Эр-хотин бир-бирининг авратига қараши жоизми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23) +---- Forum: Эр-хотин муносабатлари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=76) +---- Thread: Эр-хотин бир-бирининг авратига қараши жоизми? (/showthread.php?tid=1283) |
Эр-хотин бир-бирининг авратига қараши жоизми? - shokir - 05-09-2012 Ассалому алейкум азиз биродарлар.куйидаги саволларга ойдинлик киритишга ёрдам берсаларинг. 2)кечаси ётганда хох узи булсин ёки аёлини олдида булсин ёлгиз трусида ётиши жоизми? 3)аёл киши учун эрини олдида ётишда ички кийимда (изорсиз) булиши шариатда рухсат борми? RE: Ички кийим хакида - mutaallim - 05-16-2012 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ! Эр-хотинга уйқу ҳолатида яланғоч бўлишликлари жоизми ва ушбу ҳолатнинг таҳоратга таъсири қандай?
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Мавзунинг биринчи қисмига тўхталадиган бўлсак, эр-хотин учун ушбу иш жоиздир. Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар”. (Мўминун/5-6). Имом Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Аллоҳ таоло фарж-(таносил аъзосини) сақлашга буюрди. Аёл ва қўл остидаги жориялар бундан мустаснодир. Ушбуда маломат йўқ. Бу эса уни (таносил аъзосини) кўриш, ушлаш ва (ўзаро бир-бирига) тегиб кетишида умумийдир”. (“Муҳалло” (9/165)). Суннатдаги асарларга келсак, дарҳақиқат, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар: “Мен ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўртамиздаги бир идишдан ғусл қилардик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мендан (ҳовучлаб сув олишда) ошиб-(ўзиб) кетардилар. Ҳатто шундай дердим: менга ҳам қолдиринг-да, менга ҳам қолдиринг-да”. (Бухорий (258), Муслим (321) ушбу лафз Муслим ривоятидир). Ҳофиз Ибн Ҳажар (роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Ушбу ҳадисни Давдий, эр ўз аёлининг ва аксинча (аёл ўз эрининг) авратига қараши жоиз эканига далил сифатида келтирдилар. Яна ушбуни Ибн Ҳиббон Сулаймон ибн Мусонинг йўлига кўра ривоят қилган асар қўллаб қувватлайди. Сулаймон ибн Мусо ўз аёлининг фаржи-(таносил аъзосига) қарайдиган бир киши ҳақида сўралганида шундай деди: “Атодан (бу ҳақда) сўраганимда шундай деди: Оиша (розияллоҳу анҳо)дан сўраганимда (дея) ушбу юқоридаги ҳадисни маъно жиҳатидан ёдга олди”. Ҳофиз айтдиларки: “Ушбу масаладаги ҳужжат ана шу (ҳадис)дир”. Суннатдан бошқа бир ҳадис пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: “Авратингни сақла-(яшир). Аёлинг ва қўл остингдаги (жория) бундан мустаснодир”. Абу Довуд (4017), Термизий (2769) “Ҳасан” даражасида деди, Ибн Можжа (1920) ва Бухорий (1/508) таълиқ ўлароқ ривоят қилди. Ҳофиз Ибн Ҳажар (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) ушбу: “Аёлинг... бундан мустаснодир” қовлларидан англашилган маъно шунга далолат қиладики, унга (аёлга) унинг (эрининг) авратига боқиши жоиздир. Ушбуни қиёс қилсак, унга (эрига) ҳам (аёлининг авратига) боқиши жоиз бўлади”,-деди. Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Эр кишига аёлининг ва қўшилишлиги ҳалол бўлган жориясининг фаржи-(таносил аъзоси)га қараши ҳалолдир. Шунингдек, уларга ҳам эрининг фаржи-(таносил аъзоси)га қарашлари жоиздир. Ушбунинг асло макруҳлик ўрни йўқ. Ушбуга далил Оиша, Умму Салама ва Маймуналар (бўлмиш) мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳунналарнинг йўлларига кўра ривоят қилинган машхур хабарлардир. Улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан жунублик сабаб бир идишдан ғусл қилардилар. Маймуна (розияллоҳу анҳо)нинг хабарларида баён қилинишича у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам изорсиз бўлганлар. Чунки хабарда: “У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини идишга тиқардилар. Сўнг (сувни) фарж-(таносил аъзо)ларига қуйиб, чап қўллари билан ювардилар”. Ушбудан кейин бирор кишининг раъйига қайрилиб қарашлик ботил бўлади. Ажабланарлиси шуки, баъзи жоҳиллардан иборат мутакаллифлар қўшилишни ҳалол дея, таносил аъзосига боқишликдан маън қиладилар!!”. (“Муҳалло” (9/165)). Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “(Аврат)га боқишлик ҳаром эканлигини жимога нисбатан оладиган бўлсак, ушбу воситаларни ҳаром эканлигидан бўлади. Аллоҳ таоло эр кишига ўз аёли билан қўшилишликни ҳалол қилган экан, уни (эрни) унинг (аёлининг) фарж-(таносил аъзос)ига боқишдан қайтаришлигига ақл бовар қилмайди! Асло ундай эмас”. (“Силсила ад-Доийфа” (1/353)). Ушбу ҳолатдаги таҳорат ҳукмига келсак, уйқу асносида қучоқлашиш сабабли маний тушмаган бўлса ёки жимо ҳосил бўлмаган бўлса, бас, ғусл ҳам вожиб бўлмайди. Агар мазий оққан бўлса эр киши закар-(таносил аъзос)и ва икки (соққа)сини ювади. Аёл эса фаржи-(таносил аъзоси)ни ювади. Демак, иккиларига ҳам фақат таҳорат олишлик вожиб бўлади, ғусл эмас. RE: Эр-хотин бир-бирининг авратига қараши жоизми? - shokir - 05-18-2012 Барокаллоху фийкум.Аллох барчамизни хидоят йулидан адаштирмасин.Сизнинг илмингизни янада зиёда килсин |