Тавҳид форуми
Қуръондаги ҳали бўлмаган ҳодисаларнинг мозий (ўтган замон) феълида келиши - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Қуръон (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=4)
+---- Forum: Қуръон илми (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=61)
+---- Thread: Қуръондаги ҳали бўлмаган ҳодисаларнинг мозий (ўтган замон) феълида келиши (/showthread.php?tid=1092)



Қуръондаги ҳали бўлмаган ҳодисаларнинг мозий (ўтган замон) феълида келиши - Меҳмон - 02-20-2012

Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu
- Qur'ondagi bo'lmagan hodisalarni moziy fe'lida kelishini sahoba va ulamolar qanday tafsiz qilganlar?
- Masalan: surning chalinishi haqidagi oyatlar, qiyomatdagi ba'zi xolatlarni moziy (o'tgan zamon) fe'lida keladi, lekin hali Qiyomat qoim bo'lmadi-ku?
- Barokallohu fiykum !!!


RE: Қуръондаги ҳали бўлмаган ҳодисаларнинг мозий (ўтган замон) феълида келиши - mutaallim - 03-01-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг аввалида шундай деди: “Аллоҳнинг фармони (яъни қиёмат) келиб қолди. Бас, сизлар (эй мушриклар), уни шоштирмай қўя қолинглар. (Аллоҳ) уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир” (Наҳл/1). Араб тилида мозий-ўтган замон феъли фақат рўй бериб бўлган ҳодисага нисбатан ишлатилиши зарурдир, деган нарса йўқ. Гоҳида юз бериши кутилаётган нарсага ва Қуръонда қиёмат куни воқеалари ёд этилгани каби келажак ҳодисаларига нисбатан ишлатилади: “Сур чалинди-ю, осмонлар ва ердаги бор жонзот ўлди” (Зумар/68). Гоҳида эса музорий-ҳозирги-келаси замон феъли узоқ ўтмишдаги ҳодисага нисбатан ишлатилади. Аллоҳ таолонинг ушбу қовли каби: “فلم تقتلون أنبياء الله” “Ҳима сабабдан илгари Аллоҳнинг пайғамбарларини ўлдирар эдингизлар?” (Бақара/91). Замон араб тилида биз тасаввур қилгандек оддий-содда нарса эмас. Мозий-ўтган замон луғатда ўн олти ҳил замонда қўлланиши мумкин. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Аллоҳнинг фармони (яъни қиёмат) келиб қолди”, қовлидан мурод нима? Ушбу (фармон) қиёмат куни бўлиши зарур эмас, гоҳида келиши кутилаётган нусрат бўлади. Бас, уни шоштирмай қўя қолинглар. Бироқ бу ушбу иш яқин келажакда албатта рўй беришини таъкидлаш учундир. Қиёмат куни ҳодисаларининг васфида келганидек, ушбу ҳодисалар рўй бериши яқин-аниқ ишончга далолат қилиши учун мозий феълида зикр қилинади. “Ва еру тоғлар (ўз жойларидан) кўтарилиб, (бир-бирларига) бир бор урилиб (чилпарчин бўлганида)” (Ал-Ҳааққа/14). (Қуръондаги) келажакда юз берадиган ҳодисотлар рўй-рост амалга ошиши худди юз бериб бўлган воқеаларда шак-шубҳа бўлмаганидек бир манзилатдадир. Демак ушбу ҳодисалар рўй бериб бўлган ҳодисалардек, (аниқ) рўй беради.
Mанба:
http://www.alfeqh.com/montda/topic/11672-%D8%A7%D9%84%D8%A7%D8%AE%D8%AA%D9%84%D8%A7%D9%81-%D9%81%D9%8A-%D8%B5%D9%8A%D8%BA%D8%A9-%D8%A7%D9%84%D9%81%D8%B9%D9%84-%D8%A8%D9%8A%D9%86-%D8%A7%D9%84%D9%85%D8%A7%D8%B6%D9%8A-%D9%88%D8%A7%D9%84%D9%85%D8%B6%D8%A7%D8%B1%D8%B9-%D9%88%D8%A7%D9%84%D8%A3%D9%85%D8%B1/
Ушбу маълумотни Мисрдаги навҳ-араб грамматикаси бўйича тадқиқотчи деб кўриладиган доктор Айман Самийнинг веб саҳифасидан олдик. Бироқ бизга ушбу кишининг ақида ва манҳажи номаълум. Шунингдек, уни бидъатчи эканини ҳам билмаймиз. Агар бидъатчилардан бири бўлганда ҳам, салафларимиз ашаддий мўтазила бўлган Замахшарийнинг “Кашшоф”идан балоға қоидаларида фойдаланганлари каби, биз ҳам унинг мутахассислиги бўлган навҳ борасидаги маълумотларидан фойдаландик.