Тавҳид форуми
Аёл кишига тегишлик таҳоратни бузадими? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11)
+---- Forum: Таҳоратни бузувчи амаллар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=79)
+---- Thread: Аёл кишига тегишлик таҳоратни бузадими? (/showthread.php?tid=1601)



Аёл кишига тегишлик таҳоратни бузадими? - rinat80_09 - 10-05-2012

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Шофеъий мазхабида номахрамларга бирор аъзолари тегиб кетса тахоратлари синмадими? бу хукм хакикатдан хам Шофеъий мазхабида бор ми ва далилини келтирсангизлар, ёки мазхабдаги бидъат амаллардан ми?


RE: мазхабга таклид - abu Huzayfa - 10-07-2012

Quote:Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Уа алейкумус саламу уа рохматуллохи уа барокатух!

Quote:1) Шофеъий мазхабида номахрамларга бирор аъзолари тегиб кетса тахоратлари синмадими? бу хукм хакикатдан хам Шофеъий мазхабида бор ми ва далилини келтирсангизлар, ёки мазхабдаги бидъат амаллардан ми?

Аёл кишига тегишлик тахоратн кетказадими ёки йук?
Бу хакида уламолар орасида уч фикр бор: Биринчи фикр; аёл кишига тегишлик тахоратни кетказади. Бу фикр, Ибн Умар ва Ибн Масъуд (розияллоху анхум) лар каби сахобалар фикри, ва бу Имом Шофиий ва Ибн Хазм (рохимахумаллох) мазхабларидир.
Кар. "ал-Умм" 1/15, "ал-Мухалла" 1/244. Буларнинг хужжати эса: "Агар жунуб бўлсаларингиз, покланингиз-чўмилингиз! Агар бемор ё мусофир бўлсангизлар, ёки сизлардан биров ҳожатхонадан чиққан бўлса ёҳуд хотинларингизга якинлашган бўлсаларингиз ва (мазкур ҳолатларда) сув топа олмасангиз, покиза тупроқни таяммум қилингиз - юзингиз ва қўлларингизни (покиза тупроқ) билан силангиз." Моида:6. Ибн Умар ва Ибн Масъуд (розияллоху анхум) дедилар: "Якинлашган булсангизлар" нинг маъноси, жимоъ (килган булсангиз) дегани эмас". Кар. "Тафсир ат-Таборий" 1/502.
Иккинчи фикр; аёл кишига тегишлик тахоратни кетказади агар тегишлик шахват билан булган булса. Бу Имом Молик ва Имом Ахмад (рохимахумаллох) мазхаблари. Кар. "ал-Мудаввана" 1/13, "ал-Мугний" 1/192.
Ва учинчи фикр; бу, аёл кишига тегишлик тахорани кетказмайди хох шахват билан ёки усиз булган булса, узингни аёлинг ёки ёт булса, ва х.к.з. Бу эса Ибн Аббос (розияллоху анхума) ва Абу Ханифа, Хасан ал-Басрий, Ато, Товус, Шайбоний ва Ибн Таймия (рохимахумуллох)лар фикридир. Кар. "ал-Мобсут" 1/68, "ал-Авсат" 1/126, "Мажму ал-Фатово" 21/410. Ва мана шу фикр уч фикр ичида энг тугрисидир. Ибн Умар ва Ибн Масъуд (розияллоху анхум) лар тафсирига келадиган булсак, "якинлашган булсангиз" бу (аёлга) оддий тегишлик назарда тутилган деганлари жуда хам кучлик хужжат булар эди агар бу тафсирга айрим сахобалар каршилиик килмаганларида. Ибн Аббос (розияллоху анхума) дан сахих (иснод билан) келганки, Аллох Таолонинг "якинлашган булсангиз" ковли хакида у киши дедилар: "Бу ерда жимоъ хакида (айтилган)". Ибн би Шайба 1/166.
Бундан ташкари Ибн Умар ва Ибн Масъуд (розияллоху анхум) тафсирлари, Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) суннатларига хилоф келади. Оиша (розияллоху анха) айтадилар: "Одатда мен Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) олди тарафларида у кишининг Кибла тарафларига оёкларимни чузиб ухлар эдим. Ва у киши сажда килган вактларида менга тегардилар, мен эса оёкларимни тортиб олар эдим, ва у киши турганларидан кейин яна (оёкларимни) чузиб олар эдим".
Бухорий 382, Муслим 272. Агар аёл кишига тегиб кетишлик тахоратни кетказганда, Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) Оиша (розияллоху анха) га теггандан кейин албатта намозларини тухтатар эдилар. Ва яна Оиша (розияллоху анха) айтадилар: "Набий (соллаллоху алайхи ва саллам) аёлларини упар эдилар ва тахоратни янгиламай намозни адо этардилар". Ахмад 1/68, Шайх Албоний бу хадисни сахих санаганлар. Кар. "Файдул-Кодир" 5/129, "Сахих ал-Жомий" 4997.
Валлоху Аълам!


