Тавҳид форуми
Жаннат – муттақинлар диёри - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Иймон асослари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=46)
+--- Thread: Жаннат – муттақинлар диёри (/showthread.php?tid=1540)



Жаннат – муттақинлар диёри - Admin - 01-16-2015

Жаннат – муттақинлар диёри

Жаннат, Аллоҳ бандаларидан хоҳлаганига у ила раҳм қиладиган раҳматидир. У пайғамбар, сиддиқ, шаҳид ва солиҳлардан иборат Аллоҳ неъмат ато этганларнинг диёри бўлмиш саломатлик диёри. Остиларидан дарёлар оқади, қасрларининг ғишти тилла ва кумушдан, суваладиган лойи кучли хушбўй миск, майда тошлари дур ва ёқут, тупроғи заъфарон, чодири ичи бўшлиқ бўлган дурдир. У ялтирайдиган нур, тебранадиган райҳон, доимий (оқиб турадиган) дарё, мева ва майса, гўзал аёллар, унда тикансиз бутазорлар, тизилган бананзорлар, ёйилган соя (ости)да, оқизиб қўйилган сув (усти)да, аҳли у ерда еб, неъматланадилар, бурун қоқмайдилар, бўшанмайдилар ва бавл қилмайдилар. Балки мискдан тер чиқарадилар. Тирик бўлиб, вафот этмайдилар, ёш бўлиб, қаримайдилар. Юзлар ёруғ, кулгувчи, хуррам, унда очиқ-ойдин жамоллик бор. Унда оҳукўз ҳурлардан иборат жуфт-(аёл)лар бор. Неъматининг бари давомий. Ундаги ҳар бир нарса таббасум қилувчидир. У ерда ҳижоб кўтарилиб, Азиз, Ваҳҳобнинг Юзига қарайдилар. Бекамукўст сифатловчилар жаннат ва неъматларининг моҳиятини сифатлашни ҳарчанд хоҳламасинлар, бунга йўл топа олмайдилар. У хаёлга келадиган нарсадан юқори ва зеҳнга келадиган нарсадан олийроқдир. Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла деди: Солиҳ бандаларимга кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон қалбига келмаган нарсаларни ҳозирлаб қўйдим. Хоҳласангиз (ушбу оятни) ўқинглар: «Улар учун беркитиб қўйилган кўзлар қувончини бирон жон билмас» (Сажда: 17)» (Бухорий (3244) ва Муслим (2824) Бухорийнинг лафзи).
Жаннат аҳли у ерга тўп-тўп бўлиб кирадилар. Аллоҳ таоло деди: «Раббиларидан қўрққан зотлар эса тўп-тўп ҳолда жаннатга «ҳайдаладилар»» (Зумар: 73). Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жаннатга кирадиган аввалги гуруҳ тўлин ой суратида, улардан кейингилар осмондаги энг ёруғ юлдуз (сурати)да кирадилар. Бавл қилмайдилар, бўшанмайдилар, бурун қоқмайдилар ва тупурмайдилар. Тароқлари тилладан, терлари миск, ладандон-(хушбўй ҳид олиш учун ўсимликлар дудланадиган асбоб)лари хушбўй новда, жуфтлари оҳукўз ҳурлар. Хилқатлари оталари Одам суратида, бир кишининг хилқати (каби) осмонда олтмиш зиро» (Бухорий (3327) ва Муслим (2834)).
Дарҳақиқат, суннатда жаннатнинг саккиз дарвозаси борлиги собит бўлган. Имом Аҳмад «Муснад»да Лақит ибн Омирнинг ҳадисида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига элчи бўлиб чиққан вақтда дея шундай ривоят қилади: «Жаннатнинг саккиз дарвозаси бўлиб, ҳар икки дарвоза орасида отлиқ етмиш йил йўл босади» («Муснад» (16155)). Ана шу дарвозалардан бири Райён дарвозаси бўлиб, ундан фақат рўзадорлар киради. Дарҳақиқат, ўтган йиғилишларда у ҳақдаги сўз ва далилларининг зикри ўтди. Қолган дарвозаларининг айримларини номи зикр қилинган. Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳнинг йўлида бир жуфт (нарса ёки ҳайвон) инфоқ қилса жаннат дарвозаларидан «Эй Аллоҳнинг бандаси бу яхшиликдир» дея нидо қилинади. Ким намоз аҳлидан бўлса намоз дарвозасидан чақирилади. Ким жиҳод аҳлидан бўлса жиҳод дарвозасидан чақирилади. Ким рўза аҳлидан бўлса Райён дарвозасидан чақирилади. Ким садақа аҳлидан бўлса садақа дарвозасидан чақирилади». Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Расулуллоҳ! Ушбу дарвозалар(нинг бари)дан чақириладиган кишига қандай зарурий (амаллар лозим)? Бирор киши ушбу дарвозаларнинг баридан чақириладими?» - деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳа. Сиз ўшалардан бўлишингизни умид қиламан» -дедилар (Бухорий (3666) ва Муслим (1027)).
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Сиддиқ иймон даражаларини мукаммал қилишга олийҳимматлик қилиб, нафси ушбу дарвозаларнинг баридан чақирилишини умид қилганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан, бу билан ана шу нарсага эришадиган амал учун ҳаракат қилай дея одамлардан бирор киши учун бу нарса ҳосил бўладими деб сўради. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга: у унга лойиқ бўлганлардан дея хабардор қилиб, хушхабар бердилар. Гўёки у киши (розияллоҳу анҳу): бирор киши учун ушбу даражалар комил бўлиб, қиёмат куни унинг барча дарвозаларидан чақириладими? - дедилар. Эй Аллоҳ! Ушбу ҳиммат қанчалар ҳам олий, ушбу нафс қанчалар ҳам буюк!» («Ҳадил Арваҳ» (222)).
