Тавҳид форуми
Аҳли сунна вал жамоанинг умматни бирлаштириш йўлидаги манҳажи - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=3)
+--- Thread: Аҳли сунна вал жамоанинг умматни бирлаштириш йўлидаги манҳажи (/showthread.php?tid=1692)



Аҳли сунна вал жамоанинг умматни бирлаштириш йўлидаги манҳажи - mutaallim - 11-13-2012

Аҳли сунна вал жамоанинг умматни бирлаштириш йўлидаги манҳажи

Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин Ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд айтиб, Ундан ёрдам ва мағфират сўраб, Унга тавба қиламиз. Нафсимиз ёмонлиги ва амалларимиз шумлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз. Аллоҳ таоло кимни ҳидоят қилса уни адаштиргувчи, кимни адаштирса уни ҳидоят қилгувчи йўқдир. Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло у кишига, аҳли оила ва барча саҳобаларига кўпдан-кўп саловату саломлар йўлласин. У киши рисолатни етказиб, омонатни адо этиб, умматга насиҳат қилиб-(холис туриб), то ўлим келгунча Аллоҳнинг йўлида ҳақиқий жиҳод қилганликларига гувоҳлик берамиз. Бирор бир яхшиликни қўймай, батаҳқиқ, умматни унга йўлладилар ва бирор бир ёмонликни қўймай, албатта, умматни ундан огоҳ этдилар. Сўнг:
Эй биродарлар, ушбу суҳбат мавзуси улкан ва каттадир. Ҳар бир мусулмон ушбу олий истак ва улуғ мақсадни рўёбга чиқариш учун ғоятда интиқлик билан интилади. У ҳам бўлса: мусулмонларнинг эътиқодлари бир, сафлари жамул-жам бўлиб, (ўрталарида) баб-баробар бўлган калима асосида жамланишликдир. Шак-шубҳасиз ҳар бир мусулмон ушбу ишни рўёбга чиқариб, уни адо этишга интилади. Ушбу истакни амалга оширишлик чоғида (даъват) майдонида кўплаб ечим, турли-туман фикр ҳамда мусулмонларнинг сўз ва сафлари жамул-жам бўлиши йўлида фойдали муолажа ва энг тўғри йўлни белгилаб олишликда бир-биридан фарқли йўналишларни топамиз.
Бу ўринда кўплаб ечимларни учратамиз. Бироқ доно ва фаҳм-фаросатли мусулмон барча ишни -шу жумладан ушбу ишни ҳам- Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қайтаради. Ушбу иккиси (Китоб ва суннат) барча ишда ҳакам, таянч ва қайтиладиган манбадир. Мусулмон ана шундай бўмоқлиги лозим бўлади. Келишмовчилик ўрни, ихтилофли иш ва масалаларни Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қайтаради. Чунки у иккисида шифо ва (ўзгасидан) беҳожатлик бор. Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан иборат очиқ-ойдин ҳужжат ва далиллар рўбарўсида ким бўлишидан қатъий назар бирор бир кишига ўз фикрини ўртага ташлаши ёки ўйлаб топиши ёҳуд бирор ўй-(фикр) олиб келишлиги жоиз бўлмайди.
Мусулмонларнинг сўзи жамланиб, сафлари бир бўлишлиги ва уларни фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш ва ихтилоф қилишларидан огоҳ этишликнинг баёни Алоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ғоятда муфассал, гўзал ва аниқ-тиниқ баён қилингандир. Аҳли сунна, аҳли ҳақ ва тўғри йўлдагилар учун Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ворид бўлган (ҳужжатларни) четлаб ўтишлик жоиз эмасдир. Хоҳ нафий бўлсин, хоҳ исбот бўлсин улар Китоб ва суннат билан қаерга юрса бирга юрадилар. Имом Авзоъий роҳимаҳуллоҳ айтганларидек: “Суннат билан қаерга юрса шу ерга юрамиз”. Ана шулар ҳақиқатда аҳли сунна ва чинакам суннат ёрдамчиларидирки, суннат қаерга бошласа у билан ўша ерга юрадилар. Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ворид бўлганларни бажариб, уни тўла-тўкис ва мукаммал суратда адо этадилар. У иккисида ворид бўлмаган нарсаларни эса тарк этиб, ундан ғоятда ҳазир бўладилар. Ана шу аҳли сунна вал жамоа ҳамда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нусрат ва нажот ила гувоҳлик берган ҳақ аҳлининг ҳолатидир. Эй биродарларим, мусулмонлар ўртасида юз берган ва юз бераётган ушбу фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш бўлмиш муаммо ва қийинчиликка ечим истар эканмиз, бас, ушбуга Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан ўзга ечимлар ахтармаслигимиз лозим бўлади.
Бўлиниш ва ихтилоф юз беришлиги Аллоҳ табарока ва таоло кавний ва қадарий жиҳатдан тақдир қилган ишдир. Гарчи унга шаръий ва диний жиҳатдан рози бўлмасада. Уни кавний ва қадарий жиҳатдан тақдир қилди. Дарҳақиқат, чинакам ростгўй алайҳиссалоту вассалам ушбу иш юз беришидан олдин яқин келажакда рўй беради дея хабар берганлар. Саҳиҳ, собит ҳадисда шундай дегандилар: “Албатта умматим етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Биттасидан ташқари барчаси дўзахдадир”. Ушбу ҳавойи-хоҳиши билан сўзламайдиган чинакам ростгўй соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш яқин келажакда юз беришлигидан хабардор қилишлик ва ушбуни Аллоҳ табарока ва таоло кавний ва қадарий жиҳатдан хоҳлаганлигидир. У юз беради ва у киши алайҳиссалоту вассалам хабар берганларига биноан бўлишлиги чорасиздир. Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида ҳам шундай ворид бўлган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Албатта кимда-ким мендан кейин ҳаёт кечирса кўплаб ихтилофларни кўради”. Аллоҳ табарока ва таоло шундай деди: “Улар (одамлар) мудом ихтилоф қилурлар”. (Ҳуд/118). Ушбу ишни Аллоҳ табарока ва таоло тақдир қилиб, кавний ва қадарий жиҳатдан хоҳлагандир. Бироқ унга шаръий ва диний жиҳатдан рози бўлмаган. Аллоҳ табарока ва таолонинг Китоби Қуръони Каримни ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўқир экансиз, у иккисида ўзаро ёвқараш, фирқачилик, ўзаро келиша олмаслик, душманона муносабат ва бир-бирини ёмон кўришликдан огоҳлантирувчи кўплаб далил ва ҳужжатларни учратасиз. Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатида ушбудан огоҳлантирув ва қайтарув мавжуд. Агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хабарларини билиб, ўзларини исломга нисбат берувчиларнинг воқелиги бўлмиш фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш, ихтилоф ва турли қараш ва мазҳабларнинг рўй берганини кўрган бўлсак, батаҳқиқ, ушбу ҳолат бизни Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига гўзал суратда қайтишликка таъкидан ва чинакам чорлов ила чорлайди. У иккиси -юқорида ўтганидек- Аллоҳ табарока ва таоло тавфиқ бериб, онгини очган киши учун шифо ва етарлиликдир.
Фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш Аллоҳнинг динида мазамматлангандир. Аллоҳ табарока ва таолонинг динидан ажралишлик қоралангандир. Аллоҳ табарока ва таоло уни Ўзининг Китобида мазаммат қилди ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз суннатларида мазаммат қилдилар. Аллоҳ табарока ва таоло шундай дейди: “Динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз”. (Анъом/159). Бошқа бир қироатда эса: “Динларини ташлаб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз”. Расул алайҳиссалоту вассалам улардан безорлар ва улар ҳам у кишига дахлсиздир. Улар динларида фирқа-фирқа бўлиб бўлинган ва динларини тарк этиб, унга мухолиф бўлиб, қутурган фитна ва ҳалок қилувчи бидъатларга эргашганлардир. Шунинг учун ушбу оят изоҳида муфассирларнинг бир қанча ададдаги қовлларини учратасизки, Аллоҳ табарока ва таолонинг “Динларини бўлиб, ... олган кимсалар” қовлида ирода қилинганлар ушбу уммат ичидаги бидъат ва ҳаво аҳлидир. Бошқа бир қовлга кўра эса улардан мурод динларида фирқа-фирқа бўлиб бўлинган ва динларини тарк этган яҳуд ва насоролардир. Динларини тарк этганлар, яъни, уни челаб ўтиб, йироқлашиб, унга амал қилмаганлар. Динларида фирқа-фирқа бўлиб бўлинганлар, яъни, Аллоҳ табарока ва таолога эътиқод қўядиган бир дин бўлиши ўрнига турли динлар ва ҳар ҳил мазҳаблар қилиб олишди. Оят икки маънони ҳам ўз ичига олади. Ушбу оятда динда фирқа-фирқа бўлиб бўлинган ёки динидан узоқлашган кимсага қатъий қайтариқ ва шиддатли ваъид мавжуд. Ҳамда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор нарсада улардан эмаслар. У киши улардан безор ва улар ҳам у кишига дахлсиздир. Чунки улар динларидан узоқлашиб, унда ихтилоф қилдилар.
Аллоҳ табарока ва таоло шундай дейди: “(Эй мўминлар, Аллоҳ) сизлар учун ҳам диндан Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (яъни Муҳаммадга) ваҳий қилган нарсани, (шунингдек) Биз Иброҳим, Мусо ва Ийсога буюрган нарсани – шариат - (қонун) қилди,— «Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!”. (Шўро/13). Бу Аллоҳ табарока ва таолонинг васияти ва пайғамбарларга ҳамда улул азм элчиларга шариатидир. У динни барпо қилишлик ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинмасликдир. Ушбу оят ихтилофни камайтириш ва сафларни жипслаштириш учун энг фойдали ва энг соғлом ечимдир.
Динни барпо қилишлик: дин аҳли динга амал қилишлари ва Аллоҳ табарока ва таоло уларга амр қилган динларини адо этмоқларидир. Ушбу ечимдан ўзга ечим, ушбу малҳамдан ўзга малҳам йўқдир. Малҳам – Аллоҳнинг динига чинакам қайтиш, Аллоҳ табарока ва таолонинг динини адо этмоқликдир. Динни барпо қилишлик, динга мукаммал суратда қайтишликда одамлар қўл урган фирқачилик мусибати ва муаммосига ечим бор. “Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)!”. (Бақара/208). Агар айрим кимсалар диннинг бир томонига ёндашиб, бошқа томонини ташлаб қўйсалар ва уларнинг қаршиларига бошқа одамлар чиқиб диннинг қирраларидан бир қиррасига ёндашсалар ва бошқа қирраларини аҳамиятсиз қолдирсалар ўрталарида ўзаро келиша олмаслик, ажралиш, ихтилоф ва ўзаро ёвлик юз беради. Демак, ушбу муаммони ҳал қилишлик Аллоҳ табарока ва таолонинг динини барпо қилмоқ, уни тўкис ва мукаммал суратда адо этмоқ ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига чинакам қайтиш ила бўлади.
Аллоҳ табарока ва таоло шундай дейди: “Бас (эй Муҳаммад), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатни сақлангиз! Аллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин кўп одамлар билмаслар. (Аллоҳга) қайтгувчи бўлган ҳолларингизда (Унинг динини маҳкам тутинглар) ва У зотдан қўрқинглар ҳамда намозни тўкис адо қилинглар! Мушриклардан бўлманглар! Улар (яъни мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар”. (Рум/30-32). Ушбу оят фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш ва у динларини тарк этиб, санамларини илоҳ тутиб, Аллоҳ билан бирга ўзгасига ибодат қилган ҳамда ҳавойи хохишларини Аллоҳ табарока ва таолодан ўзга Раб қилиб олган мушрикларнинг йўли эканидан қаттиқ огоҳлантиряпти. Унда фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш масаласига фойдали ва жуда унумли ечимлар мавжуд. Балки ушбу муаммонинг энг улкан ва энг тўғри ечимларини ўз ичига олган.
Аллоҳ таоло: “Бас (эй Муҳаммад), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг!”, деди. Бу аввалги ечимдир. Ўзини динда-(исломда) тутишлик, яъни, банда тўла таслим бўлишлиги, банда Аллоҳ табарока ва таолонинг ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрига тамомий бўйинсунишлигидир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ким чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас у мустаҳкам халқани ушлабди”. (Луқмон/22). Ва яна айтганидек: “Парвардигорларингизга қайтинглар – Унга бўйинсунинглар!”. (Зумар/54). Аллоҳ учун динни барпо қилишлик, уни тўла-тўкис ва мукаммал суратда адо этмоқликдир. Агар одамлар Аллоҳ табарока ва таолонинг динини бирор путур етказишликсиз, ҳавойи хоҳиш, шаҳват, раъй-қараш, ақл ёки булардан бошқаларни муқаддам қўймасдан тўла-тўкис ва мукаммал суратда адо этсалар, батаҳқиқ, мусулмонларнинг бирлашиши ва сафлари жипслашишига чорловчи энг улкан сабаблардан бирини адо этган бўладилар.
Ушбу юқоридаги икки оятдаги Аллоҳ таолонинг мана бу: “Лекин кўп одамлар билмаслар”, қовлида бошқа бир сабаб ва бошқа бир малҳам бор. Ушбу оятда илмнинг ва Аллоҳ табарока ва таолонинг динини онгли равишда билишликнинг нақадар аҳамиятли эканига йўлланма бериляпти. Китобу суннатни онгли равишда билишлик ва Китобу суннатга таянишлик мусулмонлар ёки ўзларини исломга нисбат бераётганлар ўртасида юз бераётган фирқачилик масаласига ечим бўладиган энг муҳим масалалардандир.
“Лекин кўп одамлар билмаслар”. Демак, фойдали илм, Аллоҳ табарока ва таолонинг динини ҳужжат асосида билишлик, Китобу суннатга қайтишлик, келишмовчилик ва ихтилоф ўринларини Китобу суннатга қайтаришлик билан ушбу муаммонинг энг саломат ечими ва энг яхши малҳами бўлади. Чунки у Ибн Абул Изз роҳимаҳуллоҳ айтганларидек: “Агар одамлар келишмовчилик ва ихтилоф ўринларини Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қайтармас эканлар уларга ҳақ маълум бўлмайди. Агар Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан ўзгасига қайтарсалар ишларида ҳужжат асосида бўлмайдилар”.
Илмдан мурод: Китобу суннат илмидир, бошқаси эмас. Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини билишлик ва у иккисини салаф солиҳлар роҳимаҳумуллоҳ йўли асосида соғлом, тўғри фаҳм ила фаҳмлашлик малҳамдир. Балки мусулмонлар ўртасида юз бераётган ихтилоф ва ажралиш-бўлиниш масаласининг энг катта малҳамидир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо/59). Ушбу муаммони ҳал қилишлик учун Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини билишлик чорасиздир. Агар мусулмонлар ўртасида, уларнинг сафлари ва уларнинг жамоатига ўзини нисбат берадиганлар ўртасида Китобу суннат илмининг қадрига етмайдиганлар, Аллоҳнинг Китобини рад этиб, очиқ-ойдин, аниқ-тиниқ ҳужжатларни ўзининг ақли ва раъйи билан бекор қиладиганлар ҳамда ўзи томонидан ҳужжат, раъй-қараш ва далилларни муқаддам қўйиб, уни Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан илгари сурадиганлар мавжуд бўлса, ахир, сафлар қандай жипслашсин?! Сўзимиз қандай қилиб бир бўлсин?!
Агар суннатни назар-писанд қилмайдиган, унинг қадрини ерга уриб, унга таъна етказадиган ва ундан қайтариб, кўплаб ҳадисларни ҳароб қиладиган кимса мавжуд бўлса, агар мусулмонларга ўзини нисбат берадиганлар орасида шундай кимсалар мавжуд бўлса, ахир, қандай қилиб мусулмонлар сафи жипс бўлиб, сўзлари бир жойдан чиқсин?!
Агар мусулмонлар орасида Росулуллоҳнинг ҳадисларини ҳазил-мазах қилиб, масхара қиладиган унинг қадрини урадиган ҳамда ўзининг раъйи ва ақлини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан муқаддам қўядиганлар мавжуд бўлар экан, ахир, қандай қилиб сафлар бирлашсин?!
Агар тушида кўрганини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан муқаддам қўядиган кимса бўлса!! Сўфийлар ёки уларнинг ҳаддан ошганлари аҳли сунна, аҳли ҳадисни айблай туриб айтганларидек: “Сизлар: фалончи пистончидан ҳадис айтди, дейсизлар. Қаерда ўша фалончи? Дарҳақиқат, ўлиб кетган. Қаерда пистончи? Ўлиб кетган. Биз эса динимизни ўлмайдиган тирик Зотдан оламиз. Бизлар: қалбим Раббимдан ҳадис айтди, деб айтамиз”. Исломга ўзини мансуб деб биладиганлар ўртасида шундай кимсалар мавжуд бўлса, ахир, қандай қилиб бир сўзга жамланамиз?!
Мусулмонлар ёки ўзини исломга мансуб деб биладиганлар орасида ўз ақлини Аллоҳнинг Китоби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан муқаддам қўядиганлар мавжуд бўлса, ахир, қандай қилиб сўзимиз бир бўлсин?! Ушбуга ҳужжат ўлароқ айтадиларки: “Биз Китоб ва суннатни ақлларимиз ила билиб етдик. Агар нақлни ақлдан муқаддам қўйсак, далилни далолат қилинмишдан муқаддам қўйган бўламиз. Ахир, қандай қилиб нақлни ақлдан муқаддам қўяйлик?!”. Маълумки, саҳиҳ нақл соғлом ақлга зид келмайди. Ушбуни Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ ўзининг буюк “Даръу таъарузил ақли ваннақли” (“Ақл ва нақл ўзаро зид келишини дафъ қилишлик”) китобида баён қилгани кабики, соғлом ақл саҳиҳ нақлга зид келмайди. Агар ақл ва нақл ўртасида зиддият ҳосил бўлса, ҳолат шундай бўлишидан ўзга чора йўқ. Ёки ақл соғлом эмас, ёҳуд нақл саҳиҳ эмас. Агар ақл соғлом ва нақл саҳиҳ бўлса, батаҳқиқ, Шайхул Ислом ва у кишидан бошқа илм аҳли баён қилганларидек у иккиси ўзаро зид келмайди. Исломга ўзини мансуб деб билганлар орасида эса ақлини нақлдан муқаддам қўядиганларни топамиз.
Баъзи илм аҳллари ўшаларнинг ушбу қилмиши нақадар қабиҳ эканини шундай деб айтишган: уларнинг сўзидан ҳосил бўладиган хулоса: “Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик бераман”, деган сўзи ўрнига: “Ақлим Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик бераман”, деб айтгани кабидир. Чунки унинг ақли муқаддам қилинган ва унинг ақли ҳужжатдир.
Ушбу сўзнинг нақадар қабиҳ ва бузуқ эканини баён қилиш учун уларга шундай дейилади: кимнинг ақли муқаддам қўйилади? Кимнинг ақлига таянилади? Ақллар ўзаро тафовутли, раъй-қарашлар турли-туман, бас, кимнинг ақли муқаддам қўйилади? Агар мисол учун: Зайднинг ақли, дейилса, Амр ундан кўра баҳсда чечанроқ ва сўзамолроқдир. Агар одамларни кишиларнинг ақлларига буриб юборилса динлари зое ва турли-тумат бўлади. Чунки ақллар ўзаро тафовутлидир. Шунинг учун салафлардан бири айтган экан: “Агар ҳавойи хоҳишлар бир бўлганида, шояд ҳақ шундадир, дейилиши мумкин эди. Қачонки ҳар ҳил бўлиб, бўлингач ҳар бир ақл эгаси билдики, ҳақ асло бўлинмайди”.
Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳдан шундай нақл қилинади: “Молик ибн Анас динда мужодала қилишликни қоралаб, айтардилар: Ҳар сафар ҳузуримизга бир кишидан кейин ундан-да мужодала қилувчироқ киши келса, унинг гапга чечанлиги деб Жаброил алайҳиссалом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган динни тарк этган бўлардик”.
Бошқа бир хабарда эса Маън ибн Ийсодан ривоят қилинади: “Бир куни Молик ибн Анас масжидга келиб, қўлларига таяниб ўтирганди. Унинг олдига муржиаликка мубтало бўлган Абул Жувайрия деган кимса келиб қўшилиб: Эй Абу Абдуллоҳ! Менга қулоқ тут, сенга бир нарса айтиб, ҳужжат келтирай ва ўз раъйимдан хабардор қилай, деди. У киши: агар мени мағлуб қилсангчи?, деди. У эса: агар сени мағлуб қилсам менга эргашасан, деди. У киши: агар бошқа бир киши келиб, биз билан гаплашиб, иккимизни мағлуб қилсачи?, деди. У: унга эргашамиз, деди. Молик роҳимаҳуллоҳ шундай деди: эй Аллоҳнинг қули! Аллоҳ азза ва жалла Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бир дин билан жўнатди. Сени эса (ундан бунга) кўчиб юрганингни кўряпман”. Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Кимда-ким динини баҳс-у мунозарага кўндаланг қилса (у фикрдан бу фикрга) кўчиб юриши кўпаяди”. Динини тортишувларга кўндаланг қилиб, ҳали у билан тортишган, ҳали бу билан баҳслашган ва ғолиб чиққан эргашилиб кетилаверадиган бўлса, ахир, бу ушбу уммат салафларида бўлмаган нарсадир. Агар уларнинг ҳузурига бир киши баҳслашиш учун келса ва улар унинг баҳсдан мақсадини билсалар, унга шундай дердилар: биз ишимизда очиқ-ойдин ҳужжат устидамиз. Сен эса шак-шубҳа қилган кимса экансан. Ўзинга ўхшаш шак-шубҳага тушган кишини олдига борақол!
Ўз иши борасида очиқ-ойдин ҳужжат асосида бўлган ва унда Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан иборат далиллар бўлган мусулмон ҳақ ғолиб чиққан ва баҳсда енгиб чиққан киши билан бўлади дея бирор киши билан баҳслашмайди. Чунки у очиқ-ойдин ҳужжат устида ва унда далил бор. Ҳақдан кейин эса фақат залолат бўлади. Унда Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан иборат далил ва ҳужжат бўлар экан, бас, унга ҳужжат ғолиб чиққан киши билан деган асосда бирор бир киши билан мунозара қилишлиги жоиз бўлмайди. Балки Китобу суннатни лозим тутиб, у иккисини барпо қилади ва динини фасодга ёки бидъат аҳлининг ҳаво-(бидъати)га юз туттирмайди. Аллоҳнинг динини пухта билган, мустаҳкам уламоларга келсак, уларни ўрни бошқа. Улар ҳужжатни қоим қилиш ва ақидадаги оғишиш ва бузуқлик ҳамда йўлларининг ботил эканини баён қилишлик учун бидъат аҳли билан мунозара қиладилар.
Китобу суннатни чинакам билишлик ва у иккисига таянишлик фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш масаласига ечим бўладиган энг олий йўллардандир. Биз уларнинг баъзисига ишора қилиб ўтган ушбу тоифаларни бир мулоҳаза қилиб кўрар экансиз, уларнинг ҳар бири Китобу суннатда эканини даъво қилаётган ҳолда топасиз.
Ҳар бири Лайлога етишганини даъво қилади. Лайло эса улар ушбуни қилганликларини тан олмайди.

