Меҳмондорчиликда рўзани очишлик афзалми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14) +---- Forum: Нафл рўзалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=93) +---- Thread: Меҳмондорчиликда рўзани очишлик афзалми? (/showthread.php?tid=1096) |
Меҳмондорчиликда рўзани очишлик афзалми? - Меҳмон - 02-26-2012 Assalomu alaykum! Nafl yoki qazo ro`zasini tutayotgan odam mehmonga borgan vaqtida ro`zasini ochadimi? Yoki aksi bo`lsachi masalan uyiga mehmon kelsa RE: Меҳмондорчиликда рўзани очган афзалми? - mutaallim - 03-01-2012 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ! Мусулмон киши рўза тутишни ният қилиб, ушбу ишга киришса, сўнг оғзини очишни хоҳласа, бу унга жоиздир. Чунки нафл рўзасини (куннинг) охиригача тутиб қўйиш вожиб эмас. Бироқ бирор узр бўлмайдиган бўлса, ушбу рўзасини охиригача тугатиб қўйиши мустаҳаб бўлади. Энди бирор узр ёки рўзасини очиб юборишдан қандайдир фойда бўладиган бўлса, унга ана шу дамда хараж-танглик йўқ. Ушбу ҳолатга бир қанча ҳадислар далолат қилади. Шулардан: 1- Муслим (1154) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилди, мўминларнинг онаси шундай дедилар: “Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени олдимга кириб: “Ҳузурингизда бирор нарса (егулик) борми?”, дедилар. Биз: “Йўқ”, дедик. У киши: “Ундай бўлса мен рўзадорман”, дедилар. Сўнг бошқа бир куни ҳузуримизга келганларида биз: “Эй Росулуллоҳ, бизга ҳайс (таомнинг бир тури) ҳадя қилинди”, дедик. Шунда: “Қани уни менга кўрсатингчи. Дарҳақиқат мен рўзадор ҳолатда тонг оттиргандим”, дедилар-да, сўнг едилар”. Нававий шундай дедилар: “Ушбу ҳадисда нафл рўзасини бўлиш, кун давомида таомланиш ва шу билан рўза бекор бўлиши жоиз экани борасида Шофеъий ва уларга мувофиқ бўлганларнинг далили очиқ-ойдин бўлди. Чунки у нафлдир. Нафлни бошлаш ва шунингдек давом эттиришда киши ихтиёрлидир. Ушбу қовлни саҳобалардан бир жамоа, Аҳмад, Ишоқ ва бошқалар айтишди. Бироқ уларнинг барчалари ва шу билан бирга Шофеъий ҳам ушбу (нафл) рўзасини (куннинг) охиригача тутишни мустаҳаб эканида иттифоқдирлар. Абу Ҳанифа ва Молик: (Нафлни) бўлиш жоиз эмас, бу сабабли гуноҳкор бўлади, дейишди. Ушбу қовлни яна Ҳасан Басрий, Макҳул ва Нахаийлар ҳам айтишди. Ва узрсиз (нафл) рўзасини очган кишига қазосини ўтаб бериши вожиб дейишди. Ибн Абдулбарр шундай дедилар: (Нафл) рўзасини узрсиз очган киши қазосини ўтамаслигига ижмо қилишди. Валлоҳу Аълам”. 2- Аҳмад (26353) Умму Ҳаниъдан ривоят қилди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг (Умму Ҳаниънинг) ҳузурига кирдилар. Ичимлик (келтирилишини) сўрадилар ва ичдилар. Сўнг унга (Умму Ҳаниъга) узатдилар, у ҳам ичди. Ва: “Эй Росулуллоҳ, мен рўзадор эдим-ку”, деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Нафл рўзасини тутувчи рўзадор ўзига бекдир. Хоҳласа тутади, хоҳласа оғзини очади”, дедилар". (Албоний “Саҳиҳ ал-Жамиъ” (3854)да саҳиҳ санадилар). “Туҳфатул Аҳвазий”да ушбу ҳадиснинг сўнггидан шундай дедилар: “Ушбу боб ҳадислари нафл рўзасини тутган киши оғзини очиши жоиз эканига далолат қиляпти. Айниқса мусулмонлардан бирор киши таомга чорлаган вақтда”. 