Рибога олинган нарсадан фойдаланишнинг ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Турли фиқҳий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=18) +--- Thread: Рибога олинган нарсадан фойдаланишнинг ҳукми (/showthread.php?tid=1665) |
Рибога олинган нарсадан фойдаланишнинг ҳукми - Admin - 11-01-2012 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum rohmatullohi va barokatuh.shunday savolim bor edi,ukam kreditga moshin oldi qaytarishimizga qaramasdan,shu moshinga minishimizni hukmi nima?uning aytishicha bu halol kredit hozir hamma musulmonlar shundan foydalanayapdi deydi,halol kredit bormi?agar harom bulsa zaruratda minish mumkinmi?http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1053 RE: Рибога олинган нарсадан фойдаланишнинг ҳукми - mutaallim - 11-03-2012 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Саволингиз икки қисмдан иборат деб билдик: 1) Умуман кредит савдоси ҳақида. 2) Молига ҳаром оралаган одамни мулкидан фойдаланиш ва ҳадиясини қабул қилиш мумкинми ёки йўқми масаласи ҳақида. Саволнинг биринчи қисми бўлмиш кредит савдосига тўхталадиган бўлсак, кредит савдоси – мол нақд берилади, бироқ пулнинг бари ёки баъзиси маълум муддатга кечиктирилиб, муайян миқдорда бўлиб-бўлиб тўланади. Кредит савдосининг ҳукмини билиб олишга аҳамият қаратишлик лозим бўлади. Чунки иккинчи жаҳон урушидан кейин ушбу савдо тури муайян шахслар ва халқлар ўртасида кенг тарқалиб кетди. Муассаса ва ташкилотлар автоулов, уй-жой, асбоб-ускуна ва ушбудан бошқалар каби молларни ўз ўрнидан кредитга олади ва зиёда нарх билан кредитга сотади. Савдонинг ушбу кўринишини атрофга кенг тарқалишига сабаб бўлганлардан яна банкларни айтишимиз мумкин. Банк молни нақд пулга сотиб олади ва ўз мижозларига кредит-(бўлиб-бўлиб тўлаш)га сотади. Кредит савдосининг ҳукмига келсак, насиа савдосининг жоиз экани ҳақида бир қанча ҳужжатлар ворид бўлган. Яъни, пулни маълум муддатда бериш билан юритиладиган савдо. Бухорий (2068) ва Муслим (1603) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудийдан маълум муддатда (тўлаб бериш шарти) билан таом сотиб олдилар ва унга темирдан бўлган совутларини гаров қилиб бердилар”. Ушбу ҳадис пулни кейинроқ тўлаш шарти билан савдо қилишликнинг жоиз эканига далолат қиляпти. Кредит савдоси ҳам пули кечиктириб тўланадиган савдонинг ўзгинасидир. Ундаги (бўлиши мумкин бўлган энг катта фарқи шуки,) унинг пули бўлак-бўлак қилиб тўланади ва ҳар бир бўлакнинг ўзини маълум муддати бор. Шаръий ҳукмда эса пул кечиктирилган бир муддатда тўланиши билан бир неча муддатда бўлиб-бўлиб тўланиши ўртасида фарқ йўқдир. Бухорий (2168) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: “Олдимга Барийро келиб, айтдики: аҳлимга тўққиз увқия борасида мактуб йўлладим. Ҳар йили бир увқиядан...”. Ушбу ҳадис пулни (бир неча муддатга) бўлиб-бўлиб тўлашликнинг жоиз эканига далолат қиляпти. Пулни маълум муддатга кечиктириб тўлашликнинг жоиз экани ҳақида ҳужжатлар ворид бўлса-да, бироқ ҳужжатларда маълум муддатга кечиктиргани эвазига нархни кўтаришликнинг жоиз экани ворид бўлмаган. Шу сабабли уламолар ушбу масаланинг ҳукмида ихтилофга борганлар. Озчилик уламолар ушбу иш рибо деган ҳужжат билан уни ҳаром деган раъйга бориб айтганларки: чунки ушбу (савдо)да муддатни кечиктириш эвазига нарх кўтариляпти. Бу эса рибодир. Жумҳур уламолар, шу жумладан тўрт имом ушбу савдони жоиз деган раъйга бордилар. Бу борадаги тўрт мазҳаб уламоларининг сўзлари: Ҳанафий мазҳаби: “Гоҳида нарх муддат кечиктирилгани боис зиёда бўлади”. (“Бадаъиус Сонаиъ” (5/187)). Моликий мазҳаби: “Замон-(муддат) қўйилиши (ҳам) пулдан бир миқдордир”. (“Бидаятул Мужтаҳид” (2/108)). Шофеъий мазҳаби: “Нақд беш насия олтига тенг келади”. (“Ал-Важиз” (1/85) Ғаззолий). Ҳанбалий мазҳаби: “Муддат нарҳдан (маълум бир) миқдорни олади”. (“Фатава Ибн Таймийя” (29/499)). Бунга Китоб ва Суннатдан бир қанча далилларни зикр қилишди. Шулардан: 1) Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол... қилган”. (Бақара/275). Ушбу оят жамийки савдо турларини ўз ичига олади. Шу жумладан муддат кечиктирилиши эвазига нархни кўтарилишлигини ҳам. 2) Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Эй мўминлар, молларингизни ўрталарингизда ноҳақ (яъни ўғрилик, қароқчилик, судхўрлик, порахўрлик, қимор каби) йўллар билан емангиз! Балки ўзаро ризолик билан бўлган савдо-сотиқ орқали мол-дунё касб қилингиз”. (Нисо/29). Ушбу оят ҳам икки тараф ўртасида розилик бўлганда савдо қилишни жоиз эканига далолат қиляпти. Агар харидор муддат кечиктирилиши эвазига нарх кўтарилишига рози бўлса савдо саҳиҳ бўлади. 3) Бухорий (2086) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келдилар. Улар хурмони икки ва уч йилга қарз берардилар. Шунда: “Кимда-ким бирор нарса қарз берса маълум ўлчовда, маълум вазнда маълум муддатга берсин”, дедилар. Силм савдоси-(пул нақд берилади ва мол маълум муддатдан кейин олинади) Китоб-у Суннат ва ижмо билан жоиздир. Ва у кредит савдосига ўхшашдир. Уламолар ушбунинг ҳикматини ёдга олиб айтдиларки, харидор нарх арзонлигидан, сотувчи эса нақд мол-(пул)дан фойда кўради. Бу эса савдода муддат кечикиши нарх (кўтарилиши)да насибадор эканига далилдир. Ушбунинг сабдода зарари йўқ. (“Муғний” (6/385)). 4) Мусулмонлар ўртасида муддат кечиктирилиши эвазига нарх кўтарилишининг жоиз экани бирор норозиликсиз амалда қўлланиб келиняпти. Натижада савдонинг ушбу кўриниши жоиз эканига ижмо кабидек бўлиб қолди. Банклардан кредитга автоулов сотиб олишликнинг жоиз эканига уч шарт мавжуд: 1) Автоулов банкнинг мулки бўлишлиги. Банк автоуловни сизга сотишидан олдин ўзи сотиб олади. 2) Банк автоуловни сизга сотишидан олдин сотиб олган ўрнидан уни кўчириб келиш билан тўла қўлга киритган бўлишлиги. 3) Банк мижозига кредит тўлашда кечикса жаримага тортишни шарт қилмаган бўлишлиги. Агар савдода ушбу уч шарт ёки бирортасига путур етадиган бўлса, ушбу савдо ҳаром бўлади. Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ жавоблари
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/041505.mp3[/mp3]Кредит савдосининг ҳукми Савол: “Укам автоулов сотиб олди. Унга: агар маблағни бир дафъада тўласанг нархни тушириб берамиз. Агар ҳар ойда муайян маблағни кредит-(бўлиб-бўлиб) тўласанг нархни кўтарамиз, дейишди. Ана шу жойда савол туғиляпти эй шайх ҳазратлари: укамга устига фойда қўйилган ҳолда автоуловни кредитга сотиб олишлиги жоизми ва бу рибо бўладими?”. Жавоб: “Агар у ёки бу (шартга) келишишса зарари йўқ. Агар нақд тўлашга келишишса зарари йўқ. (Шунингдек), маълум бир кредитга келишишса ҳам зарари йўқ. Ҳар ойда шундай-шундай муайян тўлов. Аллоҳ субҳанаҳунинг ушбу қовлига биноан: “Эй мўминлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз, ёзиб қўйинглар!”. Ушбу (буйруқ) бўлиб-бўлиб ёки бир дафъада тўлашни ҳам ўз ичига олади. Агар ушбуга келишиб ҳар ой ёки ҳар йил маълум маблағ тўласа ёҳуд нақдга, маълум нарса-(маблағ)га келишишса (жоиздир). Аммо на униси ва на бунисига келишмай ажралсалар бу саҳиҳ эмас. Ажралишларидан олдин ё нақдга ёки кечиктириб тўлашга қарор қилишлари лозимдир”. Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/19230 Саволнинг иккинчи қисмига келсак, “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудлар билан савдо-сотиқ муомалаларини қилганлар. Рибо билан шуғулланишларига қарамай ҳадияларини қабул қилганлар. Аллоҳ таоло шундай деди: “Яҳудий бўлган кимсаларнинг золимликлари ва кўп кишиларни Аллоҳ йўлидан тўсганлари сабабли, яна манъ этилган бўлсалар-да, судхўрлик қилганлари ва одамларнинг молларини ноҳақ еганлари сабабли уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик. Ва улардан кофир бўлган кимсалар учун аламли азобни тайёрлаб қўйдик”. (Нисо/160-161). Шундай бўлишига қарамай пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг ҳадияларини қабул қилдилар. Хайбарда қўй ҳадия қилган (яҳудий) аёлнинг ҳадиясини қабул қилдилар. Улар билан турли муомалалар қилдилар. Вафот этганларида совутлари яҳудий қўлида гаровда эди. Бу борадаги қоида шуки: ҳаром касб билан топилган мол фақат касб қилиб топувчига ҳаромдир. Ундан уни (ушбу ҳаром йўлга кўра топилган молни) мубоҳ йўлга кўра олган киши бундан мустасно (яъни, у олиши жоиз). Шунга кўра рибо билан муомала қилаётган кимсадан ҳадия олиш ва яна у билан савдо-сотиқ қилишлик жоиз бўлади. У билан алоқа узишликда фойда бўлишлиги бундан мустаснодир. Яъни, муомала қилмай, ҳадиясини қабул қилмасликда фойда бўлса майли. Демак, бу борада фойдани кўзлаб иш кўрамиз. Айнан ўзи ҳаром бўлган нарсаларга келсак, бас, у олувчи ва бошқаларга ҳам ҳаромдир. Мисол учун маст қилувчи ичимлик, агар маст қилувчи ичимликни ҳалол деб биладиганлардан бўлган яҳудий ёки насроний менга уни ҳадия қилса менга уни қабул қилишлик жоиз бўлмайди. Чунки унинг айни ҳаромдир. Агар бир кимса бирор шахснинг молини ўғирласа ва мени олдимга келиб, уни менга берса менга ушбу ўғирланган молни олишлик ҳаром бўлади. Чунки унинг айни ҳаромдир. Ушбу қоида сизга кўплаб муаммоларда ечим топиб беради. Ҳаром касб билан топилган мол фақат касб қилиб топувчига ҳаромдир. Ундан уни (ушбу ҳаром йўлга кўра топилган молни) мубоҳ йўлга кўра олган киши бундан мустасно (яъни, у олиши жоиз). У билан алоқа узишликда, ундан бирор нарса олмаслик, ҳадиясини қабул қилмаслик ва у билан савдо-сотиқ қилмасликда уни ушбу амалдан қайтарадиган бирор фойда бўлса, ушбу кимса билан ана шу фойда сабабли алоқа узилади”. (Шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ “Асъила Бабул Мафтуҳ” (1/76)). Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ жавоблари
Савол: “Кишига моли ҳаром эканлиги маълум бўлган кимса билан муомала қилишлиги саҳиҳми? Ёки ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармайдими?”.Ҳаром мол эгалари билан муомала қилишлик ҳукми Жавоб: “Агар моли ҳаром эканини билса муомала қилмайди. Бироқ (моли ҳаром ва ҳалол билан) аралаш бўлса у билан муомала қилишлиги жоиздир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудийлар билан муомала қилганлари каби. Яҳудийларнинг моли аралашдир. Уларда рибо ва ботил келишувлар мавжуд. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар билан муомала қилдирлар. Улардан нарса харид қилдилар ва таомларини едилар. Аллоҳ таоло бизга улардаги ушбу (қабиҳ) ишларга қарамай таомларини ҳалол қилди: “Яҳудий бўлган кимсаларнинг золимликлари ва кўп кишиларни Аллоҳ йўлидан тўсганлари сабабли, яна манъ этилган бўлсалар-да, судхўрлик қилганлари ва одамларнинг молларини ноҳақ еганлари сабабли уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик. Ва улардан кофир бўлган кимсалар учун аламли азобни тайёрлаб қўйдик”. (Нисо/160-161). Уларда жоиз бўлган савдо ҳам, ҳаром бўлган савдо ҳам мавжуд. Уларда ҳалол касб ва ҳаром касб ҳам мавжуд. Моли аралаш кимса билан муомала қилишда зарар йўқ. Аммо ушбу мол ҳаром эканини билсанг ушбу ҳаром мол билан савдо-сотиқ қилма”. Манба: http://binbaz.org.sa/mat/3958 |