. Ким яхши сўз ёки амални экса барака йиғиб олади. Ким ёмон сўз ва амални экса эртага надоматни йиғиб олади. Муоз (розияллоҳу анҳу) ҳадисининг зоҳири, одамларни дўзахга киритадиган нарсанинг аксари тиллари билан нутқ қилганларидир. Нутқ маъсияти остига ширк ҳам дохил бўлади. Ва у Аллоҳ азза ва жалланинг наздида гуноҳларнинг энг улканидир. Унинг остига яна Аллоҳ шаънига билимсиз сўзлаш ҳам дохил бўлади. Ва у ширкнинг ҳамроҳидир. Унинг остига Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришга тенг бўлган ёлғон гувоҳлик бериш ҳам дохил бўлади. Унинг остига сеҳр, туҳмат ҳамда бундан бошқа ёлғон, ғийбат, чақимчилик каби катта ва кичик гуноҳлар ва кўпинча унга шерик бўлиб, кўмакчи бўладиган сўздан холий бўлмаган бошқа феълий маъсиятлар”. (“Жомеъул Уълум вал Ҳикам” 29-ҳадис (147)).
Барчамизга ушбу ойимиз ва бундан бошқа вақтларимизда ёлғон сўз, ёлғон гувоҳлик, ғийбат ва чақимчиликдан ҳазир бўлишимиз ҳамда тилларимизни ҳар бир ҳаром ва қабиҳ сўздан сақлашимиз вожиб бўлади. Чунки тилнинг ҳосиласи даҳшатли ва Аллоҳнинг наздидаги уқубати улкандир.
Ёлғон сўзлашликка келсак, дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу уни ушбу қавлида Ўзига ширк келтириш билан ёнма-ён зикр қилди: “Бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлингиз ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз!”. (Ҳаж: 30). Имом Аҳмад ва Термизий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилган ҳолда туриб, шундай деганларини ривоят қиладилар: “Эй инсонлар! Ёлғон гувоҳлик бериш Аллоҳга ширк келтиришга тенг бўлди”, уч мартта. Сўнг (ушбу оятни) ўқидилар: “Бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлингиз ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз!”.”. (“Муснад” (16943) ва Термизий (2299)). Саҳиҳайнда Абу Бакрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сизларга (гуноҳи) кабираларнинг энг катталари ҳақида хабар бермайми?”. Уч мартта. Улар: Албатта, эй Расулуллоҳ, дедилар. У киши: “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш”, ва таянган ҳолда эдилар, ўтириб олдиларда: “Огоҳ бўлинг! Ёлғон сўзлаш”-дедилар. Уни мудом такрорлайвердилар ҳатто кошкиди жим бўлсалар, дедик”. (Бухорий (2654, 5976) ва Муслим (87)).
Ғийбатга келсак, дарҳақиқат, Аллоҳ у ҳақда шундай деди: “Ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)!”. (Ҳужурот: 12). Чақимчилик ҳақида эса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Чақимчи жаннатга кирмайди”. (Бухорий (6056) ва Муслим (105)).
Ёлғон ҳар бир гуноҳнинг асоси. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Албатта, ёлғон гуноҳга бошлайди. Ва гуноҳлар дўзахга бошлайди”. (Бухорий (6094) ва Муслим (2607)). Чунки у тил ва бошқа аъзолар қўл урадиган барча маъсиятларга тортади. Ҳар бир солиҳ амалнинг –зоҳирий ёки ботиний бўлсин- келиб чиқиши ростгўйликдандир. Ҳар бир бузуқ амалнинг - зоҳирий ёки ботиний бўлсин- келиб чиқиши ёлғондандир. Аллоҳ таоло ёлғончини ўз фойда ва манфаатларидан маҳрум қилиб, тўхтатиб қўяди. Ростгўйни эса дунё ва охират фойдаларини адо этишга муваффақ қилиши билан тақдирлайди. Дунё ва охират фойдалари ростгўйликка ўхшаши билан ҳамда уларнинг зарар ва бузуқликлари ёлғонга ўхшаши(чалик бошқа бирор нарса) билан қўлга киритилмади. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтадики: “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!”. (Тавба: 119).
Мусулмонга исломини ҳаққирост амалга ошириши ва иймонини мукаммал қилиши учун ушбуларнинг баридан тилини сақлаши ҳамда жаннатга кириш ва дўзахдан нажот топишга эришиш учун динини сақлаши вожибдир. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мусулмон – мусулонлар унинг тили ва қўлидан омон қолганлардир”. (Бухорий (10) ва Муслим (41) Жобир розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимда-ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, бас, яхши сўзни сўзласин йўқса жим бўлсин”. (Бухорий (6018) ва Муслим (47)). Бухорий ўз “Саҳиҳ”ида Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсанинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман”. (Бухорий (6474)). Бундан мурод тил ва таносил аъзосидир. Саҳиҳайнда Муслимнинг лафзи билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Банда ундаги нарса-(маъно)ни аниқлаштирмай бир сўзни айтиб қўядида, у сабабли дўзахга машриқ билан мағриб орасиданда узоқроққа тушади”. (Бухорий (6477) ва Муслим (2988)). Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:”Ҳонавайрон ким эканини биласизларми?”. Улар: “Ичимиздаги ҳонавайрон на дирҳами ва на матоси-(моли) бўлмаган киши”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Умматим ичидан ҳонавайрон бўлгани қиёмат куни намоз, рўза ва закот билан келади. Ҳамда буни сўккан, уни бузуқликда айблаган, ана уни молини еган, анавини қонини тўккан ва ана унисини эса урган (ҳолда) келади. Шунда бунга ва ана унга унинг ҳасанотларидан берилади. Агар гарданидаги нарса ажрим қилинишидан олдин ҳасанотлари тугаб қолса уларнинг хатоларидан олиниб, унга итқитилади сўнг дўзахга улоқтирилади”.-дедилар". (Муслим (2581)).
Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз. У субҳанаҳудан тил ва бошқа аъзоларимизни сақлашлигини ҳамда бизни Ўзининг тўғри йўлига бошлашини сўраймиз.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?page=article&action=article&article=57



RE: Рамазонга оид мақолалар (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 07-08-2013

