Тавҳид форуми
Рубубият тавҳиди бирор кишини Исломга дохил қила олмайди - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Тавҳид (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=45)
+---- Forum: Рубубият тавҳиди (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=88)
+---- Thread: Рубубият тавҳиди бирор кишини Исломга дохил қила олмайди (/showthread.php?tid=1260)



Рубубият тавҳиди бирор кишини Исломга дохил қила олмайди - Admin - 05-05-2012

Рубубият тавҳиди бирор кишини Исломга дохил қила олмайди

Биринчи қоида: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг олиб борган кофирлар, Аллоҳ таоло Яратувчи, (ишни) Бошқарувчи, деб иқрор бўлардилар ва бу (иқрор бўлишлари) уларни Исломга дохил қилолмаганини билишингдир. Далил, Аллоҳ таолонинг ушбу қовли:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир (Ўша Зотдан) қўрқмайсизларми?!» (Юнус: 31).

Биринчи қоида шуки, рубубият тавҳиди бирор кишини Исломга дохил қилолмайди. Рубубият тавҳиди, у талаб қилинган эмас. Арабларнинг Аллоҳ жалла ва аъла Яратувчи, ёлғиз Ўзи ризқ берувчи, ёлғиз Ўзи тирилтириб, ўлдирувчи, У ҳимояга олади ва Ўзи ҳимояга олинмайди, иш-(бошқарув)нинг бари Унинг Қўлида, ёмғирни ёғдирадиган, (сўритокларга) кўтариладиган ва кўтарилмайдиган боғларни яратган Зотдир деб билишлари, шуларнинг барини бўйинсундириб, яратган Зот Аллоҳ жалла ва аъладир деб иқрор бўлишлари уларга фойда келтирмади. Аллоҳ жалла ва аъла уларни ушбу ишлари сабаб аҳли Ислом деб айтмади. Аллоҳ таоло айтадики:
«Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар» (Юсуф: 106). Яъни, рубубиятда якка эканига иймон келтирсалар-да, ибодатни (ёлғиз Ўзига қилмай) ширк келтирадилар (Ибн Жарир Тобарий тафсири (16/286) Қоҳирадаги “Ибн Таймийя” мактабаси, иккинчи босма, Маҳмуд Шокир (роҳимаҳуллоҳ) таҳқиқ остида. Ибн Абу Ҳатим (7/2207-2208) ва бошқа манбаларга қаранг).
Араб кофирларининг ҳолатига бир қаранг! Улар Аллоҳ жалла ва аъла айтганидек рубубиятнинг кўплаб маъноларини тан олардилар:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Бас, сиз айтинг: «Ахир (Ўша Зотдан) қўрқмайсизларми?!» (Юнус: 31). «Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар», яъни, ушбу ишларни қилган Зот – ягона Аллоҳдир. «Ахир (Ўша Зотдан) қўрқмайсизларми?!», яъни, Унинг рубубиятда якка эканини тан оласизлар-у, ёлғиз Ўзига ибодат қилмай, Унга ширк келтиришни ташламай Ундан қўрқмайсизларми?! Шундай қилиб ўзлари тан олган нарса-(рубубият тавҳиди) билан ўзлари инкор қилган нарса-(улуҳият тавҳиди)га ҳужжатни қоим қилди.
Ушбу мушрикларга қарши ҳужжат қоим қилишдаги Қуръон услубидир. Рубубият тавҳидига ҳужжат қоим қилинмоғи, ибодат тавҳидидаги ҳужжатлардандир. Чунки ёлғиз Ўзи Яратувчи, ризқ берувчи, … , Зотгина ибодатга лойиқдир.
Шунинг учун Аллоҳ таоло мушрикларнинг (қилмишларини) инкор қилган ҳолатда шундай деди:
«Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, балки ўзи яратилувчи бўлган нарсаларни (Аллоҳга) шерик қиладиларми?!» (Аъроф: 191). Ва яна шундай деди:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) айтинг: «Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин ва Унинг Ўзи (пайғамбарлик учун) танлаган бандаларига дуою-салом бўлсин». Аллоҳ яхшироқми ёки улар (Макка мушриклари Аллоҳга) шерик қилаётган бутларими?!» (Намл: 59). Аллоҳ таоло мушриклар (топинаётган) олиҳаларни ожиз, бирор нарсага қодир эмас, ярата олмайди ва анавилар юзланишлари учун (ҳақли бўлган) сифатларга эга эмас дея васф қилди.
«Агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб ола билмаслар. (Демак ўша бутлардан ҳожатини) раво қилишни сўрагувчи (мушрик) ҳам, сўралгувчи (бутлар) ҳам ночор-нотавондир» (Ҳаж: 73). Ушбу (мушриклар) ибодат қилиб юзланаётган (олиҳаларининг) мисоли эди. Мушрикларнинг рубубият (тавҳиди)га иқрор бўлишлари, уларни Исломга олиб киролмади.
Бундан оладиган хулосамиз, улардан кейин келганларнинг ҳам рубубиятни тан олишлари, улар мўминлар экан-да деганини англатмас экан. Агар бир одам келиб: Аллоҳ таоло Роб, Яратувчи, У менинг Роббим, ризқ бериб, тирилтирадиган ва ўлдирадиган Зот Аллоҳ эканига иймон келтираман, деса, ушбу киши шаръий иймон доирасидаги мўмин ҳисобланмайди. Яъни, то тавҳидни адо этмагунча мусулмон ҳисобланмайди.
Шу сабабли «Илоҳ» - ихтиро-(яратиш)га қодир Зот, дея таъриф бериш билан мутакаллимлар қўпол хатога йўл қўйди. Улар: Илоҳ – ихтиро-(йўқдан бор қилиш)га қодир Зотдир дейдилар.
«Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноси, уларнинг наздида рубубият маъносинигина ифодалайди. Бу эса Ислом динига нисбатан энг катта хато-(жиноят)дир. Мутакаллимлар томонидан динга, (Ислом) миллатига нисбатан (содир бўлган) хато-(жиноят)ки, улар (пайғамбарлар билан қавмлари ўртасидаги) келишмовчилик рубубиятда эди деган фикрни илгари суришди. Киши нарсаларни йўқдан бор қилиб, яратган Зот – Аллоҳдир, дея аниқ ишончга эга бўлса, бас, у уларнинг (мутакаллимларнинг) наздида мўмин-мусулмондир. Бу эса улуҳият маъносидан ўзга бир маънодир. Чунки «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноси: Аллоҳ жалла ва аъладан ўзга ҳақ маъбуд йўқдир. Демак у (тавҳид калимаси)нинг маъноси рубубият эмас, балки убудийят маъносини ифодалаяпти.
Демак, кофир ва мушрикларнинг ҳолатларидан келиб чиқиб (битилган) ушбу муҳим, яқиний (бирор шак-шубҳа ораламаган) қоидадан шайх (роҳимаҳуллоҳ) ирода қилган маъно шуки, улар рубубият тавҳидини тан олардилар ва бунинг уларга бирор фойдаси бўлмади, бу уларни Исломга олиб кирмади, ҳамда улар учун бирор ҳақ-(насиба) улашмади. Чунки улар Аллоҳ жалла ва аълага бошқа олиҳаларни шерик қилардилар. Ботил олиҳаларга сиғинардилар. Шундай деб айтардилар:
«(Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!» (Сод: 5).
Ҳозирги замон, боринг ана шайхнинг замонлари ва ундан олдинги-ю кейинги замонларга назар ташлар эканмиз, рубубиятга тўла инонадиган, бироқ ибодатда ширк келтирадиган кимсаларга гувоҳ бўламиз. Аввалгиларнинг ҳолати каби бу уларга асло манфаат келтирмайди. Чунки қоида шуки: араб мушриклари рубубиятга тўла инонардилар.
Бугун эса баъзиларда заифлик кузатилиб: иншааллоҳ, дейдиган ёки Аллоҳ жалла ва аълани зикр қилганини ёки Аллоҳ Роббимдир, У менинг Эгам ё шунга ўхшаш сўзларни айтаётган кишини эшитса, уни мусулмон деб ўйлаб, бу борада ундан қаноат ҳосил қилади. Аслини оладиган бўлсак, бу борада (пайғамбарлар билан қавмлари ўртасида) бирор келишмовчилик юз бермаганди. Демак, У Зотга ибодат қилишда муваҳҳид бўлишлик лозиму лобуддир. Яъни, Аллоҳга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилган йўл билангина ибодат қилиб, ширк ва унинг аҳлидан батамом пок-безор эканини эълон қилади.




