Тавҳид форуми
Аллоҳнинг сифатлари борасида қандай эътиқодда бўлиш лозим? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Тавҳид (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=45)
+---- Forum: Исм ва сифатлар тавҳиди (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=48)
+---- Thread: Аллоҳнинг сифатлари борасида қандай эътиқодда бўлиш лозим? (/showthread.php?tid=1292)



Аллоҳнинг сифатлари борасида қандай эътиқодда бўлиш лозим? - Меҳмон - 11-11-2011

Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu,
bir savol bermoqchidim,
balki savolim xatarlidir, lekin bilmaganim va bilishligim uchun shunaqa savol berishligim mumkin deb o'yladim,
1.savol shuki:
imom Buxoriydan kelgan hadisda,
Abu Huroyra rodiyallohu anhudan keladi,
Rosululloh sollallohu aleyhi va sallam dedilar:
"Har bir kechada Robbimiz tabaroka va taala dunyo osmoniga nozil bo'ladi, tunning oxirgi 3dan bir qismi qolganida. So'ngra:
"Kim Menga duo qiladi, Men uni ijobat qilsam? Kim Mendan so'raydi, Men unga so'raganini bersam? Kim Menga istig'for aytsa, Men uni gunohlarini kechirsam" deydi.
(qarang: "Al-adab al-mufrad" 320-bob 753-hadis)
Shu hadisga muvofiq agar Alloh tunning 3dan birida dunyo osmoniga tushsa,
dunyo osmonida hecham tun tugamiydiku?
Bir joydagi tun boshqa joyga ko'chib boradiku, hech uzilib to'xtab qolmaydiku?

2.Keyin, tunning 3/1 qismida hozir bo'lsak, shu paytda Allohni qayerda deymiz,
dunyo osmonidami, yoki Arsh ustidami?
Yana boshqa hadislarda arafa kunida ham Allohning nuzuli haqida xabarlar kelgan. Shu xolatlarda Allohni qayerda diymiz?

Jazakallohu xoyron lijavabikum!!!


RE: Аллоҳ қаерда?! - Abu Solih - 11-12-2011

Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Биз Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги оят ва ҳадисларга иймон келтирамиз, "Қандай?" - деган савол билан унинг кайфиятига киришмаймиз. Мана шу илмдаги чегара, ким бу чегарадан ошса адашади. Имом Молик айтдилар:«Истево (кўтарилишлик) бу маълумдир (яъни кўтарилиш маъносини беради), кайфияти мажҳулдир (номаълумдир). Унга иймон келтириш вожиб ва у борасида савол беришлик бидаътдир». (Имом Бағовий: «Шарҳуссунна».)

Арш - бу махлуқотларнинг энг каттаси ва энг юқорида турувчисидир. Аллоҳ Аршнинг устида, махлуқотларидан ажралган ва У ҳамма нарсадан олий ва юқоридадир. Аллоҳ доим шундай, хатто ҳар бир намозхоннинг рўпарасида бўлганида ҳам, кечанинг охирги учдан бири қолганида дунё осмонига тушганида ҳам Аллоҳ олий ва юқоридадир. Биз бунга иймон келтирамиз, "Қандай қилиб", - демаймиз. Албатта бизнинг ўлчовларимиз фақат биз учундир. Аллоҳ эса: «Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир» (Шуро: 11). Қуйида салафларимизнинг баъзи сўзларини келтирамиз. Аллоҳнинг сифатлари борасида қандай эътиқодда бўлиш лозимлигини ўрганамиз.

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳдан сўралган экан: «Сиз Аллоҳни қандай билган бўлар эдингиз?». Улар: «У Ўзининг махлуқотларидан фарқли ўлароқ осмон устида, Аршнинг устидадур».

Имом Моликнинг устозлари имом Робии Ибн Абу Абдурроҳман айтдилар:«Истиво (Аршнинг устига кўтарилашнинг маъноси) бизга номаълум эмас, бу қандай содир бўлганини тасаввур қилиб бўлмайди. Аллоҳ хабар беради, Росулни иши эса бизга етказиш, бизни вазифамиз эса бунга иймон келтириш» («Шарҳ усул эътиқод Аҳли Сунна вал жамоа» , Лаалакаи 3-39)