3- Байҳақий Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши шундай дедилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир таом пиширдим. (Дастурхонга) қўйилгач бир киши: “Мен рўзадорман”, деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “(Ахир) биродаринг сени чақириб, сен учун шунча ҳаракат қилиб қўйибди. Оғзингни очиб, хоҳласанг уни ўрнига (бошқа бир кун) рўза тутиб қўй”, дедилар” (Ҳофиз: “Исноди ҳасан”, дедилар). Энди, кимда-ким Рамазон қазоси, қасам каффороти каби вожиб рўзаларни тутишга киришган бўлса, узрсиз оғиз очиши жоиз бўлмайди. Агар узр ёки узрсиз оғиз очадиган бўлса, унга ушбу куннинг қазосини ўтаб бериши вожиб бўлади ва ушбу куннинг ўрнига бир кун рўза тутиб беради. Ва унга (бу иши сабаб) каффорот ўташ йўқдир. Чунки каффорот ўташ Рамазон кунлари жимо-жинсий алоқа қилиш билан вожиб бўлади. Агар ушбу (вожиб рўзани) узрсиз очган бўлса, ушбу ҳаром ишга қўл ургани учун Аллоҳга тавба қилади. Ибн Қудома (4/412) шундай дедилар: “Рамазон қазоси, назр ёки каффорот рўзаси каби вожиб ишга киришган киши, ундан чиқишлиги жоиз бўлмайди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, бу борада бирор ихтилоф йўқдир”. Нававий “Мажмуъ” (6/383)да шундай дедилар: “Қазо рўза, назр ёки булардан бошқа Рамазон рўзасидан бошқа рўза давомида жинсий алоқа қилиб қўйса, каффорот йўқдир. Ушбу қовлни жумҳур айтди. Қатода шундай дедилар: Рамазон қазосини (ўташда рўзани) бузса каффорот вожиб бўлади”. (“Муғний (4/378)га ҳам мурожаат қилишингиз мумкин). Ибн Боз роҳимаҳуллоҳга (“Мажмуъ фатава” (15/355)) шундай савол берилди: “Кунларнинг бирида қазо рўзасини ўтаётган эдим. Ва пешин намозидан кейин қорним очиб қолди. Унутмаган ва билимсизлик ҳам қилмаган ҳолда, қасддан еб, ичдим. Ушбу ишимнинг ҳукми нима?” Роҳимаҳуллоҳ шундай жавоб бердилар: “Сенга рўзангни комил қилиб қўйишинг вожибдир. Агар рўза Рамазоннинг қазоси ва назр рўза бўлса, оғиз очиш жоиз эмас. Сенга қилган ишингдан тавба қилишинг вожиб бўлади. Ким тавба қилса Аллоҳ уни қабул қилади”. Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳга қуйидагича савол берилди (20/451): “Ўтган йиллар давомида гарданимдаги қарз рўзаларни тутиб келардим. (Бир кун) қасддан оғзимни очдим. Ва шундан кейин ўша куннинг эвазига бир кун қазо рўза ҳам тутдим. Энди, мен қилгандек бир кун қазо ўтаб бериладими ёки икки ой пайдар-пай рўза ўтаб бериладими, билмай туримман. Жавобингизни кутаман”. Роҳимаҳуллоҳ шундай деб, жавоб бердилар: “Инсон Рамазон ойи қазоси, қасам каффороти каби вожиб рўзага киришса, фақат шаръий узр сабаб билангина ушбу рўзани бўлишлиги жоиз бўлади. Шунингдек, вожиб