Зайд ибн Али ибн Ҳусайн - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Сийрат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=35) +--- Forum: Тобеинлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=40) +--- Thread: Зайд ибн Али ибн Ҳусайн (/showthread.php?tid=1139) |
Зайд ибн Али ибн Ҳусайн - Admin - 03-29-2012 Зайд ибн Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб
У Абу Бакр ва Умарга эргашувчилардан эди. Унга «зайдийлар» деган ном олган бир гуруҳ эргашди. Унинг эътиқодидан юз ўгирганлар эса «Рофизийлар» деган номни олишди. Зайд ибн Али ишончли ҳадис ровийси, мўл илм соҳиби, тақводор ва олижаноб инсон бўлган. Абу Ҳанифа у ҳақида деди: «Унинг замонида мен унданда фиқҳ масалаларини фаҳмловчи, унданда тезроқ жавоб бера олувчи ва унданда нотиқлик билан сўзловчи ҳеч кимни кўрмадим». У Кўфа аҳолисидан бўлган қирқ минг одамдан иборат қўшин билан чиқиб кетди. Аммо улар уни тарк қилишди. У билан фақатгина икки юз саксон нафар одам қолди. У билан халифа Хишом ибн Абдулмалик бошқарувидаги Ироқ волийси Юсуф ибн Амр жанг қила бошлади. Зайд ибн Али 122 ҳижрий йилда ўлдирилди, сўнг осиб қўйилди ва ёқиб юборилди.
|