25-Жаннат муттақинлар диёри

Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рамазон кирса жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади”. (Бухорий (3277) ва Муслим (1079) Бухорийнинг лафзи).
Жаннат, Аллоҳ бандаларидан хоҳлаганига у ила раҳм қиладиган раҳматидир. У пайғамбар, сиддиқ, шаҳид ва солиҳлардан иборат Аллоҳ неъмат ато этганларнинг диёри бўлмиш саломатлик диёри. Остиларидан дарёлар оқади, қасрларининг ғишти тилла ва кумушдан, суваладиган лойи кучли хушбўй миск, майда тошлари дур ва ёқут, тупроғи заъфарон, чодири ичи бўшлиқ бўлган дурдир. У ялтирайдиган нур, тебранадиган райҳон, доимий (оқиб турадиган) дарё, мева ва майса, гўзал аёллар, унда тикансиз бутазорлар, тизилган бананзорлар, ёйилган соя (ости)да, оқизиб қўйилган сув (усти)да, аҳли у ерда еб, неъматланадилар, бурун қоқмайдилар, бўшанмайдилар ва бавл қилмайдилар. Балки мискдан тер чиқарадилар. Тирик бўлиб, вафот этмайдилар, ёш бўлиб, қаримайдилар. Юзлар ёруғ, кулгувчи, хуррам, унда очиқ-ойдин жамоллик бор. Унда оҳукўз ҳурлардан иборат жуфт-(аёл)лар бор. Неъматининг бари давомий. Ундаги ҳар бир нарса таббасум қилувчидир. У ерда ҳижоб кўтарилиб, Азиз, Ваҳҳобнинг Юзига қарайдилар. Бекамукўст сифатловчилар жаннат ва неъматларининг моҳиятини сифатлашни ҳарчанд хоҳламасинлар, бунга йўл топа олмайдилар. У хаёлга келадиган нарсадан юқори ва зеҳнга келадиган нарсадан олийроқдир. Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ азза ва жалла деди: Солиҳ бандаларимга кўз кўрмаган, қулоқ эшитмган ва инсон қалбига келмаган нарсаларни ҳозирлаб қўйдим. Хоҳласангиз (ушбу оятни) ўқинглар: “Улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини (яъни охират неъматларини) бирон жон билмас”. (Сажда: 17).”. (Бухорий (3244) ва Муслим (2824) Бухорийнинг лафзи).
Жаннат аҳли у ерга тўп-тўп бўлиб кирадилар. Аллоҳ таоло деди: “Парвардигорларидан қўрққан зотлар эса тўп-тўп ҳолда жаннатга «ҳайдаладилар»”. (Зумар: 73). Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Жаннатга кирадиган аввалги гуруҳ тўлин ой суратида, улардан кейингилар осмондаги энг ёруғ юлдуз (сурати)да кирадилар. Бавл қилмайдилар, бўшанмайдилар, бурун қоқмайдилар ва тупурмайдилар. Тароқлари тилладан, терлари миск, ладандон-(хушбўй ҳид олиш учун ўсимликлар дудланадиган асбоб)лари хушбўй новда, жуфтлари оҳукўз ҳурлар. Хилқатлари оталари Одам суратида, бир кишининг хилқати (каби) осмонда олтмиш зиро”. (Бухорий (3327) ва Муслим (2834)).
Дарҳақиқат, суннатда жаннатнинг саккиз дарвозаси борлиги собит бўлган. Имом Аҳмад “Муснад”да Лақит ибн Омирнинг ҳадисида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига элчи бўлиб чиққан вақтда дея шундай ривоят қилади: “Жаннатнинг саккиз дарвозаси бўлиб, ҳар икки дарвоза орасида отлиқ етмиш йил йўл босади”. (“Муснад” (16155)). Ана шу дарвозалардан бири Райён дарвозаси бўлиб, ундан фақат рўзадорлар киради. Дарҳақиқат, ўтган йиғилишларда у ҳақдаги сўз ва далилларининг зикри ўтди. Қолган дарвозаларининг айримларини номи зикр қилинган. Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким Аллоҳнинг йўлида бир жуфт (нарса ёки ҳайвон) инфоқ қилса жаннат дарвозаларидан эй Аллоҳнинг бандаси бу яхшиликдир дея нидо қилинади. Ким намоз аҳлидан бўлса намоз дарвозасидан чақирилади. Ким жиҳод аҳлидан бўлса жиҳод дарвозасидан чақирилади. Ким рўза аҳлидан бўлса Райён дарвозасидан чақирилади. Ким садақа аҳлидан бўлса садақа дарвозасидан чақирилади. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Расулуллоҳ! Ушбу дарвозалар(нинг бари)дан чақириладиган кишига қандай зарурий (амаллар лозим)? Бирор киши ушбу дарвозаларнинг баридан чақириладими?-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳа. Сиз ўшалардан бўлишингизни умид қиламан”-дедилар”. (Бухорий (3666) ва Муслим (1027)).
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Сиддиқ иймон даражаларини мукаммал қилишга олийҳимматлик қилиб, нафси ушбу дарвозаларнинг баридан чақирилишини умид қилганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, бу билан ана шу нарсага эришадиган амал учун ҳаракат қилай дея одамлардан бирор киши учун бу нарса ҳосил бўладими деб сўради. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга: у унга лойиқ бўлганлардан дея хабардор қилиб, хушхабар бердилар. Гўёки у киши (розияллоҳу анҳу): бирор киши учун ушбу даражалар комил бўлиб, қиёмат куни унинг барча дарвозаларидан чақириладими?-дедилар. Эй Аллоҳ! Ушбу ҳиммат қанчалар ҳам олий, ушбу нафс қанчалар ҳам буюк!”. (“Ҳадил Арваҳ” (222)).
Ҳофиз Ибн Ҳажар деди: “Ҳадисда ушбу дарвозаларнинг баридан чақириладиган кишиларнинг оз экани билдирилди. Унда зикр қилинган амалларнинг нафллари ирода қилинганига ишора қилиняпти, фарзлари эмас. Чунки нафлларга хилоф ўлароқ фарзларнинг барига амал қилиш жамланганлар кўп. Нафл турларининг барига амал қилишлик жамланганлар эса озчиликдир. Сўнг кимда шу нарса жамланса, батаҳқиқ, у иззат-икром қилиниш йўлига кўра жамийки дарвозалардан чақирилади. Аслида эса (унга) кириши бир дарвозадан бўлади. Шояд бу, унда кўпинча бўладиган амал дарвозаси бўлар. Валлоҳу Аълам”. (“Фатҳул Борий” (7/35) Саҳобаларнинг фазилатлари китоби. 3666-ҳадис). Сўзлари тугади.
Жаннат аҳлининг лаззатлари тамом бўлмайди ва неъматлари узилмайди. “Мевалари ва соялари боқийдир”. (Раъд: 35). Жаннат аҳли неъматланадиган ва лаззатланадиганларининг мутлақо энг олийси, жаннатда Аллоҳ табарока ва таолони кўришлари ва Унга боқишларидир. Аллоҳ таоло деди: “Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир”. (Юнус: 26). Аллоҳ таоло деди: “Ва яна Бизнинг даргоҳимиздаги қўшимча (иззат-икром)лар ҳам бордир”. (Қоф: 35). Дарҳақиқат, зиёда неъматлар ва қўшимча (иззат-икром)лар жаннатда У субҳанаҳуни кўриш дея изоҳланди. Муслимнинг “Саҳиҳ”ида Суҳайбдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Жаннат аҳли жаннатга кирганларида (Ровий) деди: Аллоҳ табарока ва таоло: Сизларга зиёда қиладиган бирор нарса хоҳлайсизларм?-дейди. Улар: Ахир, юзимизни оқ қилмадингми? Бизни жаннатга киритиб, дўзахдан нажот бермадингми?-дейдилар. (Ровий) деди: Шунда ҳижобни очади. Уларга Раббилари азза ва жаллага боқишликдан кўра суюмлироқ бирор нарса ато қилинмаган. Сўнг ушбу оятни тиловат қилдилар: “Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир”.”. (Муслим (181)).
Жаннат Аллоҳнинг қимматли молидир. Унга қуруқ орзу билан эришилмайди. Балки унга Аллоҳнинг тавҳиди, иймон ва солиҳ амал билан эришилади. Бу Қуръон ва саҳиҳ суннат далолат қилганидир. Ҳолбуки уларнинг амаллари кўп. Шайхул Ислом Ибн Таймийя шундай дедилар: “Жаннат аҳлининг амали: Иймон ва тақво. Дўзах аҳлининг амали: Куфр, фисқ ва маъсият. Жаннат аҳлининг амаллари Аллоҳга, фаришталарига, Китобларига, элчиларига ва охират кунига иймон келтириш ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтириш. Икки шаҳодат: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик бериш, намозни тўкист адо этиш, закотни ўташ, Рамазон рўзасини тутиш ва уйни ҳаж қилиш. Аллоҳга, Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Агар Уни кўрмасанг, батаҳқиқ, У Сени кўриб туради. Яна жаннат аҳлининг амалларидан: рост сўзлаш, омонатни адо қилиш, келишувга вафо қилиш, ота-онага яхшилик қилиш, қариндошчилик ришталарини боғлаш, қўшни, етим, мискин ҳамда одам ва ҳайвонлардан иборт қўл остидагиларга яхшилик қилиш. Яна жаннат аҳлининг амалларидан: Аллоҳга ихлос қилиш, Унга таваккул қилиш, У ва Унинг Расулига муҳаббат қўйиш, Аллоҳдан қўрқиш, раҳматини умид қилиш, Унга тавба-тазарру қилиш, ҳукмига сабр қилиш, неъматларига шукр қилиш. Жаннат аҳлининг амалларидан: Қуръон ўқиш, Аллоҳни зикр қилиш, Унга дуо қилиш, Ундан сўраш ва Унга рағбат қилиш. Жаннат аҳлининг амалларидан: яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш, Аллоҳнинг йўлида кофир ва мунифиқларга қарши жиҳод қилиш. Жаннат аҳлининг амалларидан: Сен билан алоқа узган билан алоқа боғлашинг, сени маҳрум қилганга ато этишинг, сенга зулм қилганни афв қилишинг. Албатта, Аллоҳ жаннатни яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган муттақинлар учун ҳозирлаб қўйган. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади. Жаннат аҳлининг амалларидан: барча ишларда ва барча махлуқотларга, ҳатто кофирларга ҳам адолат қилиш. Ва шунга ўхшаш амаллар”. (“Мажмуъ ал-Фатава” (10/422)). Сўзлари тугади.
Жаннат ва унинг неъматларини билган ҳар бир киши, унга эришиш ва у билан бахт қучиш учун мусобақа ва кимўзарга шошилсин. Дарвозалари ўрнатилган-(очилган), даражалари аниқ-равшан ва йўллари очиқ-маълум. Эй Аллоҳ! Биз Сендан жаннат ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амал ҳамда унинг йўлини сўраймиз.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?page=article&action=article&article=58



RE: Рамазонга оид мақолалар (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 07-08-2013

26-Дўзах фожирлар диёри

Имом Аҳмад Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Рўза қалқон ва дўзахдан мустаҳкам қўрғондир”. (“Муснад” (9197)). Усмон ибн Абул Ос ас-Сақофий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: “Рўза сизлардан бирингизнинг жангдаги қалқони каби дўзахдан қалқондир”. (“Муснад” (15687), Ибн Можжа “Сунан” (1639)). Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Раббимиз азза ва жалла: Рўза банда дўзахдан ҳимояланадиган қалқондир. У Мен учун ва уни Ўзим мукофотлайман, деди”. (“Муснад” (14669)). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ уни жаҳаннамдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”. (“Муснад” (8336)). Бу бобдаги ҳадислар ҳисобсиздир. Дарҳақиқат, юқорида дўзах эшиклари Рамазон ойида ёпилиши ўтган эди.
Дўзах –Аллоҳ бизни ундан асрасин- хору зорлик, азоб ва муваффаққиятсизлик диёридир. У оҳу фарёд, дўзах аҳлининг овози эса чинқириқ ва йиғи, инграш ва йиғилари тўхтамайди. Улар доимий бахтсизлик, надомат ва йиғидадир. Кишан ва занжирлар қўллари ва бўйинлари орасини жамлайди. Юзлари билан қайноқ сувга судралиб сўнг дўзахда куйдириладилар. Унинг оловдан иборат соябонлари бўлиб, остлари ва устларидан аланга олади. Ҳавоси иссиқ шамол. Дўзах аҳлининг ичимлиги қайноқ сув “У (сув) билан уларнинг ичларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилур”. (Ҳаж: 20). Таомлари эса заққум “(У таом) мисоли қайноқ сувнинг қайнаши каби қоринларда қайнайдиган эритилган (доғланган) ёғдир!”. (Духон: 45-46). У ерда ўлимни чорлайдилар-(чақирадилар), бас, уларга ижобат қилинмас. Аллоҳдан уларни дўзахдан чиқаришини сўрайдилар ҳамда ўзлари юриб ўтган оғишиш ва залолатга қайтмасликни ваъда берадилар. Шунда уларга айтадики: “(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!”. (Мўминун: 108). Фаришталардан гарчи бир кунга бўлсада Аллоҳ улардан азобни енгиллатиши учун шафоат сўрайдилар. Шунда фаришталар уларга: “«У ҳолда ўзларингиз дуо-илтижо қилаверинглар. Кофирларнинг дуо-илтижолари албатта залолатдадир (яъни бефойдадир)»”. (Ғофир: 50)-дейдилар. Дўзах аҳлининг азоби энг енгили, икки оёғининг пошна-(товон)ига икки чўғ қўйилади. У иккисидан мияси қайнайди. Дўзах аҳли, амалларининг қабиҳлигига қараб қуйи қатламларда бўладилар. У ерда кофир, мушрик ва мунофиқлар ҳамда осий, зинокор ва фосиқлар бўлади. Дўзах аҳли ўрталарида фақат маломат, койиш ва лаънат бўлади. “Қачон бир жамоат (ўша дўзахга) кирганида, шеригини (яъни ўзини йўлдан урганларни) лаънатлайди”. (Аъроф: 38). На эргашувчиларга ва на раҳбарларга нажот бор. Азобдан на ўзларини ва на издошларини қутқаришга қодир бўладилар. У ердаги имомлари иблис, уларга хитоб қилади ва улардан безор эканини эълон қилади. Улар учун у ерда оқловчилар ва яқин дўст ҳам бўлмас. Унинг аҳлидан бўлганларга қанчалар надомат, унга кирганларга қанчалар ҳам талофат. Дўзах аҳли унга хўрлаш ва ҳақорат қилиш билан даҳшатли-(қўпол) тарзда ҳайдаб бориладилар. Ва унга чанқаган ҳолда тушадилар. У ерда кар, соқов ва кўр ҳолда тирилтириладилар. Унинг етти дарвозаси бўлиб, унинг ҳар бир дарвозасидан кирадиган дўзах аҳлидан иборат маълум бир қисми бор. Ушбу дарвозалар соҳиблари устидан ёпилади ва ундан чиқишга қодир бўлмайдилар. “Уларнинг устида қопланиб қолгувчи олов - дўзах бўлур!”. (Балад: 20). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: “Ёпиқ эшиклар”.
Дўзахнинг иссиғи қаттиқ, қаъри эса чуқур. Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Дўзах Раббисига шикоят қилиб: Раббим, баъзим-(бир қисмим) баъзисини-(бошқа қисмини) еб қўйди, деди. Шунда У унга икки мартта нафас олишга изн берди: қишда бир нафас ва ёзда бир нафас. У сизлар тотаётган энг қаттиқ иссиқ ва сизлар тотаётган энг қаттиқ аёз-(совуқ)дир”. (Бухорий (3260) ва Муслим (617)). Бухорий ва Муслим –Муслимнинг лафзи- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одам боласи ёқадиган ушбу оловингиз жаҳаннам иссиғининг етмишдан бир қисмидир”. Улар: “Аллоҳга қасамки, агар шундай бўлганда ҳам, албатта, кифоя қиларди, эй Расулуллоҳ!”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Батаҳқиқ, у олтмиш тўққиз баробар унга қўшилди. Барчаси унинг иссиғлиги каби”, дедилар”. (Бухорий (3265) ва Муслим (2843)).
Ким жаннатга кирса бошидан ўтказган бахтсизлигини ҳис қилмайди ва ким дўзахга кирса кўрган неъмат ва бахтни ҳис қилмайди. Муслим ўз “Саҳиҳ”ида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қиёмат куни дўзах аҳлидан бўлган дунё аҳлининг энг неъматлангани олиб келинадида, дўзахга бир мартта ботириб олинади. Сўнг: Эй, Одам боласи! Ҳеч яхшилик кўрдингми? Ҳеч сенга неъмат берилганмиди?, дейилади. У эса: Аллоҳга қасамки, йўқ эй Раббим, дейди. Жаннат аҳлидан бўлган дунёдаги одамларнинг энг оғирчилик кўргани олиб келиниб, жаннатга бир бора ботириб олинади. Ва унга: Эй, Одам боласи! Ҳеч қийинчилик кўрдингми? Ҳеч бошингдан қийинчилик ўтганмиди?, дейилади. У эса: Аллоҳга қасамки, йўқ эй Раббим. Ҳеч бошимдан қийинчилик ўтказмадим ва ҳеч оғирлик кўрмадим, дейди”. (Муслим (2807)).
Жаҳаннамнинг ёқилғисига келсак, у одам ва тошлардир. Аллоҳ таоло деди: “У ҳолда одамлар ва тошлар ўтин бўладиган, кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинг”. (Бақара: 24). Ибн Жарир шундай деди: “Агар бирор киши: нима учун тош хос зикр қилиниб, одамлар билан бир ўринда ёдга олинди. Ҳатто жаҳаннам олови учун ўтин қилинди?, деса, шундай дейилади: у гугурт тошидир. У бизга етган хабарга кўра қиздирилганда энг иссиқ тош… Ҳамда Аллоҳ таолонинг ушбу қавли борасида Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга тақаладиган иснодлари билан шундай ривоят қилдилар: “Одамлар ва тошлар ўтин бўладиган”. (Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу) дедилар: у гугуртдан бўлган тош бўлиб, Аллоҳ уни осмонлар ва ерни яратганда дунё осмонида яратган, уни кофирлар учун ҳозирлаб қўйган”. (Табарий тафсири (Бақара: 24)).
Қуртубий ушбу тош ҳақида шундай деди: “У хос зикр қилинди. Чунки у барча тошлардан азобнинг беш тури билан ортиқдир: 1-тез ёниши 2-бадбўйлиги 3-тутуни кўплиги 4-баданга қаттиқ ёпишиши 5-қиздирилганда кучли ҳарорати”. (Қуртубий “Жомеъул Аҳком ал-Қуръон” (1/235, Бақара: 24)).
Инсон дўзах ва унинг азобини сифатлашга қодир эмас. Балки Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлари билан кифояланади. Унинг азоби тасаввурдан юқори ва хаёлга келган нарсадан улканроқдир.
Дўзах Аллоҳнинг бандаларидан азобга лойиқ бўлганларидан иборат хоҳлаганини у ила азоблайдиган азоби. Дўзах аҳли унга фақат ўзлари қилган амаллари ҳамда қўл урган гуноҳ ва маъсиятлари сабабли кирадилар. У (гуноҳ)лар кўпдир. Дарҳақиқат, Шайхул Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ унинг энг катта сабабларидан бир жумласини санаб, шундай дедилар: “Дўзах аҳлининг амалига келсак: Аллоҳга ширк келтириш, элчиларни ёлғончи қилиш, куфр, ҳасад, ёлғон, хиёнат, зулм, фаҳш ишлар, ғаддорлик, қариндошчилик ришталарини узиш, жиҳоддан қўрқиш, бахиллик, ич ва ташқарининг икки хил экани, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш, Аллоҳнинг макридан ҳотиржам бўлиш, мусибатлар вақтида бетоқат бўлиш, фахрланиш, неъмат вақтида кибр қилиш, Аллоҳнинг фарзларини тарк қилиш, Унинг ҳудудларига тажовуз қилиш, Унинг шиорларини оёқости қилиш, Холиқни қўйиб махлуқдан қўрқиш, Холиқни қўйиб махлуқдан умид қилиш, Холиқнни қўйиб махлуққа таваккул қилиш, риё ва сумъа қилган ҳолда амал қилиш, Китоб ва суннатга қарши йўл тутиш, Холиққа маъсият ўрнида махлуққа итоат қилиш, ботилга мутаассиблик қилиш, Аллоҳнинг оятларини истеҳзо қилиш, ҳақни инкор қилиш, илм ва гувоҳликдан иборат зоҳир қилиш вожиб бўладиган нарсаларни яшириш. Дўзах аҳли амалидан: сеҳр, ота-онага оқ бўлиш, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, етимнинг молини ейиш, рибо ейиш, душман билан учрашканда қочиш ҳамда иффатли, (зинодан) ғофила, мўмина аёлларни (бузуқликда) айблаш”. (“Мажмуъ ал-Фатава” (10/423-424)). Сўзлари тугади.
Эй Аллоҳ! Биз Сендан дўзах ва унга яқинлаштирадиган ҳар бир сўз ва амалдан паноҳ сўраймиз. Эй Аллоҳ! Эй оламларнинг Рабби! Ушбу ойда бўйинларимизни дўзахдан озод қил.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?page=article&action=article&article=59



RE: Рамазонга оид мақолалар (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 07-08-2013

27-Рўза ва Аллоҳни улуғлашлик

Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ азза ва жалла деди: Одам боласининг рўзадан бошқа барча амали ўзи учун. Батаҳқиқ, у Мен учун ва уни Мен мукофотлайман. Рўза қалқондир. Агар сизлардан бирингизнинг рўза куни бўлса, бас, ўша куни беадаб сўзларни айтмасин ва бақирмасин. Агар бирор киши уни сўкса ёки урушса, мен рўзадорман, десин. Муҳаммаднинг жони Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидаги ҳид қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида мискнинг ҳидиданда хушбўйроқдир. Рўзадорнинг шодланадиган икки хурсандчилиги бор. Ифтор қилганда оғиз очиши билан хурсанд бўлади. Ва Раббисига йўлиққанда рўзаси билан хурсанд бўлади”. (Бухорий (1904) ва Муслим (1151) Муслимнинг лафзи). Муслимнинг яна бир ривоятида: “Одам боласининг барча амали бир неча баробар кўпайтирилади. Бир ҳасанот ўн баробаридан етти юз баробаригачадир. Аллоҳ азза ва жалла: Фақат рўза мустасно. Батаҳқиқ, у Мен учун. Шаҳвати ва таомини Мен учун тарк этди, деди”. (Муслим (1151)).
Аллоҳ Ўзининг томонидан фазилат ва бандаларига икром қилишлик ўлароқ уларнинг ҳасанотларини бир неча баробар кўпайтиради. Бир ҳасанот, вожиботларни адо этиш, ҳаром ишларни тарк қилиш, макруҳ нарсалардан юқори юриш ҳамда нафл ва мустаҳабларда мусобақа ва кимўзарга беллашишдан иборат улар бажарган ва адо этган тоатларга кўра ўн баробаридан етти юз баробаригача бўлади. Рўзага келсак, дарҳақиқат, Аллоҳ унинг шаънини мушарраф қилишлик, Ўнининг ҳузуридаги унинг қадри ва манзилатини юқори қилишлик нуқтаи назаридан уни Ўзига нисбат берди. Унинг ажру савоби ҳақида хабар бермади. Ва ушбу қавли билан кифояланди: “Ва уни Мен мукофотлайман”. Аллоҳнинг рўзадор бандаларига мукофоти ва фазлу марҳаматининг улканлиги ҳақида нима гумондасиз? Бирор киши ушбу мукофотни чеклаб бериш имконига эга эмас. Бироқ ушбу фазлу марҳамат кўрсатвчи илоҳ ва иззат-икром қиладиган Рабни танисалар, банда у сабабли икки бор хурсанд бўладиган Унинг ажру савоби нақадар улканлигини билиб оладилар. Аллоҳ субҳанаҳу Тирик, Қойюм, Олий бўлган Буюк, кибр ва улуғлик соҳиби, Куч-қувватли, Азиз, Беҳожат, Мақталган, улуғлик ва мукаррамлик соҳиби. Бирор нарса Уни ожиз қолдирмайди. Бирор нарса Унга оғир ва қийин бўлмайди. Бирор киши Уни(нг даражасини) кўтариши ва зиёда қилишига муҳтож эмас. Бирор киши Унга зарар ёки нуқсон етказишидан қўрқмайди. Барча куч-қувват Уники ва мутлақ беҳожатлик Унга хосдир. Итоат қилувчиларнинг итоати Унга фойда келтирмади ва осийларнинг маъсияти Унга зарар бермайди. Осмонлар ва ерни яратганидан тортиб қиёмат кунигача сўровчи ва сўрамаётганларга берган ва бераётган нафақалари Унинг хазиналарини камайтириб қўймайди. Барча инс ва жин, ҳайвонот ва наботот, тош ва ер, тирик ва ўлик, осмону ер ва улар орасидаги нарсалар Унга муҳтождир. “Осмонлар ва ердаги барча жониворлар ва фаришталар ҳам кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида ёлғиз Аллоҳга сажда қилурлар. Улар устиларидаги (уларни кузатиб турган) Парвардигорларидан қўрқурлар ва фақат ўзларига амр этилган ишларнигина қилурлар”. (Наҳл: 49-50). Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад), сиз осмонлардаги ва ердаги бор жонзот, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дов-дарахтлар ва (барча) жониворлар ҳамда кўпдан-кўп инсонлар (ёлғиз) Аллоҳга сажда қилишини кўрмадингизми? Кўп (одамларга эса кофир бўлганлари сабабли) азоб ҳақ бўлгандир. Кимни Аллоҳ хор қилиб қўйса, бас, уни (ҳеч ким) азиз қилгувчи бўлмас. Албатта Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани қилур”. (Ҳаж: 18).
Аллоҳ марҳамат, ато қилиш ва улкан тортиқлар соҳибидир. “Барча нарсага ўз хилқатини — шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир”. (Тоҳа: 50). Бандаларини ушбу динга ҳидоят қилиш билан фазлу марҳамат кўрсатди ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборишлик билан уларни азиз қилди ҳамда уларни зулуматлардан нурга олиб чиқиш учун Рамазон ойида одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилиш билан уларга шараф ато этди. Уларга адо этаётган вожиботлари ҳамда қайтариқ ва ҳаром ишлардан четлашаётганлари учун мукофот ўлароқ улкан ажрларни битиб қўйди. Улар бажараётган ишлар агар махлуқотларига (берган) неъматлари