Тавҳид форуми
Саждада бош кийим пешона ерга тегишидан тўсиб қолса - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Намозхон либоси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=90)
+---- Thread: Саждада бош кийим пешона ерга тегишидан тўсиб қолса (/showthread.php?tid=1691)



Саждада бош кийим пешона ерга тегишидан тўсиб қолса - Меҳмон - 11-12-2012

Assalamu a'laykum va rohmatullohi va barokatuhu

Sajdada bosh kiyim peshanani to'sib tursa, sajdani mukammal bo'lish shartiga xilof bo'miydimi? U bosh kiymi peshonani to'g'ridan to'g'ri yerga tegishligini orasida bo'lsa... Buni hukmi qando bo'ladi? Shu masalani tushuntirib bersela. Agar ixtilofli masala bo'sa, har bir tarafni dalilini keltirsela. Chunki bu haqida hamma har xil gapiradi.
Barokallohu fiykum...


RE: Sajdada bosh kiyim peshanani to'sib tursa - mutaallim - 11-15-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
82- Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Етти аъзода сажда қилишликка буюрилдим: пешона -ва қўллари билан бурунларига ишора қилдилар-, икки қўл, икки тизза ва икки оёқ учлари”. (Бухорий (809, 812), Муслим (230, 490)).
Пешонага бевосита тегиб турган кийим ва саллада сажда қилишлик макруҳдир. Иссиқ, совуқ, тикан, ернинг дағаллиги каби ҳожат тушишлиги бундан мустаснодир. Ана шу вақтда макруҳ бўлмайди. Гилам ва шунга ўхшаш бевосита бўлмаган тўсиққа сажда қилишлик ҳам макруҳ эмас. (Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Солиҳ Оли Бассом “Тайсирул Аллам Шарҳ Умдатил Аҳкам” (168)).
Шайх Тақиюддин шундай дедилар: “Бу борада баъзи салафлар рухсат берди. Шояд у кўп иссиқ ёки совуқ бўлгани учундир”. (“Иҳкамул Аҳкам” (2/313)).