Тавҳид форуми
Жума куни вафот этиш фазилати ҳақидаги ҳадис - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Заиф ҳадислар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=65)
+---- Thread: Жума куни вафот этиш фазилати ҳақидаги ҳадис (/showthread.php?tid=1105)

Жума куни вафот этиш фазилати ҳақидаги ҳадис - abu Huzayfa - 03-06-2012

ассаламу алейкум уа роҳматуллоҳ!
"Жумъа куни жаноза булиб колди, кегин (жаноза олиб борган одам) бир хадис келтирди сахих деб, РОСУЛУЛЛОХ (соллаллоҳу алайҳи уа саллам) айтади: Ким жумъа куни улса у инсонга шахидлар савоби берилади деди, бирок бу савоб Муъминлар у-н дейилган экан." Шу ҳадис қанчалар сахих?
Биродаримизнинг саволи.
Барах Аллоҳу фикум!

RE: Ким жума куни ўлса шаҳидлар савоби берилади ҳадиси - mutaallim - 03-07-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жума куни вафот этган киши қабр азобидан омонда бўладими?
[mp3]http://binbaz.org.sa/audio/noor/015902.mp3[/mp3]
Савол: "Жума куни вафот этган киши қабр азобидан омонда бўладими? Жазо-мукофот вафот этган ёки дафн қилинган кунга боғлиқ бўладими?".
Жавоб: "Бу борадаги ҳадислар заифдир. Жума куни вафот этиш ва жума куни вафот этган киши жаннатга кириб, жаҳаннамдан омонда бўлиши ҳақидаги ҳадисларнинг бари заиф, саҳиҳ эмасдир. Кимда-ким яхшилик ва тўғри-устиворликда вафот этса жаннатга киради. Хоҳ жума ёки бошқа кунда бўлсин. Кимки Аллоҳнинг дини, тавҳид ва ихлос асосида вафот этса, қайси ўринда, қайси замонда ва қайси куни вафот этса ҳам жаннат аҳлидандир. Агар Аллоҳнинг динида тўғри-устивор бўлган бўлса, у жаннат ва саодат аҳлидандир. Энди Аллоҳга ширк келтириш асосида вафот этган бўлса, бас, у қай бир кун ёки қай бир маконда вафот этса ҳам дўзах эгаларидандир. Аллоҳ таолодан офият сўраймиз. Маъсиятда вафот этган бўлса, у хатарда, Аллоҳнинг хоҳиши остидадир. Бироқ муваҳҳид, мусулмон бўлган бўлса охир борар жойи жаннатдир. Вафот этгунга қадар тавба қилмаган маъсиятларига яраша азобланади. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноан: "Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур". (Нисо/48). Субҳанаҳу ва таоло баён қиляптики, ширк асосида вафот этган одам учун мағфират йўқдир. Ширкдан қуйи бўлган гуноҳлар эса (Аллоҳнинг) хоҳиши остида. Зинокор бўлиб, тавба қилмай вафот этган, маст қилувчи ичимлик ичиб, тавба қилмай вафот этган, ота-онасига оқ бўлиб вафот этган, рибо еб вафот этган кимса, Аллоҳнинг хоҳиши остидадир. Аллоҳ хоҳласа яхши амаллари ва тақвоси учун мағфират қилиб юборади. Хоҳласа маъсиятларига яраша азоблайди. Шундан сўнг дўзахдан чиқади. (Гуноҳларидан) поклангач, дўзахдан жаннанга чиқарилади". (Ибн Боз фатволари).

Манба:
http://binbaz.org.sa/mat/17482

Мана бу ҳадислар саҳиҳми? - rinat80_09 - 11-29-2012

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Мана бу хадис сахих ми?

Абу Ханифа муснадида 144 хадис

Abu Hanifa (r.a.) Haysamdan, u Hasandan, u Abu Hurayradan (r.a.) rivoyat qiladi. Abu Hurayra (r.a.) aytadi: «Rasululloh (s.a.v.): «Kim juma kuni vafot etsa, qabr azobidan saqlanadi», deb marhamat qildilar».
Аллох рози булсин!

RE: Жума куни вафот этиш фазилати ҳақидаги ҳадис - abu Huzayfa - 12-10-2012

(03-07-2012, 03:15 PM)mutaallim Wrote: