Тавҳид форуми
Рўзғор буюмларини қизғанмаслик ҳақида оят борми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Қуръон (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=4)
+---- Forum: Тафсир (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=62)
+---- Thread: Рўзғор буюмларини қизғанмаслик ҳақида оят борми? (/showthread.php?tid=1681)



Рўзғор буюмларини қизғанмаслик ҳақида оят борми? - Admin - 11-08-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассалому алайкум, ушбу сизларга юбораетган саволларимга жавоб берсангизлар:
Уйдаги рузгор буюмларни бировлардан кизгонмаслигимиз кераклиги хакида оятлар борми? Булса шархлари билан келтириб куйсангизлар!
Жавобларингизни кутиб коламан, Аллох сизларга икки дуне яхшиликларини ато этсин



RE: Рўзғор буюмларини қизғанмаслик ҳақида оят борми? - mutaallim - 11-15-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
الَّذِينَ هُمْ يُرَاءُونَ (6) وَيَمْنَعُونَ الْمَاعُونَ (7
“Улар риёкорлик қиладиган ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!”. (Маъун/6-7).
“Рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!”, яъни, идиш, челак, болта ва фойдаланиш ҳамда тортиқ қилшлик одат тусига кирган шуга ўхшашлар каби вақтинчалик бериб туриш ёки совға қилиш тарзида бериб туришлик зарар қилмайдиган нарсани тўсадилар.
Улар ниҳоятда ўч эканликлари сабабли уй-рўзғор буюмларини бермайдилар. Ундан ортиқроқ нарса ҳақида нима дейсиз?!
Ушбу сурада... яхшилик қилиш, идиш, челак, китоб ва шунга ўхшашларни вақтинчаликка бериб туриш каби қимматбаҳо бўлмаган нарсаларни улашишга тарғиб қилинди. Чунки Аллоҳ таоло шундай қилмаган кимсани қоралади. (Абдурроҳман ибн Носир Ас-Саъдий “Тайсирул Карим Ар-Роҳман фий Тафсири Калам Ал-Маннан” (2/1112)).