RE: мазхабга таклид - aboo Ibraheem - 10-07-2012

(10-05-2012, 04:17 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Wa aleikum assalam wa rahmatuLlahi wa barakatuhu!

Quote:1) Шофеъий мазхабида номахрамларга бирор аъзолари тегиб кетса тахоратлари синмадими? бу хукм хакикатдан хам Шофеъий мазхабида бор ми ва далилини келтирсангизлар, ёки мазхабдаги бидъат амаллардан ми?
Imam ash-Shafi’iy, rahimahuLlahning mazhabi bo’yicha ayolga tegish, u shahvoniy tuyg’u bilan yoki unday tuyg’usiz, atayin yoki to’satdan bo’lishidan qatiy nazar tahorat buzuladi. Mazkur fikrni imom ash-Shafi’iy quyidagi oyat bilan isbotlaidilar:
“Va agar kasal yoki safarda bo’lsangizlar, yoki birontangiz hojat chiqarishdan kelgan bo’lsa va yoki ayollarga teggan bo’lsangizda(lamastum) va suv topa olmasangiz, toza tuproq bilan tayammum qilingiz va yuz va qo’llaringizni artingizlar.” 4:43
Aslida oyatda ishlatilgan arabcha “lams”(tegish,teginish) so’zi qo’l bilan teginish ma’nosini beradi.
Ba’zi hadislarda “lams” so’zi aynan qol bilan teginish ma’nosida keladi.
Masalan, RasuluLloh sallaLlahu aleihi wasallamning, zino qildim deb hisoblagan va Payg’ambar, sallaLlahu aleihi wasallamga buni aytib bergan Ma’iz ismli sahobaga aytgan so’zlari: “Balki sen uni faqat opgansan va qo’ling bilan tekkansan(lamasa)." Qarang “Musnad imam Ahmad” 2130
Yoki Payg’ambar, sallaLlahu aleihi wasallamning: “Qo’lning zinosi teginish(lams)dir.” degan so’zlari. Qarang “Musnad imam Ahmad” 8392. Sheix al-Albaniy hadis sahihligini “Silsila as-Sahiha” 8204 da tasdiqladilar.
Bu hadislar mazkur aynan shu misollarda “lams”(teginish) yoki “mass”(tegish) so’zlari qo’l bilan tegish degan ma’noda kelganini hech kim inkor qilmaydi. Lekin aytib o’tilgan oyatda ishlatilgan “lams” so’zi nima ma’noda kelishi, qo’l bilan tegib ketishmi yoki jismoniy aloqami degan joyda ixtilof bor. Aytib o'tish kerakki teginish deganda aslida halol bo'lgan turmush o'rtog'lariga teginish nazarda tutilgan, chunki begona nomahram ayollarga teginishning o'zi haromdir.


