Тавҳид форуми
Чап қўлда овқатланиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19)
+--- Forum: Одоб (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=43)
+--- Thread: Чап қўлда овқатланиш (/showthread.php?tid=1647)



Чап қўлда овқатланиш - Admin - 10-22-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассалому алайкум.
Мани яна бир саволим бор эди. Ман чапакайман. Сабаби, унг кулим жиддий операция булганидан кейин 6 ойгача умуман ишлатолмай юрганман. Хаттоки бармокларим хам зурга ишларди. Бир йил ичида унг кулимни хам тиклаб олдим (оллохга шукр). Савол: Чап кулда овкатланиш ёки у-бу нарсаларни олиб ейиш мумкинми ёки йукми? Шуни билмокчи эдим холос. Рахмат.
Хурмат билан .....



RE: Чап қўлда овқатланиш - mutaallim - 10-24-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳ фатволари

Савол: “Аллоҳ сизга барака ёғдирсин. Ушбу учрашувни Даммамдан савол йўлловчи Фаид Муҳаммаднинг иккинчи саволи билан якунлаймиз. Овқат тановул қилиш давомида гоҳида инсон таомнинг баъзисини чап қўлда тановул қилади. Ажрга сазовор бўлинг, бу борадаги ҳукм нима?”.
Жавоб: “Чап қўлда ейишлик, чап қўлда ичишлик, чап қўлда олишлик ва чап қўлда беришлик, ушбу тўрт (ҳолат)нинг бари суннатга хилофдир. Ейишлик ўнг қўл билан бўлади, ичишлик ўнг қўл билан бўлади, ўзгадан (бирор нарса) олишлик ўнг қўл билан бўлади, ўзгага (бирор нарса) беришлик ўнг қўл билан бўлади. Ана шу суннатдир. Чап қўлда ейишлик ва чап қўлда ичишликка келсак, у пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан ҳаромдир: “Бирортангиз чап қўли билан еб-ичмасин. Албатта шайтон чап қўли билан еб-ичади” (Муслим (2020) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам чап қўлда еб-ичишдан қайтариб, ушбу қайтарув сабабини шайтоннинг ишидан дея баён қилдилар. Бу эса чап қўлда еб-ичишдан четланишликни янада таъкидлайди. Мен билмайман энди мусулмон биродаримга еб-ичишида шайтоннинг қадамига эргашиш, унга ўхшаш бўлишлик ораси билан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у кишининг йўллари ва йўлланмаларига эргашиш орасида ихтиёр берилса қай бирини танларкин?! Билмайман энди иккиси орасида ихтиёр берилса қай бирини танларкин?! Маълумки, ҳар бир мўмин тезда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва у кишининг кўрсатмаларини олишни танлайди. Шунга кўра кишига чап қўли билан еб-ичишлиги ҳаром бўлади деб айтамиз. Ҳаром бўлар экан, бас, ҳаром шаръий қоидага кўра фақат зарурат сабаблигина ҳалол бўлади. Заруратга мисол, ўнг қўл шол ёки синган ёҳуд куйган ва шунга ўхшашлар бўлишики, ушбулар сабаб ўнг қўлда еб-ичишлик узрли бўлади. Баъзи кимсаларнинг овқатланиш вақти идишни кир қилиб қўйишдан қўрқиб ва эҳтиёт бўлиб чап қўлда ичишликларига келсак, ушбу (ҳолат) инсонни чап қўли билан ичишлигини оқлолмайди. Биринчидан, идишни кир бўлиши гоҳида юз беради, гоҳида эса юз бермайди. Инсон идишни агар қадаҳ бўлса тагидан бош ва кўрсатгич бармоқлари билан ушлашлиги мумкин. (Ёки) уни оғзига олиб боргунча кафтига қўйиши сўнг ағдарилиб кетмасин учун уни чап қўли билан суяб туриши мумкин. Энди ушбу ишни имконияти йўқ ва (идиш) кир бўлди ҳам дейлик, ҳоп нима билан кир бўлди? Ахир, нажосат билан кир бўлдими? Тоза, пок таом билан кир бўлди. Уни кейинчалик ювиб ташлаш мумкин. Сўнг одамлар ҳозирги вақтда, Аллоҳ таоло уларга неъмат бериб қўйганки, ҳар бирларини алоҳида ўзини қоғоздан ёки қоғоздан ўзга бир нарсадан қадаҳи бор эканлигини кўрасиз. Шунга қарамай баъзи кимсалар енгилтакликка йўл қўйиб, қадаҳни чап қўли билан олиб, ичади. Чап қўлда еб-ичишлик ҳаром эканини билган ҳолда бирор кишини шундай бепарволикка йўл қўйишини ҳеч ўйлаб кўролмайман. Чунки мўмин ўзини Аллоҳ унга ҳаром қилган нарсага туширишлигини хоҳламайди. Илмли киши ҳаром фақат зарурат учун жоиз бўлишини билади. Шундан келиб чиқиб умуман мусулмон биродарларимни ушбу ишга ботиб қолиб, унга енгил муносабатда бўлмасликларини, яъни, чап қўлда еб-ичмасликларини насиҳат қиламан. Уларга ажрни Аллоҳнинг ҳузуридан умид қилинглар ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилиб, у кишининг кўрсатмаларини олинглар дейман. Агар қиёмат куни у кишининг ҳовузларига келиб, ундан ичишни яхши кўрадиган бўлсангизлар. Аллоҳ таолодан барчамизни у кишининг ҳовузларига келтиришини ва ундан суғоришлигини сўраймизки, кейин абадий чанқамаймиз”.