Имом Ибн Касир Ааллоҳ Аршни устиги кўтарилгани ҳақидаги Аъроф сурасининг 54-оятини тафсирида айтдилар: «Одамлар Аллоҳнинг Аршни устига кўтарилган ҳақида турли фикрлар айтдилар, бу масалада тафсилотга ўрин йўқ. Бу масалада биз салаф солиҳлар йўлига эргашамиз Молик, Авзоий, Саврий, Лайс ибн Саъд, Шофеъий, Аҳмад, Исҳоқ бин Роҳавийҳ ва бошқа аввалги ва кейинги буюк имомлар. Биз Аллоҳнинг кўтарилишини Қуръон ва Суннатда қандай келган бўлса шундай тасдиқлаймиз, "Қандай?" - деган савол бермайиз, инсонларнинг сифатларига ўхшатмасдан ва (сифатнинг) маъносини инкор қилмасдан (иймон келтирамиз). Биз Аллоҳни махлуқотларига ўхшатувчилар бераётган маъноларни рад қиламиз. Аллоҳ махлуқотларига ўхшамаййди, Аллоҳ таъоло айтади: «Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир» (Шуро: 11).

Имом Абу Довуд, "Сунан" 4600 ҳадис тўпламининг соҳиби. Аҳли Суннанинг имоми Аҳмад ибн Ҳанбалнинг шогирди. Шу имомнинг ўғли имом Ибн Абу Довуд Аҳли Суннанинг эътиқоди ҳақидаги қасидаларида айтдилар: "Айт: Аллоҳ ҳар тунда дунё осмонига тушади. "Қандай?" - деб савол бермагин. Аллоҳ олий ва мақтовга лойиқдир. У дунё осмонига нозил бўлиб, инсонларни Ўз раҳматидан баҳраманд қилади." Сўнгра имом сўзларида давом этиб айтадилар: "Бу менинг сўзимдир, мени отамнинг ва бизнинг шайхларимиз ва уламоларимизнинг сўзларидар." ("Ибона", "Шариъа" Ажуррий, Заҳабий айтдилар: бу шеър мутавотир даражасига етди).

Имом Бухорий ривоят қиладилар, буюк тобеъут тобеин Фузайл ибн Иёз айтдилар: «Агар сенга жаҳмий: Мен ўз ўрнидан тушадиган (яъни кечаниг учдан бирида яқин осмонга тушадиган) Роббга иймон келтирмайман, деса, айтгин: "Мен хоҳлаган ишини қиладиган Роббга иймон келтираман."» ("Холқ афъалул ибад" Бухорий, 36-саҳифа)

Абу Ҳасан ал-Ҳақарий, Абу Ҳотим ар-Розий, Ибн Қудома ал-Мақдисий ва имом Заҳабийлар Имом Шофеъийдан саҳиҳ санад билан ривоят қиладилар: "Суннат ҳақида мени сўзим ва мен топганлар, Суфён ас-Саврий, Имом Молик ва бошқаларнинг сўзлари - шаҳодат калимаси, Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси, Аллоҳ Аршининг устидадир, осмонларнинг устида, Ўз бандаларига ўзи хоҳлаганича яқинлашади ва Ўзи хоҳлагандек бу дунё осмонига тушади." ("ал-Улув"-443 Заҳабий, "Лумъатул иътиқод", "Родд ала жаҳмия").


Абу Ҳанифадан Аллоҳни дунё осмонига тушиши-нозил бўлиши ҳақида сўрашганида, айтдилар: "У шундай нозил бўладики, бу ҳақида "қандай?",-деб савол бериш мумкинмас бўлган ҳолда (нозил бўлдаи)." ("Ақида ас-салаф Асҳабал Ҳадис"-42, "Асма вас сифат"-456 Байҳақий, "Шарҳ Ақида ат-Таҳовий"-245, "Фиқҳул Акбар"-60)

Имом Ибн Ҳузайма (311 йил вафот қилган) айтдилар: "Биз ўз тилларимиз билан тасдиқлаб, қалбларимиздаги иймон билан, аниқ ишонч билан бу хабарларда келган Аллоҳнинг тушишлигига гувоҳлик берамиз, ҳеч қандай кайфият бермасдан. Чунки бизни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Холиқ дунё осмонига тушишлигини сифатлаб бермадилар, аммо у киши бизни бундан хабардор қилдилар." ("Тавҳид киьоби" Ибн Ҳузайма)

"Аллоҳ таъоло яқин осмонга ҳар тун Ўзи хоҳлаганидек нозил бўлади. Муътазилий ва ашарийлар даъво қилганидек Унинг раҳмати ва мукофоти нозил бўлади маъносида эмас." ("Ғуния"-74, АбдулҚодир Жийлоний)



