Аёлларнинг тилла тақинчоқ тақишларининг ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Либос ва зеб-зийнат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=32) +--- Thread: Аёлларнинг тилла тақинчоқ тақишларининг ҳукми (/showthread.php?tid=1117) |
Аёлларнинг тилла тақинчоқ тақишларининг ҳукми - abu_bilal - 03-14-2012 Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатух. Аёлларни тилла зира, тилла занжир (трос) такишлиги хакида суннатдаги хукми кандайлигини айтсангиз. Аллох сизларга билдирсин ва сизлар бизга етказилар. Жазакумуллоху хойрон! Уа барак Аллоху фикум! RE: Аёлларнинг тилла тақинчоқ тақишларининг ҳукми - Муслим - 03-14-2012 (03-14-2012, 05:42 PM)abu_bilal Wrote: Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатух.Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (03-14-2012, 05:42 PM)abu_bilal Wrote: Аёлларни тилла зира, тилла занжир (трос) такишлиги хакида суннатдаги хукми кандайлигини айтсангиз. Аллох сизларга билдирсин ва сизлар бизга етказилар. Тилла тақинчоқлар хотинларга ҳам ҳаром–ми?
Савол: Айрим уламолар тилла тақинчоқларнинг истеъмоли эркаклар ва аёлларнинг барчасига ҳаром эканини ифодалаган фатволар беришибди. Аллоҳ таоло устингиздан савоблар ёғдирсин, шариатнинг бу ҳақдаги ҳукми нима? Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг... Тилла – хотин–қизлар учун ҳалол бўлиб, эркакларгагина ҳаромдир. Чунки имом Аҳмад, Насоий, Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббонлар (бу иккиси саҳиҳ, деган) Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Тилла ва ипак умматимнинг хотинларига ҳалол, эркакларига ҳаром қилинди» деганларини (Термизий 1720, Насоий 5148), имом Аҳмад, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можалар Алий ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ипакни олиб ўнг томонларига, тиллани олиб чап тарафларига қўйдилар ва: «Бу иккиси умматимнинг эркакларига ҳаромдир (Насоий 5144, Абу Довуд 4057, Ибн Можа 3595) – Ибн Можанинг иловасига кўра: «Хотинларига ҳалолдир» – дедилар»– деганини ривоят қилдилар (Имом Аҳмад 1/96, 115; Абу Довуд 4057; Насоий 5144 – 5147; Ибн Можа 3595; Ибн Аби Шайба 8/163; Таҳовий «Шарҳул маъоний» 4/250; Абу Яъло 272, 325; Баззор «ал–Баҳрул заххор» 886, 887; Ибн Ҳиббон 5434; Байҳақий 2/425). Насоий раҳимаҳуллоҳ Зайд ибн Абу Ҳубайбга бўлган ихтилофни баён қилди. Ҳофиз раҳимаҳуллоҳ: Бу – зарар қилмайдиган ихтилофдир, – деди. Буни бошқа йўллардан ҳам нақл қилинди. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2441–3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён (03-14-2012, 05:42 PM)abu_bilal Wrote: Жазакумуллоху хойрон! Уа барак Аллоху фикум!Ва ийякум! |