Барчалари ҳақда эканини даъво қилади. Бидъат аҳлидан бирор киши: биз ботил ва залолатдамиз, демайди. Балки барчалари ҳақ аҳли эканини даъво қилади. Бироқ очиқ-ойдин ҳужжатга қурилмаган қуруқ даъвонинг бирор вазни бўлмас. Қуруқ даъво агар ҳужжат асосида бўлмаса олдинга ҳам, орқага ҳам силжитмайди. Ушбу ҳужжат: Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига амал ва татбиқ ҳамда уни барпо қилишликдир. Ақлларини Китобу суннатдан муқаддам қўядиганлар Китоб ва суннат аҳли эмас. Ахир ҳолати шундай бўлганлар қандай қилиб Китоб ва суннат аҳли бўлсин?! Ҳолбуки у ақлини Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида ворид бўлганлардан муқаддам қўяди. Аллоҳ таоло шундай деди: “Эй мўминлар, сизлар Аллоҳ ва Унинг пайғамбари олдида (яъни иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) қадам босманглар! Ва Аллоҳдан қўрқинглар!”. (Ҳужурот/1). Ақлини муқаддам қўядиган Аллоҳ ва Росулининг изнисиз қадам босган кимсадир. Аллоҳ табарока ва таолонинг ушбу: “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари олдида (яъни иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) қадам босманглар!”, қовли маъноси борасида Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ бир қанча салафлардан нақл қилиб айтадиларки: “Яъни, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиш ёки қилишларидан олдин бирор сўз ёки бирор феълни шошиб (айтиб ёки қилиб) қўйманглар!”. Қандай ҳам гўзал сўзлар! У киши сўзламагунларигача бирор сўз айтмайсиз. Ва у киши буюрмагунларигача бирор иш қилмайсиз. Ана шу “Аллоҳ ва Унинг пайғамбари олдида (яъни иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) қадам босма”нинг маъносидир. Яъни, Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида келмаган бирор ақидага эътиқод қўймайсиз ва бирор динни диёнат қилмайсиз. То Китобу суннатдан далил қоим бўлмас экан Аллоҳ табарока ва таолога бирор ибодат, тоат ва қурбат ҳосил қилмайсиз. Демак, “Бирор сўз...ни шошиб (айтиб) қўйманглар!”, эътиқодга боғлиқ бўлса, “Бирор феъл...ни шошиб (қилиб) қўйманглар”, ибодатга боғлиқдир. На Аллоҳнинг Китобидан ва на Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан бирор далил бўлмай туриб, эътиқод қилаётган кимса Аллоҳ ва Росулининг олдида (яъни, иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) қадам босган кимсадир. На Аллоҳнинг Китоби ва на Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида бўлмаган ибодатларни қилаётган Аллоҳ ва Росулининг олдида (яъни, иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) қадам босган кимсадир. Ўз ақли билан эътиқод ва ибодатларни яхши деган гумонда уларни мусулмонлар орасида тарқатади. Уларни ўртасида тарқатар экан, ушбу ҳаво-(бидъат) билан уларнинг сафларини бўлиб, бирликларига раҳна солади.
Шунинг учун Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ одамларнинг ушбу синфидан огоҳ этган ҳолда буюк бир сўз айтиб кетганлар: “Кимда-ким динда “Бидъати ҳасана” (“Яхши бидъат”) дейдиган бўлса, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатга хиёнат қилди дея даъво қилибди. Чунки Аллоҳ таоло шундай деди: “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. (Моида/3). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари замонида дин бўлмаган нарса бугун ҳам дин бўлмайди. Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади”. Ушбу умматнинг аввали Китобу суннатни лозим тутиб, у иккисининг изидан эргашиб, манҳаж-(дастури)дан юриш ила ислоҳ бўлди. Эй биродарлар, Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини билишликдан ўзга чора йўқдир.
“Лекин кўп одамлар билмаслар”. Бу эса ушбу оятдаги иккинчи ечимдир.
Сўнг Аллоҳ таоло шундай деди: “(Аллоҳга) қайтгувчи бўлган ҳолларингизда (Унинг динини маҳкам тутинглар)”. (Рум/31). Бу эса мусулмонлар ўртасида юз бераётган фирқачилик масаласига учинчи ечим ёки учинчи сабабдир. Ушбу масаланинг муҳим ечимларидан бири, фирқа-фирқа бўлиб бўлинган ва ихтилофлашганларнинг барчаси Аллоҳ табарока ва таолога дуо ила тавба-тазарру қилишлигидир. Уларга: Аллоҳга, Аллоҳнинг динига қайтинглар. Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатини маҳкам тутинглар, деб айтилади. Муҳаммад ибн Шиҳоб Аз-Зуҳрий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ўтган уламоларимиз шундай дердилар: Суннатни маҳкам тутмоқ нажотдир”. Демак, улар Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига қайтишликка чақириладилар. Уларга: Раббингизга қайтинглар, Китобу суннатга хилоф чиқишни бас қилинглар, дейилади. Ана шу мусулмонлар ўртасида рўй бераётган фирқачилик масаласининг энг улкан ечимларидан биридир.
Сўнг эса Аллоҳ таоло тўртинчи малҳамни ёд этди. У Аллоҳ таолодан тақво қилишликдир: “У зотдан қўрқинглар”. (Рум/31). Аллоҳ таолодан қўрқишлик ишнинг боши ва асосидир. Аллоҳдан тақво қилишлик борасида айтилган таърифларнинг энг яхшиси Ибнул Қоййим, Заҳабий, Ибн Таймийя ва улардан бошқа илм аҳли зикр қилганларидек Толқ ибн Ҳабиб роҳимаҳуллоҳнинг таърифидир: “Аллоҳ таолодан тақво қилишлик: Аллоҳнинг савобини умид қилиб, Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳнинг тоатига амал қилмоқлигинг. Ҳамда Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, Аллоҳ томонидан бўлган нур асосида Аллоҳга маъсият қилишликни тарк этмоқлигингдир”. Ана шу Аллоҳ табарока ва таолодан қўрмоқлигингдир: Ўзинг билан қўрқаётганинг бўлмиш Аллоҳнинг ғазаби ва азобидан сени сақлайдиган қалқон тутмоқлигингдир. Бу эса фақат буйруқларни бажариш ва қайтариқларни тарк этиш билан бўлади. Фирқ-фирқа бўлиб бўлинган ва ихтилофлашганларга: Аллоҳ табарока ва таолодан қўрқинглар. Ҳам яширин, ҳам ошкора Унинг назорат қилиб турганини билинглар. Раббиси уни эшитиб, кўриб турибди деб билган кишининг назоратда эканини ҳис қилгандек ўзингизни ҳис қилинглар, дейилади. Ана шу бўлиниб кетишлик масаласининг муҳим ечимларидандирки, фирқа-фирқа бўлиб бўлинганлар Раббилари табарока ва таолодан тақво қиладилар.
“Ҳамда намозни тўкис адо қилинглар!”. (Рум/31). Бу эса бешинчи сабаб: намозни тўкис адо этмоқликдир. Эй биродарлар, намозни тўкис адо этмоқ қалбларни жамлайдиган ва сафларни жипслаштирадиган ишларнинг энг улканларидандир. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтганидек эркаклар уни мусулмонларнинг жамоатида жамоавий суратда адо этмоқликка буюрилгандир: “Ва руку қилгувчилар билан бирга руку қилинг”. (Бақара/43). Абдуллоҳ ибн Масуд розияллоҳу анҳу Муслимнинг саҳиҳларида айтганларидек саҳобалар замонида мусулмонлар жамоатидан фақат нифоқи маълум бўлган мунофиққина ортда қоларди: “Дарҳақиқат намоздан фақат нифоқи маълум бўлган мунофиқ ёки касал ортда қолганини кўрардик”. Аллоҳнинг исми баралла зикр қилинишига изн берилган Аллоҳнинг уйларида намоз ўқимоқ мусулмонларнинг сўзи бир жойдан чиқишига сабаб бўладиган ишларнинг энг улканларидандир. Шунинг учун агар банда намозга риоя қилиб, уни тўкис адо этувчи бўлса, ўзини намозхон ва намозга риоя қилувчиларга кўнгли боғланиб қолганини кўради. Инсон намоз, нафл ибодат, тоат ва Аллоҳнинг уйларида Унинг зикрини адо этиб боргани сари мусулмонларнинг ҳам унга муҳаббат ва кўнгиллари боғланиши зиёда бўлади. Намозни жамоат билан ўқимоқ ушбу фарзни адо этмоқ ва унга риоя қилмоқлик бўлиб, у мусулмонлар ўртасида бўлаётган бўлиниб кетишликка ечим бўладиган энг улкан масалалардандир.
