Тавҳид форуми
Аёл кишининг оиласи илм олишига қарши бўлса нима қилади? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19)
+--- Forum: Илм талаб қилиш (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=20)
+--- Thread: Аёл кишининг оиласи илм олишига қарши бўлса нима қилади? (/showthread.php?tid=1481)



Аёл кишининг оиласи илм олишига қарши бўлса нима қилади? - Admin - 08-22-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalomu alaykum varahmatullohi va barakatuh, Admin va shu saytga o`z hissasini qo`shayotgan barcha birodarlarimizdan Alloh rozi bo`lsin. Biza o`zbekzabonlar uchun shunday haqiqiy sunnatga muvofiq sahifa ochganlaringiz uchun ming tashakkur, Alloh bu ishlaringizni ziyoda qilsin
Sizlarni javoblaringiz bizni qoniqtirgani uchun ushbu savollarni yo`llamoqdamiz:
1 Agar ayol ilm olmoqchi bo`lsa bunga uning oilasi qarshi bo`las bunday sharoitda ayol qanday yo`l tutishi kerak?1
...
Jazakallohu hoyr, Alloh amali solihlardan qilsin barchamizni.



RE: Аёл кишининг оиласи илм олишига қарши бўлса нима қилади? - Муслим - 08-22-2012

Quote:Assalomu alaykum varahmatullohi va barakatuh
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:1 Agar ayol ilm olmoqchi bo`lsa bunga uning oilasi qarshi bo`las bunday sharoitda ayol qanday yo`l tutishi kerak?
Қиз бола илм талаб қилиш мақсадида отасининг изнисиз чиқиши

Савол: Отамнинг изнисиз илм олиш учун масжидга ёки мусулмон хонадонларда бўладиган илм мажлисларига боришим мумкинми? Чунки, отам билса, изн бермайди. Лекин, иймон ҳам кийим эскирганидек эскираркан, уни янгилаб туришга эҳтиёж сезиларкан. Айниқса, мен мункар ишлар билан тўлиб-тошган муҳитда яшайман. Шундай ҳолда яширинча илм олиш учун чиқсам бўладими?
Жавоб: Аёл киши турмушга чиқишидин олдин отасининг валийлиги остида бўлади ва масжидга бўладими, илм мажлисигами, отасининг изнисиз уйдан чиқиши жоиз бўлмайди. Чунки, Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринда отага итоат қилиш вожибдир. Сизга биз «Қурони Карим» радиосини мунтазам эшитиб боришни тавсия қиламиз. Ундан кўплаб фойдали илмлар ва тўғри йўл-йўриқлар олишингиз мумкин. Унда бериладиган «Нурун алад-дарб» эшиттиришида бир гуруҳ уламолар тингловчиларнинг саволарига жавоб бериб боришади. Аллоҳ сизни яхшиликларга муваффақ қилсин ва диний илмларни билдирсин.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 12/101.