муқобилига қўйилса, бирор нарсага тенг келмайди. Бироқ у бандаларига субҳанаҳунинг очиқ фазлу марҳамати ва иззат-икром қилишидир. Яратган, ҳидоят қилган, тавфиқ берган, кўмак берадиган ва кузатиб борадиган Удир. Савоб берадиган ҳамда энг афзал ва энг мукаммал мукофот билан мукаррак қиладиган У Зотдир. У қандай ҳам Буюк, Улуғ, Саҳоватли, Меҳрибон ва Ҳалим. Озгинага буюриб, кўп мукофот билан тақдирлайди. Рўзадор Аллоҳга, Унинг наздида улкан ва Унга севикли бўлган тоат билан қурбат ҳосил қилади. Бу ишда У билан банда ўртасида сир бўлиб қолиши ошкора бўлишдан яқинроқдир. (Банда) унда ихлос, қўрқув, (Аллоҳнинг) кузатиб тургани ва гўзалликнинг камолотини намоён қилади. Рўзадор зоҳир ва ботин гўзаллиги орасини жамлайди. Аъзоларининг бари Аллоҳ учун сокин бўлади. Қалби Аллоҳнинг муҳаббати ва ихлоси билан тўлади. Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Бандасидан тилига рўстгўйлик билан чирой бағш этишини, қалбини ихлос, муҳаббат, тавба-тазарру ва таваккул қилиш билан чиройли қилишини, аъзоларини эса тоат билан гўзал қилишини ҳамда танасини, унга берилган неъматларни либосида намойиш қилиш, уни нажосат, таҳоратсизлик, кир, кариҳ бўлган шуур-(туйғу), хатна ва тирноқларни олишдан иборат пок тутиш билан гўзаллик бағш этишини яхши кўради. У Зотни гўзал сифатлари билан танийди. Банда Унга ўзини гўзал феъл, сўз ва хулқлар билан танитади. Ҳамда У Зотни Ўзининг васфи бўлмиш гўзаллик ила танийди ва Унга гўзаллик бўлмиш шариати ва дини билан ибодат қилади. (“Фаваид” (267-268)).
Банданинг Аллоҳни таниши ва ўз нафсида Уни билиши улканлашган сари Раббисига боғлиқлиги ва Унга иштиёқи зиёдалашади ҳамда қалби Унинг розилиги, савоби ва жаннати йўлида рағбат ва умидга, Унинг ғазаби ва жазосидан қўрқув ва хавфга тўлади. Одамлар ушбу таниш ва билишлик борасида тафовутлидирлар. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Одамлар орасида Аллоҳни саҳоват, мурувват кўрсатиш ва яхшилик қилиш билан танийдиганлари, улар орасида Уни афв, ҳалимлик ва кечиб юборишлик билан танийдиганлари, улар орасида У Зотни (азоб билан) ушлаш ва интиқом-(ўч) олиш билан танийдиганлари, улар орасида Уни илм ва ҳикмат билан танийдиганлари, улар орасида Уни азизлик ва кибр билан танийдиганлари, улар орасида Уни раҳм, эзгулик ва лутф билан танийдиганлари, улар орасида Уни қаҳр ва мулк билан танийдиганлари ҳамда улар орасида Уни дуони ижобат қилиш, изтиробига мадад бериш ва ҳожатини раво қилиш билан танийдиганлари бор. Буларнинг умумийроқ маърифатга эга бўлганлари: У Зотни Каломи воситасида таниганларидир. Батаҳқиқ, у шундай Рабни таниб оладики, Унда мукаммал васф ва олий сифатлар жамланган, ўхшаш(и бор эканлиги)дан покланган, нуқсон ва айблардан пок, барча гўзал исм ва комил сифатлар Унга хос, истаганини қилувчи, барча нарсадан юқори, ҳамма нарса билан бирга, барча нарсага Қодир, ҳар бир нарсани қоим қилувчи, Буюрувчи, Қайтарувчи, диний ва кавний калималари ила сўзловчи, барча нарсадан Каттароқ, барча нарсадан гўзалроқ, раҳмлиларнинг энг раҳмлиси, қодирларнинг энг Қодири, ҳукм қилувчиларнинг энг адолатлисидир. Қуръон бандаларга У Зотни, Унга элтувчи йўлни ҳамда Унга етишгандан кейинги (ушбу йўлда) юрувчиларнинг ҳолини танитиш учун нозил қилинган”. (“Фаваид” (258)).
Рўзадорлар қиёмат куни мўл атои неъмат ва улкан мукофотга ноил бўлишлари учун Аллоҳни танишга одамларнинг энг ҳақлиларидир. Рўзадорнинг Аллоҳни таниши зиёда бўлгани сари Унга яқинлиги ҳам зиёда бўлади. Ва Аллоҳ унга у сабабли мукофот берадиган рўзасининг фазли жамлангани учун улкан ажр беради. Ушбу маърифат-(таниб олишлик) уни рўзасини пухта қиладиган, амалларини гўзал қиладиган, Аллоҳга Уни кўриб турганидек ибодат қиладиган ҳамда У Зот ошкораликда уни кузатиб турганини билгани каби ичида ва ёлғиз қолганда ҳам У Зот назорат қилиб турганини биладиган қилиб қўяди. Натижада илми ва Аллоҳнинг уни устидан рубубиятига эътиқоди комил бўлгани сабабли ичи ва таши баробар бўлади. Бу эса Раббисини улуғлашлик, Ундан ҳаё қилиш, жамийки амалларини ислоҳ қилиш, вақтларининг барида Аллоҳга тавба қилиш ва қўрқишни олиб келади.
Эй Аллоҳ! Рўзамизни қабул эт ва уни Сени Юзинг учун холис қил. Бизни барча амалларимизда ихлосга муваффақ айла. Ҳамда бизни риё, мунофиқлик ва ёмон хулқлардан йироқ қил.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?page=article&action=article&article=60