“Ҳамда намозни тўкис адо қилинглар!”. Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари далолат қилганидек уни жамоат билан адо этмоқлик шартдир. Саҳиҳ ҳадисда ворид бўлганидек пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Дарҳақиқат намозга буюрсам-да, у қоим қилинса (азон айтилса). Сўнг бир кишига одамларга намоз ўқиб беришига амр қилсам. Сўнг ўтин боғламлари бор кишилар билан намозга келмаган қавмга жўнаб, уйларига ўт қўйиб юборишни қасд қилдим”. Намозни жамоатда тўкис адо этмоқ мусулмонлар жамланишида кўмакчи бўлган ишларнинг энг олийларидандир. Агар уни жамоат бўлиб адо этсалар ўзаро муҳокама қилиб, бир-бирларига эслатма берадилар. Жамоат бўлиб намозни тўкис адо этишликда одамларга насиҳат ҳамда Аллоҳниг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қайтишлик бор.



RE: Аҳли сунна вал жамоанинг умматни бирлаштириш йўлидаги манҳажи - mutaallim - 11-13-2012

“Мушриклардан бўлманглар!”. Бу эса ушбу икки оятдаги олтинчи малҳамдир. “Мушриклардан бўлманглар! Улар (яъни мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар”. (Рум/31-32). Ана ўша мушриклардан бўлманглар. Мушриклар – Аллоҳга қўшиб ўзгасига ибодат қиладиган бут-санамларга ибодат қилувчилардир. Яъни, ўзларини исломга мансуб деб билганлар ўртасида рўй бераётган бўлинишликни ҳал қилиш учун шарт бўлган муҳим малҳам ва фойдали, олий ечим: барчалари динларини Аллоҳ табарока ва таоло учун холис қилишлик, Аллоҳ табарока ва таолони ибодатда яккаламоқ ва динни Унинг учун холис адо этмоқ асосида жамланишлик ҳамда илм, амал ва татбиқ қилишлик нуқтаи назаридан “Ла илаҳа иллаллоҳ” асосида жамланишликларидир. Ана шунда иттифоқ бўладилар. Аммо исломга ўзини мансуб деб биладиганлар орасида “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни яхши тушунмайдиган ёки ундан у далолат қилгандан ўзга нарсани тушунадиган ёҳуд уни аслида уни бекор қиладиган нарсага далил ўлароқ келтирадиганлар мавжуд бўлар экан, ахир, асосларнинг асоси ва илдизларнинг илдизида ихтилоф бўлиб турган бўлса сафлари қандай жамлансин?!
“Ла илаҳа иллаллоҳ” - асосларнинг асоси ва Аллоҳ табарока ва таолога яқинлаштирадиган ҳасанотларнинг энг олийсидир. Бироқ унинг Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида ўлчов-меъёр ва шартлари мавжуд. “Ла илаҳа иллаллоҳ” асосида жамланишлик, уни фақат талаффуз қилишликда жамланиш эмас. Балки уни илм асосида билишлик, Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати далолат қилган рукн, ўлчов-меъёр ва шартларини бажаришлик ила унга амал қилиш асосида жамланишликдир. Шунинг учун Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳга: “Ахир “Ла илаҳа иллаллоҳ” жаннат калити эмасми?, дейилганда, у киши: Ҳа шундай. Бироқ ҳар бир калитнинг тишлари бўлади. Агар тишли калитни олиб келсанг сенга очиб берилади. Акс ҳолда очилмайди, дедилар”. Ҳасан Ал-Басрий роҳимаҳуллоҳга: “Ахир, кимда-ким “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деса жаннатга кирмайдими?, дейилди. У киши: Ҳа шундай. Бироқ, кимда-ким ҳаққини ва фарзини адо қилса, дедилар”. Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннати далолат қилган рукн ва шартларини адо қилишликка ишора қилдилар. Фарзадақ аёлини дафн қилаётганда Ҳасан унга шундай дедилар: “Ушбу ўринга нима ҳозирладинг? У эса: унга етмиш йилдан бери “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни ҳозирладим, деди. Шунда Ҳасан унга: “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни шартлари бор. Иффатли аёлларга туҳмат қилишдан сақлан, дедилар”.
“Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлмиш тавҳид калимаси асосида жамланишлик, у фақат уни тилда талаффуз қилишликда жамланишлик эмас. Балки ушбу калимани билиб, амал қилишлик ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати далолат қилган ўлчов-меъёрлари ва шартларини адо этишлик асосида жамланишликдир.
Дарҳақиқат, исломга ўзларини мансуб деб биладиганлар ичида -улар кўпчиликдир- “Ла илаҳа иллаллоҳ”га ўзининг маъносидан ўзга изоҳ берадиганлар, у далолат қилган ҳақиқий маънони билмайдиганлар мавжуд. Унинг маъносини билишлик унинг асосида жамланишлик учун энг муҳим ўлчов-меъёрдир. Аллоҳ табарока ва таоло айтганидек: “Магар ўзлари билган ҳолларида Ҳақ гувоҳлик берган”. (Зухруф/86). Муфассирлар айтишдики: магар ўзлари унинг маъносини билган ҳолларида “Ла илаҳа иллаллоҳ”га гувоҳлик берган. Аллоҳ табарока ва таоло айтганидек: “Бас, (эй Муҳаммад), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг”. (Муҳаммад/19). Ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканини билган ҳолда вафот этса жаннатга киради”. Демак, унинг маъносини билишликдан ўзга чора йўқдир. Барчамиз: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтамиз дейилишлиги етарли эмас. Балки уни илм, амал, фаҳм, татбиқ ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида ворид бўлганидек адо қилишлик нуқтаи назаридан амалга оширмоқлик лозим-у лобуддир.
Ушбу калиманинг изоҳи ва баёни Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ворид бўлган. Бизга эса Аллоҳ ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баёнидан кейин ким бўлишидан қатъий назар бошқа бир баён қилувчининг сўзига эҳтиёжимиз йўқ. Аллоҳ табарока ва таоло шундай дейди: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!”. (Нисо/36). Ва айтадики: “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни... амр этди”. (Исро/23). Ҳамда Иброҳим алайҳиссалом ҳақида ҳикоя қилиб, шундай деди: “Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)”. (Зухруф/26-27). Аллоҳ таоло деди: “Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, у зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга...буюрилган эдилар”. (Баййина/5). Ана шу “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидир. “Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалққани ушлабди”. (Бақара/256). “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни маҳкам ушлабди. “Ким чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас у мустаҳкам халқани ушлабди”. (Луқмон/22). “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни ушлабди. Аллоҳга иймон ва тоғутга куфр келтиришлик, Аллоҳга ибодат қилиб, Унга ширк келтирмаслик “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидир.
Агар мусулмонлар ёки ўзини исломга мансуб деб биладиганлар орасида: қабрларга ибодат қилишлик ёки уларга дуо қилишлик завқ масаласидир. Инсон тотиб кўради -яъни, агар ушбу ишни тотиб кўрса ва тотли экан деб билса, бас, буни зарари йўқ-, деб айтадиганлар мавжуд бўлса, ахир, қандай қилиб “Ла илаҳа иллаллоҳ” асосида жамланиш бўлади?! Агар баъзи эгалари суннатга нисбат бериладиган ақида китобларини ўқиб кўрсангиз, унда ушбу калиманинг баёни борасида ажойибу ғаройиб изоҳларни учратасиз. Мисол учун “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси: “Ихтиро қилишликка Аллоҳгина қодирдир” ёки “Ўзидан ўзгасига муҳтож бўлмаган фақат Аллоҳдир” ёҳуд “Аллоҳдан ўзга Раб йўқ”, деган қовлларига ўхшашки, улуҳиятни рубубият дея изоҳлайди. Ёда ушбу асрда яшаётган сўфий тоифаларнинг қовли: унинг маъноси: “Инсон зотида бузуқ яқин-(ишонч)ни чиқаришлик ва Аллоҳнинг Зотидаги саҳиҳ яқин-(ишонч)ни киргазишлик. Чунки У Яратувчи, ризқ берувчи, неъмат ато қилувчи ва (борлиқни) Бошқарувчидир”. Ушбу калимани ана шундай изоҳлайдилар!!
