Мобил телефон орқали Қуръон ўқиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Қуръон (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=4) +--- Thread: Мобил телефон орқали Қуръон ўқиш (/showthread.php?tid=1405) |
Мобил телефон орқали Қуръон ўқиш - Admin - 07-25-2012 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalom va aleykum va rahmatullohi barakatuh.alloh barchangizdan rozi bölib rahmatini yog'dirsin ustimizga.alloh qilayatgan yaxshi ammalaringizni ajrini bu dunyoda ham u dunyoda ham bersin.men sizlarga bir savol bermoqchidim iloji bölsa tezroq javobi bersangiz.mobil telefonlariga qur'oni karimni yuklab olsa böladi.shunga bu qur'onni öqish uchun tahoratda bölish kerakmi? Mobildagi qur'onni öqiganda ajri xuddi kitobdagi qur'onni öqigandek böladimi?shu haqda batafsil malu'mot bersangiz degandim.allah rozi bölsin!! RE: Мобил телефон орқали Қуръон ўқиш - mutaallim - 07-28-2012 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Қироат қилиш ҳолатидаги энг афзали инсоннинг хушуси зиёда бўладиганини қилишликдир. Агар хушуси ёддан қироат қилганда зиёдалашса, бас, ушбу афзалдир. Агар хушуси мусҳаф ёки телефондан қироат қилишлик билан зиёдалашса, бас, ушбу афзалдир. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ (“Азкор” (90-91)) шундай дедилар: “Қуръонни мусҳафдан қироат қилишлик ёддан қироат қилишликдан афзалдир. Асҳобларимиз (яъни, шофеъий мазҳабидагилар) шундай дедилар. Ва ушбу (раъй) салафлар розияллоҳу анҳум наздида машхурдир. Бироқ бу мутлоқ эмас. Балки қорида мусҳафдагига қараганда ёддан қироат қилишлиги билан тадаббур, тафаккур, қалб ва кўз жамланиши кўпроқ ҳосил бўлса, бас, ёддан қироат қилишлиги афзалдир. Агар баб-баробар бўлса мусҳафдан (қироат қилишлик) афзалдир. Ана шу салафлар ирода қилганидир”. Сўзлари тугади. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мусҳафга назар ташлашликнинг фазилати борасида заиф ҳадислар ривоят қилинган бўлиб, ушбуларни далил сифатида ёдга олишлик ярамайди. Шайх Ибн Боз роҳимаҳуллоҳга қуйидагича савол йўлланди: “Қуръонни мусҳафдан ёки ёддан қироат қилишлик орасидаги ажрда фарқ борми? Агар Қуръонни мусҳафдан қироат қилсангиз кўз югуртириб қўйишликни ўзи кифоя қиладими ёки икки лабни қимирлатишлик шартми? Ва икки лабни қимирлатиб қўйишлик кифоя қиладими ёки овоз чиқаришлик шатми?”. Жавоб: “(Қуръонни) мусҳафдан ёки ёддан қироат қилишлик орасини ажратадиган бирор далилни билмайман. Балки жорий қилингани тадаббур қилиш ва қалб уйғоқлигидир. Мусҳафдан ёки ёддан қироат қилишлиги баробардир. Қироат агар уни (қироатни) эшитсагина ҳосил бўлади. Қироат ва талаффуз қилмай кўз югуртиришлиги кифоя қилмайди. Қорига талаффуз ва тадаббур қилмоқлиги суннатдир. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “(Эй Муҳаммад, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган бир муборак Китобдир”. (Сод/29). Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Балки дилларида қулфлари бордир, (шунинг учун у дилларга Қуръон нури етмаётгандир)?!”. (Муҳаммад/24). Агар ёддан қироат қилишлиги қалбига хушуни бағишловчироқ ва тадаббурга яқинроқ бўлса, бас, ана шу афзалдир. Агар мусҳафдан қироат қилишлиги қалбига хушуни бағишловчироқ ва тадаббур қилиш учун комилроқ бўлса ана шу афзалдир. Аллоҳ тавфиқ берувчидир.” Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.aspx?View=Page&PageID=4842&PageNo=1&BookID=4 Демак, Қуръонни хушу ва тадаббур билан телефондан ўқисангиз мусҳафдан ўқиганингиздаги ажрдан оз бўлмайди иншаАллоҳ. Муҳими қалб уйғоқлиги ва Қуръондан фойда ҳосил қилишликдир. |