RE: Рамазонга оид мақолалар (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 07-09-2013

28-Ушбу ой якунидаги вожибот

Дарҳақиқат, ушбу муборак ойнинг кундузлари рўза, зикр ва Қуръон тиловати билан кўрк бағш этилган, кечалари эса намоз ва қиём-(таровиҳ) билан нур, зиё тарқатган бўлди. Батаҳқиқ, гўёки куннинг бир соати каби ушбу энг яхши кунлар ўтиб кетди ва дурли тунлар ниҳоясига етди. Аллоҳдан, бизга ушбу ойнинг қолган (кеча ва кундуз)ларида ўтган (кеча ва кундуз)ларидан баракани ўринбосар қилишини, биз учун ушбу улуғ ойни раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш билан тугал қилишини ҳамда биз бахт, иймон, саломатлик ва ислом билан роҳатланган ҳолатимизда бизга уни ҳисобсиз йиллар қилиб қайтаришини сўраймиз.
Аллоҳ бандаларига ушбу ой якунида улуғ ибодатларни жорий қилди. Бу билан иймонлари ва Раббиларига қурбат ҳосил қилишлари зиёда бўлади ҳамда ибодатлари комил ва уларга Раббиларининг неъмати тугал бўлади. Шулардан энг муҳимлари: фитр закоти, рўза муддати тугалланишида такбир айтиш ва ҳайит намози.
Фитр закотига келсак: Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни таомдан бир соъ-(унсимон моддалар учун ўлчов бирлиги, таҳминан 2500 гр) (дея) фарз қилдилар. Саҳиҳайнда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анумодан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини мусулмонлардан қул, ҳур, эркак, аёл, кичик ва каттага (қурутилган) хурмодан ёки арпадан бир соъ (дея) фарз қилдилар. Ва у одамлар намозга чиқишдан олдин адо этилишига буюрдилар”. (Бухорий (1503) ва Муслим (2325)). Саҳиҳайнда яна Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида фитр куни бир соъ таом чиқарардик. Таомимиз арпа, магиз, пишлоқ ва (қурутилган) хурмо эди”. (Бухорий (1510) ва Муслим (2331)). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадорга лағв ва беадаб сўзлардан покланиш ҳамда мискинларга таом бўлсин дея фарз қилдилар. Ким уни (ҳайит) намозидан олдин адо этса, бас, у мақбул закот-(фитр закоти)дир. Ва ким уни намоздан кейин адо этса, бас, у садақалардан бир садақадир”. (Абу Довуд (1609) ва Ибн Можжа (1827)).
Мусулмон уни ўзи ҳамда аёл ва фарзанддан иборат унга нафақаси вожиб бўлганлар ҳамда бошқа нафақа қиладиганлари номидан чиқаришлиги вожиб бўлади. Уни қориндаги ҳомила номидан чиқаришлиги вожиб бўлмайди. Бироқ унинг номидан мустаҳаб экани бобидан чиқаради. Ҳамда уни ушбу ойни тугалланишига мувофиқ келиб қолган шаҳрида чиқаради. Гарчи фитр закотини уларнинг номидан чиқариши лозим бўлганлар бир шаҳарда, у эса бошқа шаҳарда бўлсада. Шунда у мавжуд бўлган шаҳрида ўзининг фитри билан уларнинг фитрларини ҳам чиқаради. Уларга ўз шаҳарларида унинг ва ўзларининг номидан чиқаришлик ваколатини топшириши жоиз бўлади.
Уни чиқаришлик вақти ҳайит кечасининг қуёш ботишидан бошланади ва ҳайит намозигача давом этади. Уни ҳайитдан бир ёки икки кун олдин чиқаришлик жоиз. Яъни: йигирма саккиз ва йигирма тўққизинчи кунларида. Бундан олдин эса жоиз бўлмайди. Уни ҳайит (куни) намоздан олдин тонг (вақти)га кечиктириши афзалдир. Агар уни чиқаришликни ҳайит намозидан узрсиз кечиктирса гуноҳкор бўлади. Ҳамда уни чиқаришлиги вожиб бўлади. Гарчи ҳайит кунидан кечикиб кетсада ва бу қазо (ҳисобида ) бўлади.
Фитр закотига ҳақли бўлганлар мол закотига ҳақли бўлганлардир. Уни чиқариш вақтида унга (ҳақдорига) ёки унинг вакилига беради.
Фитр садақасининг бир шахс (номи)дан (чиқариш) миқдори: буғдой ёки арпа ёҳуд (қурутилган) хурмо ёкида магиз ё пишлоқдан бир соъдир. Ушбу турлардан шаҳарда ейишлик одат тусига кирганини чиқаради. Шунингдек, гуруч, жўхори, тариқ ва бошқалар каби шаҳарда кўпинча истеъмол қилинадиганлардан иборат бошқаларидан ҳам чиқарилади. (Фитр) садақаси ўрнига пул чиқаришлик билан (маълум бир) қиймат берилиши ўтмайди. Чунки бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амр қилган нарсага ва саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг амалларига тескаридир. Улар на пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам асрларида ва на у кишидан кейин саҳобалар асрида пул чиқаришган эди. Ҳолбуки уларда пул бор эди. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бирор ишни қилса, бас, у (ўз соҳибига) мардуд-(қайтарилган)дир”. (Муслим (1718)).
Такбир айтишга келсак: у ҳайит кечаси қуёш ботишдан ҳайит намозигача жорий бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз”. (Бақара: 185). Эркаклар Аллоҳни улуғлашликни эълон қилиш ҳамда Унга ибодат ва шукр қилишни намоён қилишлик нуқтаи назаридан масжид, бозор ва уйларда уни жаҳрий айтишлари суннат бўлади. Дарҳақиқат “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр куни чиқиб, то намозгоҳга бориб, намозни тугатгунларигача такбир айтардилар. Намозни тугатганларида такбир айтишни тўхтатардилар”. (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” (2/71, 5667-рақам)).
Такбирнинг сифатига келсак: Дарҳақиқат, баъзи саҳобалардан шундай деганликлари ворид бўлган:
((اللَّهُ أَكْبَرُ اللَّهُ أَكْبَرُ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَاللَّهُ أَكْبَرُ ، اللَّهُ أَكْبَرُ وَلِلَّهِ الْحَمْدُ))
“Аллоҳ Улуғдир, Аллоҳ Улуғдир. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Ва Аллоҳ Улуғдир, Аллоҳ Улуғдир. Ҳамда барча мақтовлар Аллоҳга хосдир”. Буни ҳар бир мусулмон ўзи ёлғиз айтади. Аммо хўр бўлиб, бошланиш ва якунланишида жўр бўлиб бир овоз билан такбир айтишга келсак, бу суннатдан эмас. Ушбу уммат салафларидан бирортаси уни қилмаган. Яхшиликнинг бари эса уларга эргашишликдадир.
Аёлларнинг ҳаққида суннат бўлгани эса сирли бўлишлигидир. Чунки улар овозни паслатиш ва сатрланишга маъмурдирлар.
Аллоҳга таъзим бажо қилиш ва улуғлаш, ушбу ойлари ниҳоясига етганини эълон қилиш, Аллоҳга уларни рўзани тугатишга тавфиқ бергани учун шукр қилиш, пайғамбарларига эргашиш ҳамда муҳаббат, умид, хавф ва қаттиқ хоҳиш жиҳатидан Аллоҳга буюклик, кибр, улуғлик ва олқишни эълон қиладиган ушбу буюк зикрлар билан Аллоҳга қуллик бажо қилиш нуқтаи назаридан ўз такбирлари ила уфқларни тўлдирган ҳолатдаги одамларнинг ҳоли қанчалар гўзал!
Ҳайитга боғлиқ ҳукмларга келсак: ҳайит учун ғусл қилиш ҳамда мусулмон энг яхши кийимини кийиши мустаҳаб бўлади. Унга на ҳайитда ва на бошқасида ипак ёки (тўпиқдан) пасга осилиб, тушиб турган кийим ёҳуд авратни сифатлаб, уни сиқиб турадиган либос ёкида кофирларга хос бўлган либослар билан ясаниши жоиз бўлади. Унга на ҳайитда ва на бошқасида соқолини олишлик билан безаниши жоиз бўлади. Чунки соқол олишлик ҳаром ва у бирор жиҳатдан гўзаллик эмас. Унда кофирлар ва аёлларга ўхшашлик мавжуд. Балки ҳақиқий гўзаллик ва чинакам безаниш суннатга эргашиш ва бутун уммат пешвоси соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларини лозим тутишлик биландир.
Аёл кишига ясан-тусан ва хушбўйланишликсиз намозгоҳга чиқишлиги жорий қилинган. Унга бегона эркаклар олдида ясан-тусан, шаръий ҳижобни тарк этиш ва хушбўйланиш маъсиятига чўмган ҳолатда Аллоҳни тоати сари боришлигидан ўзини бир кўздан кечириб олиши-(тўғирлаб олиши) вожиб бўлади. Дарҳақиқат, аёлларни ҳайит намозига чиқишликка амр қилиш у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидандир. Умму Атийя розияллоҳу анҳо шундай дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Рамазон ва Қурбонлик (ҳайитлари)да уларни чиқаришлигимизга амр қилдилар: бўйи етган қизлар, ҳайздагилар ва чимилдиқ соҳибалари. Ҳоизаларга келсак, намоздан четлашадилар ҳамда яхшилик ва мусулмонларнинг дуоларида шерик бўладилар. Мен: Эй Расулуллоҳ! Биримизнинг ҳижоби бўлмасачи?-дедим. У киши: “(Диндош) синглиси ўзининг (ортиқча) ҳижобидан кийдирсин”-дедилар”. (Муслим (890)).
Мусулмонга фитр ҳайитида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феълларига биноан намозгоҳга боришидан олдин хурмолар еб олиши суннат бўлади. Ҳамда унга (йўлга) чиққанда бошқа йўлдан юриши суннат бўлади. Шунда бир йўлдан бориб, бошқасидан қайтади. Ҳайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам намоз йўқ.
Эй Аллоҳ! Ушбу ойимизни биз учун Сени рози қиладиган солиҳ амал ва сўзлар билан якунла. Амалларимизнинг яхшисини унинг хотимаси, кунларимизнинг яхшисини эса Сенга йўлиқадиган кунимиз қилгин!
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?page=article&action=article&article=61