RE: Аёл кишига тегишлик таҳоратни бузадими? - Admin - 10-08-2012

70- وَعَنْ عَائِشَةَ, رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهَا; أَنَّ اَلنَّبِيَّ  قَبَّلَ بَعْضَ نِسَائِهِ, ثُمَّ خَرَجَ إِلَى اَلصَّلَاةِ وَلَمْ يَتَوَضَّأْ أَخْرَجَهُ أَحْمَدُ, وَضَعَّفَهُ اَلْبُخَارِيّ ُ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирини ўпиб кейин намозга таҳорат олмасдан чиқиб кетдилар. Аҳмад ривоят қилди, Бухорий уни заиф, деди.
Quote:Таржимон изоҳи: шайх Албоний “Мишкот”га ёзган таълиқида (№323) айтади: “Лекин бу ҳадис саҳиҳ, у бошқа йўллар билан келган, уларнинг баъзиси саҳиҳ. Биз уни “Саҳиҳ сунани Аби Довуд”да таҳқиқ қилдик. Яна Аҳмад Шокирнинг “Термизий”га ёзган таҳқиқига мурожаат қилинг (1/133-142)”.
Энди Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадисига келсак, унинг айтишича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирини ўпиб намозга таҳорат олмасдан чиқдилар. Бу ҳадиснинг санади заиф бўлса ҳам, бошқа йўллар билан собит бўлгани учун у ҳужжатдир: аёлни ушлаш (“масс”, “ламс”) ва уни эркалаш таҳоратни бузмайди, гарчи шаҳват билан бўлса ҳам модомики ундан бирон нарса чиқмаса (мазий, вадий). Агар инсон таҳоратли ҳолида аёлини ўпса, ёки қучоқласа, ёки фаржидан бошқа жойини ушласа (эркаласа), у намоз ўқийверади ва унга таҳорат вожиб эмас. Магар мазий ёки вадий чиқса, унинг ҳукми вожиб бўлади. Бу билан Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзи рад қилинмайди: “ أَوْ لاَمَسْتُمُ النِّسَاء” (аёлларга яқинлик қилсангизлар), чунки ояти каримадаги “لاَمَسْتُمُ” сўзидан мурод Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо тафсир қилганидек жимоъдир, қўл билан ушлаш эмас. У киши айтдики: “لاَمَسْتُمُ النِّسَاء”, яъни улар билан жимоъ қилишингиздир”. Шунга биноан баъзи саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, таҳоратли инсон аёлни ўпиши борасида айтишдики: “Мен аёлимни ўпаманми, ёки райҳонни ҳидлайманми, бунга эътибор бермайман”. Яъни, мен ўпиш сабабли лаззат ва хурсандчилик топсам, бу зарар қилмайди, худди инсон райҳонни ҳидидан хурсанд бўлиб лаззат топганидек. Чунки бу таҳоратни бузмайди. Аёлни ушлаш ҳам шундай. Аллоҳ тўғри йўлга бошловчидир.




RE: Аёл кишига тегишлик таҳоратни бузадими? - Муслим - 10-11-2012

Тавофда аёл кишига тегиб кетса ...

Савол: Биров ифоза тавофини қилар экан, тиқилинч пайтида ажнабий аёлнинг баданига тегиб кетди. (Айтингчи), унинг тавофи бузиладими ёки таҳоратга қиёсан тавофи бузилиб, қайта тавоф қилиши керакми?
Жавоб: Эркак кишининг тавоф асносида ёки барча жойларда тиқилинч пайтида хотин кишининг баданига тегиб кетиши, уламоларнинг икки қавлидан бирига кўра, унинг тавофига ҳам, таҳоратига ҳам зарар қилмайди. Чунки одамлар хотин кишига тегиш таҳоратни бузиши ёки бузмаслиги ҳақида фарқли фикрлар билдирдилар:
— таҳоратни ҳеч ҳам бузмайди;
— таҳоратни мутлақ бузади;
— шаҳват билан бўлсагина таҳоратни бузади.
Ушбу қавлларнинг энг қувватлиси ва тўғриси, таҳоратни мутлақо бузмаслигидир. Эркак киши хотин кишини қучоқласа ёки ўпса, уламоларнинг энг соғлом қавлларига кўра, таҳорати бузилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рафиқаларидан баъзиларини ўпар, сўнгра таҳорат қилмай намоз ўқийверар эдилар. Чунки асос, таҳоратнинг соғломлигидир. Таҳоратнинг бузилгани ҳақидаги сўзни рақибсиз, аниқ далил билангина айтиш керак. Хотин кишига тегишнинг таҳоратни бузишига эса, аниқ далил мутлақо йўқдир. Аллоҳ таолонинг: «Ёки аёлларга тегсангиз» – (Нисо: 43) деб айтган оятининг тафсирида: «Ундан мақсад – жинсий алоқадир» дейилган. Шунингдек, бошқа қироатлардаги маъно ҳам «жинсий алоқа»ни ифодалайди. Ундан мақсад, Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинганидек, аёл кишига тегишнинг ўзигина эмас. Балки унинг тўғриси, Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ва жамоат айтганидек, жинсий алоқадир.
Бундан шу нарса маълум бўлмоқдаки, тавоф пайтида аёл кишининг баданига тегиб кетган эркакнинг тавофи соғломдир. Таҳорат ҳам худди шундай. Агар биров хотин кишига тегса ёки уни ўпса ва ундан бирон нарса чиқмаса, унинг таҳорати соғломдир. Бироқ, ажнабий аёлнинг баданига қасддан тегиш ҳеч ҳам мумкин эмас.

Аллома Абдулазиз ибн Боз
«Мажмуъу фатаава ибн Бааз», 17 жузъ, Фатво № 115.