Муржиъа фақиҳлар (муржиъатул фуқаҳо) ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Турли ақидавий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=2) +--- Thread: Муржиъа фақиҳлар (муржиъатул фуқаҳо) ҳақида (/showthread.php?tid=1618) |
Муржиъа фақиҳлар (муржиъатул фуқаҳо) ҳақида - Admin - 12-27-2011 Иймон – талаффуз, амал ва эътиқод демакдир
Савол: Иймон – талаффуз, амал ва эътиқодми ёки талаффуз ва эътиқоднинг ўзигинами? «Иймон – эътиқод ва талаффуздангина иборатдир» – деган одамнинг ҳукми нима? Тафсилоти билан айтиб берсангиз. Жавоб: Унинг тафсилоти анчагина вақтни олади. Бироқ, хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкин: Тўғриси, иймон – тил билан талаффуз, қалб билан тасдиқ ва узвлар билан амал қилишдир. Шугина тўғрисидир. Аҳли суннатнинг бир тоифаси бўлган муржиъа фақиҳлар: «Иймон – тил билан талаффуз ва қалб билан тасдиқдангина иборатдир. Амал, иймон ичига кирмасада, уни қилиш талаб этилган (мажбурийдир)» – дейдилар. Аммо ҳақиқий муржиъалар: «Амал – талаб қилинган (мажбурий) эмас» – дейдилар. Бу иккиси ўртасида фарқ бор. Ҳанафий ва бошқа мазҳабларга мансуб бўлган аҳли суннат эса: «Амаллар иймондан бўлмасада, уларни қилиш талаб қилинган (мажбурийди)дир. Фарзлар – фарз, ҳаромлар – ҳаромдир. Бироқ биз уларни иймон деб атамаймиз. Инсоннинг зиммасида икки: иймон келтириш ва амал қилиш мажбуриятлари бор» – дейдилар. Ҳақиқий муржиъалар: «Амал – иймонга на салбий ва на ижобий таъсир кўрсатади» – дейдилар. Бу юқоридагилар (мазҳаб издошлари) билан, ҳақиқий муржиъалар ўртасидаги фарқдир. Энг тўғриси: Иймон – тил билан талаффуз, дил талаффузи ва амали яъни тасдиқи ҳамда бутун аъзолар билан амал қилишдир. Буларнинг барчаси «иймон» исми ичида мужассамдир. Бунга далолат қилган насслар (ваҳий хабарлари) жуда ҳам кўпдир. RE: Муржиъа фақиҳлар (муржиъатул фуқаҳо) ҳақида - Муслим - 10-11-2012 Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Муржиъатул фуқаҳо - аҳли суннадандир |