Тавҳид форуми
Исм ўзгартиришнинг ҳукми - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Турли мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=26)
+--- Thread: Исм ўзгартиришнинг ҳукми (/showthread.php?tid=1016)



Исм ўзгартиришнинг ҳукми - abu Huzayfa - 01-06-2012

assalamu alaykum ua rohmatulloh!
ism o'zgartilishlikning Islomda qanday hukmi, yani, qachon ism boshqa ismga o'zgartirilsa Sunnat bo'ladi, ua qachon Bida't bo'ladi? ulamolar bu haqida qanday fatvolar berishgan?
barak Allohu fikum!


RE: Исм ўзгартиришликнинг ҳукми - Муслим - 01-07-2012

(01-06-2012, 10:56 PM)abu Huzayfa Wrote: assalamu alaykum ua rohmatulloh!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(01-06-2012, 10:56 PM)abu Huzayfa Wrote: ism o'zgartilishlikning Islomda qanday hukmi, yani, qachon ism boshqa ismga o'zgartirilsa Sunnat bo'ladi, ua qachon Bida't bo'ladi? ulamolar bu haqida qanday fatvolar berishgan?
barak Allohu fikum!
Кофирларнинг исмлари ўзгартириладими?

Савол: Ўлкамизда намоз ўқимайдиган кофирлар кўплаб учраб туради. Воизларнинг ваъзлари ёки солиҳ инсонларнинг суҳбатлари оқибатида уларнинг айримларини Аллоҳ таоло Исломга ҳидоят қилади. Улар Аллоҳнинг ваҳдониятига иймон келтирганларидан кейин шаҳримиздаги устозлардан бирининг олдига бориб, кофирлик даврларидаги исмларини исломий исмларга ўзгартирадилар. Уларнинг бундай қилишлари жоизми ёки жоиз эмасми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Исмлари шаръан таъқиқланган Абдяғус, Абдулҳусайн, Абдулуззо ва Абдуманот каби исмлар бўлмас экан, Ислом динига кирган ва киришидан илгари кофир бўлган одамнинг исмини ўзгартириш шарт эмас.
Агар ўзгартириш зарурий бўлса унинг ўзинининггина ширкий исмини исломий исмга ўзгартирилади. Унинг отаси ёки боболарининг исмларини ўзгартириш зарурий эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5612-1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён