Саҳобалар қилмаган ибодатни биз ҳам қилмайлик! - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Бидъат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=8) +--- Thread: Саҳобалар қилмаган ибодатни биз ҳам қилмайлик! (/showthread.php?tid=1488) |
Саҳобалар қилмаган ибодатни биз ҳам қилмайлик! - abu Huzayfa - 08-26-2012 Саҳобалар қилмаган ибодатни биз ҳам қилмайлик!
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу дедилар: "Қандай ибодат бўлмасин, агар уни Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари қилмаган бўлса, сен ҳам уни қилма!" Абу Шома "ал-Баъис"да , аш-Шотибий "ал-Иътисом"да 2/132.
Тобиинлар Имоми аш-Шаъбий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан айтилган ривоятни қабул қил, аммо, ўз фикрига таяниб қилган ривоятга бавл қил!" Абдурроззақ 11/256. Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу дедилар: "Бадр жангида иштирок этган саҳобалар билмаган нарса, диндан эмас" қар: "Жомиул баянул илм" 1425. Имом ал-Аузои роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Илм - бу Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан келган нарса, агар (бирон илм деб келган нарса) уларни биронатсидан келмаса - у (келган нарса) илм эмасдир" қар: "Жомиул баянул илм" 1420.
Ҳофиз Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Аҳли Сунна вал Жамоа, саҳобалар қилмаган ҳар бир сўз ва амални бидъат дейишади, модомики у (сўз ёки амал) яхшилик бўлганда, саҳобалар уни қилишликда биздан олдинда бўлишган бўлар эди" қар: "Тавсир Ибн Касир" 4/278. |