Тавҳид форуми
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва унинг сайти ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Жарҳ ва таъдил (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=67)
+--- Thread: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва унинг сайти ҳақида (/showthread.php?tid=246)

Pages: 1 2 3


RE: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида - Инсон - 05-11-2015

Жазакаллоҳу хойр!
Али ал-Ҳалабий ҳақларида ҳам тўлиқ малумот берилса яхши бўларди. Берилган ссилкада саволдан бўлак ҳеч нарса топмадик. Баракаллоҳу фийкум!


RE: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида - Abdulloh Salafiy - 05-12-2015

Биродар келтирган линкда кўпгина маълумотлар келтирилган.
Али ал-Ҳалабий аввалида салафий бўлиб кегин айниб кетган, бутун бошлиқ бидъат ахлини ўзини яқин биродарлари қилиб олган. Бежиз олимлар бидъат аҳлидан нари юришга буюрмайди, бу одам охири ахли суннат уламоларига тош отишни бошлади. Сўз ўйинлари қилади, маккор хийла услубларини ишлатади, умум гапларни хос жойларда ишлатади.
https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=1971
қаранг биродарлар бутун бошлиқ салаф-форум активисталари мана шу одамни шогиртлари олиб келган нарсаларни ўқийвериб охири бидьат ахлилари билан бирлашиб уларни нарсаларини тарқатишни бошлади. Олимларга тил текказишни бошлашди.
Лекин ўзлари доимо олимларга эргашиш лозим эканини такидлашарди, олимларни қўйиб қатта йўқ Бидьатчиларнинг шогиртларини этагини ушлашди. Хатони тан олиб Ҳақни ушлаш ўрнига бир бирларини химоя қилишни бошлашди. Охири шайх Тоълат Захрон Амош ва Ринат Абу Мухаммадни бидъатчилар деди.
https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=3033


RE: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида - Admin - 04-25-2016

Дилмурод Абу Муҳаммад

Мавлид маросими суннат ҳам, бидъат ҳам эмасми?

Ушбу маърузада ўзини Ислом даъватчиси деб ҳисоблаган шахснинг қуйидаги шубҳасига қисқача раддия берилади:

[Image: mavlid_shubha.jpg]

Мавлид маросимини ўтказиш на суннат ва на бидъат ҳукмига кирмайди. Ким уни суннат деса, хато қилган бўлади, ким уни бидъат деса, нотўғри гап айтган бўлади.

[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/aqida/bidatga_oid_turli_mavzular/mavlid_marosimi_sunnat_ham_bidat_ham_emasmi.mp3[/audio]
Юклаб олиш



RE: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида - Муслим - 05-21-2016

بسم الله الرحمن الرحيم

Барча мақтовлар Аллоҳга хос. Унинг бандаси ва элчиси Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у кишининг аҳли оила ва барча саҳобаларига саловату саломлар бўлсин.
Сўнг:
Ўзини Ислом даъватчиси деб ҳисоблаган бир шахс ўзининг мавлид ҳақида битган мақоласида «Маҳалли қиём», яъни мавлид ўқилаётганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллудлари зикр қилинганда у зотга таъзим ўлароқ ўриндан туриш масаласи ҳақида сўз очиб шундай дейди:
Айрим жойларда бу мақомда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган илк мақтовли шеър – ансорлар бадиҳа шаклида айтган «Толаъал бадру»ни айтишади. Бунда мавлидхонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Мадинага кириб келган пайтларини ҳам тасаввур қилиб, ўзларини ансорлар сафида ҳис қиладилар, ўша дамдаги шодлик ҳиссини вужудларида туядилар.

Мадина аҳли Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни “Толаъал Бадру аълайна”
нашиди билан кутиб олганмилар?

Савол: Ҳурматли шайх, Аллоҳ сизни муваффақ қилсин! Мадина аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни “Толаъал Бадру аълайна” нашиди билан кутиб олганлари саҳиҳми? Ана шу қиссани мана бу нашидларга далил қилаётганлар бор.
Жавоб: Бу қисса собит бўлмаган. Бу ерда унинг асоси йўқ эканига далолат қиладиган нарса бор. (Нашидда) айтяптики: Бизга “Санийятул Вадаъ” томондан тўлин ой чиқди. “Санийятул Вадаъ” (Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижрат қилиш йўлларидаги) Макка йўлида эмасди. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага жануб йўлидан келдилар. Шимол йўлидан келмадиларки, ҳатто “Санийятул Вадаъ” йўлидан ўтсалар! “Санийятул Вадаъ” Мадинанинг шимолида. Бу (воқеъликка) тўғри келмаяпти. Ҳа (шундай).

Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Манба: http://www.safeshare.tv/w/ss56c147bd42115
Таржимон: mutaallim