Диндан бирор нарсани ёмон кўришлик - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Куфр ва ширк (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=47) +--- Thread: Диндан бирор нарсани ёмон кўришлик (/showthread.php?tid=1330) |
Диндан бирор нарсани ёмон кўришлик - muhammad - 06-07-2012 Assalamu alaykum La ilaha illallohni tushunib tushunmay aytib, o'zi namozni, hijobni yoqtirmaydigan, namoz ham o'qimaydigan, Islomdan hech nimani hurmatlamaydigan odamning hukmi nima? Biz uni mu'min deyishimiz kerakmi yoki kofir? Mu'minlarni zolimlarga sotib yuradigan "namozxon"larning hukmi nima? Mu'minmi yoki munofiq? RE: Иймон келтирса-ю, лекин Исломни ёмон кўрса - Муслим - 06-07-2012 (06-07-2012, 11:11 AM)muhammad Wrote: Assalamu alaykumВалейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (06-07-2012, 11:11 AM)muhammad Wrote: La ilaha illallohni tushunib tushunmay aytib, o'zi namozni, hijobni yoqtirmaydigan, namoz ham o'qimaydigan, Islomdan hech nimani hurmatlamaydigan odamning hukmi nima? Biz uni mu'min deyishimiz kerakmi yoki kofir? Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диндан бирор нарсани ёмон кўрса, агарчи унга амал қилса-да, дарҳақиқат кофир бўлибди
Аллоҳ таоло шундай деди: «Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур. Бунга сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (яъни, Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир» (Муҳаммад: 8-9). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтдики: «Албатта ўзларига ҳидоят (йўли) аниқ-равшан бўлганидан кейин яна ортларига (куфрга) қайтиб кетган кимсаларга (бу ишларини) шайтон чиройли қилиб кўрсатди ва улар учун (пуч орзу-ҳаёлларни) узун қилиб қўйди. Бунга (яъни, мунофиқларнинг куфрга қайтиб кетишларига) сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани (Қуръонни) ёмон кўрган кимсаларга: «Биз айрим ишларда сизларга итоат этамиз», деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг яширган (сирлари)ни билур. Энди – фаришталар уларнинг юзлари ва кетларига уриб, жонларини олар вақтида, (уларнинг ҳоллари) қандай бўлур?! Бунга (яъни, ўлим соатидаги бундай азобга) сабаб, уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага (яъни, мунофиқлик йўлига) эргашиб, У Зотнинг ризолигини (яъни, мўминлар билан бирга кофирларга қарши жанг қилишни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг (қилган яхши) амалларини ҳам беҳуда кетказди» (Муҳаммад: 25-28). Ушбу калимага ва унга амал қилиб, аҳл-лойиқ бўлганларга муҳаббат қўйиш «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг шартларидандир. Энди кимки ушбу шартни адо этмаса, дарҳақиқат уни ботилга чиқарибди. Ушбу нуқтага эътибор қарат: «Агарчи унга амал қилса-да». Бироқ у ушбу ишни ёмон кўрган ҳолида бажаряпти. Уни кариҳ кўради. Ана шу Аллоҳга куфр келтиришдир. Ва у «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни бузувчи амалларидан биридир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган диндан бирор нарсани ёмон кўришлик, агарчи унга амал қилса-да, муртадликдир. Аллоҳ таоло шундай деди: «Бунга сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (яъни, Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир». Демак ёмон кўриб, нафратланиш, бу муртадликдир. Агарда ёмон кўрган нарсасига амал қилса-да, у куфр келтирган бўлади. Қалбдаги нафрат куфрдир. Агарчи зоҳирда унга амал қилса-да. Юқоридаги ҳукмлар умумий бўлиб, ҳар ким бу ҳукмни муайян шахсларга қўллашлиги тўғри бўлмайди. Агар кимса куфрга тушган бўлса, уни ўзини кофир дейиш, фақатгина ҳужжатни барпо қилинганидан кейингина жоиз бўлади. Чунки Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодига кўра муайян шахсга ҳукм чиқарилмайди, бу иш фақат ҳужжат барпо қилинганидан кейин бўлади. Эҳтимол унинг ҳолати биз ўйлагандек бўлмаслиги мумкин, бошқача тушунган бўлишимиз мумкин ва бундан бошқа эҳтимоллар бўлиши шошмасликни лозим қилади. Исломдаги ҳадлар (жазолар) шубҳалар сабабли қўлланилмас экан, куфр ҳукми (шубҳлар сабабли қўлланилмасликка) бунданда ҳақлироқдир. (06-07-2012, 11:11 AM)muhammad Wrote: Mu'minlarni zolimlarga sotib yuradigan "namozxon"larning hukmi nima? Mu'minmi yoki munofiq?Бу масалада ҳам тафсилот бор. Агар Исломга қарши курашиш учун бўлса, куфр бўлади. Дунё орттириш ёки шу каби сабаблар бўлса фосиқ бўлади. Балки унга бу одамларни дин душманлари деб кўрсатилган бўлса, у шу иши билан динни бузғунчилардан тозалаш учун шундай қилаётган бўлиши мумкин. Ҳурматли muhammad. Сиз юқорида: (06-07-2012, 11:11 AM)muhammad Wrote: La ilaha illallohni tushunib tushunmay aytib,деб айтибсиз. Бундан Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини тушуниб-тушунмай айтишлик қандай хатарли оқибатларга олиб келишини кўриб турибмиз. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ушбу тавҳид калимасининг маъноси, шартлари, бузувчи амалларидан хабардор бўлиши керак, атрофида бундан бехабар бўлганларга ушбу масалаларни тушунтириши керак. Валлоҳу аълам. |