Тавҳид форуми
Балоғатга етмаган қизларга шим кийдириш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Либос ва зеб-зийнат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=32)
+--- Thread: Балоғатга етмаган қизларга шим кийдириш (/showthread.php?tid=1682)



Балоғатга етмаган қизларга шим кийдириш - Admin - 11-08-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассалому алайкум, ушбу сизларга юбораетган саволларимга жавоб берсангизлар:
Балогатга етмаган кизларимизга шим кийдирсак буладими?
Жавобларингизни кутиб коламан, Аллох сизларга икки дуне яхшиликларини ато этсин



RE: Балоғатга етмаган қизларга шим кийдириш - mutaallim - 11-15-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Кичик ёшдаги ўғил ва қизларнинг аврат чегараси Китоб ва суннатда ворид бўлмаган. Аксар фуқаҳолар: агар қизча кўзга кўриниб қолган бўлса, соғлом табиатли эркакларни ўзига жалб қиладиган ёшга етса, бас, унинг аврати балоғатга етган қиз аврати кабидир. Аммо ўзига жалб қилар ёшга етмаган экан, то ушбу ёшга етгунча ҳижоби борасида айрим рухсатларни олиши жоиздир, дейдилар.
Шайх ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Кичик ёшдаги гўдак қизнинг аврат ҳукми йўқдир. Унга юзи, бўйни, икки қўли ва икки оёғини сатр қилишлиги вожиб эмас. Гўдак қизчани ушбуга мажбурлаш лойиқ иш эмас. Бироқ қиз эркакларнинг нафси ва шаҳватини ўзига тортадиган ёшга етса, бас, у фитна ва ёмонликни дафъ қилиш учун ҳижобланади. Бу эса аёлларнинг турли эканига кўра турлича бўлади. Чунки улар орасида тезда ўсиб, қадди-қомати келишганлари мавжуд. Ва яна улар орасида бунинг акси бўлганлари мавжуд”.
Бироқ динимиз барча буйруқларни босқичма-босқич юклаганидаги ҳикматни назардан қочирмаган ҳолатда, фарзандларимизни ҳам исломий тарбия асосида катта қилишимиз муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли қизларимизни гўдаклигидан бошяланг ва шим кийдириб катта қилмаслик биз ота-оналар гарданимиздаги масулиятга эҳтиёткорлик билан ёндашишимизни кўрсатади. Чунки фарзандларимиз ёшлигидан исломий муҳитда катта бўлса балоғатга етгандан кейин ҳам динимиз буйруқларини бажаришда осонликча бўйин ёр беради. Акс ҳолда одатлаган кийим ва умуман ҳаёт тарзини ҳайз кўрган куни тарк этишликда ич-ичидан қаршилик сезиши табиийдир.
Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Инсонга қизига ёшлигидан ушбу кийимни кийдиришлиги лойиқ эмас деб биламан. Чунки у ушбуга одатланиб қолса, унга кўникади ва у ҳақдаги (динимиз) буйруғига беписандлик қилади. Аммо ёшлик чоғиданоқ уятчанлик-(одоблилик)ка одатланса катта ёшга етганда ҳам ушбу ҳолатда қолади. Муслима сингилларимга насиҳатим шуки, дин душманларидан иборат хориждагиларнинг кийимларини тарк этсинлар ва қизларини сатр ва ҳаё либосларига одатлантирсинлар. Чунки у иймондандир”. (“Фатава Шайх Усаймин фий мажалла ад-даъва” (35-саҳифа 1709-рақам)).


Cурати бор кийимлар ва қизларга шим сотиш масаласида - Меҳмон - 12-11-2013

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

1) Савдода ёши 9-10 ёшлардаги қизларга шим ва шунга ўхшаш либослар сотса жоизми? масалан шим тор бўлса.

Мумкунмас дийдиган биродарла ҳужжат билан ёзсела!
Жавоб учун олдиндан раҳмат!


RE: Балоғатга етмаган қизларга шим кийдириш - Инсон - 12-15-2013

"Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир" (Моида: 3)

“Ким Аллоҳдан тақво қилса У зот унга чиқар йўлини қилар ва ўйламаган жойидан ризқлантирар” (Талок: 2)