Тавҳид форуми
Имомга телевизор орқали иқтидо қилиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Жамоат намози (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=52)
+---- Thread: Имомга телевизор орқали иқтидо қилиш (/showthread.php?tid=1434)



Имомга телевизор орқали иқтидо қилиш - Меҳмон - 08-09-2012

assalamu a'laykum va rohmatullohi
imomga tv orqali iqtido qilishlik to'g'ri bo'ladimi? buning hukmi joizmi?
Hasan Basriyning ''agar imom bilan orangda daryo bo'lsa ham iqtido qilaver'' digan gaplariga muvofiq tushadimi bu xolat?
Masalan haramda o'qilayotgan tarovih namoziga niyat qilib qo'shilib ketishlikni istardik, lekin u yerga bora olishga qodir emasmiz. tv.dagi to'g'ridan to'g'ri efir orqali namozga qo'shilsak bo'ladimi?
Barokallohu fiykum.......


RE: imomga tv orqali iqtido qilishlik - Муслим - 08-09-2012

(08-09-2012, 07:57 AM)mr.muvahhid Wrote: assalamu a'laykum va rohmatullohi
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(08-09-2012, 07:57 AM)mr.muvahhid Wrote: imomga tv orqali iqtido qilishlik to'g'ri bo'ladimi? buning hukmi joizmi?
Hasan Basriyning ''agar imom bilan orangda daryo bo'lsa ham iqtido qilaver'' digan gaplariga muvofiq tushadimi bu xolat?
Masalan haramda o'qilayotgan tarovih namoziga niyat qilib qo'shilib ketishlikni istardik, lekin u yerga bora olishga qodir emasmiz. tv.dagi to'g'ridan to'g'ri efir orqali namozga qo'shilsak bo'ladimi?
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ ушбу масалани батафсил тушунтириб берганлар. У киши “Зод ал-Мустақний”га қилган шарҳларида айтадилар:
“(Муаллиф айтган) “Ҳудди мана шу, агар у имомни ёки жамоатни ташқарида кўрадиган ҳолатга тегишли” жумласи шуни англатадики, агар у имомни ёки жамоатни кўра олса, масжиддан ташқарида (бўла туриб) имомга эргашишлиги раво бўлади. Муаллиф сўзларининг зоҳирий маъноси шундаки, сафнинг узлуксиз бўлишлиги шарт қилинмаган. Агар тасаввур қилсакки, инсон масжидга қўшни бўлиб яшайди ва у имомни ёки жамоатни деразасидан кўра олса ва у уйида намоз ўқиса, ва у билан яна биров бўлса, бундай ҳолатда унинг имомга иқтидо қилишлиги раво бўлади. Чунки у такбирни эшита олади ва имом ёки жамоатни кўради.
Муаллиф сўзининг зоҳирий маъноси шунга далолат қиладики, имомга иқтидо қилишни ўтказиб юбормаслиги учун унга намознинг охиригача имомни ёки жамоатни кўриши вожиб бўлади. Бизнинг мазҳаб фикрича, унга уларни намознинг бир қисмида кўришлиги кифоя қилади.
Шундай қилиб агар инсон масжиддан ташқарида бўлса, унда икки шарт амалга ошиши керак:
1. У такбирни эшитиши керак;
2. У имом ёки жамоатни кўриши керак, ёки муаллиф сўзининг зоҳирий маъносига мувофиқ, бутун намоз мобайнида, ёки бизнинг мазҳаб фикрига мувофиқ намознинг бир қисмида (имом ёки жамоатни кўриши керак бўлади).
Унинг сўзларининг зоҳирий маъноси, агар инсон масжиддан ташқарида намоз ўқиса, сафнинг узлуксиз бўлишлиги шарт эмас эканига далолат қиляпти. Бу бизнинг мазҳаб фикридир.
