Тавҳид форуми
Аллоҳ номига ичилган қасамни бузиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Турли фиқҳий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=18)
+--- Thread: Аллоҳ номига ичилган қасамни бузиш (/showthread.php?tid=1326)



Аллоҳ номига ичилган қасамни бузиш - Muhammadiy ibn Azam - 06-04-2012

Ассаламулайкум ва рохматуллохи ва барокатух! бир бродаримизни сийнгиллари хафа бўлип ўтирганида бродаримиз сабабини сўраган синглиси айтмаган бир қанча вақтда ва акаси мажбурлаган айтишликга ва Аллохга қасам айтмасанг қиёмат дийдор деган шунда синглиси йўқ бу Омонат сўз қандай айтаман деган... шу ерда бродаримиз нима қилишини билмай қолган қасамини қайтиб оладими ёки омонат гапни айтиши шартми?
Барок Аллоху Фикум!


RE: Аллоҳ номига қасам ичиш - Abu Solih - 06-12-2012

بسم الله الرحمن الرحيم
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله
أما بعد

Биродар қасамни бузсин ва каффоратни адо қилсин! Кимки гуноҳ иш қилишга қасам ичса у қасамини бузиши вожибдир. Силаи раҳмни узиш эса гуноҳи кабиралардан.

Қасамнинг каффорати:

1. 10 та камбағални тўйдириш. Ҳар бир кишига шаҳарда истеъмол қилинадиган таомдан ярим соъдан бериш.

2. 10 та камбағални кийинтириш. Ҳар бир кишига намоз ўқий оладиган ҳолдаги кийим бериш.

3. Мўмин қулни озод қилиш.

Бу учтадан хоҳлаганини танлайди ва каффоратни адо қилади. Агар бирортасига қодир бўлмасагина уч кун рўза тутади.

Валлоҳу аълам.