Тавҳид форуми
Аллоҳнинг оят-аломатлари турлари - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Турли ақидавий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=2)
+--- Thread: Аллоҳнинг оят-аломатлари турлари (/showthread.php?tid=1023)



Аллоҳнинг оят-аломатлари турлари - Admin - 01-11-2012

Аллоҳнинг оят-аломатлари турлари

Аллоҳнинг оят-аломатлари икки қисмга бўлинади:
Биринчиси: Кўз ўнгимиздаги кавний-борлиқдаги оят-аломатлар. Осмон, ер, юлдузлар, қуёш, ой, тоғ, дарахт ва денгизлар каби. Чунки ушбу нарсалар Холиқи субҳанаҳу ва таолога далолат қилади. Шунинг учун ҳам Абул Атоҳия айтадики:
«Во ажаб, илоҳга қандай осийлик қилинади? Ёки инкор қилувчи Уни қандай инкор қиларкин?
Ҳар бир нарсада Унинг Ягона Зот эканига далолат қиладиган оят-аломат бордир.
Борлиқдаги ҳар бир ҳаракат ва сукунатда Аллоҳга гувоҳ-шоҳид бордир»
.
Ахир қандай қилиб киши Аллоҳ жалла ва аълани инкор қилиб: «Ушбу барча борлиқнинг Роббиси йўқ. Махлуқотлар Яратувчисиз ўзи шундай вужудга келган», деб айта олади?! Агар бирор яратувчи вужудга келтирган бўлса, унда Аллоҳ жалла ва аладан Ўзга ўша яратувчи ким эканини айт менга! Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан Ўзга Яратувчини тополмайсан ҳам: «Ё улар (Аллоҳ) яратгани каби ярата оладиган бутларни Аллоҳга шерик қилишиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсалар(ни Аллоҳ яратганми ёки сиғинаётган бутлари яратганми) номаълум бўлиб қолдими? Айтинг: «Аллоҳ барча нарсани Яратгувчидир ва У Танҳо Ғолибдир»» (Раъд: 16).
Иккинчиси: Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган ваҳийдан иборат тиловат қилинадиган Қуръон оятлари. Ушбу кавний-борлиқдаги ва Қуръоний оятларнинг бари Роб субҳанаҳу ва таолонинг бор ва мукаммал Зот эканига, ҳамда исм ва сифатларига, шериксиз ёлғиз Ўзи ибодатга ҳақли-лойиқ эканига далолат қилади.
Кавний оятлар ўзининг Холиқи, вужудга келтирувчиси ва бошқарувчисига далолат қилса, Қуръон оятларида эса Аллоҳга ибодат қилишга бўлган буйруқ, рубубият тавҳидини қайдлаб ўтиб, уни улуҳият тавҳидига далил қилиб келтириш ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилишга бўлган буйруқ бордир. Қуръоннинг бари ана шу маъно атрофида айланиб, ушбу маъно сабабидан нозил қилинган.