Судда ажрашиш талоқ ҳисобланадими? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23) +---- Forum: Талоқ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=39) +---- Thread: Судда ажрашиш талоқ ҳисобланадими? (/showthread.php?tid=1393) |
Судда ажрашиш талоқ ҳисобланадими? - rabinya Allaha - 07-15-2012 Ассаламу алайкум! Бир дугонамиз эри билан судда ажрашган. Шунга кўра талоқ тушадими? Эрини зулмни кўп қилганлиги, ароқхўрлиги ва нафақа қилмаслиги шундай йул тутишга мажбур қилибди. Бирга яшашмай қўйганига 2,5 йил бўлибди. Бирорта мўминга турмушга чиқиши жоизми? Жавоб учун ташаккур.
RE: Судда ажрашган эр-хотинлар ҳукми - Admin - 01-05-2016 Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Назратуллоҳ Абу Марям Судда ажрашган аёл талоғи [audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/nazratulloh/savol_javob/sudda_ajrashgan_ayol_talogi.mp3[/audio] Юклаб олиш RE: Судда ажрашиш талоқ ҳисобланадими? - 0903 - 01-05-2016 Ассаламу алайкум. Эри талоқни хоҳламаяпти, лекин тепадаги саволга ўхшаб оиласини ўша ҳолатда ташлаб қўйган. Иш судяни ажратиб юбориш даражасига борди. Аёлга ажралганлик ҳукми тушадими ва бошқага турмушга чиқа оладими? Жазакаллоҳу хойрон.
RE: Судда ажрашиш талоқ ҳисобланадими? - Муслим - 01-05-2016 (01-05-2016, 04:10 PM)0903 Wrote:وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته (01-05-2016, 04:10 PM)0903 Wrote: Мен Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳнинг талоққа оид дарсларидан бирига қатнашганимда, дарсдан кейин юқорида зикр қилиб ўтилган саволга ўхшаш саволни бергандим. Масалан, эр золим, хотин никоҳни бекор (фасх) қилишга қозига боришга етарли сабаблари бор. Эр эса талоқ бериш нияти йўқ. Ҳолат шу даражага етганки, хотин бу эр билан бир кун ҳам яшай олмайди. Афсуски ҳозирги кунда бизнинг Ўрта Осиё давлатларида бу каби ишлар қози орқали ҳал қилинмайди. Агарда аёл судга борса, суд эр-хотинни ажратиб юборса, мана шу ҳолатда никоҳ ҳам шаръан бекор бўладими деган маънода савол бердим.
Дилмурод Абу Муҳаммад қуйидаги маънода жавоб бердилар: Дунёвий судда ажрашиш талоқ бўладими деган масалада уламолар орасида ихтилоф бор. Тўғрироғи, агар суд шариатга мувофиқ ҳукм чиқарган ҳолда эр-хотинни ажратиб юборса, талоқ тушади. Валлоҳу аълам. (01-05-2016, 04:10 PM)0903 Wrote: Жазакаллоҳу хойрон.Ва ийякум! |