Рўза тутган одамга дори ичишлик жоизми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14) +---- Forum: Рўзани бузувчи амаллар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=95) +---- Thread: Рўза тутган одамга дори ичишлик жоизми? (/showthread.php?tid=1401) |
Рўза тутган одамга дори ичишлик жоизми? - shahzodbek01 - 07-21-2012 Ассалому алейкум ва рохматуллох рузадор киши кон босими кутарилганда дори ичса буладими? RE: Руза тутган одамга дори ичишлик жоизми? - Abu Solih - 07-21-2012 Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳ. Рўзанинг шариатдаги маъноси: "Ният билан фажрдан то Қуёш ботгунига қадар ейиш, ичиш ва жимоъдан тийилишликдир. Шундай экан ошқозонга бирор нарса тушишлиги рўзани бекор қилади. Касаллик сабабли дори ичишга мажбур бўлган инсон рўзасини очади ва Рамазондан кейин, тузалганида рўза тутиб беради. Аллоҳ таоло Қуронда айтади: «Энди сизлардан бирор киши ҳаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади.» (Бақара: 184). Аллоҳу Та’ала а’лам. Аллоҳума солли васаллим ала Муҳаммад. RE: Рўза тутган одамга дори ичишлик жоизми? - muhojir - 07-23-2012 Ассаламу алайкум! Рузадор одам кузига дори томизса буладими? Қулоқ ва кўзларга дори томизиш - Admin - 07-24-2012 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Қулоқ ва кўзларга дори томизиш
Савол: Рўзадорнинг қулоқ ва кўзларига дори томчилатишининг ҳукми нима? Жавоб: Кўз ва қулоқ ошқозонга олиб борадиган аслий йўллардан эмасдир. Яъни, қулоқ ва кўз ейиш, ичиш ва озиқланиш йўли эмасдир. Шунинг учун ҳам, эҳтиёж туғилиб қолганида кўз ва қулоқларга дори томчилатишнинг зарари йўқдир. Гарчи таъмини томоғида ҳис этсада, кўзни хина ва малҳамлар қўйиш билан даволашнинг зарари йўқдир. Бироқ, ўта қаттиқ эҳтиёж бўлмаган пайтда бундай даволаниш макруҳдир. Сабаби, хина, дори ва томчиларнинг асари одатда ҳалқумгача етиб келиши ва сўлакка аралашиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам зарурат туғилганидагина бундай даволаниш мумкин. Зеро Сунан китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Исмид номли хинани ухлаш олдидан қўйишга буюрганлари ва: «Рўзадор одам ундан сақлансин!» деганлари вориддир (Абу Довуд 2029). Бу ҳадис заифдир ва ҳатто айрим саҳобалар ёки улардан кейингиларнинг сўзларидан бўлиши ҳам мумкин. Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
«ал Жомеъ ли фатаавал маръатил муслимаҳ» Қулоқ ва кўзларга дори томизиш fatvolar bo'limiga - Admin - 07-24-2012 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalomu Alaykum RE: Рўза тутган одамга дори ичишлик жоизми? - Муслим - 07-24-2012 Рўзадор ва ғарғара қилинадиган дорилар
Савол: Ғарғара қилинадиган дориларни истеъмол қилиш билан рўза очиладими?
Жавоб: Агар уни ютиб юбормаса рўзаси очилмайди. Шунинг учун ҳам ундай дориларни зарурат бўлсагина истеъмол қилинг. Томоғингиздан унинг бирон томчиси ўтмас экан, рўзангизни бузмайди. Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 262. RE: Рўза тутган одамга дори ичишлик жоизми? - rinat80_09 - 06-09-2015 Ассаламу алейкум! 1) Рузадор кишининг кон босими ошиб ёки бошка сабаб билан боши огриса, "но-шпа" ёки "анальгин димедрол" ва шунга ухшаган огрикни вактинча (3-4 соатга колдириб туради) колдирувчи дорини кулининг томирдан олса руза бузиладими? 3-4 соатга огрик билинмай турса огиз очиш пайти хам келади, огзини очгандан кейин дории истеъмол килмаса хам яхши булиб кетади (буни амалда куп синаган) бу киши кандай йул тутади! Аллох рози булсин! |