Тавҳид форуми
Тирик жонивор сурати бор кийим кийиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Либос ва зеб-зийнат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=32)
+--- Thread: Тирик жонивор сурати бор кийим кийиш (/showthread.php?tid=1683)



Тирик жонивор сурати бор кийим кийиш - Admin - 11-08-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассалому алайкум, ушбу сизларга юбораетган саволларимга жавоб берсангизлар:
Балогатга етмаган кизларимизга одам сурати бор кийимларни кийдирсак буладими?
Жавобларингизни кутиб коламан, Аллох сизларга икки дуне яхшиликларини ато этсин



RE: Тирик жонивор сурати бор кийим кийиш - mutaallim - 11-15-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ жавоблари
Суратли кийимларни кийишлик ҳукми

[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/066908.mp3[/mp3]
Савол: Ушбу дастурда инсон ёки ҳайвон расми бўлган кийимларни кийишлик ҳаром деб эшитдим. Ушбу ҳаром ҳукми гўдакларнинг кийимларига ҳам татбиқ этиладими-(мос келадими)? Агар жавоб: ҳа шундай, бўлса менда инсон ва ҳайвон расмлари мавжуд гўдакларнинг катта ададни ташкил қиладиган кийимлари бор. Ундан қутулишим вожиб бўладими? Уни фақир ва муҳтожларга садақа қилишим жоизми ёки йўқми? Бизга (ўз жавобингиз билан) фойда улашсангиз. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!
Жавоб: Инсон, шер, бўри, ит, мушук ёки шулардан бошқа тирик жон сурати бўлган кийимларни кийишлик на эркак, на аёл, на гўдак ва на катта ёшдагиларга жоиз бўлади. Чунки уларнинг кийимларда мавжуд бўлишлиги уларни улуғлашликдан бир турдир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам суратдан қайтардилар ва сураткашларни лаънатладилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Бирор бир суратни қўймай парчалайсан”. Ва айтдиларки: “Малоикалар сурат бор уйга кирмайди”. Кўрпа ёки ёстиқда эскириб-(ўчиб) кетган бўлишлиги бундан мустаснодир. Бунинг зарари йўқ. Ётиладиган ўрин-кўрпа, ёстиқ, устида ўтириладиган диван кабиларда эскириб-(ўчиб) кетган бўлишлигида монелик йўқ. Ушбулар эскириб-(ўчиб) кетган. Кийимларга келсак, йўқ. Агар ушбу кийимларни ёстиқ ёки кўрпа қилсанг эскириб-(ўчиб) кетади. Бунда зарар йўқ. Ёки (сурат) боши-(калласи)ни тўсиб, сатр қиладиган бирор ямоқ қилинса ҳам бунда зарар йўқ.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/10797


Cурати бор кийимлар ва қизларга шим сотиш масаласида - Меҳмон - 12-11-2013

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

2) Одамлар ва шунга ўхшаш нарсаларни шакли тушурилган кийимларни сотишнинг ҳукми нима?

Мумкунмас дийдиган биродарла ҳужжат билан ёзсела!
Жавоб учун олдиндан раҳмат!