Тавҳид форуми
Намоздан сўнг жамоат бўлиб дуо қилишлик - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Намоздан кейинги дуо ва зикрлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=80)
+---- Thread: Намоздан сўнг жамоат бўлиб дуо қилишлик (/showthread.php?tid=1047)



Намоздан сўнг жамоат бўлиб дуо қилишлик - Меҳмон - 01-28-2012

assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu
jamoat namozidan keyin jam bo'lib duo qilishchi,
buning sunnatda asosi bormi?


RE: Намоздан сўнг жамоат бўлиб дуо қилишлик - Муслим - 01-28-2012

(01-28-2012, 10:35 AM)mr.muvahhid Wrote: assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(01-28-2012, 10:35 AM)mr.muvahhid Wrote: jamoat namozidan keyin jam bo'lib duo qilishchi,
buning sunnatda asosi bormi?
Айрим диёрларда жамоат намозидан кейин қилинадиган қўл кўтариб, баланд овозда жўр бўлиб, дуо қилишлар ёки имом дуо қилиб, маъмумлар қўл кўтариб «омийн» деб туриши бидъат амал бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан на бамдодда, на асрда ва на бошқа намозлардан кейин мана кўринишда дуо қилганлари нақл қилинмаган, ундай қилишни дин имомларидан биронталари ҳам мустаҳаб санамаганлар.
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бундай қилишни Имом Шофеъийдан нақл қилганлар у кишининг ҳақларида хато қилганлар» (Мажмуъул-фатава: 22/512).
Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ намоздан сўнг имом ортидан жамоат бўлиб дуо қилишлик ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб бердилар: «Бу бидъат. Бу ҳақида Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёки саҳобаларидан хабар келмаган. Одамларга намоздан кейин зикр қилишлик Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таълимотларига кўра жорий бўлган ва буни баланд овозда қилиш керак. Бу ҳудди Бухорий ҳадисида Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида одамлар фарз намозидан кейинги зикрда овозларини кўтарардилар»» (ал-Фатава, 368-бет).
Бунда ҳам, бошқа ишларда ҳам фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган нарсаларга чекланиш вожибдир. Чунки, Аллоҳ таоло айтади: «Пайғамбар сизларга нимани келтирган бўлса, уни олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар» (Ҳашр: 7), «(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21).
Валлоҳу аълам.



Намоздан сунги дуолар - rinat80_09 - 04-28-2013

Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!

1) Савол:
Намоздан кейин жамоат халка булиб бир бирларининг тиззаларига тизаларини теккизиб (круг) ясаб утирган холда дуо килиш шариатда бор ми? сахобалар шунака килишган ми?

Аллох рози булсин!


RE: Намоздан сўнг жамоат бўлиб дуо қилишлик - Admin - 07-31-2014

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Намоздан сўнг жаҳрий саловот айтиш ҳукми