RE: Рамазонга оид мақолалар (Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр) - mutaallim - 07-09-2013

29-Рамазондан кейин нима (қиласиз)?

Шак-шубҳа йўқки ҳар бир рўзадор, рўзаси ва қиёми-(таровиҳ намози) солиҳ, мақбул бўлишини умид қилиш, саъй-ҳаракати мақтовга сазовор бўлиши ҳамда у учун ушбу талаби рўёбга чиқиши ва ушбу истаги тўкист бўлиши учун Аллоҳга дуо билан ёлбориши учун Рамазон ойи рўзасини тутди ва ҳар бир қоим бўлувчи тунларини намоз билан ўтказди. Қабул бўлишнинг ишорали аломатлари, далолат қиладиган далиллари ҳамда ушбу тилакнинг ҳосил бўлиши умид қилинадиган сифатлари бўлади. Шулардан: Инсон Рамазондан кейин олдингига қараганда рағбат ва қаттиқ хоҳиш билан ибодатга юзланувчи, фарз ва вожибларни муҳофа қилувчи, намозларни жамоат билан масжидларда адо этувчи, маъруф-(яхшилик)ни суювчи, унга амал қилиб, буюрувчи, мункарни ёмон кўриб, ундан четлашиб, ҳазир бўлишга чақирувчи бўлган ҳолатда ўзини яхшилик, тўғри-(устиворлик) ва тоатда топишидир. Аммо Рамазондан кейинги ҳолати ундан олдинги ҳолати каби ёки унданда ёмонроқ бўлган, адашиш ва залолатида лоқайд, вожибларни адо этишдан дангасалик қилиб, зое қилувчи, ҳаром ишларга шўнғиб, унга тарғиб қилувчи бўлса, бу зиён кўриш аломатлари ҳамда фойда кўрмаганлик далолатларидандир. У тоатлар мавсумида вақтларни ғанимат билмаган ва ҳадялар мавсумида совғаларга дучор бўлмаган. Аллоҳдан мағфират сўрамаган ҳамда мағфират ва розилик ойида унинг сабабларини сарф этмагандир. Кўрган зиёни қандай ҳам улкан, мусибати қандай ҳам оғир, оқибати ва уқубати қандай ҳам даҳшатли?!
Дарҳақиқат, муборак Рамазон ойи тоатга одатланиш, ибодатда тиришиш ва яхши ишларни қилишда мусобақалашиш учун улкан бир мавсум бўлди. Мусулмонга ушбу улуғ ой тугаганидан кейин ибодатдан бўйин товлашлиги қабиҳ бир ишдир. Худди Аллоҳни ва Унга ибодат қилишни фақат Рамазонда биладиган айрим кимсаларнинг ҳолати каби. Ана ўшаларга: Эй, Рамазонда Унга ибодат ва итоат қиладиган, Ундан қўрқиб, умид қиладиган Раббиси бор эканини билган кимса! Рамазондан кейин У Зотни қандай унутдинг?! Эй, Рамазонда Аллоҳ сенга масжидда беш вақт намозни вожиб қилганини билган кимса! Қандай қилиб Рамазондан кейин бундан жоҳил қолдинг ёки ўзингни билмаганга солдинг?! Эй, Рамазонда Аллоҳ сенга маъсиятларни ҳаром қилганини билган кимса! Рамазондан кейин буни қандай унутдинг?! Эй, Рамазонда олдингда жаннат, дўзах, савоб ва жазо бор эканини билган кимса! Рамазондан кейин бундан қандай ғафлатда қолдинг?! Эй, Рамазонда масжидларни тўлдириб, Қуръон тиловат қилаётганлар! Қандай Рамазондан кейин масжидлар сизлардан бўшаб қолди ва Қуръон билан алоқани уздингиз?! Аллоҳни фақат Рамазонда билиб, Ундан фақат Рамазонда қўрқадиган қавмдан ажабланасан киши! Дарҳақиқат, баъзи салафлар ўшаларга ўхшаганларнинг ҳолати ҳақида саволга тутилдилар. Шунда: “Аллоҳни фақат Рамазонда биладиганлар қандай ҳам ёмон қавм”-деди.
Барча ойларнинг Рабби бирдир. Рамазоннинг Рабби Шаввол, Шаъбон ва бошқа ойларнинг ҳам Раббисидир. Мусулмонга барча вақт ва соатда Аллоҳга ибодат қилиши ва маъсиятларидан узоқ бўлиши вожибдир. Аллоҳ субҳанаҳу айтганидек: “(Шунингдек), то сизга аниқ-нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!”. (Ҳижр: 99). Яъни, то сизга ўлимингиз келиб, ушбу ҳаётда умрингиз ниҳоясига етгунича ҳаётингизнинг барида Аллоҳга ибодат қилиш ва Унга тавба-тазарру қилишда бардавом бўлинг. Чунки инсон ҳаёти Аллоҳнинг мулки. Аллоҳ бандадан, унга Ўзига тоат ва ибодат қилиш билан кўрк бағишлашини хоҳлайди, бошқа нарса билан эмас. Аллоҳ таоло деди: “Айтинг: (Эй Муҳаммад): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир”. (Анъом: 162). Кимда-ким вақти, умри, соғлиғи, бўш вақти, куч-қуввати, ёшлиги, ақли, фикри, қалби, тили ва бошқа аъзоларини вожиб ёки мустаҳаб ёҳуд Аллоҳга қурбат ҳосил қилишни ният қилган мубоҳлардан иборат Аллоҳ буюрмаган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилмаган нарсалар билан машғул қилса, дарҳақиқат, ўзига ёмон қилибди ва улкан зулм қилибди. Яқинда унга Қиёмат куни камчиликка йўл қўйгани ва зое қилгани миқдорига қараб ҳасрат ва надомат бўлади. Кимда-ким бирор амални муҳофаза қилиб, унда бардавом бўлса, у (амал)нинг устида вафот этади ва унинг асосида қайта тирилади. Бу Аллоҳнинг махлуқотларидаги қонуниятидир. Шунинг учун бандалари ва авлиё-(дўст)ларидан исломда бардавом бўлиш ва то унда вафот этгунга қадар унинг ҳукм ва шиорларида давомий бўлишликни талаб қилди. Аллоҳ таоло деди: “Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!”. (Оли Имрон: 102).
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Яъни, исломда вафот этишингиз учун уни соғ-саломат ҳолатингизда муҳофаза қилинглар. Батаҳқиқ, саҳий кишининг саҳийлик қилиши одат тусига киради. Чунки ким бирор нарса (асоси)да яшаса ўшанда вафот этади. Кимда-ким бирор нарса (асоси)да вафот этса ўшанда қайта тирилади. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин”. (Ибн Касир тафсири (2/87, Оли Имрон: 102)). Сўзлари тугади.
Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можжа ва бошқалар Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ)дан ривоят қиладилар: “Одамлар уйни тавоф қилардилар. Ибн Аббос Миҳжан билан ўтиргандилар. Шунда айтдиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!”. Агар заққумдан бир томчиси томса, батаҳқиқ, ер аҳлининг ҳаётларини аччиқ қилиб юборади. Заққумдан ўзга таомлари йўқ кимсалар ҳақида нима дейсизлар?”.-дедилар". (“Муснад” (2735), Термизий (2585), Ибн Можжа (4325) Имом Аҳмаднинг лафзи).
Сермаъно дуолардан Юсуф алайҳиссаломнинг сўзларидир: “Дунёю охиратда Ўзинг ҳожамдирсан. (Умрим битиб, сен Ўзинг белгилаб қўйган ажалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени ҳам солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин”. (Юсуф: 101). Дунёда салоҳият, саодат, ҳотиржамлик ва омонлик фақат ушбу динни маҳкам тутишлик ҳамда унинг таълимот, шиор ва кўрсатмаларини лозим тутишлик биландир. Балки дунёнинг салоҳияти диннинг салоҳиятига боғлиқ. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларида ушбу нарсалар ўртасини жамлаб, шундай дедилар:
((اللَّهُمَّ أَصْلِحْ لِي دِينِي الَّذِي هُوَ عِصْمَةُ أَمْرِي ، وَأَصْلِحْ لِي دُنْيَايَ الَّتِي فِيهَا مَعَاشِي، وَأَصْلِحْ لِي آخِرَتِي الَّتِي فِيهَا مَعَادِي ، وَاجْعَلْ الْحَيَاةَ زِيَادَةً لِي فِي كُلِّ خَيْرٍ ، وَاجْعَلْ الْمَوْتَ رَاحَةً لِي مِنْ كُلِّ شَرٍّ))
“Эй Аллоҳ! Мен учун ишимнинг ҳимоя-(сақлови) бўлмиш динимни ислоҳ қил! Унда ҳаётим бўлмиш дунёимни ўнгла. Унга қайтар жойим бўлмиш охиратимни ислоҳ қил. Ҳаётни мен учун барча яхшиликда зиёда қил. Ҳамда ўлимни мен учун барча ёмонликдан роҳат қил”. (Муслим (2720)).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ойни, янги ой кўринганда маъруф бўлган дуо билан очардилар. У ушбу қавлларидир:
((اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِاليُمْنِ وَالإِيمَانِ وَالسَّلاَمَةِ وَالإِسْلاَمِ ، رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ ))
“Эй Аллоҳ! Уни бизга барака, иймон, саломатлик ва ислом ойи қилгин. Менинг ҳам, сенинг ҳам Раббинг Аллоҳдир”. (Термизий (3451)). Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан ҳотиржамлик ва иймон, саломатлик ва ислом ўртасидаги алоқани лозим тутишликка огоҳлантирувдир. Гўёки у киши: агар инсон ушбу ой ва қолган умрида ҳотиржам, саломат яшашни истаса, бас, исломни маҳкам ушласин ва иймонда яшасин. Чунки кимда-ким Аллоҳга иймон келтирса ва Аллоҳ пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий қилган шариатини маҳкам ушласа ҳамда буни ширк ёки куфр ёҳуд бидъат ёкида маъсиятлардан иборат бирор нарса билан булғамаса, батаҳқиқ, Аллоҳ унга ушбу дунё ва охират кунида ҳотиржамлик, саломатлик ва ҳидоят кафолатини беради. Аллоҳ таоло деди: “Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар”. (Анъом: 82). Субҳанаҳу деди: “Албатта: «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат-ибодат қилишда) тўғри — устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): «Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар! Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир». (Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «Шак-шубҳасиз мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?”. (Фуссилат: 30-33). Субҳанаҳу деди: “Албатта «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деган, сўнгра (Тўғри йўлда) устивор бўлган зотлар учун хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир”. (Аҳқоф: 13-14). Муслим Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким дўзахдан узоқ қилиниб, жаннатга киритилишини истаса, бас, ўлими унга, ўзи Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган ҳолатида келсин. Ҳамда одамларга, унга (қандай) муомала қилинишини яхши кўрса шундай муомала қилсин”. (Муслим (1844)).
Аллоҳдан бизни исломда яшаттиришини ва иймонда ўлдиришини ҳамда бизни У субҳанаҳуга йўлиққунимизгача ҳақ ва ҳидоятда собитқадам қилишини сўраймиз.
Манба: http://www.al-badr.net/web/index.php?page=article&action=article&article=62