Маргарин ҳалолми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таом, ичимлик, қурбонлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=33) +--- Thread: Маргарин ҳалолми? (/showthread.php?tid=1271) |
Маргарин ҳалолми? - Muhammadiy ibn Azam - 05-12-2012 Ассаламулайкум ва рохматуллохи ва барокатух!маргарин Ўзбекистонда халол чиқаришини эшитудим шекилли сахих эмас лекин Россияда ишлаб чиқарилагнларини таркибидан хайвон ёғи бор деп эшитдим бу маълумот сахихми бу махсулот хақида ким нима билади харомми йўқми?таркибида нималар бор?Ахли Сунна Олимлари нималар деган бу масалада? RE: Маргарин ҳалолми? - Муслим - 05-12-2012 (05-12-2012, 09:29 AM)Muhammadiy ibn Azam Wrote: Ассаламулайкум ва рохматуллохи ва барокатух!Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (05-12-2012, 09:29 AM)Muhammadiy ibn Azam Wrote: маргарин Ўзбекистонда халол чиқаришини эшитудим шекилли сахих эмас лекин Россияда ишлаб чиқарилагнларини таркибидан хайвон ёғи бор деп эшитдим бу маълумот сахихми бу махсулот хақида ким нима билади харомми йўқми?таркибида нималар бор?Ахли Сунна Олимлари нималар деган бу масалада? Барча нарсалардаги (таом, кийим ва ҳоказо) асос – ҳалолликдир, ҳаром қилинганларигина бундан мустасно.
Аллоҳ таоло айтадики: “У шундай зотки, сиз учун Ердаги барча нарсани яратди. Сўнгра самога юзланди-да, уларни етти осмон қилиб тиклади. У ҳамма нарсани билгувчидир” (Бақара: 29). Ушбу оятнинг тафсирида шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳ одамлар учун ер юзидаги барча неъматларни улардан фойдаланишлари ва баҳраманд бўлишлари, бундан фойдали хулоса чиқаришлари учун Ўз Раҳмати билан яратди. Ушбу ажойиб оят дунёдаги барча неъматлар ҳалол ва пок эканига гувоҳлик беради, илло бунинг акси исботланмагунча. Чунки Аллоҳ таоло одамларга нисбатан Ўзининг раҳматини зикр қилди. Ушбу оятга асосланиб яна шуни таъкидлашимиз мумкинки, барча зарарли ва ёмон (нарсалар) ҳаромдир. Чунки Аллоҳ одамлар учун уларга фойда келтирадиган нарсаоарни яратди. Демак, одамлар ушбу чегарадан чиқадиган нарсалардан фойдаланишларига ҳақли эмаслар. Барча зарарли ва ёмон (нарса)лардан фойдаланишни таъқиқлашлик билан ҳам Парвардигор одамларга улкан раҳмат кўрсатди”. Шайх Саъдий “Фиқҳ қоидалари” китобида дедилар: “Одатий ишларимиздаги асос – ҳалолликдир, ҳатто ушбу ҳукмни улардан бекор қилувчиси бўлмагунича”. Шунинг учун ҳалоллик – бу асосдир. Кимки унинг ҳаром эканини таъкидласа далил келтириши керак бўлади. Валлоҳу аълам. |