Жинлар ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Иймон асослари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=46) +---- Forum: Жинлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=100) +---- Thread: Жинлар ҳақида (/showthread.php?tid=1010) |
Жинлар ҳақида - Admin - 01-01-2012 Жинлар ҳақида
Жинлар биз кўзимиз билан кўра олмайдиган ғайб олами бўлиб, улар ҳам одам болалари каби ибодат қилишга маъмур ва ширк ҳамда маъсиятдан қайтарилгандир. Бироқ хилқатда одам болаларидан фарқлидирлар.
Буйруқ ва қайтариқлар жиҳатидан олиб қарасак, улар ҳам одам болалари сингари (маълум бир ишларга) буюрилиб, (яна маълум бир ишлардан) қайтарилгандир. Жинларни ўз кўзимиз билан кўрмасакда, бироқ улар мавжуддир. Жинлар мавжуд бўлиб, ким уларни (бор эканлигини) инкор қилса, бас, у кофирдир. Чунки у Аллоҳ, Расули ва мусулмонларнинг ижмоларини ёлғонга чиқарган бўлади. |