«Салафийлик – мазҳаб эмас» китобига танқидлар китобидан иқтибос - Admin - 05-28-2012

26-ТАНҚИД
138-саҳифада Сифатларни ўзининг ҳақиқатига кўра исбот қилишда салафларга хилоф чиқишни жоиз санаб, айтадики: Балки салафлардан – уларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин – бирлари Аллоҳ Ўзининг Зотига исбот қилган сифатларни исбот қилиб, сифатларнинг ортидаги илму-тафсилотларини Аллоҳ азза ва жаллага хавола қилишдан ортиқ нарсани ўзига эп кўрмади. Демак, бу уларнинг тутган бу мавқифларига хилоф чиқишни мутлақ ҳаром, деган ҳужжатни қоим қилмайди.
Биз айтамизки: Ия, субҳаналлоҳ (Аллоҳни барча айбу-нуқсонлардан поклайман). Ахир салафлар тўхтаган жойда тўхтамаймизми?! (Салафларга етган нарса бизларга етмайдими?!) Ахир уларга хилоф чиқиш, ҳолбуки уларни ичида муҳожиру-ансорлар, тўғри йўлдаги халифалар ва бошқа саҳобалар – розияллоҳу анҳум – ҳамда мақталган асрдагилар бўла туриб, хоссатан ақида бобида уларга хилоф чиқиш, ахир бу бидъат бўлиб, ҳар бир бидъат залолат эмасми?! Далил Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидир: «Сизларга мени йўлимни ва тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларнинг йўлларини (ушлашингиз) вожиб бўлади. Уни маҳкам тутинглар ва озиқ тишларингиз билан тишланглар. Ҳар бир янги пайдо қилинган иш бидъатдир. Ва ҳар бир бидъат залолатдир». Аллоҳ таоло айтадики: «Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар - Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар» (Тавба сураси, 100-оят).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло муҳожиру-ансорлардан кейин келганлардан рози бўлишини ўша зотларга гўзаллик билан эргашишга шарт қилиб қўйди. Доктор эса: «Аллоҳ азза ва жалланинг Сифатлари борасида уларга (салафларга) хилоф чиқиш ҳаром бўлмайди», деб турибди-я! Ахир Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни асрларнинг энг яхшисидагилар, деб хабар бермадиларми?! Бунинг маъноси, уларга иқтидо қилишга тарғиб ва уларга хилоф чиқишдан қайтарувдир, хоссатан диннинг асосига оид масалаларда. Энди шундан кейин ҳам, ақида масалаларида уларга хилоф чиқиш жоиз бўладими?! Ахир ақида боби ижтиҳоду-ихтилофларга ўрин йўқ бўлган тавқифий (эшитиб-ла тасдиқ қилинадиган) боб эмасми?!




RE: Аллоҳнинг сифатлари борасида қандай эътиқодда бўлиш лозим? - Admin - 06-04-2014

Аҳли сунна вал жамоанинг исм в сифатлардаги эътиқоди

7-савол: Аҳли сунна вал жамоанинг исм в сифатлардаги эътиқоди нима?
Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳга, У Ўзига исбот қилган ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унга исбот қилган гўзал исмлар ва олий сифатларни исбот қиладилар. Қуръон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ҳадисни ҳатлаб ўтмайдилар.
Бунинг лафзларини исбот қиладилар. Ҳамда Қуръон нозил бўлган (тил) бўлмиш араб тилидаги унинг маъносини биладилар. Кайфиятни эса Аллоҳ таолога ҳавола қиладилар. Чунки Аллоҳ таоло бу билан хосланиб, инсониятдан бирор кишини ундан хабардор қилмади.
8-савол: Ким уни лозим тутса исм ва сифатлар бобида оғишишдан саломат бўладиган шаръий, собит асослар нима?
1 - Аллоҳ Ўзига исбот қилган ёки Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унга исбот қилганларини зиёда ёки нуқсонликсиз исбот қилишлик.
2 - Аллоҳ таолони Ўз сифатларида махлуқотларга ўхшаш эканидан пок тутиш.
Аллоҳ таоло деди: «Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир» (Шўро: 11).
3 - Унинг сифатлари кайфиятини идрок қилишга уринмаслик.
Аллоҳ таоло деди: «Улар эса У зотни била олмаслар» (Тоҳа: 110).