Савол: Жамоат намозидан сўнг Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга жаҳрий саловот айтишлик, жамоат намозидан кейинги дуода (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга жаҳрий саловот айтишлик), жамоат бўлиб Қуръондан бир ҳизб қироат қилишлик, ашуланинг барча турлари ҳамда гоҳ-гоҳида хатога йўл қўядиган кўр қария имом ортидаги намозларнинг шаръий ҳукми нима?
Жавоб: 1) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтишликда улкан ажр бор. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ушбу ишга буюрди ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга тарғиб қилиб, ундадилар ҳамда ушбу (амал)нинг ажри бир неча баробар қилиб берилишини баён қилиб, шундай дедилар: «Кимда-ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга шу сабабли ўн марта саловот айтади» (Аҳмад (2/265), Муслим (384, 408), Абу Довуд (1530), Насоий (3/50), Термизий (485), Доримий (2775), Ибн Хузайма (1/219)). Дарҳақиқат, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг номлари ёд этилганда, намозда ташаҳҳуддан кейин, жума хутбаси, никоҳ ва шунга ўхшашларда ҳам саловот айтишлик жорий қилинди.
На Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, на саҳобалари розияллоҳу анҳум, на Молик, Абу Ҳанифа, Лайс ибн Саъд, Шофеъий, Авзоий ва Аҳмад роҳимаҳумуллоҳлар каби салаф имомлардан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга жамоат намозидан кейин жаҳрий саловот айтганликлари собит бўлган. Яхшиликнинг бари у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам, тўғри йўлдаги халифалар ва қолган саҳобалар розияллоҳу анҳумларнинг йўлига эргашишликдадир. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: «Кимда-ким бизнинг ушбу ишимизда ундан бўлмаган нарсани ўйлаб топса, бас, у рад этилгандир» (Бухорий (2697), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14), Аҳмад (6/256)).
2) Дуо ибодатдир. Бироқ на Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, на тўғри йўлдаги халифалари ва на қолган саҳоба розияллоҳу анҳумлардан намоздан кейин жамоат бўлиб дуо қилганликлари собит бўлган. Демак, намозхонларнинг намоздан кейин (икки томонга) салом бергач жамоавий дуо қилишликлари янги чиққан бидъатдир. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: «Кимда-ким бизнинг ушбу ишимизда ундан бўлмаган нарсани ўйлаб топса, бас, у рад этилгандир» (Бухорий (2697), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14), Аҳмад (6/256)). Бошқа бир ривоятда эса: «Кимда-ким бизни буйруғимиз бўлмаган бирор ишни қилса, бас, у рад этилгандир» (Муслим (1718), Аҳмад (6/180)).
3) Агар жамоат бўлиб Қуръон ўқишдан қасд қилинаётгани барчалари бир овоз-(хўр) бўлиб ўқишликлари бўлса, бас, бу жорий қилинмаган ишдир. Чунки ушбу амал на Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на саҳобалар розияллоҳу анҳумдан собит бўлган. Агар бир одам қироат қилса ва қолганлар қулоқ тутишликлари ёки ҳар бир киши тўпланган ўринда бир-бирининг овозига ҳаракат, сукун, қўшиб ва тўхтаб ўқишларда ҳамоҳанг бўлмаган ҳолда қироат қилишлик қасд қилинган бўлса, бас, бу жорий қилингандир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганлари собит бўлган: «Бирор қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида тўпланиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат ва ўзаро дарс қилсалар, албатта, улар устига сакинат-(осойишталик) нозил бўлади, малоикалар уларни ўраб олади, раҳмат уларни қоплаб олади ва Аллоҳ таоло уларни Ўз ҳузуридагилар орасида ёд этади». Муслим ривояти. (Муслим (2699), Термизий (2945), Абу Довуд (4946), Ибн Можжа (225), Аҳмад (2/252), Доримий (344)). Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан шундай деганлари ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Менга Қуръон ўқиб беринг», дедилар. Мен: «Сизга Қуръон ўқиб берайми? Ахир у сизга нозил бўлган-ку», дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Дарҳақиқат, мен уни ўзимдан бошқадан эшитишни ёқтираман», дедилар. Нисо сурасини ўқиб ушбу: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва Сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда уларнинг ҳоли не кечур?!» (Нисо: 41-оятига) етганимда: «Тўхта», дедилар. Кўзларидан ёш оқарди». Бухорий ва Муслим ривоятлари (Бухорий (5055), Муслим (800), Термизий (3025), Абу Довуд (3668), Ибн Можжа (4194), Аҳмад (1/380)).
4) Кўр имом ортидаги жамоат намози раводир. Унинг ортидагилар орасида қориликда ундан ўзадигани (имом бўлиши) афзалроқдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари умумий эканига биноан: «Қавмга Аллоҳнинг Китобини ўқувчироқлари имом бўлади» (Муслим (673), Термизий (235), Насоий (780), Абу Довуд (582), Ибн Можжа (980), Аҳмад (4/121)).
Бироқ хатога йўл қўйса ва хатоси маънони ўзгартириб юбормайдиган бўлса, агар осон бўладиган бўлса хатога йўл қўймайдиган кишининг ортида намоз ўқишлик авлороқдир. Энди, йўл қўйган хатоси Фотиҳа сурасида бўлиб, маъно ўзгариб кетса, бас, унинг ортида ўқилган намоз ботилдир. Бу унинг хатоси сабабидан, кўр бўлганлиги учун эмас. Мисол учун: «إياك نعبد»даги коф ҳарфини касрали қилиб ёки «أنعمت عليهم»даги та ҳарфини замма ёки касрали қилиб ўқиш каби. Агар зеҳни заиф эканлиги сабабли хатога йўл қўйса зеҳни кучлироқ одам имомликка ундан кўра ҳақлироқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловоту саломлар йўлласин.