Тавҳид форуми
Намозда кийимни қайириш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Намозхон либоси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=90)
+---- Thread: Намозда кийимни қайириш (/showthread.php?tid=1652)



Намозда кийимни қайириш - Меҳмон - 10-27-2012

Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu. Birodarla sahihul buhoriyda, adashmasam ibn abbosdan kelgan bir hadisni sharhi kerak edi, hadisni to'liq bilmaganim uchun, kerakli joyni yozaman PAYG'AMBAR ALAYHISSALOM BIZNI NAMOZDA KIYIMNI ORQAGA QAYIRISHDAN ........ qaytardilar. Mana shu hadisni sharhini bilganlar malumot berila iltimos. BAROKALLOHU FIYKUM


Тўпиқдан пастга тушиб турадиган кийим кийиш ҳақида - rinat80_09 - 10-28-2012

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Хозирги пайтда купгина намозхонлар ва масжид Имомлари хам факат намозга такбир айтилаётганда ёки масжидга келганда шимларини тупикларидан кутариб олади ва намоз укиб булгандан кейин кучага чикаётганда яна шимларни тупиклардан тушириб олади. бунинг хукми нима? бу узини узи алдашлик ми ёки тугри амалга ётади ми? Аллох рози булсин!


RE: namozda kiyimni qayirish - mutaallim - 10-29-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Биринчидан: бир қанча ҳадисларда намозда кийимни қайиришдан қайтарув ворид бўлган.
Бухорий (812) ва Муслим (490) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Етти суяк: пешона -ҳамда қўллари билан бурунларига ишора қилдилар- икки қўл, икки тизза ва оёқ учларида сажда қилишликка ҳамда кийим ва сочни йиғмасликка буюрилдим”.
Кийим ва сочни йиғишлик: сажда вақти ерга тегмаслиги учун тўплаб, йиғиб олишликдир.
Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Уламолар кийим ёки кийимни енги ёҳуд шунга ўхшашлар шимарилган ҳолда намоз ўқимоқликдан қайтарувга иттифоқ қилганлар... Ушбуларнинг бари уламоларнинг иттифоқи билан қайтарилган бўлиб, у кароҳати танзиҳдир. Агар шундай ҳолатда намоз ўқиса ёмон ишга қўл урган бўлади ва намози саҳиҳдир. Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Ат-Тобарий бу борада уламоларнинг ижмосини ҳужжат сифатида ёдга олган. Ибнул Мунзир эса Ҳасан Басрийдан ушбу ҳолатда (намозни) қайта ўқишлик лозимлигини ҳикоя қилган”. Сўзлари тугади.
“Туҳфатул Минҳож” (2/161-162)да шундай дедилар: “Намоз ўқувчи учун сочини орқага ташлаш ёки уни салласи остига қайтариши билан (сочни букишлиги) ёҳуд енги ёда этаги-(почаси)ни шимаргани каби (кийимини қайтаришлиги) макруҳдир”. Сўзлари тугади.
Шунга кўра шимни намозда қайириш ва шимаришлик макруҳдир.
Иккинчидан: Бухоий (5787) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Изорнинг тўпиқдан паси жаҳаннамдадир”.
Абу Довуд (4084) Абу Журай Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Изорни тушириб юришликдан ўзингни тий! Батаҳқиқ, у кибрдандир. Аллоҳ таоло кибрни хуш кўрмайди”. Албоний “Соҳиҳ Аби Дауд”да саҳиҳ санадилар.
Эркак кишига кийимини тўпиқдан пасга тушар даражада узайтиришлиги жоиз эмас.
Узун кийим кийишда давом этиб, ушбу шимда намоз ўқишни хоҳласа, агар ушбу ҳолатида қолдирса кийимини узайтирирган-(тўпиғидан туширган) ҳолда намоз ўқийди. Агар уни тўпиқдан тепа бўлиши учун шимарса кийимини қайирган ҳолда намоз ўқийди. Ана шу дамда икки қайтарув тўқнаш келди: узун кийишдан қайтарув ва намозда кийимни шимаришдан қайтарув. Шак-шубҳа йўқки, узун кийишлик ҳумки қаттиқроқдир. Батаҳқиқ, у гуноҳи кабиралардан биридир. Намозда кийимни шимаришга келсак, бас, у макруҳдир. (Иккиси) тўқнаш келган вақтда эса муҳимроғи муқаддам қилинади. У ҳам бўлса кийимни тўпиқдан пасга туширишдан четлашишликдир. Ана шунда шимни тўпиқдан юқори бўлиши учун шимариб олади.
Агар шим ёки иштон тўпиқдан пасда бўлса, батаҳқиқ, уни кўтариб олишлик вожиб бўлади. Хоҳ намоз ёки бошқа ўринда бўлсин. Балки тўпиққа тегиб туришлиги жоиз эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Изорнинг ўрни болдир ва мушакнинг ярмигачадир. Истамасанг (майли) пасроқ. Агар (буни ҳам) истамасанг болдирнинг орқасидан. Икки тўпиқнинг изорда ҳаққи йўқдир”. Имом Аҳмад ва Насоий ривоятлари.
Иштонни қайириб олишлик ушбу қайтарув остига дохил бўлмайди. Чунки изорни тўпиқдан кўтариб юришлик шаръан талаб қилинган ишдир. Балки у вожибдир. Кийим ёки сочни йиғиб олишликдан қайтарув эса макруҳ экани учундир.
Учинчидан: аёл кишини қайирилган шимда намоз ўқишига келсак, у аслида шимда намоз ўқишидан қайтарилгандир. Хоҳ қайирилган ёки қайирилмаган бўлсин.
Агар ушбу буйруққа хилоф иш тутиб, шимда намоз ўқиса намози саҳиҳдир.
Нававий роҳимаҳуллоҳ “Мажмуъ” (3/176)да шундай дедилар: “Агар (танаси) рангини яширса ва тизза, думба ҳамда шунга ўхшашлар каби танасининг ҳажмини васф қиладиган бўлса сатрланиш мавжуд бўлгани учун намоз саҳиҳдир. Доримий ва “Баён” асари соҳиби агар (тана) ҳажми васф қилинса саҳиҳ бўлмайди деган қарашни илгари суришди. Ва у очиқ-ойдин хатодир”. Сўзлари тугади.
Агар аёл киши шимда намоз ўқиса, бас, уни шимармайди. Чунки унинг бунга ҳожати йўқ. Чунки аёлдан талаб қилинадигани намозда икки оёғи очилиб қолишлигини сатр қилишликдир. Ҳамда кийимни тўпиқдан тушириб юришликнинг ҳаром эканлиги эркакларга хосдир. Аёлларга тегишли эмас.
Валлоҳу Аълам.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоби
Савол: Енгларни букиб шимаришлик намозда қайтарилган ишлардан саналадими? Агар букилган бўлса ҳукми ўзгача бўладими. Агар мен намозга ушбу шимарилган ҳолатда кирсам, ушбу (ҳолат) унга (намозга) киришимдан олдиндир. Яъни, мен ушбуни намоз давомида шимариб олмадим. Ёки икки ҳолат баб-баробарми?
Жавоб: Енгларни намоз давомида ёки намоздан олдин сажда вақти ерга тегмаслиги учун букиб ёки қайириб шимаришлик жоиз эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Етти суякда сажда қилишликка ҳамда соч ва кийимни йиғмасликка буюрилдим”. Бухорий (1/196) ва Муслим (1/354) ривоятлари.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оилалари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво рақами: 8598-фатвонинг 4-саволи
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қаъуд
Манба: http://www.alifta.net/Search/ResultDetails.aspx?lang=ar&view=result&fatwaNum=&FatwaNumID=&ID=2218&searchScope=3&SearchScopeLevels1=&SearchScopeLevels2=&highLight=1&SearchType=exact&SearchMoesar=false&bookID=&LeftVal=0&RightVal=0&simple=&SearchCriteria=allwords&PagePath=&siteSection=1&searchkeyword=217132216167032217138216172217136239191189#firstKeyWordFound
Савол: Дарҳақиқат, саҳиҳ суннатда кийимни қайиришдан қайтарув ворид бўлган. Бундан қасд қилингани нима?
Жавоб: Саҳиҳайнда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Етти суякда сажда қилишликка ҳамда кийим ва сочни йиғмасликка буюрилдим”. (Бухорий (1/196) ва Муслим (1/354)). (Ҳадисдаги) йиғиб олишликдан қасд қилингани: намоз ўрнига тегмаслиги учун тўплаб, йиғиб олишликдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оилалари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: 7/35. 5133-рақам
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Қаъуд
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects.aspx?View=Page&HajjEntryID=0&HajjEntryName=&NodeID=729&PageID=2217&SectionID=3&SubjectPageTitlesID=23071&MarkIndex=0&0#%d9%88%d8%b1%d8%af%d9%81%d9%8a%d8%a7%d9%84%d8%b3%d9%86%d8%a9%d8%a7%d9%84%d8%b5%d8%ad%d9%8a%d8%ad%d8%a9%d8%a7%d9%84%d9%86%d9%87%d9%8a%d8%b9%d9%86%d9%83%d9%81