Ният ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Турли фиқҳий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=18) +--- Thread: Ният ҳақида (/showthread.php?tid=165) |
Ният ҳақида - Admin - 11-09-2009 МЎМИННИНГ НИЯТИ Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: Мен, Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи ва саллам қуйидаги сўзларни айтаётганларини эшитдим, у киши: “Барча амаллар ниятлар билан (эътибор қилинади) ҳар бир киши ўзининг қилган ниятига қараб жазо ёки мукофот олади, бас кимки, дунё учун бир жойдан бошқа жойга ҳижрат қилиб борган бўлса, ўша нарсага етади, ёки бир аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Демак, унинг ҳижрати нима мақсад билан бўлган бўлса, ўша мақсади эътиборга олинади”. Бу ҳадисни ал-Бухорий ва бу кишидан бошқалар ривоят килишган. Биз, тушунарли бўлиши учун баъзи бир учраб қолган, таржима қилишда мураккаблашиб қоладиган араб тили сўзларини ўз ўринларида тушунтириб борамиз. Розияллоҳу анҳу - бир саҳобий эсланганда “Аллоҳ у кишидан рози бўлсин” деб дуо қилиш; Ривоят - сўзлаб бериш; Ҳадис - Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи ва салламга сўз, феъл, таҳрир ва сифат билан нисбат берилган нарсага ҳадис дейилади; Соллаллоҳу алайҳи ва саллам - У кишига Аллоҳнинг мақтови, саломи бўлсин дегани. Ният қалб амалидир, жасаднинг бошқа бир аъзосига бунинг алоқаси йўқ. Мўмин киши бирон-бир ибодатни барпо қилишда ниятини қалбида ўтказади, яъни ибодатини қай бир турини қилмоқчи эканлигини аниқлайди. Имом ан-Нававий: “Ният, қасд қилиш, буни қалб ҳал қилади”, деган эканлар. Ният ҳар бир амалнинг аввалида бўлади. Ҳар бир амал учун ният қилиш лозимдир. Имом ал-Бухорий юқоридаги ҳадисни ўз ҳадис тўпламларининг аввалида келтирганлар. Шунинг учун баъзи ҳадис олимлари: “Амаллар турлича бўлади, ниятлар турлича бўлгани каби, ал-Бухорий бу амаллари билан Аллоҳ таъоло ризолигини ният қилганларига бир ишора тариқасида бу ҳадисни китобларининг аввалида келтирганлар”, деган фикрларни билдиршади. Аллоҳ таъоло буларни ҳаммаларини ўз раҳматига олсин! Шунинг учун, азиз биродарлар ҳар бир ишларингизда Аллоҳ таъоло рози бўладиган яхши ният қилишларингиз учун биз ҳам бу мавзуни келтирдик. |