Қуръон таржимасини таҳоратсиз ушлаш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Қуръон (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=4) +--- Thread: Қуръон таржимасини таҳоратсиз ушлаш (/showthread.php?tid=1321) |
Қуръон таржимасини таҳоратсиз ушлаш - Admin - 06-03-2012 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalomu alaykum xurmatli ijodkorlar silarga savollar b.n murojat kilmokdaman yana. RE: Қуръон таржимасини таҳоратсиз ушлаш - Муслим - 06-03-2012 Quote:Assalomu alaykumВалейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Quote:5."Kuron" oyatlarini bir varokga kuchirib ishlash jarayonida yodliyman (tik turgan xolda) shu mumkinmi.Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Қуръонни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолатда қироат қилишдан бирор монелик йўқ. Аллоҳ жалла ва ала ўзининг Китобида айтганидек: “Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар”. (Оли Имрон/191). Аллоҳни эслаш-зикр қилишга Қуръон қироати ҳам дохил бўлади. Балки у энг афзал зикрдир. .... Ўтирган, тикка турган, ён бошлаган, чалқанча (юзи ва қорнини осмонга қилиб) ётган ва ҳаказо ҳолатларда Қуръон ўқишдан монелик йўқ. Юриб кета туриб қироат қилишликда ҳам зиён-ҳараж йўқ. Ушбу ҳолатларнинг барида ҳараж-танглик йўқ". Қуръон ўқилганда қандай ўтирилади? Quote:Va uzbekcha tafsirini xam shu yusinda bajaraman, "kuron" tafsirini yodlashda toxorat shartmi?Агар саволингизда Қуръонни ёки таржимасини ёдлашликда таҳорат керакми деган маънода бўлса, ушбу икки ҳолатда ҳам таҳорат вожиб эмас, балки мустаҳабдир. Бу ҳақида юқоридаги мавзудан Ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг жавобларини ўқиб олишингиз мумкин. Агар саволингиз Қуръон таржимасини таҳоратсиз ушлаш ҳақида бўлса, қуйидаги фатвони эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман: Қуръон таржимасини таҳоратсиз ушлаш
Савол: Ўлкамиздаги айрим одамлар Қуръон Каримни бошқа тилларга таржима қилиб, қилинган таржималарни таҳоратсиз ушлайдилар. (Айтингчи), уларнинг бу ишлари тўғрими ёки нотўғрими? Қуръон Каримни бошқа тилларга таржима қилинса бўладими? Жавоб: Ҳа, Қуръон Каримни араб тилидан араб тилида изоҳланганидек, бошқа тилларга ҳам таржима қилинса ва шу таржималарни таҳоратсиз ушланса бўлаверади. Сабаби, Қуръон таржимаси таржимоннинг Қуръондан англаган тушунчалари бўлгани учун, «Қуръон» деб аталмайди. Шунга кўра, одам Қуръон маъноларини арабчадан бошқа таржималари ёки арабча қилинган тафсирларини таҳоратсиз ушласа бўлаверади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2882-1.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён |