Тавҳид форуми
Ифоза тавофи қачон қилинади? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Ҳаж ва Умра (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=29)
+--- Thread: Ифоза тавофи қачон қилинади? (/showthread.php?tid=1614)



Ифоза тавофи қачон қилинади? - Абуюсуф - 10-10-2012

Ассалому алейкум варохматуллохи вабарокату азиз биродарлар.Тавофи ифоза(ифода)ни факат 10чи зулхижжа куни килиш шартми ё 11чи ёки 12чи кунлари хам килса буладими?Аллох сизлар сабабли муминларга хидоят берсин.


RE: тавофи ифоза хакида - Муслим - 10-11-2012

(10-10-2012, 11:40 PM)Абуюсуф Wrote: Ассалому алейкум варохматуллохи вабарокату азиз биродарлар.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-10-2012, 11:40 PM)Абуюсуф Wrote: Тавофи ифоза(ифода)ни факат 10чи зулхижжа куни килиш шартми ё 11чи ёки 12чи кунлари хам килса буладими?
Қуйидаги фатволарда саволингизга жавоб топасиз деб умид қиламан:

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ҳажнинг замон мийқотлари шаввол ойининг кириши билан бошланиб, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, яъни Қурбон ҳайити куни якунланади. Бу Аллоҳ таолонинг: «Ҳаж (мавсуми) маълум ойлардир» (Бақара: 197) оятининг кучли маъносидир.
«Ойлар» кўплик маъносидадир ва бу сўздан унинг ҳақиқати қасд қилинмоқда. Яъни, ҳаж шу ойлар мобайнида қилиниб, унинг ҳар бир кунида қилинмайди. Чунки ҳажнинг белгиланган кунлари бор. Фақатгина, ифоза тавофи ва саъй ибодатларини ҳаж ибодатининг ойи ҳисобланган зулҳижжа(нинг биринчи ярми)да қилиш керак бўлсада, бироқ, у иккисини зулҳижжа ойининг охирига қадар кечиктириш мумкин. Бу кечиктириш, узр бўлсагина жоиздир. Масалан: хотин киши ифоза тавофидан илгари қон кўриб қолса. Булар ҳаж учун белгиланган замон мийқотларидир»
(Қаранг: «Фатаава арканил Ислам»).

Ифоза тавофидан сўнгра қуёш ботгунича саъй қилмаслик

Савол: Ташриқнинг охирги куни ифоза тавофини қилган, бироқ, қуёш ботгунича саъй қила олмаган одамнинг ҳукми нима? Ўша куни қуёш ботганидан сўнгра ёки ташриқ кунларидан кеийн саъй қилган одамнинг ҳукми–чи?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Ташриқ кунларининг охирги кунида ёки ундан кейинги кунларда қилган саъйингиз раводир. Саъйнинг тавофга боғлаб қилиш шарт бўлмагани учун, унин кечиктиришнинг сизга зарари йўқдир. Шундай бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрнак олиб, саъйни тавофнинг кетидан қилиш тўкислик аломатидир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2445-1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
(10-10-2012, 11:40 PM)Абуюсуф Wrote: Аллох сизлар сабабли муминларга хидоят берсин.
Амин!


RE: Ифоза тавофи қачон қилинади? - Муслим - 10-29-2012

Ифоза тавофининг вақти қачон тугайди?

Савол: Ифоза тавофининг вақти қачон тугайди?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Заиф ва уларнинг ҳукмида бўлган одамларга Ифоза тавофи Ҳайит кунининг ярим кечасидан бошланади. Унинг тугаши учун муайян вақт йўқ. Бироқ, ҳожи Ифоза тавофини тугаллаши учун, ўзига мулойимликни раво кўриб, тиқилинчларда бошқаларга ҳам зарар бермай, ўзи ҳам зарарланмай тавоф қиладиган фурсат учун ҳар имкониятни ғанимат билиши керак.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 13492-2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён