Тавҳид форуми
Намозда сураларни чалкаштириб юборса - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Намоздаги қироат, дуо ва зикрлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=78)
+---- Thread: Намозда сураларни чалкаштириб юборса (/showthread.php?tid=1249)



Намозда сураларни чалкаштириб юборса - SALIHAN - 04-27-2012

Ассаламу алайкум!

Намозларда сураларнинг ўрнини гоҳида алмаштириб юбораман. Масалан, Мутофиффийн сурасини ўқиётиб ИННАЛ АБРОРО ЛАФИ НАЪИЙМ оятидан кейин Инфитор сурасидаги ВА ИННАЛ ФУЖЖАРО ЛАФИ ЖАҲИЙМ ояти ва ундан кейинги оятлар билан қироат тугатиб юбораман. Бундай ҳолатларда саждаи саҳв лозим бўладими?


RE: Намозда сураларни чалкаштириб юборса - mutaallim - 04-28-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Савол: “Миср араб республикасидан савол йўлловчи айтадики: Агар имом намоз асносида бирор оятда хатога йўл қўйса саждаи саҳв қиладими ёки йўқми?”.
Жавоб: “Йўқ. Унга саждаи саҳв лозим эмас. Алҳамдулиллоҳким, Фотиҳа сурасидан ўзга (зам) сурада хатога йўл қўйса унга саждаи саҳв лозим бўлмайди. Чунки Фотиҳадан ортгани (зам сура)ни қироат қилиш шарт (бўлган амаллардан) эмас. Бироқ Фотиҳада хатога йўл қўйса, Фотиҳа сурасини (қайта) тўлалигича қироат қилиши шартдир. Унга (имомга) ортидаги киши огоҳлантирув беради. Фотиҳадан бирор оятни тушириб қолдирса ортидаги киши тушириб қолдирган оятига огоҳлантирув беради. Тоинки уни ўқиб қўйсин. Агар (тушириб қолдирган) оятни ўқиб қўймаса ушбу ракъат ботил бўлади. Уни ўрнига бошқа ракъат ўқийди. Агар Фотиҳадан бирор оят тушириб қолдирса ва огоҳлантирилмаса ушбу ракъат ботил бўлиб, ўрнига бошқа ракъатни адо этади. Аммо огоҳлантирилса ва ўша заҳоти ўқиб қўйса зарари йўқ, алҳамдулиллаҳ. Фотиҳадан ўзга (зам сурага) келсак, агар бирор оятни унутган ҳолда тушириб қолдирса, бу унга зарар бермайди, валҳамдулиллаҳ”. (Йўлдаги ёғду фатволаридан).
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetails.aspx?View=Page&PageID=2013&PageNo=1&BookID=5