RE: Рубубият тавҳиди бирор кишини Исломга дохил қила олмайди - abu Huzayfa - 12-06-2012

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Рубубият Тавҳидининг ўзи инсонга фойда келтирмайди



«Айтинг: «Аллоҳдан ўзгани Роббим дейми?! Ахир У барча нарсанинг Роббиси-ку?!»» (Анъом: 164). Мана шу Тавҳиддир! Калом ва мантиқ «уламолари» айтаётган нарсалари тавҳид эмас. Улар Тавҳид – Аллоҳнинг яратиш, ризқлантириш, тирилтириш, ўлдириш ва (борлиқни) тадбир-бошқаришдаги ягоналиги деб айтишади. Бу Рубубият Тавҳиди. Аммо бу талаб қилинган ягона нарса эмас. Буни бутун олам тан олади! Ҳатто мушриклар Аллоҳ - ал-Холиқ, ар-Розиқ ва ал-Мудаббир эканига иқрор бўлишади. «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур, ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар» (Юнус: 31). Мушриклар «Аллоҳ», дейдилар. Ушбу барча ишларни қилувчи – Аллоҳ. Ҳеч ким Унга бунда шерик бўла олмайди. Шундай бўлсада улар (Аллоҳнинг фақатгина Рубубиятини тан олувчи) мушриклардир. Ибодатдаги мушриклар. Улар Рубубиятда муваҳҳидлар, лекин ибодатда мушрикдирлар. Улар Аллоҳ билан бирга бошқасига ҳам ибодат қилишади. Аллоҳ бундан қайтариш учун Росулини юборди. Росул одамларга: «Аллоҳ танинг!», чунки У – ал-Холиқ, ар-Розиқ ва ҳоказо деб айтмаган. Чунки у (мушрик)лар буни уларга гапириб берилмаса ҳам тан олишарди. Аммо улар аксинча: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар» (Нисо: 36) деб айтишарди. Мана шу билан Аллоҳ ўзининг Росулларини юборган. Мана шу талаб қилинган Тавҳиддир. Аммо агар кимдир фақатгина Рубубият Тавҳидини тан олса, бу унга фойда келтирмайди. Бу ҳеч қачон мушрикларга фойда келтирмайди, ҳатто улар Улуҳият Тавҳидини тан олмагунларича. Мана шу Аллоҳнинг якка ўзига, ширк келтирмаган ҳолда, ибодат қилишликдир.



RE: Рубубият тавҳиди бирор кишини Исломга дохил қила олмайди - Admin - 11-25-2013

Тавҳидга таъриф беришда рубубият тавҳидининг ўзи кифоя қилмайди

Тавҳид нима у ўзи? У – Аллоҳ таоло Яратувчи, Ризқ берувчи, Тирилтирувчи ва Ўлдирувчи эканини тан олишингми? Йўқ! Тавҳид Аллоҳни ибодатда яккалашликдир. Чунки Аллоҳ таоло шундай деди: «Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56). Муфассирлар айтишдики: «Ибодат қилишлари учунгина», яъни, (ибодатда) яккалашликлари учунгина. Тавҳидни ибодат дея изоҳлашди.
Демак, тавҳид – Аллоҳни ибодатда яккалашликдир. У, Аллоҳ таоло Яратувчи, Ризқ берувчи, Тирилтирувчи, Ўлдирувчи ва Бошқарувчи, деб иқрор бўлиш эмас. Чунки бу шундоқ ҳам инсон фитратига, оқил кишиларнинг зеҳнига сингдирилган. Дунёда, осмонлар ва ерни Аллоҳдан Ўзга бирортаси яратган деб эътиқод қиладиган бирор оқил бўлмаса керак. Оламда бирор киши, ҳатто кофир ва мулҳидларни ичида ҳам, инсонни бошқа бир инсон яратган дея эътиқод қиладиган бирор киши бўлмаса керак. «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қасамки, агар сиз улардан ўзларини ким яратгани ҳақида сўрасангиз, албатта улар: «Аллоҳ», дерлар» (Зухруф: 87). Ушбу оламда инсон ўзига ўхшаш ерда юриб, сўзлаб, еб-ичадиган бир инсонни яратган, деб эътиқод қиладиган бирор ақли расо киши йўқдир. Ёки шундай деб эътиқод қиладиган бирор эс-ҳушли одам борми? «Балки улар ҳеч нарсадан (яъни, Яратгувчисиз) яралиб қолгандилар?! Ёки улар ўзлари яратгувчимикинлар-а?! Балки осмонлар ва ерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар!» (Тур: 35-36). Рубубият тавҳиди фитрат ва ақлларга сингдирилгандир. Ибодат тавҳиди бўлмиш, Аллоҳни ибодатда яккалашликсиз (унинг ўзи) етарли эмас.
Шунинг учун ҳам шайх раҳимаҳуллоҳ: тавҳид – Аллоҳни ибодатда яккалашликдир, дедилар. У (тавҳид) Аллоҳни яратиш, ризқ бериш, тирилтириш ва ўлдиришда якка деб билиш эмас. Чунки бу шундоқ ҳам маълумдир. Тавҳидга таъриф беришда рубубият тавҳидининг ўзи кифоя қилмайди.