Жавобсиз саволлар ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5) +--- Forum: Тавҳид саҳифаси ва форуми ҳақида мулоҳазалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=27) +--- Thread: Жавобсиз саволлар ҳақида (/showthread.php?tid=1564) |
Жавобсиз саволлар ҳақида - muhammad - 09-16-2012 Assalamu a'leykum va rohmatullohi va barokatuhu birodarla ko'p savolla javobsiz qopketvotti, hatto bazi savolla berilganiga bir yildan oshgan Ilmli birodarlarimiz shu savollaga javob topib, yozib, bilmaganlarga yetkazishsa juda yaxshi bo'lardi. Keyin bazi javobla dalilsiz berilgan, mu'min kishi faqat fatvo bilan cheklanmasdan, o'zi nimaga ergashayotganini bilsa afzal emasmi? Barokallohu fiykum RE: javobsiz savollar... - Admin - 09-16-2012 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ҳурматли форумимиз иштирокчилари. Биз форумдаги саволларга жавоб беришлик борасида бир ўринда ўз мавқеимизни айтиб кетган эдик. Яна бир бор барча учун такрорлаймиз: Азиз биродарлар, ушбу форум мусулмонларнинг саволларига жавоб бериш, турли масалаларда фатво чиқариш мақсадида барпо этилмаган. Форумимиз ҳақида бундай тасаввурда бўлмаслигингизни илтимос қиламиз. Форумнинг асосий мақсади аҳли сунна вал жамоа мазҳабидаги мусулмонларни жамлаш, улар орасида ҳамкорликни кенгайтириш, маълумот алмашиш, иймонлашиш ва шу каби хайрли мақсадлар учун ташкил этилган. На Тавҳид саҳифаси маъмурияти, на бошқа форум иштирокчилари форумда чоп этилган саволларга жавоб бериш масъулиятини ўз зиммасига олмаган. Бироқ кимни бирор савол қизиқтирса, у форумга ёзиб қолдирсин. Агар бошқа биродарлар ушбу саволга жавобни бирор ерда ўқиган бўлса, далилини билса, бирор олим ушбу масалага қандай жавоб берганидан хабари бўлса, савол берган биродарга ўша жавобни улашади. Савол берган биродаримиз жавобдан қониқса олади, бўлмаса тарк этаверади. Форум маъмурияти эса ҳар бир хабарни чоп этилишидан аввал текшириб, ноўрин бўлган хабарларни чоп қилмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олган. Агар форум маъмурияти томонидан ушбу масалада бирор камчилик юз берса, илтимос хабар беринг. Агар эътироз ўринли бўлса ўша камчиликни албатта бартараф қилишга ҳаракат қиламиз иншааллоҳ. Қўшимча саволлар бўлса марҳамат беришингиз мумкин. Аллоҳ барчаларимизни солиҳ амалларда ҳамкорлик қилишимизга ёрдам берсин! RE: Жавобсиз саволлар ҳақида - mustofabachchan - 09-03-2013 amin barokallohi fiyk |