Тавҳид форуми
Фитна сўзининг маъноси - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Турли мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=26)
+--- Thread: Фитна сўзининг маъноси (/showthread.php?tid=1005)



Фитна сўзининг маъноси - Admin - 12-29-2011

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:асСаламу алайкум ва рахматуЛлахи ва баракатуху .

фитна нима ?

жазакаЛлоху хайрон .



RE: Фитна сўзининг маъноси - Муслим - 12-29-2011

Quote:асСаламу алайкум ва рахматуЛлахи ва баракатуху .
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:фитна нима ?
Фитна сўзининг луғавий маъноси – васваса, синов деган маъноларни англатади. Аммо бу сўз гапнинг маъносидан келиб чиқиб яна бошқа кўплаб маъноларни англатиши мумкин (Қаранг: «ан-Ниҳоя» 3/410, «Фатҳул Борий» 3/13).
Фитна сўзининг васваса, синов деган маъноси ҳақида Аллоҳ таоло айтади: «Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билангина, имтиҳон қилинмаган ҳолларида, қўйиб қўйилишларини ўйладиларми?!» (Анкабут: 2).
Яна У зот субҳанаҳу ва таоло айтади: ««Бизларнинг орамиздан ана ўшаларга Аллоҳ инъом қилган эмишми?» — дейишлари учун уларнинг баъзиларини баъзилари билан ана шундай имтиҳон қилдик» (Анъом: 53).
Яна фитна сўзи: ғулғула, ихтилоф, бўлиниш каби маъноларни ҳам англатади. Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида айтадики: «Агар улар сизларнинг орангиздан чиққанларида ҳам, сизларга фақат ортиқча зиён бўлган ва ўрталарингизда сизларни фитнага солиш учун югуриб-елиб юрган бўлар эдилар» (Тавба: 47).
Яна бу сўз: куфр, ширк каби маъноларни ҳам англатади. Аллоҳ таоло бу ҳақида айтганидек: «То фитна тугаб, бутун дин Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан урушингиз!» (Бақара: 193).
Ушбу оятдаги фитна сўзидан куфр назарда тутилган (Қаранг: «Тафсир ат-Тобарий» 2/194, «Тафсир Ибн Касир» 1/329).
Яна бу сўз: ҳақдан оғдириш, залолатга бошлаш каби маъноларни ҳам англатади. Аллоҳ таоло айтганидек: «Уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!» (Моида: 49).
Аллоҳ таоло яна айтади: «Кимники Аллоҳ ўзи адаштиришни истаса, бас, сиз унинг учун Аллоҳ томонидан ҳеч нарса қила олмассиз» (Моида: 41).
Яна фитна сўзи: жазо, қотиллик каби маъноларни ҳам англатади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло айтадики: «Сафар қилиб бошқа ерларга борганингизда агар кофирлар фитнасидан (қотиллигидан) қўрқсангиз, намозингизни қаср (қисқа) қилиб ўқишингизнинг гуноҳи йўқдир» (Нисо: 101).
Қаранг: «Лисонул араб» 13/319, «ан-Ниҳоя» 3/410-411, «Фатҳул Борий» 3/13, 11/176.
Quote:жазакаЛлоху хайрон .
Ва ийякум!