Ахир, қандай қилиб бир сўзга келишамиз? Ушбу буюк калимани тушунишлик, уни барпо қилишлик, ушбу калимани тўкис, мукаммал суратда адо этишлик ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида ворид бўлганидек шарт ва ўлчов-(меъёр)лари ила бажаришлик билан динни Аллоҳ табарока ва таоло учун холис қилишлик лозим-у лобуддир.
Аҳли сунна уламолари -Аллоҳ таоло уларни Ўз Раҳматига олиб, мўл-кўл ажру савоб берсин- саҳиҳ ақида, Аллоҳ табарока ва таолонинг дини, Китоб ва суннатга қайтишга чинакам даъватлари билан мусулмонлар бир сўз атрофида жамланиб, сафлари бир бўлишига ниҳоятда катта аҳамият қаратганлар. Саҳиҳ ақидани баён қилиб, унга хилоф бўлган нарсаларга раддия бериш борасида кўпдан-кўп китоб ва асарлар битиб кетишди. Аҳли суннанинг роҳимаҳумуллоҳ асарларига назар ташлар экансиз, улардан ақидани ёритиб, изоҳлаб бериш, асосларини белгилаб бериш ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларидан иборат далилларни ёдга олиш борасида кўплаб асарларни топасиз. Яна ушбу ақидага хилоф бўлган, уни бузган ҳар қандай нарсага раддия бериш борасида ҳам уларнинг кўплаб асарларини учратасиз. Ушбуларнинг бари бир сўз атрофида жамланиш ва сафлар якдиллигига чақириқдир. Бироқ, айрим кимсаларнинг тушунчасида бидъат аҳли ва тўғри йўлдан оғганларга раддия беришлик, бузуқ ақида ва ботил йўлларини очиб беришлик, ана шундайларга раддия берадиган кишини мусулмонларнинг сўзини бўлиб юборувчи ва бирликларига раҳна солувчи деб ҳисоблайдилар. Шу сабабли турли ақида, ўзаро фарқли раъй-қарашлар, бир қанча мазҳаблар билан қандай бўлса шундайлигича мусулмонлар жамулжамлигини хоҳлаш асносида турли қоида ва усуллар қўядилар. Бундай бўлиши асло мумкин эмас!!
Якдил бўлишлик фақат Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати асосидагина бўлади. Шунинг учун ҳам ўйлаб кўрган бўлсангиз жамоат суннатга боғлаб, ажралиш-(бўлиниш) эса бидъатга боғлаб (ёд этилади). Айтадиларки: Аҳли сунна вал жамоа (Суннат ва жамоат аҳли). Аҳлул бидъати вал фурқо (Бидъат ва ажралиш-(бўлиниш) аҳли). Чунки суннат жамлайди, бидъат эса ажратиб-(бўлиб) ташлайди. Суннат мусулмонларни якдил қилади, уларни бир йўл, бир манҳаж ва бир сўқмоқда жамлайди. Абул Музаффар Ас-Самъоний роҳимаҳуллоҳ айтганларидек: “Аҳли ҳадис, улар ҳақда эканига далолат қиладиганлардан яна, агар аввалгилару охиргилари, диёр ва замонлари турлича, ўрталаридаги мамлакатлар орасидаги узоқлик, уларнинг ҳар бири дунёнинг турли бурчакларида яшашининг ҳар ҳиллигини ҳисобга олиб олдингиларию ҳозиргиларининг битиб кетган барча китобларини мутолаа қилсанг, уларни бир сўқмоқ, бир андозада ақидани баён қилиб берганликларини топасан. Бу борада бир йўл бўйлаб юриб, ундан асло оғмайдилар ва тойилиб кетмайдилар. Бу борадаги сўз ва нақллари бирдир. Ўрталарида бирор нарсада, гарчи оз бўлсада ихтилоф ва ажралиш кўрмайсан. Балки тилларида содир бўлган ва салафларидан нақл қилганларининг барчасини жамласанг, уни гўёки бир қалбдан, бир тилдан келганини кўрасан. Ҳаққа бунданда ойдинроқ далил борми? Аллоҳ таоло шундай деди: “Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!”. (Нисо/82). Ва айтдики: “Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!”. (Оли Имрон/103)”.
Аҳли сунна вал жамоани диёрлари турлича ва замонлари фарқли бўлишига қарамай бир қолип, бир йўл, бир ақидада эканини кўрасан. Диёрлар ҳар ҳил, (сўзлашадиган) тиллари турли-туман, замонлари бошқа-бошқа, ақида эса бир!! Нима учун? Масдар-(манба) бир бўлганлиги учун. Манбалари Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг суннатларидир. Манбалари ақл, тушда кўрган-кечирганлари, ҳикоя-қиссалар, раъй-қарашлар, завқ ёки бошқа нарса бўлганларга келсак, уларни ғоятда фарқли ва ихтилофда эканларини кўрасан.
Суннат жамлайди, бидъат эса бўлиб-(ажратиб) ташлайди. Шу сабабли Муслимнинг саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини ёритиб бериш давомида бир буюк сўз ўтди: “Ўзаро ҳасад, савдода алдов-(макр), буғзу адоват қилманглар ва ўзаро ёвлашманглар. Аллоҳнинг биродар бандалари бўлинглар”. Баъзи илм аҳллари пайғамбар соллаллоҳу алайҳива салламнинг “Ўзаро буғзу адоват қилманглар” қовллари борасида ажойиб сўз айтиб кетишди: ушбу ҳадисда бидъатдан қайтарувга ишора қилинди. Чунки у ажралиб кетиш ва ўзаро буғзу адоват қилишга сабабдир. Бир инсон келиб, бирор бидъат пайдо қилса ёки мусулмонлар ўртасида (динда) янги пайдо бўлган ишни тарқатса, батаҳқиқ, у шу сабабли уларнинг сафларини бўлган бўлади. Мусулмонларнинг сафини бўлган унга раддия бериб, ботилини пучга чиқарган ҳамда бидъатига раддия берган киши эмас!! Мусулмонлар ўртасини бўлган бидъат олиб келиб, уни мусулмонлар ўртасида тарқатган, ана шу сафни бўлган кимсадир. Бироқ, сафларни бўлди дея бор маломатни одамларни Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига чақираётган ҳамда уларни бидъат ва турли ҳавои хохишлардан огоҳ этаётган аҳли сунна вал жамоага ағдараётганларни кўрасиз. Айтадиларки: мана булар сафни бўляпти. Ҳақиқат шуки, сафни бўлаётган, бидъатни олиб келиб, мусулмонлар сафига суққан ва уни уларнинг ўрталарида ёйган кимсадир. Шунинг учун кенг тарқалган аксар бидъат ва ҳавойи хоҳишларнинг негизида мусулмонларнинг сафига суқулиб кирган, улар ўртасида бидъатларни ёйганлар ҳамда кўплаб бидъатларнинг келиб чиқиш тарихини чуқур мулоҳаза қилиб кўрган киши, ушбуларнинг ортида ё яҳудий ёки насроний ёҳуд мажусий ёда шунга ўхшашларни топади. Сафга суқулиб кириб, якдиликка раҳна солган. Ислом либосини кийиб, мусулмонларнинг сафига кириб сўнгра ўрталарида сафларини бўлиб, жипсликларига раҳна соладиган нарсасини ёяди.
Аллоҳ табарока ва таолонинг динини холис қилишлик ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати далолат қилган ўлчов-(меъёр)ларга кўра тавҳид калимаси бўлмиш “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни барпо қилишлик билан якдиллик ҳосил бўлади. Якдиллик ҳеч қачон Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида мавжуд бўлмаган раъй-қараш, манҳаж, турли режалар ёки шунга ўхшашларни ўйлаб топиш билан бўлмайди.