Ҳофиз Ибн Ҳажар деди: «Ҳадисда ушбу дарвозаларнинг баридан чақириладиган кишиларнинг оз экани билдирилди. Унда зикр қилинган амалларнинг нафллари ирода қилинганига ишора қилиняпти, фарзлари эмас. Чунки нафлларга хилоф ўлароқ фарзларнинг барига амал қилиш жамланганлар кўп. Нафл турларининг барига амал қилишлик жамланганлар эса озчиликдир. Сўнг кимда шу нарса жамланса, батаҳқиқ, у иззат-икром қилиниш йўлига кўра жамийки дарвозалардан чақирилади. Аслида эса (унга) кириши бир дарвозадан бўлади. Шояд бу, унда кўпинча бўладиган амал дарвозаси бўлар. Валлоҳу Аълам» («Фатҳул Борий» (7/35) Саҳобаларнинг фазилатлари китоби. 3666-ҳадис). Сўзлари тугади.
Жаннат аҳлининг лаззатлари тамом бўлмайди ва неъматлари узилмайди. «Мевалари ва соялари боқийдир» (Раъд: 35). Жаннат аҳли неъматланадиган ва лаззатланадиганларининг мутлақо энг олийси, жаннатда Аллоҳ табарока ва таолони кўришлари ва Унга боқишларидир. Аллоҳ таоло деди: «Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир» (Юнус: 26). Аллоҳ таоло деди: «Ва яна Бизнинг даргоҳимиздаги қўшимча (иззат-икром)лар ҳам бордир» (Қоф: 35). Дарҳақиқат, зиёда неъматлар ва қўшимча (иззат-икром)лар жаннатда У субҳанаҳуни кўриш дея изоҳланди. Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Суҳайбдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга кирганларида (Ровий) деди: Аллоҳ табарока ва таоло: «Сизларга зиёда қиладиган бирор нарса хоҳлайсизларм?» - дейди. Улар: «Ахир, юзимизни оқ қилмадингми? Бизни жаннатга киритиб, дўзахдан нажот бермадингми?» - дейдилар. (Ровий) деди: Шунда ҳижобни очади. Уларга Раббилари азза ва жаллага боқишликдан кўра суюмлироқ бирор нарса ато қилинмаган. Сўнг ушбу оятни тиловат қилдилар: «Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир» (Қоф: 35)» (Муслим (181)).
Жаннат Аллоҳнинг қимматли молидир. Унга қуруқ орзу билан эришилмайди. Балки унга Аллоҳнинг тавҳиди, иймон ва солиҳ амал билан эришилади. Бу Қуръон ва саҳиҳ суннат далолат қилганидир. Ҳолбуки уларнинг амаллари кўп. Шайхул Ислом Ибн Таймийя шундай дедилар: «Жаннат аҳлининг амали: Иймон ва тақво. Дўзах аҳлининг амали: Куфр, фисқ ва маъсият. Жаннат аҳлининг амаллари Аллоҳга, фаришталарига, Китобларига, элчиларига ва охират кунига иймон келтириш, ҳамда тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтириш. Икки шаҳодат: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закотни ўташ, Рамазон рўзасини тутиш ва уйни ҳаж қилиш. Аллоҳга, Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Агар Уни кўрмасанг, батаҳқиқ, У Сени кўриб туради. Яна жаннат аҳлининг амалларидан: рост сўзлаш, омонатни адо қилиш, келишувга вафо қилиш, ота-онага яхшилик қилиш, қариндошчилик ришталарини боғлаш, қўшни, етим, мискин, ҳамда одам ва ҳайвонлардан иборт қўл остидагиларга яхшилик қилиш. Яна жаннат аҳлининг амалларидан: Аллоҳга ихлос қилиш, Унга таваккул қилиш, У ва Унинг Расулига муҳаббат қўйиш, Аллоҳдан қўрқиш, раҳматини умид қилиш, Унга тавба-тазарру қилиш, ҳукмига сабр қилиш, неъматларига шукр қилиш. Жаннат аҳлининг амалларидан: Қуръон ўқиш, Аллоҳни зикр қилиш, Унга дуо қилиш, Ундан сўраш ва Унга рағбат қилиш. Жаннат аҳлининг амалларидан: яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш, Аллоҳнинг йўлида кофир ва мунифиқларга қарши жиҳод қилиш. Жаннат аҳлининг амалларидан: Сен билан алоқа узган билан алоқа боғлашинг, сени маҳрум қилганга ато этишинг, сенга зулм қилганни афв қилишинг. Албатта, Аллоҳ жаннатни яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган муттақинлар учун ҳозирлаб қўйган. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади. Жаннат аҳлининг амалларидан: барча ишларда ва барча махлуқотларга, ҳатто кофирларга ҳам адолат қилиш. Ва шунга ўхшаш амаллар» («Мажмуъ ал-Фатава» (10/422)). Сўзлари тугади.
Жаннат ва унинг неъматларини билган ҳар бир киши, унга эришиш ва у билан бахт қучиш учун мусобақа ва кимўзарга шошилсин. Дарвозалари ўрнатилган-(очилган), даражалари аниқ-равшан ва йўллари очиқ-маълум. Эй Аллоҳ! Биз Сендан жаннат ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амал ҳамда унинг йўлини сўраймиз.




RE: Жаннат васфи - Admin - 07-01-2015




RE: Жаннат васфи - Admin - 12-17-2016