ишга киришган ҳар бир кишига, ушбу ишни охирига етказиб қўйиши вожибдир. Ушбу кишига фақат шаръий узр билангина вожиб ишни бўлишлиги ҳалол бўлади. Ушбу қазо (рўзасини тутишга) киришиб, сўнг кунларнинг бирида узрсиз оғзини очган ва ушбу кунни қазосини ўтаб берган аёлга келсак, унинг зиммасида ушбу ишидан кейин бирор нарса йўқдир. Чунки қазо (рўзада оғиз очишнинг каффороти) бир кунига бир кун (рўза тутиб беришдир). Бироқ ушбу аёлга тавба қилишлиги ва Аллоҳ азза ва жалладан узрсиз вожиб рўзани бузгани учун мағфират сўрашлиги вожиб бўлади”. Демак меҳмондорчилик каби ҳолатларда нафл рўзасини очишлик жоиз экани, бунда нафл рўзани тутувчи уни очиш-очмасликда ихтиёрли экани юқоридаги маълумотлардан маълум бўлмоқда. Меҳмондорчилик сабабидан қазо рўзасини ўташ, каффорат ва назр каби вожиб рўзани шаръий узрсиз бўлиш жоиз эмаслигини ҳам юқорида билиб олдик. Кимки вожиб рўзани шаръий узрсиз бўлса, ушбу ишига тавба қилиб, ушбу бўлган куни эвазига бошқа бир кун яна рўза тутиб беради. Энди меҳмондорчиликда нафл рўзани очган афзалми ёки уни очмай охиригача тутиб қўйганми деган масалага келсак, шайх Ибн Жибрийн роҳимаҳуллоҳга шунга ўхшаш савол берилганда, бу каби вазиятларда фойдага қараш керак бўлади деб айтганлар. Агар рўзани тутишлик кетидан зарар келса, масалан, қариндошлари бундан ғазабланса, ёки унга нисбатан ёмон гумонга боришса, унга рўзасини очиши керак бўлади. Чунки нафл рўза тутувчи ўз нафсига бекдир. Мумкинки шайх бу сўзларини қуйидаги ҳадисга таянган ҳолда айтганлар: «Нафл рўзасини тутувчи рўзадор ўзига бекдир. Хоҳласа тутади, хоҳласа оғзини очади» (Ҳоким 1/439, Байҳақий 4/276). Бироқ бу рўза оқибатида ҳеч қандай муаммо пайдо бўлмаса ва мезбон ёки меҳмон унинг бу ишини оқласа, унга нисбатан ёмон гумонга борилмаса ва уларга унинг рўзадор бўладими ёки оғзини очадими фарқи йўқ бўлса, бундай ҳолатда нафл рўзасини охирига етказиб қўйгани афзал бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг мана бу қовлига мувофиқ бўлади: «Ва амалларингизни ботил-бефойда қилиб қўйманглар!» (Муҳаммад: 33). Яна шайх шу нарсани таъкидлаб ўтдиларки, агар у нафл рўзасини меҳмонга таклиф қилингани учунгина очган бўлса, ёки унинг дўстлари меҳмонга келган бўлса ва у улар билан бирга таом тановвул қилган бўлса, ушбу рўзасини бошқа куни ўтаб қўйишлиги мустаҳаб бўлади. Бу бошлаб қўйилган солиҳ амални ниҳоясига етказиб қўйишлик бобидан бўлади. Мумкинки шайх ушбу сўзлари билан мана бу ҳадисга таянган бўлсалар: Ривоят қилинишича Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларини меҳмонга таклиф қилганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор одамга: «Оғзингни очиб, хоҳласанг уни ўрнига (бошқа бир кун) рўза тутиб қўй» деб айтдилар (Табароний «ал-Авсат»да 1/132, Байҳақий 4/279). Қаранг: Шайх Жибрийн – Фатава алайҳа тавқиъуҳу – фий (2\11\1423 ҳ). Валлоҳу аълам. |