Дарҳақиқат, бироз олдин ишора қилиб ўтдимки, одамларни жамлаш ва сафлар якдиллиги учун ҳаракат қилиб, турли усул ва қоидалар ишлаб чиқаётганлар бор. Бироқ бу ҳаргиз рўёбга чиқмайди. Чунки якдиллик фақат суннат билан бўлади. Суннат якдиликка чамбарчас боғлиқ, бидъат эса ажралиш-(бўлинишлик)ҳа чамбарчас боғлиқ. Бу жорий бўлиб келаётган қонуниятдир. Мусулмонларнинг сафини бирлаштириш ва бир сўз атрофида жамланишлик барчалари Раббиларининг Китоби ва Пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига чинакам қайтиш билангина амалга ошади.
Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳнинг сўзларини айнан нақл қилмоқчиман. Дарҳақиқат, у киши роҳимаҳуллоҳ мусулмонларнинг жамланишига боғлиқ пурмаъно сўз, пишиқ қоида ва фойдали асосни ёдга олганлар. Унинг тагидан эса мусулмонларнинг жипслиги қандай бўлишини баён қилиб беришлик учун Аллоҳ табарока ва таолонинг Китобидан ҳужжат ва далилларни келтириб ўтганлар. Сўнг эса ниҳоятда фойдали хулоса чиқарганлар. У киши роҳимаҳуллоҳ “Фатава”нинг биринчи жилди, аввалги 17-саҳифада ушбу масала борасида фойдали бўлган узун сўзларидан кейин шундай дедилар: “Маълум бўлдики, жамланиш ва қалб якдиллиги сабаби динни жамулжам қилиб, унинг барига амал қилишликдир. У эса шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишликдир. Ушбуга ҳам зоҳир, ҳам ботинда буюрганидек. Ажралишликнинг сабаби эса: банда буюрилган ишларидаги насиба-(ўз улуши) ва ўзаро зулмни тарк қилмоқликдир. Якдилликнинг натижаси: Аллоҳнинг Раҳмати, Розилиги, салавот йўллаши, дунё ва охират саодати, юзларнинг оқ бўлишлигидир. Ажралишликнинг натижаси эса: Аллоҳнинг азоби, лаънати, юзларнинг қора бўлиши ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг улардан пок-безор эканликларидир”. Сўзлари тугади.
Аллоҳ табарока ва таолодан фойдали бўлишлигини умид қиладиганим ушбу нутқ сўнгида айтаманки, эй биродарлар: мусулмонларни бир сўз атрофида жамланиши, сафлар якдиллиги ва ўзари оралар ислоҳ бўлишлиги мусулмон киши, хоссат мусулмонларнинг уламолари Аллоҳ табарока ва таолонинг йўлига даъват қилувчилар аҳамият қаратиши лозим бўладиган муҳим ишлардандир. Аллоҳ жалла ва аъла айтадики: “Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан — агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар — ҳеч қандай фойда йўқдир”. (Нисо/114). Аллоҳ табарока ва таоло шундай деди: “Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар”. (Ҳужурот/10). Аллоҳ табарока ва таолонинг йўлига даъват қилишга аҳамият бераётган бир қанча одамларнинг воқелигига назар ташласангиз, уларни одамлар ўртасидаги мерос, никоҳ, савдо ва бундан бошқа кўплаб муҳим, улкан ва фойдали ишлар борасида уларнинг ўртасини ислоҳ қилишга ниҳоятда катта аҳамият қаратадилар. Уларга ушбу ишни адо этмоқликлари лозимдир. Бироқ улар шунинг муқобилида энг муҳим ишда камчиликка йўл қўйяптилар. У ҳам бўлса Аллоҳ табарока ва таолонинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан олинган саҳиҳ, соф ақида асосида орани ислоҳ қилишлик ва сафларни жипслашликдир.
Аллоҳ табарока ва таоло Ўзининг динида онг кўзини очиб қўйган ҳар бир мусулмонга ушбу буюк иш бўлмиш саҳиҳ ақида ҳамда Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатида келган дин асосида одамларни бир сўз атрофида жамлаш ила ўртани ислоҳ қилишликка аҳамият қаратишлиги вожиб бўлади. Чунки одамларга нажот, сақлов ҳамда дунёю охиратдаги саодат фақат шу билангина бўлади. Шунинг учун Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Суннат Нуҳ (алайҳиссалом) кемасидир. Ким унга миниб олса нажот топади. Ким ундан қолиб кетса ғарқ бўлади”. Нажот ва омонлик Китобу суннатга қайтиш, у иккисини маҳкам ушлаш, Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан олинган саҳиҳ ақидага қайтиш, саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг йўлига эргашиш ва уларнинг изи бўйлаб юриш ҳамда уларнинг манҳажидан бориш билан бўлади. Аллоҳ таоло биз ва сизларни ўшалардан қилсин ҳамда бизни сўзга қулоқ тутиб, унинг энг яхшисига эргашадиганлардан қилсин.
Аллоҳ билгувчироқдир. Аллоҳ таоло Ўзининг бандаси ва элчиси пайғамбаримиз Муҳаммадга саловату саломлар, барака ва неъматлар ёғдирсин.

Савол: Мен ҳидоят ва Аллоҳ табарока ва таолога қайтишни хоҳлайман. Ушбу қайтишлик қандай бўлади. Ушбуга олиб борадиган соғлом йўл нима? Бизга (жавобингиз билан) фойда улашсангиз. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.
Жавоб: Ушбу савол савол йўлловчи ва унинг саволда шерик бўлган биродарлари томонидан чинакам бир рағбат билан (йўллангани) сезилиб турибди. Ва бу ҳидоят йўлига қўйилган аввалги қадамдир. Ҳидоят истаган ва унга рағбат қилган киши учун унинг эшиги очиқ ва йўли аниқ-равшадир. Ҳидоят Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидадир. Ҳидоят Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам изларига эргашишликдадир. Аллоҳ жалла ва аъла айтганидек Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликсиз ҳидоят йўқдир: “Айтинг: «Аллоҳга бўйинсунингиз ва пайғамбарга бўйинсунингиз! Энди агар юз ўгирсангизлар бас, (пайғамбар) зиммасида ўзига юкланган нарса (яъни одамларга Аллоҳнинг динини етказиш) бордир, сизларнинг зиммангизда эса ўзларингизга юкланган нарса (пайғамбарга бўйинсуниш) бордир. Агар унга бўйинсунсангиз, ҳидоят топурсизлар. Пайғамбар зиммасида (сизларни зўрлаб динга киргизиш эмас, балки) фақат (сизларга Ҳақ динни) етказиш бордир”. (Нур/54). Ҳидоят Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик, у кишининг манҳажлари бўйлаб юриш, Аллоҳ жалла ва аълага яқинлаштирувчи фойдали илм ва солиҳ амалга юзланиш, Аллоҳ табарока ва таолодан ростгўйлик ва қатъийлик ила сўрашлик билан бўлади. Шу сабабли эй биродарлар, мусулмон кишидан ҳидоят сабабларини ишга солиш ва унга олиб борадиган нарсаларни бажаришлик талаб этилган бўлсада, бироқ у Аллоҳ жалла ва аъла томонидан бўлган тавфиқ ва марҳаматдир. Ҳидоят Аллоҳ томонидан бўлган марҳаматдир.
Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаганда, рўза ҳам тутмасдик, намоз ҳам ўқимасдик.
