Тавҳид форуми
Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Куфр ва ширк (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=47)
+--- Thread: Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйиш (/showthread.php?tid=1067)



Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйиш - Admin - 11-14-2009

Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйиш

Бирор кишига қурбат ҳосил қилиш ва таъзим бажо қилиш учун жонлиқ сўйиш. Бу фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва тоало учунгина жоиз бўлади. Чунки бу мол сарф қилиш билан амалга ошадиган ибодатдир. Жин, шайтон, подшоҳ ва бошлиқларга таъзим бажо қилиб жонлиқ сўйиш жоиз эмас. Чунки бу ибодат бўлиб, у фақатгина Аллоҳ азза ва жаллага қилинади.
Жинларга, уларнинг ёмонликларидан омон қолиш ёки касалликдан шифо топиш учун жонлиқ сўядиган ва малҳам бағш этамиз, деб даъво қилиб, одамларга: касалингиздан шифо топиш учун фалон жонлиқни сўйинг ва сўйиш мобайнида Аллоҳни номини тилга олманг, дейдиган фолбин ва сеҳргарлар катта ширкка қўл уриб, (ислом) миллатидан чиққан мушриклардир. Аллоҳ таоло ушбу ишни Ундан ўзгаси учун қилган кимсани огоҳлантириб айтган қовлининг маъноси ҳам шу эди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Албатта намозим, ибодатларим, (яъни, қиладиган қурбонликларим), ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Роббиси бўлмиш Аллоҳ учундир»» (Анъом: 162). Ва яна мана бу қовли: «Бас, сиз Роббингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб-қурбонлик қилинг!» (Кавсар: 2).




Қабрлар олдида авлиёлар учун қурбонлик қилишнинг ҳукми - Admin - 02-05-2010

Аллоҳ таолодан ўзгага қурбонлик қилиш

Савол-26: Аллоҳ таолодан ўзгага қурбонлик қилиш мумкинми?
Жавоб:26: Йўқ, мумкин эмасдир.
Далил: Аллоҳ таоло айтади: «Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!» (Кавсар: 2).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳдан ўзгага атаб қурбонлик қиладиган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин!» (Имом Муслим ривоятлари).




Қабрларга бўйин эгишлик ва ўликларга бирор бир нарсани аташлик - Admin - 02-07-2010

Аллоҳдан ўзгага қурбонлик қилувчининг ҳукми

30-савол: Аллоҳдан ўзгага забҳ (қурбонлик) қилувчининг ҳукми нима?
Жавоб: У кофир муртаддир, унинг қурбонлиги қабул қилинмайди. Чунки унда иккита монеълик жамланган:
1) Муртаднинг қурбонлиги бўлгани учун ва муртаднинг қурбонлиги қабул қилинмаслигига ижмоъ қилинган;
2) Аллоҳдан бошқага сўйилган. Аллоҳ эса буни мана бу сўзи билан ҳаром қилди: «Айтинг: «Менга ваҳий қилинган Қуръонда ейдиган киши учун ҳаром қилинган нарсани кўрмаяпман. Магар ўлакса ё тўкилган қон, ёки тўнғиз гўшти бўлса - чунки у ҳаромдир, — ёхуд Аллоҳдан ўзга учун аталган фосиқлик бўлса (ҳаромдир)» (Анъом: 145).