Бидъат аҳли билан илакишиб юриш ва ҳамсуҳбат бўлиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Бидъат аҳлига муносабат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=53) +--- Thread: Бидъат аҳли билан илакишиб юриш ва ҳамсуҳбат бўлиш (/showthread.php?tid=1651) |
Бидъат аҳли билан илакишиб юриш ва ҳамсуҳбат бўлиш - Муслим - 10-24-2012 Умматни парчаламай дея барча билан аралашиб юриш
[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/manhaj/ahlul_bida/manhaj_ahlul_bida_012_ummatni_parchalamay_deya_barcha_bilan_aralashib_yurish.mp3[/audio] Юклаб олиш [mp3] Савол: Аҳли сунна билан ҳам, бидъат аҳли билан ўтирувчи (ҳамсуҳбат бўлувчи) ҳақида. (Ўз ишини оқлаб) айтадики: уммат тафриқага тушган ва мен барча билан ўтиравераман (ҳамсуҳбат бўлавераман).
Жавоб: У бидъатчидир. Кимки ҳақ билан ботилни ажратмаса ва бу (умматни) бирлаштиради деб даъво қилса, бу бидъатдир. Аллоҳ уни ҳидоят қилишини сўраймиз. Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Луҳайдан ҳафизаҳуллоҳ
RE: Бидъат аҳли билан ўтириш, суҳбат қуриш - Меҳмон - 03-09-2015 Дин асосларига эгаман, бидъатчи билан юравераман
Савол: Савол йўлловчи айтадики, айрим биродарларга бидъат аҳли билан юрмаслик ва улар билан ҳамсуҳбат бўлмаслик насиҳат қилинса: мен асосларга эгаман, дея жавоб бермоқда. Аллоҳ сизни ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин, (шунга) нима дейсиз?
Жавоб: Унга айтамизки: Агар асосларга эга бўлганингда улар билан юрмас эдинг. Агар асосланган бўлганингда, салаф манҳажи ва унга дучор бўлаётган хатар ўринларини билганингда ва сенга ўхшаш фитналанган сен каби қурбонларни билганингда, Аллоҳга қасамки, агар шундай бўлганинда бидъат аҳли билан бирга юрмас эдинг. Кўпчилик уларга фойда етказаман деган ҳужжат ила бидъат аҳли билан бирга юради! Эй биродарим, ахир уламолардан фойда олмадилар. Қандай қилиб сендан фойда оладилар?! Ибн Боз, Усаймин ва Албоний раҳимаҳумуллоҳларнинг сўзлари ҳамда улардан бошқа ислом имомларининг сўзларини рад этадилару, сендан қабул қиладиларми?! Бу васвасадир. Сўнг юзга тўқсон тўққиз (гаров билан айтаманки), батаҳқиқ, уларнинг думларидан бирига айланасан!! Аллома Роби ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳнинг
китоб, рисола ва фатволар тўплами, 14/244. كلام قوي وذهبي للشيخ ربيع المدخلي حفظه الله حقيق بالتـأمل السؤال:
يقول السائل إذ نصح بعض الإخوة بعدم مماشاة أهل البدع ومجالستهم أجاب بقوله :انا مؤصل ، ما قولكم حفظكم الله؟ الجواب : نقول له : لو كنت مؤصلا ما مشيت معهم، لو كنت مؤصلا وعرفت منهج السلف ، وعرفت المخاطر التي تتعرض لها، وعرفت الضحايا من أمثالك الذين كانوا مغرورين مثلك، والله لو كنت كذلك مامشيت مع أهل البدع. ويمشي الكثير مع اهل البدع بحجة أنه ينفعهم! يا أخي لم يستفيدوا من العلماء فكيف يستفيدوا منك ؟! يرفضون قول ابن باز وأقوال الألباني وابن عثيمين-رحمهم الله- وغيرهم من أئمة الإسلام ويقبلون منك ؟!! هذا هوس، ثم إن تسع وتسعين بالمائة انك ستصبح من اذنابهم. اا [مجموع كتب ورسائل وفتاوى العلامة ربيع بن هادي المدخلي حفظه الله مجلد 14 ص 244] RE: Бидъат аҳли билан илакишиб юриш ва ҳамсуҳбат бўлиш - Инсон - 03-10-2015 Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух! Хак сузлар....Кунимизда учраб турадиган аччик хакикат. Айанчлиси шундаки, саляф манхажида булатуриб ботил ахлидан хижолат килиб уларга юмшоклик киламиз. Уларчи? Агар Сизни хакикий суннат саляф-солихларга эгашувчи эканлигингизни билган захотиек, юзини бошка томон бурадилар. Хатто бир-бирларини бундан огох киладилар. Аслида бундай хорликка ким хаклирок?! Субханаллох! Аллох бизларни хакда бардавом килсин! RE: Бидъат аҳли билан илакишиб юриш ва ҳамсуҳбат бўлиш - mutaallim - 04-04-2015 79-савол: Фазилатли шайх! Бир киши салафий эканини даъво қилади. Бироқ хизбий-(гуруҳбоз)лар билан ҳамсуҳбат бўлади. Бу борада насиҳат қислак: Мен уларга йўл-йўриқ кўрсатиб, насиҳат қиляпман, дейди. Ушбу шахсга қандай ҳукм қиламиз?
79-жавоб: Ўзаро насиҳат қилиш дегани улар билан юришинг керак дегани эмас. Ўзаро насиҳат чекланган вақтларда бўлади. Уларга насиҳат қиляпман деган ҳужжат ила улар билан бирга юришинга келсак, агар уларга насиҳат қилаётган бўлсанг, албатта, уларнинг амалларида ўзгариш ва (аввалги) йўлларига қарама-қаршилик кузатилади. Мисол учун мен уларга насиҳат қиляпман десанг-у, улар қулоқ солмаса ёки сендан қабул қилмасалар, демак, улар билан ўтирма-(ҳамсуҳбат бўлма) ёки улар билан бирга юрма, борди-келди қилма! Агар сени эшитмасалар улар билан борди-келди қилма ва улар билан ўтирма-(ҳамсуҳбат бўлма)! Бироқ улар билан борди-келди қилаётганинг ва ҳамсуҳбат бўлаётганингни кўрсак, сен улардан бири эканингни билиб оламиз. (Аҳмад Нажмий раҳимаҳуллоҳ "Фатава Жалия" (2/141)). RE: Бидъат аҳли билан илакишиб юриш ва ҳамсуҳбат бўлиш - Admin - 04-23-2016 Шайх, аллома Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ёшлар бидъат аҳли билан ўралашиб юришдан ҳазир бўлишлари лозим. Улардан илм талаб қилмайди. Аллоҳга қасамки, ақли, фитрати ва қалби саломат жоҳил ҳолда қолиши бидъат аҳлидан таълим олишидан яхшироқдир. Акс ҳолда ўз кўзимиз билан кўриб турганимиздек ақидаси барбод бўлади ва манҳажи фасодга юз тутади» (Фатава (1/103)).
|