Ҳидоят Аллоҳ жалла ва аъла томонидандир: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир”. (Қасос/56). Ва шундай деди: “Зотан Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни йўлдан оздирур ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Бас (Эй Муҳаммад), жонингиз уларнинг (иймон келтирмаганлари) устида ҳасрат-надоматлар чекиб кетмасин”. (Фотир/8). Демак, ҳидоят Аллоҳ табарока ва таоло томонидандир. Бандага Аллоҳга иқбол қилмоқлиги ва Ундан сидқ ва қатъийлик ила ҳидоят топувчилардан қилмоқлигини сўраши лозим бўлади. Шунинг учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муслимнинг саҳиҳларида ворид бўлганидек асло тарк этмаган дуоларидан ушбу қовлларидир: “Аллоҳим, мен Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўплаб ҳадисларда Аллоҳ таолодан ҳидоят сўраганликлари ворид бўлган. Бошқа бир ҳадисда эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қила туриб, шундай дедилар: “Аллоҳим, Сенгагина таслим бўлдим, Сенгагина иймон келтирдим, Сенгагина таваккул қилдим, Сенгагина тавба-тазарру қилдим. Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, иззатинг ила мени адаштириб юборишингдан паноҳ сўрайман. Сен ўлмайдиган Тириксан. Жин ва инс эса ўлади”. Дарҳақиқат, бизга ҳар бир намозда, балки ҳар бир ракъатда шундай дейишлигимиз машруъ қилинган: “Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан”. (Фотиҳа/6-7). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилган ҳолда йиқилсалар шундай дердилар: “Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот, қалбимни динингда собитқадам қилгин”. Ҳолбуки у киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдир!! Биз эса кўплаб камчиликларга йўл қўйган, ишларни зое қилган ҳамда кўплаб гуноҳ ва маъсиятларга қўл уриб ҳам, сўнг Аллоҳга иқбол қилмаймиз ва У табарока ва таолодан сидқ ва сабот билан ҳидоят сўрамаймиз. Аллоҳ табарока ва таолодан ҳидоятда собитқадамлик сўрамаймиз. Ҳидоят истагидаги киши унинг йўлларидан юради.
Ишора қилганимдек унинг йўлларидан бири: Аллоҳга дуо қилиш, У табарока ва таолодан рост ва қатъийлик ила сўрашлик. Аллоҳ табарока ва таолога сизни ҳидоят топгувчилардан қилишлигини қатъий сўраб, йиғлайсиз, Аллоҳга тавба-тазарру қиласиз, дуо ижобат бўлиш вақтларига риоя қиласиз, саждада йиқилиб Аллоҳ табарока ва таолога йиғлаб, шундай дейсиз: Аллоҳим, мени ҳидоят топганлардан қилгин. Аллоҳим, мени ҳидоят қилганларинг қаторида ҳидоят қилгин. Аллоҳим, мени ҳидоят топганлардан қилгин. Раббим, мени солиҳлардан қилгин. Аллоҳ табарока ва таолодан ушбуни сўрайсиз ва Ундан сўрашда сабот билан турасиз. Аллоҳ табарока ва таоло дуо қилган кишининг дуосини ижобат қилади: “Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди”. (Ғофир/60).
Унинг сабаб ва йўлларидан яна: ёмон ҳамроҳ ва бузуқ шериклардан узоқлашиш. Яхши ҳамроҳ ва солиҳ, тўғри-устивор шерикларга интилиш. Салафлардан бири шундай деди: “Мусулмон кишига хоҳлагани билан юришлиги жоиз эмас”. Мусулмон киши ўзи учун нажот, ҳидоят, салоҳият ва тўғри-устиворлик бўлган киши билангина юради. Дуч келган одам билан юриб кетавермайди. Шунинг учун ҳидоятга рағбат қилган, баъзи ҳалок қилувчи гуноҳ ва мункар ҳамда маъсиятлардан узоқ бўлишни истаган айрим кимсаларни учратасиз. Бироқ у бузуқ шерик ва ёмон ҳамроҳ билан биргадир. Ахир, уларнинг орасида бўла туриб унга ҳидоят қандай келсин?! Агар ҳидоятни истаса аҳли хайрга юзлансин. Улар билан ҳамсуҳбат бўлиб, борди-келди қилсин. У албатта улардан таъсирланади. “Ҳамсубат ўзига тортувчидир”, дейилганидек у шеригига таъсир ўтказади. Аҳли хайр, солиҳ ва тўғри-устивор бўлганлар билан ҳамсуҳбат бўлсин, улар билан юрсин ва ўзини улар билан бирга бўлишда сабрга ўргатсин: “Сиз ўзингизни эртаю, кеч Парвардигорларининг юзини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)!”. (Каҳф/28). Улар билан бирга бўлишда ўзини сабрга кўниктириб, уни тутиб туради. Чунки улар билан ҳамроҳ ва шерик бўлишликда ўзи учун салоҳият ва тўғри-(устиворлик) бор. “Улар шундай қавмки, улар билан бирга ўтирган бахтсиз бўлмайди”. Мана тўқсон тўққизта жонни ўлдириб, тавба қилишни хоҳлаган киши қиссасини биласизлар. Ер юзидаги энг илмли одам ҳақида сўради. Ва унга тўқсон тўққизта жонни ўлдирганини ёдга олиб, тавба қилиши мумкинлиги ҳақида айтди. Ибодатгўй бир кишига йўллаб юборилди -эътибор беринглар, ибодатгўй-. У (обид) айтдики: тўқсон тўққизта жон! Сенга ҳеч қандай тавба йўқ. Шунда уни ҳам ўлдириб, юзтага етказиб қўйди. Сўнг мудом тавба қилиш илинжида юриб, ер юзидаги энг илмли одам ҳақида сўраб, суриштирди. Шунда уни олимга йўллаб қўйишди. У ундан юзта жонни ўлдиргани ва унга тавба қилиш мумкинлигини ёдга олди. У эса: ҳа. Ким сен билан тавба орасини тўсиб тура оларди! Бироқ фалон қишлоққа бор. У ерда Аллоҳга ибодат қиладиган қавм бор. Улар билан бирга Аллоҳга ибодат қил, деди. Уни ўзи яшаётган жамиятдан ва ушбу улкан жиноят ва ҳалок қилувчи гуноҳлар содир бўлган жамиятдан узоқлашишга йўллади. Унга яхшилар билан ҳамсуҳбат бўлишга кўрсатма берди. Гарчи уларнинг олдига кўчиб бориш билан бўлсада. Энди қандай қилиб эй биродарлар, улар (яхшилар) орамизда, жамиятимизда, масжидларимизда Аллоҳга ибодат қилиб, Унга қурбат ҳосил қилсалар ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати бўйлаб юрсаларда сўнг биз ҳидоят талаб қилиб, улардан узоқ бўлсак, улар билан ҳамроҳ, ҳамсуҳбат ва шерик бўлмасак!! Бу ҳидоятнинг сабабларидан эди. Унинг сабаблари кўпдир. Аллоҳ табарока ва таолодан бизни ва сизларни тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўраймиз.




Одамлар фақат саҳиҳ ақида асосида жамланади - Меҳмон - 03-09-2015

Одамлар фақат саҳиҳ ақида асосида жамланади
Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ


Ҳар қанча гапириб сўз очмасинлар, мусулмонларни саҳиҳ ақидадан ўзгаси бирлаштирмайди. «Одамларни ўз ақидаларида (тинч) қўйсангизчи! (Шундай) жамланаверинглар, ақида ва унинг ихтилоф-(турлича экани)ни ёдга олиш билан одамларга чигаллик туғдирманглар», дейдилар. Ҳар қанча уринмасинлар бу одамларга ёлғон сўзлаш жумласидандир. Фақат саҳиҳ ақида ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган ҳамда Салмон ал-Форсий, Билол Ҳабаший, Суҳайб Румийлар билан Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Алий ибн Абу Толиб ва қолган саҳобаларни жамлаган «Ла илаҳа иллаллоҳ» билангина жамланиш мумкин. У улар (саҳобалар) орасини жамлади. «Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эслангиз: сизлар (бир-бирингизга) душман бўлган пайтларингизда У Зот дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз» (Оли Имрон: 103). Биродарларга! Душман бўлганларидан кейин биродарларга айландилар. Қайси нарса сабабли? Ана шу ақида - тавҳид ақидаси сабабли. «Сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган (пайт)ларингизда, У Зот сизларни ундан халос қилди. Ҳақ Йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга Ўз оятларини мана шундай баён қилади» (Оли Имрон: 103). Агар сўзимиз бир жойдан чиқиши ва бир ёқадан бош чиқаришни хоҳласак, бас, араб ва ажамни, озод ва қулни ҳамда башариятнинг турли жинсларини бирлаштирган асосга қайтайлик. Ана шу уларни бирлаштирган (асос)га қайтайлик. У сўз, амал ва эътиқод нуқтаи назаридан «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг мазмунидир.



RE: Аҳли сунна вал жамоанинг умматни бирлаштириш йўлидаги манҳажи - Инсон - 03-10-2015

Жазакаллоху хойр!