Фарз ва нафл намозлари орасини ажратиш ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +---- Forum: Нафл намозлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=49) +---- Thread: Фарз ва нафл намозлари орасини ажратиш ҳақида (/showthread.php?tid=1403) |
Фарз ва нафл намозлари орасини ажратиш ҳақида - Муслим - 07-24-2012 Фарз ва нафл намозлари орасини ажратиш ҳақида
Соиб ибн Язид ривоят қилади: “Кунларнинг бирида мен Муовия билан алоҳида хонада жума намозини ўқидим. Имом салом берганидан кейин, мен ўша аввалги ўрнимга туриб нафл намоз ўқидим. Муовия ўз хонасига кирганидан сўнг, менинг олдимга бир одамни: “Бу қилган ишингни бошқа такрорлама! Жума намозини ўқиб бўлганингдан сўнг, гаплашмагунингча ёки ўрнингни тарк қилмагунингча, ўша заҳотиёқ бошқасини бошлама. Дарҳақиқат бизга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай қилишни буюрганлар. (У зот) бир намоздан гаплашмагунимизча ёки намоз ўқиган ўрнимизни тарк қилмагунимизча иккинчи намозга ўтмаслигимизни айтганлар” деб айтиб қўйиши учун юборди” (Муслим 883). Ушбу ҳадисда фарз ва нафл намозлар ўртасида, сўз ёки ўринни алмаштиришлик билан танаффус қилишлик мустаҳаб эканига кўрсатма берилмоқда. Бу фақатгина жума намозига тегишли эмас, балки ҳар қандай фарз намозига тегишли. Ҳадисдаги гаплашишдан мурод фақат Аллоҳнинг зикри эмас, оддий суҳбат ҳақида гапирилган. Шундай бўлсада Аллоҳнинг зикри энг афзал сўздир. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу ҳадисда асҳобларимиз (шофеийлар) қавлларига далил бор. (Улар айтишадики) суннати равотиб ва бошқа нафл намозларни фарз намози ўқилган ўринда ўқимаслик мустаҳаб. Нафл намоз ўқиш учун энг афзал ўрин алмаштиришлик уйдир, ёки ҳеч бўлмаганда ўша масжиднинг бошқа жойи. Бундан мақсад сажда ўринларини кўпайтириш, ҳамда фарз ва нафл намозлар орасини ажратишдир. «Гаплашмагунингча» лафзида фарз ва нафл намозини орасини гаплашиш сабабли ҳам ажратилишига далил бор. Бироқ ўрин алмаштиришлик афзал” (Қаранг: «Шарҳ Саҳиҳ Муслим» 6/177). Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ахир намоз вақтида сиз олдинга, ёки орқага, ёки ўнгга, ёки чапга сурилишга қодир эмасмисиз?!” Ҳадис ровийси Ҳаммод қўшимча қилди: “Яъни нафл намозда” (Абу Довуд 1006. Шайх Албоний саҳиҳ деди). Имом Бадриддин Айний деди: “Бизнинг тарафдорлар (яъни ҳанафийлар) ушбу ҳадисга одам нафл намозни фарз ўқиган ўринда адо этмаслигига далил сифатида суянишган” (Қаранг: “Шарҳ Сунан Аби Довуд” 4/291). Шайх Шамсулҳақ Азийм Абадий дедилар: “Ушбу ҳадисда нафл намозни фарз ўқилган жойда адо этмаслик кераклигига далил бор. Олдинга ёки орқага, ўнгга ёки чапга сурилиш керак” (Қаранг: «Аъвнул Маъбуд» 3/308). Қайс ибн Абдуллоҳ саҳобалардан бўлган бир одамдан ривоят қилди: “Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аср намозини ўқидилар ва бир одам намоз ўқиш учун турди. Умар ибн Хаттоб уни кўрганида, унга: “Ўтир! Дарҳақиқат аҳли китоблар намозлар орасини ажратмаганлари сабабидан ҳалок бўлишган” деди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: “Жуда яхши, эй Хаттобнинг ўғли!” дедилар” (Аҳмад 5/368. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: “ас-Силсила ас-саҳиҳа” 2549). Аввалги ҳадислардан фарз ва нафл намозлар орасини сўз ёки ўрин алмаштириш билан ажратиш мустаҳаб деб хулоса қилинса, ушбу ҳадис эса бунинг вожиб эканига далолат қилади. Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ деди: “Ушбу ҳадис матни фарз намозидан кейин сўз айтмай ёки ўринни алмаштирмай суннат намозини ўқишлик мумкин эмаслигига очиқ-ойдин далолат қилмоқда” (Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 6/105). RE: Фарз ва нафл намозлари орасини ажратиш ҳақида - Меҳмон - 07-13-2014 Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳдан сўралди: «Намозхон киши учун фарз намоз ўқиган жойидан нафл ўқишлиги учун ҳаракат қилишлиги машруъ қллинганми? Фатво берсангиз, Аллоҳ сизни яхшилик ила мукофотласин». Аллома жавоб бердилар: «Уламолар: «Киши фарз намозини бир ерда ўқиса, (нафл намозини ўқишлик учун) бошқа ерга кўчишлиги шартдир», деган сўзларига Муовия родияллоҳу аънҳунинг ҳадисини далил қилдилар: «Набий соллаллоҳу аълайҳи ва саллам бир намозни иккинчисига (ташқарига) чиқмагунича ёки гапирмагунча уламасликга буюрдилар», деди. Муслим ривояти. Фарз ва нафл орасини бўлишлик шариатда риоя қилишлик учун (намоз ўқиган жойини ўзгартиришга буюрилган). Лекин сафлар тиқилинч бўлса, фарз ўқиган жойидан бошқа жойга кўчишлик учун одамларга азият бермаслиги керак. Киши барча нафлларни уйида ўқишлиги Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламнинг «Кишининг фарздан ташқари афзал намози уйидагисидир», деган сўзларидан (келиб чиқади). Муттафақун аълайҳ. Чунки Набий соллаллоҳу аълайҳи ва саллам жамоатда (ўқилиши) машруъ қилинган ёки масжидда (ўқилинишли) хосланганидан бошқа нафл намозларини фақат уйда ўқиганлар. Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг «Мажмуъул фатава»ларининг (291/14) кўк ҳошияли китобларидан. RE: Фарз ва нафл намозлари орасини ажратиш ҳақида - Admin - 09-21-2014 Суннатни зикрдан кейин ўқи
[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/namoz/namozdan_keyingi_duo_zikr/namozdan_keyingi_duo_zikr_007_sunnatni_zikrdan_keyin_oqi.mp3[/audio] Юклаб олиш [mp3] Савол: Фарз намоздан кейин баланд (овозда) зикр қилишлик суннат деб ўқидим. Овозни кўтаришликдаги меъёр нима? Чунки баъзи вақтларда бу ўринда суннат ўқиётганларни безовта қилишни кузатиляпти.
Жавоб: Суннатни зикрдан кейин ўқийсиз. Имом салом берганда тўғридан-тўғри суннатни ўқишга турадиганлар хатога йўл қоювчилардир. Бу хато. Зикр қилаётганларида сабр қиладилар. Сўнг туриб, суннатни адо этадилар. Яна сўзлашув ёки (ўз ўрнидан) кўчиб ўтишлик билан бир намозни бошқа намоз билан ажратмагунча иккисини улашликдан қайтарилган. Ҳа (шундай). |