Иккинчи фикр – бу ал-Муғний муаллифининг фикридир. (Унинг фикри) шундан иборатки, мўминларнинг сафлари узлуксиз бўлишлиги керак, ва масжиддан ташқарида бўлган одамга сафлар бир-бирига туташган ҳолатдан бошқасида имомга эргашишлик жоиз эмас. Чунки жамоат намозининг шарти, бир имомга бир ерда бир вақтда эргашишликдир. Аммо биз айтамизки, агар имом ва намозхон бир масжидда бўлишса, ва икки намозхон масжиддан маълум масофага ажратилган бошқа хонада бўлса, ва яна бошқа иккитаси учинчи хонада бўлса, унда шубҳасиз бу жамоатни ажратишлик бўлади. Айниқса жамоат намози масжидда ўқилиши керак экани ҳақида гапираётганларнинг фикрини эътиборга олинганда (бу фикр янада мустаҳкамланади).
Бу ўринда тўғри фикр шундан иборатки, масжид ташқарисидан имомга эргашаётганлар учун сафнинг узлуксиз бўлишлиги вожибдир. Агар сафларда узилиш бўлса, уларнинг намози бекор бўлади.
Масалан: Масжидул Ҳаром атрофида бино бор. Унда намоз учун хоналари мавжуд. Ўша одамлар имомни ёки жамоатни ҳар доим ёки намознинг бир қисмида кўра олишади. Муаллифнинг сўзларига мувофиқ уларнинг намози раво бўлади. Аммо биз айтамизки: агар сизлар иқомани эшитган бўлсангиз, унда сиз қаерда бўлсангиз ўша ерда қолишингиз ва имом билан намоз ўқишингиз мумкин, ва Масжидул Ҳаромга келмасангиз бўлади.
Иккинчи фикрга кўра, намоз раво бўлмайди. Чунки сафлар узилган. Бу тўғри фикр. У замонамиздаги олимнинг трансляция вақтида имомга намозда эргашса бўлади деган фатвосини рад қилади. У мана шу мавзуда “ал-Иқнаъ би Сиҳҳати Солатил Маъмун Холфал ал-Мизяъ” (Микрофон ортидаги маъмуннинг намози саҳиҳ экани борасида қаноатлантирув) деган асар ёзди. Ушбу фикр жума намозини масжидларда адо этишлик керак эмас, ундан кўра Масжидул Ҳаром имомига эргашиш керак, чунки шундай қилиб биз кўпроқ жамоатни ташкил қиламиз ва бу афзалдир деган фикрга далолат қилади. Ҳатто радио трансляциядаги намозга эргашувчи жамоатни ёки имомни кўра олмаса ҳам (афзал бўлади), ва агар у тўғридан-тўғри намойиш этилаётган телевидения трансляцияси орқали (намозга) эргашса, унда бу тўғрироқ бўлади (демоқчи).
Аммо шубҳа йўқки бу ботил фикр. Чунки бу жамоат намози ва жума намозини бекор қилишга олиб келади.
Ким трансляция(даги намоз)га эргашса, ўша олдида турган имом ортида намоз ўқимабти. Аксинча, улар орасида катта масофа бор ва бу гуноҳга эшикларни очиб беради. Чунки жума намозига бепарволик қилаётган одам кейинчалик радио ёки телевидения трансляциясига эргашиб намоз ўқиш мумкин бўлса, унда мен уйда ўғлим, акам ва ҳоказолар намоз ўқийман ва биз саф бўлиб турамиз деб айтиши мумкин.
Бироқ тўғри фикр, агар сафлар узилса масжиддан ташқаридаги намозга эргашишлик раво бўлмайди ва (раво бўлишига) икки шарт амалга ошиши керак:
1. Намозхон такбирни эшитиши керак;
2. Сафлар узлуксиз бўлиши керак.
Имомни ёки жамоатни кўришга келсак, бу уламолар ихтилоф қилган масаладир. Аммо агар такбир эшитилса ва сафлар узлуксиз бўлса, унда имомга эргашса бўлади. Шунга асосланиб (айтамизки), агар масжид тўлган бўлса ва сафлар узилмаса, ва одамлар намозни бозорлар ва дўконларнинг ташқарисида ўқишса, бунинг ёмон жойи йўқ”.

Қаранг: “Шарҳ ал-Мумтиъ” 4/297-300.
(08-09-2012, 07:57 AM)mr.muvahhid Wrote: Barokallohu fiykum.......
Ва фийкум барок!