Исломий сўзлар ёзилган кийим кийиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Либос ва зеб-зийнат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=32) +--- Thread: Исломий сўзлар ёзилган кийим кийиш (/showthread.php?tid=1247) |
Исломий сўзлар ёзилган кийим кийиш - Muhammadiy ibn Azam - 04-26-2012 Ассаламулайкум уа рохматуллохи уа барокатух!хозирги кунда кўпчилик уст кийимида Исломий сўзларни ёзиб олиш пайдо бўлган масалан(Аллах...) деб!бундай сўзларни ёзиб олиш хақида Ахли Сунна Олимларининг фикирлари қандай бу иш жоизми? RE: Исломий сўзлар ёзилган кийим кийиш - Муслим - 06-27-2012 Инсон ёки ҳайвон расми бўлган кийимда намоз ўқиш
Савол: Инсон ва ҳайвон расми бўлган кийимда намоз ўқиш жоизми? Аллоҳнинг исми ёзилган кийим билан ҳожатхонага кирилса бўладими? Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг... Инсон, ҳайвон, парранда ва чорва ҳайвонлари каби руҳи (жони) бўлган махлуқларнинг расми туширилган кийимларда намоз ўқиш жоиз эмас. Бундан ташқари намоздан бошқа пайтларда ҳам мусулмоннинг ундай кийимларни кийиши мумкин эмас. Бироқ, жонли махлуқотлар расми туширилган кийимда, унинг шаръий ҳукмини била туриб намоз ўқиган одамнинг намози, раводир. Аллоҳнинг исмини кийимларга ёзиш таъқиқланади. Аллоҳ таолонинг исмларини таҳқирламаслик учун, ҳожатхонага Унинг исми ёзилгн бирон нарса билан кириш макруҳдир. Агар шундай киришга мажбур бўлиб қолса, у ҳолат мустаснодир. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5611 - 2.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён |