Тавҳид форуми
Ўйинлардаги асл ҳаром эканими? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Турли фиқҳий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=18)
+--- Thread: Ўйинлардаги асл ҳаром эканими? (/showthread.php?tid=1387)



Ўйинлардаги асл ҳаром эканими? - SALIHAN - 07-11-2012

Assalamu alaykum! Bir birodar o'yinlardagi asl xaromdir. Chunki, payg'ambar alayhisalom: HAR QANDAY O'YIN BOTILDIR degan ma'nodagi hadisni dalil qilmoqda va shu hadisga asoslanib har qanday o'yinlarni xarom deb bilmoqda. Futbol, voleybol va hokazolarni. Bu hadisni ulamolar qanday sharh qilishgan?


RE: Ўйинлардаги асл ҳаром эканими? - Муслим - 07-11-2012

(07-11-2012, 05:37 AM)SALIHAN Wrote: Assalamu alaykum!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ўйинлар ҳалол ва ҳаром ўртасида

Савол: «Кимки, нардашир ўйнаса худди қўлини чўчқа гўшти ва қонига ботириб бўяган кабидир» дегувчи ҳадисни ўқидим. Яна шу маънода нарда ўйнаш ҳаромдир деган жумлани ўқидим ва менда муҳим савол туғилди: Барча ўйин турлари – ҳатто, гарчи фойдали бўлган, хусусан бу ерда, нардага асосланган исломий ўйинлар бор – мана шу ўйинларнинг барчаси ҳаром қилинганми? Ёки ҳаромлик баъзи хос ўйинларга тегишлими? Шу масала шарҳида кенгроқ тўхталинса деган умиддаман.
Жавоб: Алҳамду лиллаҳ. Ўйинлар икки қисмдир.
Биринчи қисм: Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга ёрдам берувчи ўйинлар. Хоҳ у қўл жиҳоди (жанг), хоҳ тил жиҳоди (илм) бўлсин. Мисол учун сузиш, отиш, отга миниш.
Куч-қувватни ўстиришга, шаръий, илмий маърифатни оширишга қаратилган ўйинлар, ёки шуларга боғлиқ қўшимча мулҳакотлар. Мазкур ўйинлар мустаҳаб бўлиб, булар билан ўйнагувчи нияти яхши бўлса масалан динга ёрдам беришни, унинг ғалабасини истаса, ажру-савобга эга бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Эй Баний Аднон отинглар, чунки отангиз мерган бўлган». Отишга шунинг маъносидаги барча нарсалар қиёс қилинади.
Иккинчи қисм: Жиҳодга ёрдам бермайдиган ўйинлар. Булар икки турдир.
Биринчи тур: Нас (шариат матни яъни оят ёки ҳадис) наҳий билан (қайтарув билан) ворид бўлган ўйинлар. Масалан саволда айтилган нардашир ўйини (яъни нарда ўйини). Мусулмон киши бундан сақланмоғи лозим.
Иккинчи тур: Нас – амр билан ҳам, наҳий билан ҳам ворид бўлган ўйинлар. Булар икки хилдир:
Биринчи хили: Ҳаромни ўз ичига олган ўйинлар. Ҳайкаллар, жонли суратларни ўз ичига олган ёки мусиқаси бўлган ўйинлар ёҳуд низо-жанжалга ва ёмон гаплар, разил феълларга тушиб қолишга олиб бориши кишилар ўртасида маълум бўлган ўйинлар. Булар наҳий қилинган ўйинлар таркибига киради. Сабаби буларда ҳаром қилинган нарсанинг доимий борлиги ёки ҳаромга васила бўлгани учун. Чунки бир нарса кўпинча ҳаромга васила бўлса уни тарк этиш лозимдир.
Иккинчи тури: Ҳаромни ўз ичига олмаган, кўпинча ҳаромга олиб бормайдиган ўйинлар. Футбол, волейбол, стол тенниси ва бошқа бизлар кўп гувоҳи бўлаётган ўйинлар каби. Бу ўйинлар қуйидаги шартлар билан жоиз бўлади:
Биринчи шарт: Қимордан ҳоли бўлиши. У ўйинчилар ўртасидаги гаров.
Иккинчи шарт: Бу ўйинлар Аллоҳнинг вожиб зикри – намоздан ёки ота-онага яхшилик қилиш каби ҳар қандай вожибдан тўсиқ бўлмаслиги.
Учинчи шарт: Ўйинчининг ҳамма вақтини банд қилиш у ёқда турсин, аксар вақтини ҳам банд этмаслик. Ёки одамлар ўртасида шу билан танилмаслик ёҳуд ўйин унинг вазифаси-амали бўлмаслик.
Чунки бундай кишига Аллох Таолонинг «Динларини беҳуда ва ўйинга айлантириб, дунё ҳаёти алдаб қўйган кимсалар, бас, бугун биз уларни унутамиз» деган сўзи тўғри келишдан қўрқилади.
Охирги шартнинг маҳдуд миқдори бўлмай балки у мусулмонлар урфига қўйилади. Кўп десалар ўша ман қилинган бўлади. Инсон ўзи ҳам умумий вақтига нисбатан ўйин вақтига ҳад қўйса бўлади. Агар ярмига, учдан бирига ёки тўртдан бирига тўғри келса у кўпдир.
Валлоҳу субҳанаҳу Аълам.

Холид ал-Мажид
(Имом Муҳаммад ибн Сауд номли Исломий жомиъанинг шариъат куллийясида тадрис ҳайъатининг аъзоси).




RE: Ўйинлардаги асл ҳаром эканими? - sher.uzbek - 12-13-2012

Assalam alaykum ! Shahmat shashka , narda , karta , bilyard , .,,,,.,,,,, Bular hammasi harommi ? Nima uchun haromliginiyam tushuntirib bersangizlar yahshi bu'lardi ! Telfonda u'ynaladigon u'yinlarni hukmi nima bu'ladi ,, ??


RE: Ўйинлардаги асл ҳаром эканими? - Муслим - 12-13-2012

(12-13-2012, 11:26 AM)sher.uzbek Wrote: Assalam alaykum !
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(12-13-2012, 11:26 AM)sher.uzbek Wrote: Shahmat shashka
Шахмат ва шашка ўйинларининг ҳукми
(12-13-2012, 11:26 AM)sher.uzbek Wrote: narda
Нарда ўйини ҳаром. Бурайда разияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Нард ўйнаган одам гўё бармоғини чўчқанинг гўшти ва қонига булғабди!» (Имом Муслим 4194).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки нарда ўйнаса, батаҳқиқ, у Аллоҳ ва расулига осийлик қилибди» (Молик, Ҳоким ва бошқалар ривояти).
(12-13-2012, 11:26 AM)sher.uzbek Wrote: karta
Карта ўйнаш
(12-13-2012, 11:26 AM)sher.uzbek Wrote: Bular hammasi harommi ? Nima uchun haromliginiyam tushuntirib bersangizlar yahshi bu'lardi ! Telfonda u'ynaladigon u'yinlarni hukmi nima bu'ladi ,, ??
Биродар, юқорида ўйинларнинг қандайлари ҳаром ва қандайлари ҳалол экани ҳақида маълумот келтирилган. Илтимос диққат билан келтирилган шартларни ўқиб чиқинг. Шунда Аллоҳнинг изни билан қайси ўйин ҳалол ёки ҳаром эканини ажратиб олсангиз бўлади.